Муаммонинг тўғри ечими қаерда?

Муаммонинг тўғри ечими қаерда?
بسم الله الرحمن الرحيم
Маълум қилинишича, 1989 йилда туғилган 6 нафар фарзанднинг онаси 7 кунлик чақалоғини 62 млн. сўмга сотмоқчи бўлган. Ҳолат 2024 йилнинг 13 ноябр куни содир бўлган. Сурхондарё вилояти транспортда хавфсизлик таъминлаш бўлими тезкор ходимлари томонидан Жарқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида она ўз фарзандини сотган вақтида ушланган. У уй олиш мақсадида ушбу жиноятни содир этган. Турмуш ўртоғи 2-гуруҳ ногирони экани, оилавий шароити оғирлиги, яшаш уйи йўқлигини сабаб қилиб кўрсатган. Ҳолат юзасидан иш жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судида кўриб чиқилди. Суд ҳукми билан аёл 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Мазкур ҳодисага юзаки қарасак, онанинг қилмишидан нафратланиб, берилган жазодан розилик туйғусини тугамиз. Аслида, биздаги муаммо мана шунда, яъни воқелик устида саёз фикрлаймиз-да, бир ёқлама хулоса чиқарамиз. Бошқача айтганда, касалликка тўғри ташхис қўймасдан туриб, даволашга ўтамиз. Бундай қилиш касалликнинг тузалишига эмас, балки унинг устига бошқа дарднинг пайдо бўлишига олиб келишини ҳаётий тажрибадан жуда яхши биламиз. Хўш, муолажа касалликнинг тўлиқ тузалишига олиб бориши учун қандай фикрлашимиз керак?
Ислом нуқтаи назаридан ёндашадиган бўлсак, воқеликни фикрлаш майдони қилиб, Исломни манба қилишимиз, яъни муаммони иймон-эътиқодимиз асосида атрофлича ўрганиб, муаммонинг ечилиш нуқтаси (тўғри ташхис)га етиб боришимиз ва сўнгра унинг ечимини шариатдан олишимиз лозим бўлади. Агар шу тариқа фикрласак, бу ерда муаммо – онанинг ўз фарзандини бировга сотиб юбориши бўлиб кўрингани билан, бироқ асл муаммо бошқа томонда. Тўғри, Ислом бундай ишни қоралайди. Лекин муаммога атрофлича назар ташласак, она бу ишни оила боқувчиси ногиронлиги, бунинг устига яшаш учун уй-жойи йўқлиги сабаб 6 нафар фарзандини боқиб, тарбия қилишда оилавий шароити жуда оғирлигидан содир этган. Ваҳоланки, Исломда ҳар бир фуқаронинг асосий эҳтиёжлари (уй-жой, кийим-кечак, емак-ичмак) тўлалигича қондирилиши кафолатланади, ҳатто камолий эҳтиёжларини ҳам иложи борича энг юқори даражада қондириш имконияти билан таъмилашни давлат зиммасидаги вожиб амал қилиб белгилаган. Шунингдек, давлат барча учун бепул тиббий хизматни таъминлаши шарт. Демак, она фарзандини сотишга мажбур бўлганининг сабаби, давлат ҳар бир фуқаро олдидаги ўз вазифасини бажармаганлигидир. Мана шу – муаммонинг асл илдизи. Шундай экан, давлат ўз зиммасидаги мажбуриятни бажармаганлиги сабаб келиб чиққан муаммони жазолаш билан ҳал қилишга ҳақлими?! Она 3 йил қамоқхонада ўтириши билан муаммо ҳал бўладими ёки дард устига чипқон бўладими?! 6 та фарзанд ногирон ота қўлида уй-жойсиз янада оғир, қийин аҳволда қолмайдими?!
Ҳа, золим Ўзбекистон ҳукумати татбиқ қилаётган демократик тузумнинг адолатсизлиги шу даражада!
Хулоса чиқарсак, муаммонинг ечилиш нуқтаси – давлат ҳар бир шахс олдидаги мажбуриятини тўлалигича бажаришидир. Бироқ бу ҳозирги мавжуд ҳукумат ва у татбиқ қилаётган тузум билан бўлмайди. Чунки биз кўриб чиққан муаммонинг асл сабабчилари мана шуларнинг ўзидир.
Ҳақиқий ечим эса, Исломни тузум сифатида татбиқ қиладиган Рошид Халифалик бошқарув шаклини тиклашдир. Зеро, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَأَطِيعُواْ الرَّسُولَ وَأُوْلِي الأَمْرِ مِنكُمْ فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللّهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلاً
– “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Расулга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Расулга қайтаринг. Ана шу хайрли ва оқибати яхшидир”. (Нисо:59)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ
16.03.2025й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!