Илмоний бошқарув остида муниципал сайловларда ўз номзодини қўйиш ва сайлаш билан қатнашиш ножоиз

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Илмоний бошқарув остида муниципал сайловларда ўз номзодини қўйиш ва сайлаш билан қатнашиш ножоиз
Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти матбуот бўлими матбуот баёноти нашр қилиб, Иордания ҳукумати чақирган муниципал сайловда қатнашишнинг шаръий ҳукмини баён қилди. Баёнотга кўра, муниципалитет аслида мустақил бўлмаган, балки амалда ҳукуматга тобе бир ижроий аппаратдир. Ҳукумат ўзи истаган ҳар қандай сиёсий фаолиятга уни мажбур қилади. Муниципалитет, номигагина эмас, балки амалий жиҳатдан ҳукумат органларига бўйсунади. Ҳукумат ҳатто муниципал кенгаш қарорларини – ҳатто бир овоздан қабул қилган бўлса ҳам – бекор қила олади…
Аниқки, муниципал сайловлар мана шундай режимлар даврида сиёсий тус олмоқда. Партияларнинг айни сайловларни бойкот қилишлари ёки унда қатнашишлари ё бу нарса давлат сиёсати боғлиқ бўлгани учун ҳукуматларнинг сайловда қатнашишга чақираётгани буни очиқ кўрсатиб турибди. Шу боис, муниципал сайловлардаги рақобатни бўлажак парламент ва бошқа сайловларга бир сигнал ҳамда илмонийларнинг сиёсий ўйинларидаги таъсир ўлчови, деб ҳисоблаш мумкин».
Баёнот сўнггида хулоса сифатида бундай дейилди:
«Муниципал сайловлар Исломни ҳаётдан ажратган илмоний сиёсий бошқарув билан боғлиқдир. Сайлов эса вакил қилишнинг бир туридир. Бинобарин, сайловда қатнашиш масаласининг шаръий ҳукми сайлов талаблари моҳиятига боғлиқ. Агар сайлов ҳаром нарсани амалга ошириш бўлса – ҳозир бу ерда шундай бўляпти – у ҳолда, муниципал сайловда қатнашиш жоиз эмас. Чунки унда ҳаром ишларни қилишга вакил сайланмоқда.
Роя газетасининг 2022 йил 23 март чоршанба кунги 383-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!