| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ов

Ов

By htadmin
28.08.2022
710
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم 

Ов

  Юзлаган чумчуқларни тузоққа туширган овчи дарахт соясида уларни бирма-бир калласини узиб тоғорага ташлай бошлабди. Негадир ҳар бош узар чоғида кўзи ёшланаркан. Бу ҳолатни дарахт устидан кузатаётган она чумчуққа ёнма-ён турган болачаси дебди:

   _ Онажон овчининг кўзларига қаранг, раҳми келганидан дув-дув ёш тўкяпти.

Онаси эса боласига танбеҳ бериб, деди:

   _ Болажоним, сен овчининг кўзига эмас, қўлига қара!

    Бу масални қаердадир эшитгандим. Буни сўзлаган устоз "биз

раҳбарларимизнинг кўзига ва сўзларига эмас, балки қилаётган амалларига қарашимиз лозим" деган маъно бергандилар. Тўғри маъно! Биз айниқса шу йилларда "овчи"ларнинг қўлига қарашдан таълим берувчи устозларга жуда муҳтожмиз. Аммо халқимиз орасидаги бундай устозларни раҳбарлар ёқтирмайди. Уларни  "ов" лаб, қамаб, қатл қилиб, қувғин қилиб, зиндонлардан чиқармай, устига-устак уларни халққа хунук номлар билан танитишади. Шу боис содда ҳалқ уларнинг ваъдаларига, маддоҳ ва малай сарой муллаларининг олқишларига қараб ранг олмоқда. Алалоқибат фикрлаш, солиштириш, фарқлашдан тўхталган кишилар золимларнинг қўлларига, амалларига қараб баҳо беришдан маҳрум бўлиб, анави чумчуқ боласидек “тимсоҳ кўз ёшларига”, "халқим учун" деган ёлғонларга лаққа тушадиган бўлиб қолди, бошқача айтсак тор фикр эгаларига айланиб қолди.

  Оқ-қорани, паст-баландни ажратишга қодир ақл эгалари наҳотки Ҳақ билан ботилни, рост билан ёлғонни ажратишга ожизлик қилсалар?!!…

   Ўзбекистон хукуматининг Уммат яхшиларининг аввалги қонхўр овчиси ИАК томонидан Ислом ва мусулмонларга қарши олиб борилган аёвсиз кураши халқимизнинг ўз динига бўлган муҳаббатини йўқ қилолмади. Аксинча, одамлар, айниқса ёшлар тўп-тўп бўлиб масжидларга оқиб кела бошлади. Масжидлар эшиклари ёнида ДХХ, милиция ходимлари ва мактаб ўқитувчилари ёшларни Жума номозидан қайтаришга қанчалар уринмасин, бу каби аҳмоқона кураш ёшлардаги интилувчанликни янада кучайтириб юборди. Улар динимиз табиатини англай олишмади. Зеро, динга қарши кураш аввалдан унинг кенг ёйилишига туртки бўлган.  Улар кўп йиллар динимизга очиқ тажовузни кўриб, ҳис қилган халқимизда ўз динига бўлган муҳаббат тобора ортганини кўришди. Шу боис аввалги тажовузкор сиёсат бугунга келиб бошқача услубда амалда кўрина бошлади. Бу ўзгарган услуб ҳақиқатини оммага танитиш вазифаси – қанчалар машаққатли бўлмасин – даъват аҳлининг зиммасида қолаверади.

   Шу боис маломатчиларнинг маломатига, озорларига парво қилмаган ҳолда Умматга унинг устидаги раҳбарларнинг макру ҳийласи ва кирдикорларини фош қиламиз. Ақл эгаларининг ажратиш ва таққослашларига далиллар тақдим қилиб тафаккурини кенгайтирамиз. Токи бугунги раҳбарларнинг асл башарасини таниш учун уларнинг тимсоҳ кўз ёшини тўкиб, "халқим учун" деган алдовларигамас, балки чиқараётган қонун ва қарорларига қарасинлар.

    Маълумки, Ўзбекистон президенти Муборак заминга бориб умра сафарини адо этди. Пайгамбаримиз ﷺ равзаларида юрт номидан салом етказди, Муқаддас Каъбада халқнинг фаровонлигини сўраганини барчага овоза қилишди. Ҳар бир эзгу тилаклари муфтий томонидан оммага ошкор қилинди. Бу амаллари қандаям яхши амал. Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида бўлган бу суннат амал у кишининг ҳам зиммасида экан, уни адо қилди. Уни Аллоҳ учун қилган бўлса, ибодати мақбул бўлсин деймиз, холос. Халқимизда зийрак қатлам ҳам бор. Шунинг учун  ойни этак билан ёпишга қанчалик уринилмасин бу қатлам ҳақиқатни англаб олаверади. Умра ва Ҳаж амаллари мўминлар зимасидаги вазифалардан бўлгани каби иймон ахлидан Роббимиз талаб қилган бошқа вожиботлар ҳам мавжуддир. Мўминлар барча каттаю кичик амалларида Аллоҳ буюрган тартиб асосида амал қилмоқлари вожиб. Намозни тўлиқ адо қилувчини ароққа ружуъ қўйган ҳолда топсак ажабланамиз. Тақводан сўзловчини ёлғончиликда кўриш ҳам шундай. Шу каби мусулмонлар юртида бошқарувда турувчининг бир суннатни адо этиши қанчалар қувонтирмасин, Аллоҳ Таоло ҳаром қилган ароқ заводларини қуриши, ҳаром бўлган қиморхоналарни очишларига рухсат бериши, бузуқлик уялари бўлган тунги клубларни кўпайишига кўз юмишлари мўмин кишилар қалбига озордан бошқани беролмайди! Қуръони Каримдан таълим берувчиларни "экстремистлар тузоқларига тушмасин" деган шиор остида таъқиб қилишлари, савоб ниятида кимнидир никоҳлаб қўйган кишиларни жазолашлар, мактабларда ҳижобни тақиқлаш каби ҳатто илмсиз кишилар хам биладиган эзгу ишларга қарши курашишларни авж олдириш, буларнинг барчаси раҳбарнинг умра сафаридаги холислигига шубҳа қилишимизга туртки бўлиши ўринли ва мантиқан ҳам тўғри бўлади.

    Хўш унда бугунги раҳбарнинг Умра зиёратида қандай “ҳикмат” бўлиши мумкин?

    Америка, Ғарб, Россия ва уларга ҳамтовоқ куфр давлатларининг Ироқ, Сурия, Афғонистон, Фаластиндаги узоқ йиллар давом этган ўта даҳшатли хунрезликлари бу мустамлакачиларга ғалаба келтирмади. Шундан кейин улар ўз мағлубиятларини оламга шармандаларча музокара столларида  "ғолиблик" тўнига ўраб кўрсата бошлашди, дунё сиёсатида янги режалар тузила бошлади. Улар ўзларининг Ислом юртларидаги садоқатли малайлари учун "кўз қисишда" устаси фаранг Эрдуғоннинг услубини самарали деб билишди.

   Уйғониш сари шиддат билан қадам қўяётган Уммат устидаги малай ҳокимлар ўз хўжайинларига “кўз қисиб”, яқин кунларда Жума намозларида, ифторларда, таровеҳларда ва ҳатто бомдоду таҳажжудда сафларимизда пайдо бўлиб, кўз ёшларини оқизса сиз азизликка ҳақли Уммат уларнинг кўзларигамас, қўлларига қарашни унутманг!

وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللَّهُ ۖ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ

“Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир” (Анфол: 30).

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

28.08.2022й

+3
0

Related posts:

No related posts.

TagsОв
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақл ва Ҳаёт

  • МАҚОЛАЛАР

    Тақлидий иймон ва ақлий иймон: Лафз бир, лекин натижа нега фарқли?

  • МАҚОЛАЛАР

    Мусулмонларнинг барча муаммоларига ягона ечим Халифаликдир!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/