| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минбар омонатдир!

  • Ёқилғи тақчиллиги Ўзбекистонни стратегик танловлар остонасига чорламоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Онгимиз кимнинг мезон-ўлчовлари билан бошқарилмоқда?

  • Яҳудий вужуди Сурия режимидан нима хоҳламоқда?

  • Эроннинг бугунги воқелиги ва у билан АҚШ ўртасидаги зарбаларнинг янгиланиши

  • Тошкентнинг АСЕАН маконига кириб бориши нимани англатади?

  • Солиқларни қайтариш ортидаги «қармоқ»

ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
Home›ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ›Вой, нимага у қамоқдамас?!

Вой, нимага у қамоқдамас?!

By htadmin
16.08.2022
0
Share:

“Зиндон хотиралари” туркумидан

Вой, нимага у қамоқдамас?!

بسم الله الرحمن الرحيم

Бугун бир биродаримнинг хонадонини зиёрат қилдим. Ўзи ҳали ҳам зонада. У билан сўнгги уч йилликда Қашқадарёнинг Косон шаҳрида жойлашган 51-сонли қамоғида бирга бўлгандим. Акамизга берган ваъдам туфайли ўша мазлумлар оиласини зиёратига набирам билан бирга бордим. Мазлумлар оиласи деганимнинг сабаби, бу хонадонда қамалмаган икки гўдак қолган эди, холос. Ота, она, ўғил-қизлари ва куёвларидан ташқари, биродаримнинг сингиллари, укаси, тоғаси ва унинг ўғиллари ҳам золим яҳудий зиндонида ўта даҳшатли изтиробу азобларни бошидан кечирган кишилар эди. Буни қарангки, ўғли ҳали вояга етмай туриб қамалган бўлса, қизи 18 ёшга эндигина кирганда қамоққа ташланиб, она-бола биргаликда зона машаққатларини бошларидан ўтказгандилар… Энг ҳайратланарлиси, бу мазлум оиланинг каттадан кичиги қишлоқ аҳли наздида ахлоқда ўрнак саналган кишилар эди. Тиббиёт ва педагогика институтларини тамомлаб, ўз соҳасида таниқли мутахассис бўлиб етишган зиёли оила эдилар.

Биродаримнинг мўъжазгина, хафсала билан супурилган ҳовлисига кичик ўғлининг етовида кирарканман, мени таниган онахон, қамоқдан чиққан қизлари ва бошқа ҳижобли аёллар (эҳтимол зонадан бирин-кетин чиққан сингиллари бўлса керак) дадаларининг қадрдони эканлигим эътибориданми ёки ўта соғинган дадаларининг хабарига интиқликлари сабабми, ихлос ва самимият билан кутиб олдилар. Ва чорпояга ўтиргач дуога қўл очилди. Тилимдан чиққан ҳар жумлага титроқ овоз ила омин дер эканлар кўзлари ёшга тўлди. Шундан кейин қизларим билан зиндонда тақдирдош бўлган қизлари дадалари ҳақида сўрадилар. Ва бу мазлумлар хонадонида шундай ноёб суҳбат тикландики, уни бунда сиз ўқувчиларга сўзлагим келса-да, баъзи эҳтимоллар сабабли ўзимни тиймоқни маъқул кўрдим. Бунинг учун сиз азизлардан узр сўрайман.

Аммо эътиборингизни набирам ва ўша биродаримнинг беғубор набираси ўртасидаги қисқа суҳбатга қаратишни ўринли деб топдим. Қўғирчоқдек жажжигина қизалоқ менинг набирамдан сўраб қолди:

– Бу тоға ким?

Набирам менга мулойимгина қараб олди-да, “оподадам” дея жавоб берди. Шунда, биродаримнинг набираси кўзларини катта очиб менга обдон қараб олди-да:

– Вой, нега у қамоқдамас? – деб қайта таажжубланди.

Бу жажжилар суҳбати барчамизни бир зум аламли табассумга қолдириб, кўзларимизни яна ёшга тўлдирди… Бу каби юзлаб мазлумлар хонадонидаги гўдаклар дадаларини, боболарини қамоқда таниганлиги боис барча намозхон оиланинг эркаклари албатта қамоқда бўлишлари керак, деб болаларча фикрлаб қолгандилар.

Биродарим хонадонидан чиқарканман сиз азиз ҳалққа:

Эй азизликка ҳақли биродарларим! Чорак асрдан буён зиндонларда қолаётган ўзингиз таниган, орангиздан қўллари МХХ ходимлари томонидан кишанланиб, олиб кетилганлар хусусида бу ҳукумат нима деб сизга туҳматлар тўқиди?! Ахир, кечагина яхшиларингиз бўлганларни бу золимлар “халқ душмани”, “ватан хоини”, “экстремист”, “террорист” деса, “ҳа, шундай экан-да” деб қолаверасизми?! Яқин ўтмишда боболаримиз орасидаги зиёли қатламни худди шу каби атамалар билан олиб кетиб, сургун қилган, қирғинбарот этган кофирлар тузумини унутдингизми?! Қолаверса, бу инсонларнинг бор-йўқ “айблари” мусулмонча яшайлик, миллатлар ўртасига кофир чизиб қўйган сунъий чегаралардан озод бўлиб, барча мусулмонлар қуда-анда бўлиб, Шариат асосида яшаб, Аллоҳ Таоло ҳузурига ёруғ юз ила борайлик, деганлари эди, холос. Бу олий ғояни ва Исломнинг тузум сифатида ҳаётга қайтиши лозимлигини танитиб келаётган Ҳизб ут-Таҳрир фикрлари ҳақида анави ҳаққингизга ҳар куни хиёнат қилувчи ҳукумат вакиллари ва уларнинг сўзларига “шаръий тўн” кийдириб, бежаб бераётганлар нағмасини текшириб кўришга бугун имконингиз бор-ку, йигирма беш йилдан бери зиндонда сақланаётганлар хақида 25 дақиқа фикрласангиз бўлади-ку,  дея хайқириб, роса дод солгим келади-ю, аммо аксар эркаклари қувғинда, қамоқда, ўрис кўчаларида супурги кўтариб тирикчилик дардида овора-ю сарсон эканини эслаб ўзимни босаман. Юртда қолганларнинг аксарлари гўдаклар ва қариялардир. Анави навқирон ёшлар орасидаги артистлар, маддоҳ қўшиқчилар, масхарабозлар, мелиса ва ДХХ, ИИБ ходимлари, депутатлар, хокимлару уларнинг тўда-тўда фаросатсиз тарафкашларига дардингизни сўзламоқ, А. Қодирий таъбири билан айтганда, мозористонда хитоб қилинган “ҳайяалалфалаҳ” каби мантиқсизлик бўлур эди. Шундай бўлса-да, бу унсиз нидога лаббай дейувчилар топилиб қолар, деган илинжда шу сатрларни қоғозга туширдим.

يَا قَوْمَنَا أَجِيبُوا دَاعِيَ اللَّهِ وَآمِنُوا بِهِ يَغْفِرْ لَكُم مِّن ذُنُوبِكُمْ وَيُجِرْكُم مِّنْ عَذَابٍ أَلِيمٍ

– “Эй қавмимиз, Аллоҳга даъват қилгувчи (нинг даъвати)ни қабул қилинглар ва унга иймон келтиринглар, (шунда Аллоҳ) сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилур ва сизларга аламли азобдан паноҳ берур”.                 (Аҳқоф:31)

(Зиндон аҳллари ҳақида сўраладиган Кундан қўрқиб айтилган  шу куннинг оғриқларидан)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

16.08.2022й

TagsВойнимага у қамоқдамас?!“Зиндон хотиралари” туркумидан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

  • МАҚОЛАЛАР

    Конституцияни амалдагисининг ҳам, янгисининг ҳам Ислом ва мусулмонларга ҳеч қандай алоқаси йўқ

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўғри йигитнинг хидоятланиши

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/