Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини делегацияси Адвокатлар Ассоциацияси йиғилишида қатнашиб, режим зўравонлигига қарши туришга чақирди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини делегацияси Адвокатлар Ассоциацияси йиғилишида қатнашиб, режим зўравонлигига қарши туришга чақирди
2022 йил 19 июл сешанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини делегацияси Адвокатлар Ассоциацияси йиғилишида иштирок этди. Фаластин маъмурияти томонидан қонунлар ва суд тизимига яқинда киритилган тузатишларга қарши туриш мақсадида ассоциациянинг Рамаллоҳдаги қароргоҳида ўтказилган ушбу йиғинга сиёсий кучлар ва партиялар чақирилди. Маълумки, киритилган бу тузатишлар ҳақ-ҳуқуқларнинг зое кетишига олиб келиб, маъмуриятнинг нуфузли кишилар ва пул китлари манфаати йўлида одамлар устидан зўравонлик қилишига имкон беради.
Делегация таркибида Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими аъзолари муҳандис Боҳир Солиҳ билан устоз Юсуф Абу Зар иштирок этди.
Муҳандис Боҳир Солиҳ йиғинда сўзга чиқиб, қуйидагиларни таъкидлади:
«Фаластин маъмурияти коррупцияга ботган бўлиб, унинг хавфсизлик, сиёсий ва ижроий органлари одамларга зўравонлик қилишдан, ҳалол тижорат қилаётган инсонларга тазйиқ ўтказиб, судхўрликка мажбурлашдан бошқа нарсани билмайди. Қонунларга киритилган тузатишлар, масалан, ҳибсга олиш, айбланувчининг чақирувга келмаслик ҳолати ва бошқа тузатишлар режимнинг одамлар устидан хавфсизлик босимини янада кучайтиришига ва аввалгидан ҳам золимроқ бўлишига хизмат қилади. Шунинг учун жамиятнинг ҳар бир қатлами Фаластин режимининг бундай зулму зўравонлигига қарши чиқиб, унга чек қўйиши лозим. Бу эса, қўмиталар олиб борган диалоглар орқали асло амалга ошмайди. Чунки бу диалоглар қаердан бошланган бўлса ўша жойда тугайди ва бўш доира ичида айланади. Қўмита аъзоларининг аксари ҳукумат вакилларидан ёки ҳукумат кўрсатган номзодлардан иборат. Бундан ташқари, қўмита фойдасиз қарорларни чиқариб, адолатсиз қарорларни қонунийлаштиради. Шу боис, бундай зулму зўравонликка чек қўйиш учун бевосита Фаластин режимига, унинг зўравонлигига, инсонлар ва сиёсий кучларнинг ҳуқуқини поймол этишига қарши туриш керак бўлади. Бунинг учун эса, халқ кўтарилиши ва буларга чек қўйиш талаби билан режимга қарата ҳайқириши лозим. Халқ шундай қилмаса, режим яна донор давлатлар талабини қондиришда ва уларнинг мақсадига хизмат қилувчи қонунлар чиқаришда давом этаверади… Одамларга яна зўравонлик қилиб, юртни пул китларига ва миллий лойиҳа, дея аталаётган режа раҳнамоларига ем қилиб бераверади…
Боҳир Солиҳ маъмурият қонунчилигининг яроқсизлиги ҳамда Фаластин маъмурияти CEDAW каби машъум конвенцияларга имзо чекар экан, унга қарши чиққан одамларни эътиборсиз қолдиргани ҳақида гапириб ўтди. Унга кўра, маъмурият зўровонлигини тўхтатиб қолишнинг ягона йўли унга қарши чиқишдир ва бунга одамларнинг «ижтимоий таъминот» мавзусида эришган ютуғи мисол бўла олади.
Боҳир Солиҳ яна қуйидагиларни ҳам таъкидлади: Ҳизб ут-Таҳрир маъмурият ва унинг зўравонлигига қарши туришни қўллаб-қувватлаб, халқ манфаати ва уларнинг ҳаққоний масалаларини қабул қилади. У шунингдек, ўз фаолиятида ҳамда маъмуриятнинг жиноятлари ва зўровонлигига қарши чиққан ҳар бир кишини қўллаб-қувватлашда давом этади.
Роя газетасининг 2022 йил 27 июл чоршанба кунги 401-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ