Зиндон ичра зиндон суҳбатидан

Даъват юкини ўз зиммасида чуқур ҳис этган азизлар учун зиндон қаъри ҳам даъват майдонидир
بسم الله الرحكم الرحيم
“Зиндон хотиралари” туркумидан
Зиндон ичра зиндон суҳбатидан
– Қори ака, мана бизни шу юрт ичидан юлиб олиб, йиллар давомида қийноқларга дучор қилиб келмоқдалар. Аммо менинг наздимда халқ, одамлар бизни озод қилишларини талаб қилиб, эслаб ҳам қўймадилар-а, шуниси алам қиляпти?!
– Сиз Ҳақ йўлидаги амалларингизни одамлар билишини, олқишлашини, сизни озод қилишларини талаб қилишини хоҳлайсиз ва сизни таниб, эслашларини умид қиласиз. Бу фикр хато ва хатарлидир. Хатолиги амалларингиз холис Аллоҳ учун бўлмаслиги бўлса, хатарлилиги одамлар сизни унутсалар, амалдан тўхтаб қолишингиздир! Қачонки, биз даъватчиларнинг ўз амалларимиздан кўзлаган мақсадимиз Аллоҳнинг розилиги бўлса ва У Зот рози бўлса, Аллоҳ Субҳанаху Жаброил алайҳиссаломга, У эса осмон аҳлига ва ер аҳлига сизни, яъни шу зах изоляторларда оламдан узилиб унутилаёзган ғариб бандасини танитиб, суюкли бандасига айлантириб қўйишни ваъда қилган! Шу боис миллионлаб кишиларга ўзингизни ҳақлигингизни билдириш учун амал қилсангиз, бу имконсиз иш, чунки кўпни рози қилиш ўрнига БИРни розилигига киришсангиз, оламни рози қилиш Унинг ваъдасидир.
Оғир темир эшик шиддат билан очилиб, ортидан ғазабнок золим режим бошлиғи ва оперлар каттаси кирди ва акамизга қараб:
– Сенинг умринг шу захда ўтиб, ўлиб кетасан, ҳатто учрашувга келган аёлинга ҳам ярамай, уни ҳам хафа қилиб, бездирасан… деди.
– Киноянгизни тушундим, эҳтимол сизда шундайдир, аммо жиянларим кўпайсин десангиз, синглингизни, набираларни хоҳласангиз қизингизни менга никоҳлаб беринг, асло афсусланмайсиз, тўққиз ойдан кейин мақсадингизни Аллоҳ рўёбга чиқаради ин ша Аллоҳ!
Ғазабдан кўзлари қизариб, шарманда бўлган режим бошлиғи акамизни камерадан олиб чиқиб кетди ва четдаги бўш камерадан дубинка ва ўша аблаҳнинг бўкириши анчагача тинмади. Аммо акамнинг овози эшитилмади…
مِّنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ ۖ فَمِنْهُم مَّن قَضَىٰ نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ ۖ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا
– “Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ”. (Аҳзоб:23)
(Ҳали ҳануз золим зиндонида сақланиб келаётган акамни эслаганим – ўша хотиралардан)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
07.03.2022й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб