Мирзиёев радикализм ва экстремизм хавфи ортаётганини таъкидлади

بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар ва изоҳ
Мирзиёев радикализм ва экстремизм хавфи ортаётганини таъкидлади
Хабар: xabar.uz 6 июл 2022 йилда шу сарлавҳа остида қуйидагиларни тарқатди:
Ўзбекистон президенти давом этаётган йиғилишда мамлакатимизнинг изчил ва барқарор ривожланишидан манфаатдор бўлмаган турли бузғунчи ташқи кучлар борлигини таъкидлаб ўтди.
«Ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларида янги кескинлик ўчоқлари пайдо бўлмоқда, миллатлар ва конфессиялар ўртасида қарама-қаршиликлар кучаймоқда, радикализм ва экстремизм хавфи тобора ортиб бормоқда.
Мана шундай таҳликали шароитда биз барқарорлик ва хавфсизлигимизга зиён етказадиган ҳар қандай таҳдид ва хатарларга кескин қарши туришимиз шарт.
Айни вақтда шуни эътироф этиш керакки, мамлакатимизнинг изчил ва барқарор ривожланишидан манфаатдор бўлмаган турли бузғунчи ташқи кучлар ҳам мавжуд.
Ушбу кучлар томонидан юртимиздаги осойишта вазиятни издан чиқариш, фуқароларимизнинг ишончига кириб, уларни тўғри йўлдан чалғитишга қаратилган ғаразли мақсадлар амалга оширилди ва бундай уринишлар бундан кейин ҳам содир бўлиши мумкин».
Аввалроқ, давлат раҳбари Нукусдаги воқеаларга четдаги ғаразли кучлар томонидан йиллаб тайёргарлик кўрилганини таъкидлаганди.
Изоҳ: Маълумки, ҳозирда Америка бошчилигида ғарб, куфр олами нафақат мусулмонлар юртларида, балки бутун олам бўйлаб Исломга қарши “терроризм”, “экстремизм”, “радикализм” деган ниқоб остида қутуриб кураш олиб боряпти. Ўрта Осиё минтақаси, жумладан Ўзбекистонда ҳам Ислом ва мусулмонларга қарши олиб борилаёган кураш ана шу курашнинг бир қисмидир.
Бу минтақа устидаги кураш аслида Россия, АҚШ, Европа иттифоқи ва Хитой ўртасидаги манфаатлар устидаги кураш бўлиб, у давом этаверади, тўхтамайди. Унда мазкур мустамлакачи давлатлар турли манфаатлар устида бир-бирига қарши курашади. Ҳокимлар бу курашнинг бир қисми бўлиб, улар шу мустамлакачи хўжайинларига тобедир. У шунингдек Ислом динига ва Ислом умматига қарши ҳазорий кураш ҳамдир. Бу курашда мустамлакачи давлатлар бирлашиб, мана шу малай ҳокимлар билан биргаликда Исломга қарши кураш олиб боради. Куфр бошчиси Америка ва ғарб бунинг Уммат билан бўлаётган ҳазорий кураш эканлигини, Уммат бу мустамлакачилардан ва уларнинг югурдаклари бўлмиш ҳокимлардан халос бўлишни истаётганини, шунинг учун бу кураш ўзи учун энг хатарли эканини жуда яхши билади.
Мирзиёев режими Қорақалпоғистондаги ҳодисалардан фойдаланиб, Ислом ва мусулмонларга қарши кураш ва зулмини оқлашни, Москва ва Вашингтондаги хўжайинларини янада рози қилишни мақсад қилган кўринади. Президент Мирзиёев бундай ваҳимали чиқиш билан ўзининг президентлик муддатини нуллаштириш, яъни ҳокимият курсисида қолишини узайтиришдан халқ эътиборини бошқа томонга буриб, чалғитишни кўзлаётган бўлиши ҳам мумкин.
Дарҳақиқат, мустамлакачи кофир малайларни етиштириб чиқариш орқали юртларимизга суқулиб кира олди, ўзининг заҳарини соча олди, фитналарини амалга ошира олди, бойликларимизни талаб кетишга, фарзандларимизни адаштиришга эришди. Бунинг барчасини билвосита амалга оширмоқда, яъни бизнинг тилимизда гапирадиган, либосимизни киядиган, динини дунёси эвазига, балки бошқаларнинг дунёси эвазига сотиб юборган мана шундай малай ҳокимлар қўли билан амалга оширмоқда.
Исломий Уммат, жумладан Ўзбекистондаги мусулмонлар ҳам теваракларида юз бераётган ҳодисаларга нисбатан онгли равишда муносабатда бўлмоқлари, асл душманлари бўлмиш мустамлакачи Россия, АҚШ, Ғарбнинг куфр фикрлар, куфр сақофати, куфр иқтисоди ва сиёсатидан иборат заҳарларини сочишига йўл қўймасликлари лозим. Улар шунингдек ана шу душманлар ўрнатиб қўйган бу қўғирчоқ ҳокимларнинг ўзларининг бўйниларига миниб олиб, бошқаришда давом этаверишига ҳам йўл қўймасликлари лозим. Мусулмонлар Аллоҳ изни ила бунга қодирдир. Зеро, улар одамлар учун чиқарилган энг яхши Умматдирлар, маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган, Ислом ва мусулмонлар салтанатини қайта тиклаб, Росулуллоҳ ﷺ роясини кўтариб чиқадиган Умматдирлар.
﴿ولَينصُرَنَّ اللهُ من ينصُرُه إنَّ اللهَ لقويٌّ عزيزٌ﴾
Аллоҳ Ўзига ёрдам берганларга ёрдам берур. Албатта, Аллоҳ кучли ва ғолибдир. (Ҳаж-40)
Ҳизб ут–Таҳрир марказий медиа офиси радиоси учун Ислом Абу Халил – Ўзбекистон



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ