| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ҳукумат UzAvto Motors монополиясини ҳимоя қилишда давом этмоқда

Ҳукумат UzAvto Motors монополиясини ҳимоя қилишда давом этмоқда

By htadmin
17.11.2022
0
Share:

Ҳукумат UzAvto Motors монополиясини ҳимоя қилишда давом этмоқда

بسم الله الرحمن الرحيم

Қарийб 30 йилдан бери ишлаб келаётган автозаводдан юртимиздаги одамлар бир кун ҳам рози бўлмадилар. Зеро, бошида “Ўрта Осиёда ягона”, “Автогигант” каби баландпарвоз номлар билан кўкларга кўтарилган заводнинг очилишидан содда халқимиз жуда хурсанд бўлганди. Энди Собиқ Иттифоқнинг эскириб кетган, ноқулай автомобилларидан қутулиб, арзон, замонавий, тежамкор ва юмшоқ автоларга эга бўламиз, деб ўйлаганди. Озгина вақт ўтиб булар хомхаёл эканлиги ҳаммага аён бўла бошлади. Машина сотиб олиш учун узундан узоқ навбатлар, сунъий равишда нархларни ошириш, “шапкалар” пайдо бўлишни бошлади. Аҳвол шу даражага етдики, компания халқ устидан очиқчасига кулиб, сурбетларча ўзи хоҳлаган нархни, ўзи хоҳлаган етказиб бериш вақтини, ўзи хоҳлаган шартларни қўя бошлади. Содда ва “сабрли” халқимиз ҳам бошқа масалаларда бўлганидек ҳар сафар ён бераверди. Мана энди аҳвол ўнглаб бўлмас даражага етиб келди.

UzAvto Motors нинг нақадар сурбетлашиб кетганлигига ортиқча далил-ҳужжат талаб қилинмаса-да, биргина мисол келтириб ўтамиз. Сўнгги натижаларга кўра, тўртта маркадаги автомобилларга навбатлар сони 121 271 тани ташкил қилган. Пулини олдиндан тўлаб, автомобил қўлга теккунича яна ошган нархни тўлайдиган харидор энг камида 6 ой кутади, бўлмаса бир йилдан ҳам ортиқроқ кутишига тўғри келади. Халқни устидан кулувчи ва хорловчи бундай тартиб дунёнинг ҳеч бир давлатида йўқ. XХI асрда яшаётганимизга қарамай, автозавод қулдорлик давридаги тартибларни жорий қилиб қўйган. У ўз маҳсулотини – гарчи унинг сифати жуда ачинарли аҳволга келиб қолган бўлса-да – харидорларга худди марҳамат кўрсатаётгандек сотмоқда. Харидорлар эса, худдики қулнинг ўз ҳожасига муомала қилганидек унинг бу “марҳамати” учун етти букилиб салом бериб, ҳар қандай инжиқликлари-ю шартларига рози бўлиб сотиб олишлари керак. Компаниянинг охирги “сюрприз”ларидан бири Onix номли янги ишлаб чиқариладиган автомобилига қўйган нархи бўлди. Компания директори в.б. Рустам Ражабов дастлаб унинг нархи 9-12 минг доллар оралиғида бўлишини айтганди. Бироқ 1 ноябрдан бошлаб “Chevrolet Onix” автомобили учун шартнома бериш бошлангани эълон қилинганда нарх 13-17 минг доллар эканлиги аён бўлди. Бу одамлар орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди ва ҳамма компаниянинг бу ишидан ғазабланди. Кўпчилик ОАВлар бу хабарни “UzAvto Motors яна алдади” сарлавҳаси остида тарқатди. Бироқ буларнинг барчасига нисбатан компания расмийлари ҳеч қандай реакция билдирмади.

Бу монопол компаниянинг шунча танқид ва норозиликларга қарамай ҳали ҳам таноби тортиб қўйилмаётганининг сабаби ҳукумат уни ўз ҳимоясига олганлигидир. Ушбу компания аввалдан ҳукумат тепасидаги сиёсий элитанинг даромад манбаи бўлиб келаётгани учун ҳам унинг ҳар қандай қилғиликларига кўз юмиляпти. Президент Мирзиёевнинг компанияни танқид қилиши ҳам гўё ўзини халқ тарафда қилиб кўрсатиш учун намойиш қилинган спектаклдан бошқа нарса эмас. Ваҳоланки, агар танқид жиддий бўлганида эди, шу вақтгача унга чора кўрилган бўларди. Чунки Мирзиёевнинг жиддий танқидига учраган соҳаларда кадрлар алмашинуви амалга оширилди. Бундан хулоса қилиш мумкинки, компания монополияси, халқни устидан кулиб ҳар кўйга солаётгани ҳолида унга жиддий чора кўрилмаётгани ортида ҳукумат турибди. Шунинг учун ҳам давлат тарафидан компанияга берилаётган солиқ имтиёзлари ва ҳар хил енгилликлар ҳали ҳам ўз кучида турибди. Бундан ташқари, компания халқнинг танқид ва норозиликларига кўмилиб қолгани ортидан қабул қилинган автомобиллар импортидаги бож тўловларининг пасайтирилиши қарори ҳеч ҳам одамлар манфаатига хизмат қилмайди. Чунки импорт божлари янги ва қиммат автоларга нисбатан жорий қилинган бўлиб, уларни сотиб олишга ўрта ва камбағал қатламнинг қурби етмайди. Ва бу қарор компания монополиясига барҳам бермайди, унинг яккаҳокимлигига зарар етказмайди. Бундан тушуниш мумкинки, ҳукумат ушбу қарорни одамларни чалғитиш билан норозиликларини пасайтириш ва бой қатламни ҳимоя қилиш учун қабул қилган. Бу ҳозирда татбиқ қилинаётган худосиз тузумнинг аччиқ меваларидир. Чунки у одамлар манфаатидан бир ҳовуч капиталист бойлар манфаатини устун қўядиган тузумдир.

Бошқа томондан, компания охирги йилларда фақат зарар кўриб ишлаяпти ва буни дунёдаги иқтисодий аҳволнинг оғирлашиши билан оқламоқчи бўляпти. Масалан, ягона корпоратив маълумот порталидаги UzAuto Motors тўғрисидаги маълумотларга кўра, компаниянинг 2019 йилдаги соф даромади 2,65 триллион сўмни ташкил этган. Компаниянинг 2016-2017 йиллар давомида кўрган 4,8 триллион сўмлик зарари ўтган йиллардаги (2009-2019) жамғарилган даромаднинг бир қисми билан қопланган. Буни қарангки, маҳсулоти ҳали конвейердан чиқмай туриб сотилиб кетаётган, бунинг устига турли имтиёзларга эга бўлиб келаётган компания улкан зарарлар кўрган. Бунга қандай қилиб “эришилгани” одамни лол қолдиради. Ва буни компания расмийлари ва бошқа лўттивозларининг ҳар хил баҳоналар билан оқлаши одамни ғазабини келтиради. Булардан ташқари, компания фаолияти тамоман Исломга зид бўлган ҳаром муомала ва шартларга тўла. Масалан, монополия қилиш ва товарнинг пули тўланиши билан уни ўз эгасига топшириш вожиб бўлишига қарамай вақтни чўзиш, ҳаддан ташқари баланд нарх қўйиш, автомобил харидорга етиб боргунича кутадиган вақтда унинг нархига яна нарх қўшиш ва ҳоказо.

Юқоридаги ҳаммага маълум бўлиб улгурган фактлардан шу нарса аён бўладики, ушбу монополист компания бошиданоқ халқ манфаати учун ташкил қилинмаган. Ундан кўзланган бош мақсад халқ ҳисобига бойиш бўлган, асло халқ манфаати эмас. Чунки дин ҳаётдан ажратиладиган тузумда бундан бошқача бўлиши мумкин эмас. Бўлмаса, қайси ўзини ҳурмат қиладиган давлат ўз халқини бунчалик хорлайди, чўнтагини шилиш учун кўзларни қамаштирадиган шундай улкан лойиҳаларни амалга оширади-да, сўнгра одамларнинг ҳафсаласини пир қилади?! Ҳукуматнинг шундай қинғир ишларидан зада бўлган халқимизни охир-оқибат улкан лойиҳалар ҳам қизиқтирмай қўйди, уларга шубҳа билан қарайдиган аҳволга келди. Улкан лойиҳалар эълон қилиб, тайёр бўлганлари лента қирқилиб очилаётгани билан бот-бот мақтанаётган ҳукумат шуни билиб қўйсинки, халқ у ўйлаётганидек содда ва гўл эмас. Унинг анчагина кўзи очилиб қолди ва ҳукумат буни амалда кўриб ҳам турибди. Ғарбпараст ёки руспараст сиёсий элита шуни унутмасинки, одамлар сабрининг чек-чегараси бор. Яна шуни билиб қўйсинки, ҳақиқий ўзгаришлар шамоли кучли довулга айланган вақтда уларни на Америка, на Россия ва на бошқаси қутқариб қола олади!

Халқимизга айтар сўзимиз шуки, сиз анави ўз манфаатидан бошқасини ўйламайдиган хоин бошлиқларингиз ва улар сизга тиқиштираётган тузумдан бирор яхшилик кутишни бас қилишингиз лозим. Уларнинг бор-йўқ ташвишлари ўз тахтларида узоқроқ ўтиришдир. Бу йўлда улар гоҳ Ғарб, гоҳ Россия ва яна бошқа душманларимиз қучоғига киришдан уялмай қўйишган. Улардан умидни узиб, ўзингиз эътиқод қилаётган Ислом тарафга юзланишингиз лозим. Чунки фақат Исломий тузум ва у билан бошқарадиган одил раҳбарларгина сизнинг манфаатингиз учун қайғуришади, сизнинг ҳақиқий ҳимоячингиз ва ғамхўрингиз ўшалардир.

يا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ

– “Эй иймон келтирганлар! Сизга ҳаёт берадиган нарсага чақирганларида Аллоҳ ва Расулига жавоб беринг”.        (Анфол:24)

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Форуқ

17.11.2022й

TagsUzAvto Motorsмонополия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Шомлик қардошларимизга нисбатан бўлаётган адолатсиз ирқчиликка қарши биз билан бирга бўлинг»

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ислом Уммати учун ўзининг энг яхши Умматлигини қайтариб олиш ҳамда душманнинг қалъаларини мустаҳкамлаётган кимсаларни туфлаб ташлаш вақти келди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳокимиятлар ўртасини бўлиш сохта мафкурадир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 21.06.2026

    “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • 21.06.2026

    Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • 21.06.2026

    Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • 21.06.2026

    Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • 20.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/