Золим Каримовнинг хотирасини “абадийлаштириш”дан кўзланган мақсадлар
Золим Каримовнинг хотирасини “абадийлаштириш”дан кўзланган мақсадлар
بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар: Жорий йилнинг 29 август куни Тошкентдаги Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистоннинг тўнғич президенти Ислом Каримов номидаги кутубхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёевнинг қарорига асосан 2018 йилда асос солинган кутубхонани қайта қуриш чоғида бир неча бўлим очилиб, замонавий ашёлар билан жиҳозланган. Янги кутубхонадан жой олган китобларнинг 1000 дан ортиғи Биринчи Президент Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ёзилган асарлар бўлиб, яна 1000 дан зиёди XIX-XX асрга оид ноёб адабиётлардир.
Очилиш маросимида қатнашган собиқ президентнинг рафиқаси Татьяна Каримова мазкур кутубхона Президент Шавкат Мирзиёевнинг Биринчи Президент хотирасига нисбатан ҳурмати ва эътиборининг ёрқин намунаси эканлигини алоҳида таъкидлаган.
2 сентябрь куни эса Президент Шавкат Мирзиёев Биринчи Президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Биринчи Президентга ҳурмат ўз тарихимизга ҳурмат ифодаси эканлиги айтилди. Шунингдек давлат раҳбари устозларни қадрлаш ва ҳамиша ёдга олиш кераклигини, бу ёш авлодга ўрнак бўлишини таъкидлади.
Изоҳ: Шавкат Мирзиёев президентлигининг илк даврида Каримов сиёсатини кескин қоралаб, у тузган режимни ахлат тузум бўлганини, бундан халқ мислсиз азият чекканини очиқ айтган эди. Ўша пайтда халқ ҳақ сўзга ташналиги сабабми ёки Мирзиёев бу ролни қойилмақом қилиб ижро қилгани учунми, оммада “янги ҳаётга қадам ташлаяпмиз” деган умид пайдо бўлди. Бундан кейинги чиқишларида ҳам Каримовни диктатор, золим сифатида, ўзини эса, халқнинг орзу-умидларини ушалтириш учун имконият туғилишини кутиб узоқ йиллар сабр билан ишлаб келган қаҳрамон сифатида тақдим қилишга ҳаракат қилиб келди. Табиийки, Мирзиёев бундай гаплар билан халқнинг муҳаббатини осонликча қозонишни кўзлаган эди. Бу чиқишлар аввалда халқ тарафидан олқишлар билан қабул қилинган бўлса, кейинчалик бу услубнинг сийқаси чиқди. Чунки Мирзиёев Каримов режимини танқид қилса-да, белгиланган саналарда унинг ҳайкали пойига гул қўйиб, унга таъзим қилишда ва унинг сиёсатидан боришда давом этди. Каримов хотираси ва унинг ҳайкалини худди Маркс, Ленин хотираси ва ҳайкали каби ғоявий даҳо сифатида сақлаб қолиш режалангани эҳтимолдан узоқ эмас. Бу даҳрийлар ҳайкали ўрнига “мустақиллик” даврида Амир Темур, Алишер Навоий ва бошқалар ҳайкаллари, мотамсаро майдонларга эса, Каримовнинг онасини ҳайкали ўрнатилди. Бу ҳайкаллар шодиёна ва мотам кунларида сўзсиз зиёрат этилиб улуғланадиган ва уларга таъзим этиладиган бутларга айлантирилди. Агар бу ҳайкаллар тикланмаганида мусулмон халқ табиий равишда Исломга йўналган бўлар эди. Айрим имомлар президент ва ҳукумат аъзоларининг ҳайкалга таъзим қилиши уларнинг Исломдан бехабарлигини англатади, дейишади. Ундай бўлса, нега улар Исломдан бехабар кишиларга бўйсунишади ва халқни ҳам сўзсиз уларга итоат этишга чақиришади?!
Эндиликда Мирзиёев ҳукумати Каримов шахсиятини тарихдаги барча шахслардан улуғроқ кўрсатишга уринмоқда. Чунки Мирзиёев мамлакатда адолатни ўрната олмагач, худди Каримов даврида одамлар Совет даврига қайтишни орзу қилганидек, Мирзиёев давридан олдинги режимни афзал кўрувчи зиёлилар ўртага чиқди.
Бундан ташқари, золим Каримов ҳар хил ҳийла-найранг ва алдовлар билан халқни ўзига қаратган ва муҳаббатини қозонган эди. Шундай мажбурлов услублари билан Каримовнинг тириклигидаёқ у ёзгани айтилган (аслида президент номидан бошқалар ёзган) китоблар сони Брежневнинг 15та давлатда тарқатилган китоблари сонидан ҳам ортиб кетган эди. Шу боисдан Мирзиёев халқнинг Каримовга бўлган муҳаббатини ўзига жалб қилиш ва сиёсий мавқеини ошириш учун президент хотирасини “абадийлаштириш” учун сезиларли ишлар қиляпти. Зотан, ҳар қандай халқ ўз қадриятлари ва яхши кўрган кишиларини эъзозлаган одамларни ҳурмат қилади. Ўзбекистоннинг мусулмон халқи учун эса, эъзозланадиган қадриятлар Ислом қадриятларидир! Шундай экан, халқимиз ўзининг энг қийматли бўлган дини ва эътиқодини таҳқирловчи бундай ҳайкаллар ва уларга алоқадор ширк амалларига қарши чиқармикин?! Уларни намоз ўқигани учун қамаган, рўмолини ечтирган, минглаган Роббим Аллоҳ деган мўминларни ваҳший услублар билан қатл қилдирган, бойликларини Ғарбга ташиб кетиб, уни минтақанинг энг қашшоқ аҳолисига айлантирган… золим Каримов шахсиятидан юз ўгирармикин?! Шубҳасиз, Ўзбекистон ва Ўрта Осиё халқларига энг катта зарарлар келтирган бу ёвуз кимсани улуғланишидан фақат мустамлакачи кофир ва унинг малайларигина манфаатдор бўлиши мумкин. Чунки Ислом ва мусулмонлар душмани бўлган бу кимсани мадҳ этилиши унинг сиёсати давом этишини таъминлайди. Мирзиёев фахр билан Каримовни устозим, деб атаб уни ёшларга буюк шахс сифатида танитиш учун халқнинг пешона тери билан топган миллиардлаган пулларини сарфламоқда. Бу билан Каримовни даҳо, унинг китобларини Исломий китоблар даражасига кўтариш билан мусулмонларнинг фикр ва туйғуларини осонликча бошқаришни режаламоқда. Мирзиёев ва ҳукумат мулозимлари агар ўзларини мусулмон санаса давлат ва жамият ишларини муваффақиятли бошқарган Росулуллоҳ ﷺнигина устоз, деб қабул қилишлари керак. Жамики ҳайкаллар ва зўравон ҳокимиятларни қулатиб, барча ишларни Аллоҳнинг ҳукми билан бошқарган Росулуллоҳ ﷺга эргашишлари фарздир. Шунда золим Каримов фақат тарихнинг ахлат қутисига улоқтирилишга, унинг такаббур аёли, қизлари ва беҳаё неваралари фақат қаттиқ ҳисобга тортилишга ҳамда қўлидаги барча бойликлар мусодара қилишга лойиқ жиноятчилар эканлигини англашар эди. Бироқ Мирзиёев Халқаро конгресс марказида “Барча депутат ва сенаторларга, уларнинг тимсолида бутун Ўзбекистон халқига мурожаат қилиб, демократик ислоҳотлар йўли – биз учун якка-ю ягона ва энг тўғри йўлдир”, — деди. Шундай экан, мусулмонлар ҳақ ва ботилни ажратишлари, бу президент ва ҳукумат олға сураётган демократик тузумга қарши курашишлари зарур. Росулуллоҳ ﷺ видолашув ҳажида ҳар бир мусулмонга омонат қолдирган Ислом ҳукмларига амал қилишлари зарур. Акс ҳолда, ҳақни айтиб Аллоҳга содиқ яшамаган киши дунё ва Охират қийинчилигига дучор бўлишади.
وَاتَّقُوا فِتْنَةً لَّا تُصِيبَنَّ الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنكُمْ خَاصَّةً ۖ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ
– “Ҳамда сизлардан фақат золим кимсаларнинг ўзигагина етмай (балки барчага етадиган) балодан сақланингиз! Ва билингизки, албатта Аллоҳнинг азоби қаттиқдир”. (Анфол:25)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
11.09.2022й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми