Дания Ҳиндистоннинг мусулмонларга қарши қонли сиёсатини маъқулламоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Дания Ҳиндистоннинг мусулмонларга қарши қонли сиёсатини маъқулламоқда
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Даниядаги матбуот бўлими Даниянинг Ҳиндистондаги мусулмонларга қарши мунтазам давом этаётган қонли репрессияни маъқулловчи характерини қаттиқ қоралади. Бўлим томондан нашр қилинган матбуот баёнотида бундай дейилади:
«Соғлом ҳамда адолат туйғусига эга бўлган ҳар бир киши буни қоралаши табиий. Зотан, 2014 йил ҳокимиятга келгандан бошлаб, Нарендра Модининг ўзи ҳамда унинг ирқчи ҳинду партияси мусулмонларга қарши сиёсат қўлламоқда. Кўплаб халқаро кузатувчилар Ҳиндистоннинг мамлакатдаги мусулмонларини қатли ом қилиш йўлидан кетаётганини таъкидламоқдалар!… Дания бош вазираси Метте Фредериксен Россиянинг Украинада содир этаётган ваҳшийликларини уруш жиноятлари, деб атамоқда-ю, бироқ Ҳиндистоннинг ўзидаги мусулмонларга қарши ҳар куни содир этаётган жиноятлари ҳақида миқ этмаяпти. Бундан Дания сиёсатида Ҳиндистоннинг Исломга қарши душманона террористик йўналишига нисбатан ҳамфикрлик мавжудлиги, бу ўтган йигирма йилдан бери давом этаётгани очиқ кўриниб турибди. Демак, Даниянинг бош вазираси ҳам, матбуоти ҳам ҳиндистонлик мусулмонларга қарши содир этилаётган репрессия Дания учун муаммо эмас, деган якдил фикрдалар. Исломофобия ва иқтисодий манфаат учун умумий асослар мавжуд бўлганда, Ғарбнинг ҳар куни мусулмонларга зўрлаб сингдиришга уринаётган «олий» қадриятлари ҳеч иккиланмай бекор қилинади».
Роя газетасининг 2022 йил 11 май чоршанба кунги 390-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ