ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИДА МОЛЛАР
ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИДА МОЛЛАР
ЖАМОАТ МУЛКИ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ
(1)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Омма мулки – бу Шореъ мусулмонлар жамоасининг мулки қилган, мусулмонлар орасида умумий қилган, шахслар ундан фойдаланишларини мубоҳ қилган, унга шахсларнинг эгалик қилишини тақиқлаган нарсалардир. Бу нарсалар учта асосий турга бўлинади:
1) Жамоат кундалик ҳаёти беҳожат бўлмайдиган қулайликлар.
2) Унинг табиати, шахсларнинг унга эгалик қилиш хусусиятини таъқиқлайдиган нарсалар.
3) Улкан конлар.
Мана шу учта асосий тур ва бу учтадан чиққан фойдалар мусулмонлар жамоаси учун улар орасида умумий мулк бўлади. Бу мулк халифа шаръий аҳкомга мувофиқ ўз ижтиҳоди билан тарқатадиган мусулмонлар байтулмолининг манбаларидандир.
Омма мулкларининг биринчи тури
Бу мулк жамоат кундалик ҳаёти учун зарур бўлган сувга ўхшайди. У бўлмаса, жамоат тарқаб кетадиган умумий ҳаёт қулайликларидир. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ ﷺ бу қулайликлар сифатини унга тааллуқли ҳадисларда жуда ёрқин баён қилиб берганлар. Абу Хурошдан, у киши Расулуллоҳ ﷺнинг асҳобларидан баъзиси Абу Харрош ривоятида айтдики: «Расулуллоҳ ﷺ дедиларки, мусулмонлар уч нарсада: сувда, яйловда, ўтда шерикдирлар». Бошқа ривоятда эса: «Инсонлар уч нарсада: сувда, яйловда, ўтда шерикдирлар». Яна Расулуллоҳ ﷺдан ривоят қилинган ҳадисда: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, ҳар икковига сув, дарахт умумий бўлади». Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда эса, Расулуллоҳ ﷺ айтдиларки: «Сув, ўт, яйлов ман қилинмайди». Бу ҳадислардаги сув, яйлов, ўт Расулуллоҳ ﷺ инсонларнинг ҳаммасига мубоҳ қилган нарсаларнинг дастлабкиси эди. Бу нарсаларда уларни шерик қилиб, булардан бирортасини ўзиники қилиб ўраб олишни ман қилдилар. Чунки бу нарсалар ҳамма мусулмонларнинг ҳаққи эди. Қавм ўз сафарларида Аллоҳ ҳайвонлар учун ўстириб қўйган, бирор киши ҳайдаб, экиб, суғориб меҳнат қилмаган ўсимликлари бор ерга тушади. Бу уч нарса олдин келган кишиларникидир. Бирор киши бошқаларсиз хос ўзи эгалик қилолмайди, лекин бу нарсаларда инсонларнинг туя, мол, қўйлари биргаликда ўтлайди, сувга ҳам шу каби. Бу нарсаларда инсонлар шерикдирлар.
Умумий мулкчиликнинг бу шакли фақатгина ҳадисларда зикр қилинган уч нарсада чегараланмаган, балки жамоат қулайликлари деган сифатга эга бўлган ҳамма нарсага тааллуқлидир. Бунинг далили, Расулуллоҳ ﷺ «Инсонлар уч нарсада: сувда, яйловда, ўтда шерикдирлар» деган вақтларида, Хайбар ва Тоифда баъзи шахслар учун ўзлари ичган, ҳайвонларини, боғларини суғорган ҳолатда сувга шахсий эгалик қилишларини тасдиқладилар ва бу шахсларнинг қудуқларга эгалик қилишдан қайтармадилар. Бу қудуқлар кичкина бўлиб, жамоатнинг унга ҳожати тушмасди. Бу икки ҳадисни мувофиқлаштириш билан аниқ бўладики, жамоат ҳожати тушган сув жамоат мулки бўлади ва шахс мулки бўлиши тақиқланади. Агар сув озгина бўлиб, жамоатнинг ҳожати тушмайдиган бўлса, шахсий мулк бўлиб, шахсларнинг унга эгалик қилиши жоиз бўлади. Бу нарсаларга инсонлар эҳтиёжининг ўлчови жамоат ундан ўзининг кундалик ҳаётида беҳожат бўлмаслиги ва қабилалар сув бўлмаса ёки подаларига ўтлоқ бўлмаганда тарқаб кетганидек, унинг талабида тарқалиб кетишидир. Мана шу сабабли жамоат ҳожати тушадиган ва жамоат ўзини кундалик ҳаётида усиз яшолмайдиган ва у бўлмаса, тарқалиб кетадиган ҳар бир нарса омма мулкидир.
Омма мулкининг бу турига бу навда ишлатиладиган асбоблар (қуроллар) ҳам қўшилади. Чунки асбоблар бу нав ҳукмини олади ва бу навга ўхшаш умумий мулк бўлади. Шу сабабли умумий сувларни, яъни булоқ, чашма, анҳор, кўллар сувини чиқариб олиш асбоблари, сувларни тортиш асбоблари ва инсон манзилларига етказиб бериш трубалари омма мулкидир. Лекин бу асбоблар Нил ёки Фрот дарёлари каби катта дарё ва кўлларга ўрнатилса бу асбоблар шахсий мулк бўлиши мумкин ва ундан шахсий эҳтиёжида фойдаланиш жоиздир.
Канал ва дарёларга каби умумий сувларнинг шаршарасидаги электр пайдо қилиш асбоблари ҳам омма мулкидир. Бу асбоблар омма мулки бўлган нарсалардан токни ҳосил қиляпти. Шунингдек, электр пайдо қилиш асбоблари, электр станциялари ва симлари, симёғочлар, гарчи электрни генераторлар ёрдамида пайдо қилса ҳам, омма мулкидир. Чунки агар электр токи кўпинча бўлса ҳам, ёқилғи учун ишлатиладиган нарсалардан бўлса ёритиш ҳам ёқилғига тобе бўлган ҳолда, электр токи таом пишириш, иситиш ёки корхона асбобларини айлантириш ёки маъданларни эритиш учун ишлатилгани каби бу ҳолда электр токи ўт бўлади. Ўт эса, омма мулкидир. Шунинг учун ўтдан пайдо бўлган нарсалар унинг станциялари, асбоблари, симёғочлари, симлари, ўтга тобе ҳолда омма мулкидир.
Агар бу асбоблар умумий йўлга ўрнатилса, хоҳ ёнилғи сифатида ишлатилсин ёки ёритиш учун ишлатилсин омма мулкидир. Чунки умумий йўлнинг бирор нарсасини бирор шахс ёки ширкат ўзиники қилиб хослаб олиши жоиз эмасдир. Инсонлар унга эгалик қилишдан тақиқланадилар. Омма мулкини қўриққа айлантириш фақатгина давлат учун жоиз. Аммо электр токи генератор орқали олинса, генераторлар ва электр станциялар умумий йўлга қўйилмаса, ўз эгаларининг мулкига ўрнатилса, бу асбоб-ускуналар шахсий мулк бўлади ва унга шахс эгалик қилиши жоиздир.
Газ ва тошкўмир омма мулки бўлганлиги учун буларга тобе ҳолда, газ ва тошкўмир ишлаб чиқарувчи корхоналар, заводлар омма мулки бўлиши жоиздир. Газ ва тошкўмир битмас маъданлардан ва ўтдандир, битмас маъданлар ва ўт эса, омма мулкидир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
17.05.2022й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми