Мусулмонларнинг барча муаммоларига ягона ечим Халифаликдир!

بسم الله الرحمن الرحيم
Мусулмонларнинг барча муаммоларига ягона ечим Халифаликдир!
Мўминларни эъзозловчи, мустазъафинлар Мавлоси, золимларни маҳв этиб, такаббурларни синдирувчи бўлган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мужоҳидлар имоми, солиҳлар пешвоси, рахбаримиз, йўлбошчимиз бўлган Пайғамбар САВга, аҳли оилаларига ҳамда ер юзига Исломни тарқатган асҳобларига етук салоту саломлар бўлсин. Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқ эканлигига хамда Муҳаммад САВ Аллоҳнинг пайғамбари эканлигига гувоҳлик бераман. Бунинг маъноси эса инсонлар томонидан ўйлаб чиқарилган дустурларнинг барчаси ботил, Аллохнинг дустуригина энг тўғри дустур демакдир!
Барча Ислом уммати қатори сизу бизлар хам шундай бир улуғ ойга етиб келдикки, Аллоҳ бу ойни барча ойлардан саралаб олган ва бошқа ойлардан мумтоз айлаган рамазон ойидурки, аввали рахмат, ўртаси мағфират, охири дўзахдан қутулиш бўлган улуғ савобларга тўла ойдир. Убода розийаллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «…Аллоҳ раҳматини ёғдириб, хатоларни кечиради ва дуоларни ижобат қилади…» (Имом табароний ривояти).
Ха, бу ойни таърифини келтиришга тиллар ожиздир. Бу ой қалблар ором оладиган, ибодатлар маромига етадиган, тўқ инсон очни хис этадиган, бир қултим сув қанчалар неъмат эканлигини англайдиган, қалблардаги бахилликлар унитиладиган, саховатлар қанча кўп қилинсада хазиналар камаймайдиган, тош меҳр қалблар хам бироз бўлсада юмшайдиган, Аллохнинг каломи хатм қилинадиган, дуолар шубҳасиз ижобат бўладиган, жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпиладиган, инсонийлик юзасидан билиб билмай қилинган хато ва камчиликларимиз қечириладиган, шайтонлар занжирбанд қилинадиган хамда мехрибон ва рахмдил Роббимиз тарафидан рахматлар, баракотлар ёғиладиган ойдир. Аниқки, рамазон ойи бизга ягона Исломий Уммат эканимизни эслатмоқда. Бизни бирлаштирадиган нарса бу – Исломий Халифаликдир.
Ушбу улуғ ой муносабати билан Ислом оламига яна бир бор назар ташлайдиган бўлсак, бир йилда бир марта келадиган ушбу мақаддас ойда хам, ер куррасининг барча жойидаги мусулмонларнинг хақ хуқуқлари поймол этилаётганини, ўз юртларидан бадарға қилинаётганини, сахарлик ёки ифторликка бир дона нон топишга қурби етмаётганига бутун олам гувох бўлмоқда.
Куфр аҳли эса ўзга сайёраларга сайр этиш, хаво шаридаги емакхоналарда тўйларини ўтказиш, совутгичли хоналардан чиқмасдан юмушларини битираётган бир пайтда, Ислом умматининг бир бўлаги бўлган Покистон, Хиндистон диёрларидаги минглаб мусулмонлар ёзнинг жазирама иссиғидан жон сақлашга бошпаналари йўқлигидан вафот этаётганини айни хақиқатдир. Шунингдек, босиб олинган нефтлару тортиб олинаётган бойликлар муаммоси, поймол этилган ҳақ-ҳуқуқлару қашшоқликлар, нодонлик, қолоқлик муаммолари хамда юртнинг бойликларини эгаллаб олиб, уларни арзимас пулга душманга сотаётган сотқин ҳокимлар муаммолари… Пайғамбар САВнинг мана бу муборак ҳадислари бугунги мусулмонларга батамом тўғри келиб қолди:
«يُوْشِكُ أَنْ تَدَاعَى عَلَيْكُمُ الْأُمَمُ مِنْ كُلِّ أُفُقٍ كَمَا تَدَاعَى الْأَكَلَةُ عَلَى قَصْعَتِهَا» قِيْلَ: "يَا رَسُوْلَ اللهِ أَمِنْ قِلَّةٍ بِنَا يَوْمَئِذٍ؟" قالَ: «أَنْتُمْ يَوْمَئِذٍ كَثِيْرٌ، وَلَكِنْ تَكُوْنُوْنَ غُثَاءً كَغُثَاءِ السَّيْلِ، يَنْتَزِعُ الْمَهَابَةَ مِنْ قُلُوْبِ عَدُوِّكُمْ وَيَجْعَلُ فِيْ قُلُوْبِكُمُ الْوَهْنَ» قِيْلَ: "وَمَا الْوَهْنُ؟" قَالَ: «حُبُّ الدُّنْيَا وَكَرَاهِيَّةُ الْمَوْتِ»
«Еб тўймас очофатлар ўз товоғига ташлангани каби яқинда миллатлар барча тарафдан сизларнинг устингизга ташланади», деганларида: «Ё Расулуллоҳ, ўша пайтда сонимиз кам бўлганиданми?» – дейилди. У зот: «Сизлар у пайтда кўп бўласизлар. Душманларингиз қалбларидан қўрқинч кўтарилади, сизларнинг қалбларингизни ваҳн эгаллайди», дедилар. Шунда: «Ваҳн нима?» – деб сўралганди, у зот жавоб бердилар: «Дунёни севиш, ўлимни ёмон кўриш»!
Келинг азиз диндош биродарим, ушбу муаммоларни асл мохиятини сизу биз хам биргаликда холис излаб кўрайлик. Исломий оламдаги муаммолар, тўғрироғи мусулмонларнинг устига ёғилаётган балоларнинг сабаби битта, у хам бўлса Исломнинг ҳаётдан ва жамиятдан четлаштирилганидир. Бошқачароқ қилиб айтганда Исломни татбиқ этадиган, ўз юрти ва одамларини ҳимоя қиладиган Исломий Давлатимизнинг хамда қалқонимиз бўлган Халифамизни йўқлигидир. Шундай экан бу масалани мохиятига чуқурроқ ёндошсак. Хўш, Ислом давлати ўзи нима? Ундаги ҳукумат низоми қандай бўлади? Уни ҳаёт ва жамиятга қайтариш борасидаги шаръий ҳукм нима? Ўрта Осиё хамда бошқа жойлардаги мусулмонларнинг муаммосини ҳал этишда Халифаликнинг роли нимадан иборат?
Ислом давлатининг қисқа ва асл талқини, Исломий шариатни татбиқ этувчи Халифалик жихозидир. У Исломий ҳукмларни ижро этиш ҳамда Исломни даъват ва жиҳод билан жаҳонга олиб чиқишнинг сиёсий ижроий органидир. Ислом Давлати Ислом ҳукмлари ва низомларини ҳаёт ва жамиятга татбиқ этувчи ягона тариқатдир. У жихоз Исломнинг ҳаётда мавжудлигини кўрсатувчи белгидир. Халифалик давлатисиз Ислом мабда ва ҳаёт низоми сифатида намоён бўлолмайди. Халифалик давлатисиз, Исломнинг руҳий ва хулқий жиҳатларигина қолади халос, худди бугунгидек. Ислом давлати маълум замон, макон ёки авлод билан белгиланмайди. Фақат ғанимларгина уни Пайғамбар алайҳиссалом ва хулафои рошидинлар замони билан чеклайдилар. Сабаби эса барчамизга аён, яъни Ислом давлатини қайта тиклаш йўлидаги ҳаракатларни тўхтатмоқчи бўладилар.
Ушбу ғанимларга жавобан Аллоҳ Таоло айтадики:
هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ
„У (Аллоҳ) Ўз пайбамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан – гарчи мушриклар хоҳламасалар-да – барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир“. [9:33]
Бу давлат дустури фақат Аллоҳ Таъолонинг Китоби, Пайғамбари САВнинг Суннати ва саҳобалар ижмосидан ва шаръий қиёсдан истинбот қилинади. Асло Шарқ ва Ғарб томондан ишлаб чиқилиб, мусулмонлар юртларига татбиқ этилаётган қонунлар эмас. Зеро, Пайғамбар САВ Мадинада давлатни барпо қилгач, биринчи кунданоқ Исломий ақидани мусулмонларнинг яшаш тарзининг, ўзаро муносабатларининг, тортишувлару келишмовчиликларга барҳам беришнинг, бир сўз билан айтганда бутун бошли ҳаётнинг, ҳукумату салтанатнинг асоси қилиб белгиладилар. Шунинг ўзи билангина кифояланмасдан, уни муҳофаза этишга ҳам буюрдилар.
Исломий давлатнинг асоси Исломий ақида бўлиши вожибдир. Аллоҳ ҳокимга Пайғамбари САВга нозил қилган ҳукмлар билан ҳукм юритишини буюрган. Агар ҳоким Аллоҳнинг ҳукмини яроқсиз билиб, у билан ҳукм юритмаса, кофир бўлади. Агар Аллоҳ ҳукмининг яроқлилигига эътиқод қилгани ҳолда у билан ҳукм юритмаса, фосиқ, золим, осий бўлади. Аллоҳ Таоло айтади:
وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ
„Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир“ [5:44]
وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ
„Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар золимлардир“ [5:45]
وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
„Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар фосиқлардир“. [5:47]
Аллоҳнинг султонга Ўзи нозил қилган ҳукмлар билан ҳукм юритишни буюргани Қуръон ва суннат билан собитдир. Аллоҳ Таъоло айтади:
وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ
„(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг“. [5:49]
Давлатнинг қонунчилиги Аллоҳ нозил қилган ҳукмлар доирасидан чиқмаслиги лозим. Ундан бошқаси билан, яъни куфр ҳукмлари билан ҳукм юритишдан қаттиқ огоҳлантирилган. Пайғамбар САВ айтадилар:
كُلُّ عَمَلٍ لَيْسَ عَلَيْهِ أَمْرُنَا فَهُوَ رَدٌّ
«Бизнинг ишимизга асосланмаган ҳар бир иш рад этилгандир».
Халифалик Давлати исломий ҳукмларни ижро этиш ва исломий даъватни жаҳонга олиб чиқиш учун мусулмонларнинг барча ишларини бошқаришдир. Халифани тиклаш бутун оламдаги барча мусулмонларга фарздир. Бу фарзни адо этиш бошқа фарзларни бажариш билан баробардирки, уни бажаришда сусткашлик, бепарволик қилишга ўрин йўқ. Уни адо этишга фурсат кутиб ўтириш, ўз хиссамизни қўшмаслик, бир гуноҳдирки, унинг учун Аллоҳ бандани қаттиқ азоблайди. Келгуси рамазон келмасдан Буюк Исломий Халифалик давлатини тиклаб, Исломий бирликни рўёбга чиқарган бўлишимизни Аллоҳдан дуо қилиб сўраб қоламиз. Сен дуоларимизни қабул этгувчи, ўз ишингга ғолиб бўлган Зотсан!
Давоми бор…
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Зайниддин
04.07.2015й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ