| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Устингдаги кўйлакдан гапирмагунингча сени эшитмаймиз

Устингдаги кўйлакдан гапирмагунингча сени эшитмаймиз

By htadmin
07.10.2022
811
0
Share:

Устингдаги кўйлакдан гапирмагунингча сени эшитмаймиз

بسم الله الرحمن الرحيم

Саодат асри – Умматнинг Аллоҳ билан алоқаси кучли бўлган даврдир. Ҳар ишни Аллоҳ ва Росули ﷺ кўрсатгандек бажаришга киришиш Умматга ўша саодатли асрни қайтаради. Қачонки мусулмонлар ўз ишларини Аллоҳ ва Росули ﷺга ҳавола қилмай ўзбошимчалик қилгач устимизга золим, зўравон, жоҳил подшоҳлар келиб қолди. Бугунги бузуқ воқелик бутун инсоният кўз ўнгида турибди.

Бугунгиларга Абу Бакр розияллоҳу анҳу садоқатидан ёки Умар розияллоҳу анҳу адолатидан сўзласак, буни гўё бир эртакдек эшитиб ундай раҳбарлар қайтишини мумкин бўлмаган иш, деб ҳисоблайдилар. Аслида шундайми? Йўқ албатта. Қачонки биз ўша саҳобаларни тарбиялаган ақидани таниб, уни ҳаётимизда дастурул амал қилсак ўша “эртак”нинг ҳаётимизга қайтганини кўрамиз. Келинг, ўша саодатли асрга бир зум назар солайлик. Сарвари коинот ﷺнинг садоқатли саҳобаси Умар розияллоҳу анҳу ҳақида Ибн Қутайба, Ибн Жавзий, Ибнул Қаййим ва бошқалар зикр қилган машҳур бир воқеани эслайлик. Абу Бакр розияллоҳу анҳудан кейин халифа бўлган Умар розияллоҳу анҳу умматга хитоб қилиш учун минбарга чиққанида эгнидаги янги кўйлакни кўрган кишилардан бири:

– Эй Умар, устингдаги кийимдан гапирмагунингча сени эшитмаймиз ва итоат қилмаймиз, биздан ҳар биримизга бир кийимга етгулик бир бўлак мато берилди, сен эса бўйи узун кишисан, ўша мато сенга кийимликка етмайди…, – деди (Чунки жиҳодда ўлжага тушган мато тақсимланганида ҳар бир кишига бир кўйлаклик мато берилганидан ҳамма хабардор эди. Умар розияллоҳу анҳунинг эгнида ўша матодан кўйлак бор эди). Шунда Умар розияллоҳу анҳу ўғли Абдуллоҳга қараб: унинг бу гапига жавоб бер, – деган эди, Абдуллоҳ етмаганига ўзига тегишли матодан берганини айтгач уммат қаноатланди. Шундан кейингина мусулмонлар халифаси хутбасини бошлади.

Ўша даврда бу саволни берувчи ҳам бирор киши тарафидан маломат қилинмади. Халифа ҳам бу саволдан малолланмади. Чунки барча ўз ўрнини тўғри англаган эди. Яъни халифага итоат қилиш қанчалар вожиб бўлса, уни муҳосаба қилиш ҳам шунчалар вожиб эканини барча бирдек англар эди. Ва ҳар бирлари – хоҳ раҳбар бўлсин, хоҳ волий ёки қози бўлсин – ҳисоботини Аллоҳга берадиган Кун келгунича бир-бирларини муҳосаба қилишни тарк этмас эдилар. Уммат ўз устидаги халифаларни шундай муҳосаба қилиб келгани боис ер юзида бир минг тўрт юз йилга яқин эзгулик ҳукмрон бўлди. Ислом Давлати халифасидан ҳисобот сўраш уммат учун, ҳисобот бериш эса, халифа учун бир одатий ҳол бўлган.

Эй азизлик низоми қўлида турган биродарлар! Ана энди фикрлаб кўринг! Устингиздаги раҳбарни тергаш вожиблигини биласизми?! Улар Аллоҳнинг қонунларига терс кетса бир калима ҳақ сўз айтишга қодирмисиз?! Олим деб билганимиз уламоларни, жоҳил, ёлғончи дин душманларини, юрт раҳбарларини, қўйингки, барча узоқ-яқин қариндошларимизни Ҳақдан юз ўгирсалар муҳосаба эта олганмизми?! Йўқ! Нега? Чунки бундай иш бизларга “кўролмаслик”, барчани “кетини ковлаш”, “закончилик” дея қон-қонимизга зимдан сингдириб ташланган. Тенгдошу қўшни кишиларга ва уларни фарзандларига бирор шаръий танбеҳ айтгудек бўлсак “бу менинг шахсий ишим” дейишига аллақачон кўникиб кетдик. Ахир, бу ибора ғарб кофирларининг севимли ибораси-ку! Динимизда ҳар бир мусулмон бир вужуднинг ажралмас қисми эди-ку!

Тўғри, бугун ўз ақидаларини, яъни борлиқни яратган ва нозик қонуният асосида бошқариб турган Аллоҳнинг борлигини ўз ақллари билан ва Қуръон билан Суннатдаги қатъий далиллар асосида идрок қилишга эришган азизларимиз ҳам аввалдаги саҳобалар йўлидан изма-из юриб улардек уйғондилар. Аммо аксарият мусулмонлар уларни танишдан ожизланди. Уларнинг даъватига қулоқ очмадилар. Ва энг даҳшатлиси, золим ҳукумат ташвиқотларига, масжид минбарларидаги ҳукумат муллаларининг ўша азизларингиз ҳақидаги уйдирма-бўҳтонларига кўр-кўрона ишондилар. Сиз содда халқимизнинг сукутини розилик, дея баҳолаган ҳокимлар ораларингиздан мана шундай уйғоқ сара йигит-қизларингизни олиб кетиб қатл қилди, қамади ва хануз зиндонларида ушлаб турибди. Вазият шу даражага етдики, ораларимизда даъватчилар тугатилгач Қуръони Каримни ўргатган ёшу қариларни таъқиб қилишдан ҳам тортиниб ўтиришмади. Ва ҳозиргача илм аҳлига қарши кураш давом этмоқда. Унинг сабабларидан бири сиз азиз халқнинг сукутда эканлигингиздир. Модомики, золимлар зулмларига сукут қиларканмиз, уларнинг жиноятига шерик бўлишимиз айни ҳақиқатдир.

Биз сўзимиз бошида Умар розияллоҳу анҳуни бекорга эсламадик. Агар биз устимизга турли ёлғонлари билан келиб ҳоким бўлаётганларни нима билан бошқараётганини англасак, уларнинг элга қилаётган зулмига сукут қилмай улардан ҳисоб сўраганимизда эди, не-не ўғлонларимиз қамоқларда чиримаган, қанчаларимиз ўриснинг кўчаларини супурмаган, ўша қаттол Путинни ҳимояси учун ношаръий жангларда қурбон бўлмас эдилар. Халифанинг кўйлагидан ҳисоб сўралганидек бугунги раҳбарга ҳам:

– Сен юрт тиллоларидан, газ ва светларидан, сув ва яйловлардан, боламизга араб тилидан таълим бериб жазоланган онадан, зоналарда 23 йилдан бери ўтирган, қийноқларга солиниб қайноқ сувларда қатл қилинганлардан, еб тўймас қариндошларингдан, халқни қамаш билан қўрқитаётган ДХХ ва ИИБ ходимларингдан, оч-юпун халқдан жавоб бермагунингча сени эшитмаймиз, алдовларингга ишонмаймиз, – деёлганимизда эди! Афсуски, бундай сўз айтишга қодир бўлолмадик. Чунки ҳақ сўз айтувчи бу юртда қамалади, қатл қилинади. Шундан чўчидик, аммо Аллоҳ олдида бу сукутимиздан сўралишдан қўрқмадик. Оқибат эса аянчли бўлди. Юртда маддоҳлар, юзсиз ҳокимчалар, ДХХлар, мелисалар, фоҳишалар, бузуқилар ва саллали каззобларгина омондадир.

Эй азиз уммат, кўйлагидан ҳисобот қилишга журъатли умматни тарбиялаган Исломингизни соғинмадингизми, “йўловчини оти қоқилса шундан сўраламан” дегувчи ХАЛИФАЛАРНИ соғинмадингизми?! Мабодо ўша эзгуликни қайтаришга қўрқсангиз, ораларингиздан чиқаётган азизларни қатлларига, қамалишига сукут қилиб розилар қаторида Аллоҳга рўбарў бўлишдан қўрқинг! Ва сиз азизларга бугунги масжид минбаридан туриб ўша золим раҳбарларингизга шукр қилишга чорловчи имомларнинг мунофиқлигидан сўзлаб қамалган ўғлонларни ҳимоясига ҳеч бўлмаса бир калима сўз айтинг! Шижоатли, журъатли бўлишдан қўрқманг, чунки бу эркаклик сифатлари ўлимни сизга яқинлатмайди. Ва ўта эҳтиёткор, ҳамиятсиз, хор бўлишга одатланманг, чунки бу иллатлар умрингизни узайтирмайди. Хулоса қилиб айтганда, ҳақ чақириққа лаббай деб жавоб беринг!

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ

– “Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар”.     (Анфол:24)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

07.10.2022й

 

TagsСаодат асриУмар розияллоҳу анҳуУмматХалифалар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Халифаликни барпо қилинг» номли тадбир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Кескинлик бўрони» коалицияси Ямандаги миссиясини тамомлаш арафасида

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/