| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Шаръий никоҳ эмас, ғарбча дунёқараш жамиятни инқирозга олиб боради

Шаръий никоҳ эмас, ғарбча дунёқараш жамиятни инқирозга олиб боради

By htadmin
19.01.2026
262
0
Share:

Шаръий никоҳ эмас, ғарбча дунёқараш жамиятни инқирозга олиб боради

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сўнгги йилларда Ўзбекистон жамиятида “эрта никоҳ” деган масала ҳукумат тарафидан худди улкан муаммодек бот-бот кўтарилмоқда. Айниқса, оммавий ахборот воситаларида бу мавзу кўпинча бирёқлама, ғарбча капиталистик дунёқараш асосида ёритилаётгани кузатилади. Никоҳ эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солувчи Ислом ҳукми эканлигига қарамай, бундай ёндашувларда улар умуман инобатга олинмайди. Натижада эса мусулмонлардан иборат жамиятга хос бўлган оила институти ва никоҳ маданияти салбий тусда, ҳатто эскилик сарқити сифатида кўрсатилмоқда.

Бунга яққол мисол сифатида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида эълон қилинган “Эрта никоҳ эмас, етуклик жамиятни юксалтиради” сарлавҳали мақолани келтириш мумкин. Мазкур мақолада, жумладан, шундай дейилади:

“Бугунги глобаллашув ва рақобат кучайган даврда ёшлар олдида фақатгина оила қуриш эмас, балки мустақил ҳаётга тайёрланиш, билим олиш, касб эгаллаш, жамиятда ўз ўрнини топиш каби муҳим вазифалар ҳам турибди”.

Шунингдек, мақолада талабалик даврида турмуш қуриш қуйидагича баҳоланади:

“Талабалик – билим олиш, ўз устида ишлаш, мустақил фикрлашни шакллантириш даври. Оила масъулияти, рўзғор ташвишлари, фарзанд парвариши билан бир вақтда таълим олиш кўпчилик аёллар учун жисмоний ва руҳий жиҳатдан ниҳоятда оғир кечади”.

Бир қарашда ушбу фикрлар замонавий ва мантиқийдек кўриниши мумкин. Аммо чуқурроқ таҳлил қилинганда, бу қарашлар маҳаллий исломий жамият эмас, балки Ғарб капиталистик цивилизациясининг маҳсул экани ойдинлашади.

Ғарб жамиятларида инсон қадри асосан унинг иқтисодий фаоллиги, ишлаб чиқаришдаги ўрни ва шахсий манфаати билан ўлчанади. Капиталистик тузум учун оила эмас, балки индивидуал “муваффақият” устувор ҳисобланади. Шу сабабли Ғарбда никоҳ кечиктирилади, фарзанд кўриш “карьерага тўсиқ” сифатида кўрилади, аёл эса аввало меҳнат бозорининг иштирокчиси, кейин эса оила аъзоси сифатида қабул қилинади.

Бу дунёқараш оқибатида Ғарб жамиятларида қуйидагилар оддий ҳолга айланди:

зинонинг кенг тарқалиши;

ажралишлар кўпайиши;

якка оналик ва якка оталик;

туғилиш даражасининг кескин пасайиши;

ёлғизлик, депрессия ва маънавий бўшлиқ;

бола насабининг тайини йўқлиги ва ҳоказо.

Бугун Ғарбнинг ўзи бу инқирозни очиқ тан олмоқда. Оила институти емирилган, жамият маънавий барқарорликни йўқотган. Энди эса шу модел “замонавийлик” ниқоби остида бошқа жамиятларга ҳам сингдирилмоқда.

Ўзбекистон аҳолисининг аксарияти Ислом динига эътиқод қилади. Асрлар давомида бизнинг жамиятимиз Исломий қадриятлар асосида шаклланган. Никоҳ, оила, ҳаё, иффат, серфарзандлик каби тушунчалар, Аллоҳнинг изни билан, халқимиз қалби ва онггига чуқур ўрнашган. Никоҳ эса гуноҳдан сақловчи, қалбларга хотиржамлик берувчи, жамиятни ахлоқий бузилишдан асровчи Аллоҳ ато этган неъматдир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ шундай деганлар: “Эй ёшлар жамоаси! Сизлардан ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин. Чунки никоҳ кўзни ҳаромдан сақлайди ва иффатни муҳофаза қилади”.

Бу ҳадис никоҳни кечиктиришни эмас, балки қодир бўлиш билан барвақт амалга оширишни тарғиб қилади. Бу ўринда никоҳланиш учун бузуқ урф-одатларга кўра қиммат тўй харажатларини кўтаришга қодирлик назарда тутилмаяпти. Балки балоғатга етиш ва никоҳга яраша молга эга бўлиш назарда тутиляпти.

Мақолада никоҳ таълимга тўсиқ сифатида кўрсатилади. Бу эса исломий нуқтаи назардан нотўғри. Исломда илм олиш ҳам, никоҳ ҳам муҳим. Улардан бирини иккинчисига қарши қўйиш, бир-бирига ҳалақит қилади, дейиш ғарбча фикрлаш маҳсулидир. Агар воқеликда шундай ҳолат бўлаётган бўлса, демак, бу ҳозирги бузуқ тузум таъсирида келиб чиққан нотўғри ёндашув оқибатидир. Яъни одамларда исломий сақофат ва тушунчанинг етишмаслиги оқибатидир. Шунинг учун бу ерда муаммо никоҳда эмас. Қолаверса, Ислом тарихида олималар, муҳаддиса-фақиҳа аёллар, устозалар жуда кўп бўлган. Барвақт оилали бўлиш билан илм олишни муаммо қилиш у ёқда турсин, бу табиий ҳол сифатида қабул қилинган.

Ғарбча дунёқарашда аёл қадри унинг иш жойи, даромади ва мустақиллиги билан баҳоланади. У аёлни, унинг табиатига зид равишда эркаклар билан тенглаштиради, кучли бўлишга мажбурлайди, нозик елкасига иқтисодиётнинг оғир юкини юклайди. Исломда эса аёлнинг қадри унинг иффати, оиладаги муҳим ўрни, фарзанд тарбиячиси эканлиги билан белгиланади. Албатта, аёл таълим олиши, касб эгаллаши мумкин ва бу қўллаб-қувватланади. Аммо бу унинг ожизалик ва нозик табиатига мос келадиган асосий вазифаларини инкор этиш ҳисобига бўлмаслиги керак.

Энди ҳукумат ва унга қарашли ОАВ ҳамда ундан бошқалар “эрта никоҳ” деган сохта муаммо ўйлаб топиб, уни кенг муҳокама қилишдан кўзланган мақсадга келсак, бу ерда мусулмонларда Аллоҳнинг ҳукмларига нисбатан шубҳа-гумонлар пайдо қилиш, айниқса, ёш авлодга Ғарбнинг бузуқ дунёқарашини тиқиштириш ётибди. Шунинг учун мусулмон халқимиз никоҳ каби Аллоҳнинг муқаддас аҳкомларига риоя қилишда маҳкам туриши, бунга ҳаёт-мамот масаласи сифатида қараши, айниқса, ёшларимизни ҳукуматнинг мана бундай чирик Ғарб дунёқарашини тарғиб қилиш уринишларига қарши турмоғи зарурдир. Шу билан бирга, Ислом аҳкомларини тўлиқ татбиқ қилиб, жамиятимизни ҳар жиҳатдан соғлом ва етук даражага олиб чиқувчи Халифаликни тиклаш йўлида фаолият қилишга эътиборини қаратиши ва фаолият қилаётганларни қўллаб-қувватламоғи вожиб!

 

Убайдуллоҳ

19.01.2026й

+1
0

Related posts:

Инқироз устига қурилган имиж ёки геосиёсий рақобат
TagsинқирозШаръий никоҳғарбча дунёқараш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Британиянинг Судандаги мустамлакачилик сиёсати

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Покистон учун Халифалик лозим» кампанияси

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғарб капиталистик тузуми келтириб чиқарган камбағаллик муаммосига Ислом қандай ечим беради?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/