| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Афғон оилалар очликка қарши ўз фарзандларига гиёҳванд моддалар бермоқда!

Афғон оилалар очликка қарши ўз фарзандларига гиёҳванд моддалар бермоқда!

By htadmin
18.12.2022
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Матбуот баёноти

Афғон оилалар очликка қарши ўз фарзандларига гиёҳванд моддалар бермоқда!

Британиянинг Би-Би-Cи радиоси 2022 йил 24 ноябр куни тарқатган хабарида Афғонистондаги ҳалокатли озиқ-овқат тақчиллиги ва инқироз қанчалик улкан эканлиги ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди. Би-Би-Cи қишлоқ оқсоқоли Абдулваҳобдан бундай иқтибос келтиради: «Фарзандларимиз очликдан ухлай олмай, тинмай йиғлашади. Бергани егулигимиз йўқ. Шу боис, дорихонадан ухлатадиган таблетка олиб, ухлашлари учун болаларимизга ичиришга мажбур бўляпмиз». Жаҳон озиқ-овқат дастури 20 миллиондан ортиқ одам – яъни аҳолининг тенг ярми – озиқ-овқат хавфсизлиги фавқулодда даражасининг 3-даражали ёки 4-даражали кризисидан азият чекаётгани ҳақидаги статистик маълумотларни эълон қилди. 5 ёшгача бўлган бир миллиондан ортиқ бола озиқ-овқат тақчиллигининг юқори даражаси ҳамда узоқ вақт тўйиб овқатланмаслик туфайли ўлим хавфи остида қолмоқда. Очликнинг ёшларга таъсирини шунчаки озиқ-овқат ёрдамлари ҳажмини кўпайтириш билан бартараф этиб бўлмайди. Тиббий ҳақиқат шундан иборатки, ўсиш ва ривожланиши тўхтаб қолган болалар ҳатто ҳалок бўлишдан қутулиб қолган тақдирда ҳам, жиддий соғлиқ муаммоларига дуч келишади. Жаҳон озиқ-овқат дастурининг маълум қилишича, Ғор туманида ўн минглаб инсонлар тўйиб овқатланмасликнинг ҳалокатли 5-даражасига тушиб қолган. Бу очарчиликнинг бошланиши ҳисобланади. Умумий ҳисоб бўйича, 2022 йил август ойидан бери афғонистонликларнинг 90 %дан ортиғи озиқ-овқат етишмаслигидан азият чекиб келади. Бир неча кунларни овқатланмасдан ўтказиб юбориш, озиқ-овқатга пул топиш учун экстремал механизмлар билан шуғулланиш, шу жумладан, болаларни ишга чиқариш оддий ҳолга айланган. Сўнгги пайтларда болаларни гиёҳванд моддалар билан ухлатиш ҳаракатлари ёш болаларнинг қийинчиликларини енгиллаштириш учун одамлар тарафидан умидсиз чоралар кўрилаётганидан далолат беради. Ҳирот шаҳрида Ғулом Ҳазрат исмли бир биродар журналистларга, Алпразолам таблеткаларини кўрсатган. Бу дори ваҳима ва хавотирлардан тинчлантириш учун қўлланилади. Бироқ, болаларга қўлланганда эса, буйрак ва жигар касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, эсциталопрам билан сертралин таблеткаларини бир бурда ноннинг нархига сотиб олса бўлади.

Болаларга ғамхўрлик қилиш ўрнига уларни заҳарлашда гавдаланаётган бундай вазият, шубҳасиз, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик соясида Ислом бошқаруви йўқлигининг оқибатидир. Шунингдек, Америка ва бошқа давлатлар Жаҳон Банки гуруҳи билан биргаликда Толибоннинг 2021 йил 15 августда ҳокимиятни босиб олганлиги учун санкция сифатида Афғонистон марказий банкининг қимматбаҳо қоғозларини бекор қилди. «Афғонистонда кучайиб бораётган очарчилик ва соғлиқни сақлаш кризиси жуда долзарб масала бўлиб, унинг илдизлари банк кризисига бориб тақалади», дейди «Human Rights Watch»нинг Осиё бўйича директори Жон Сифтон. Толибоннинг хорижий ҳукуматлар олдидаги мавқеи ёки эътиборидан қатъий назар, халқаро иқтисодий чекловлар ҳамон Афғонистонни ҳалокатга етакламоқда ва афғон халқига зарар этказишда давом этмоқда. Афғонистон Марказий Банки ўзининг хорижий валюта захираларидан фойдаланиш ёки кўплаб давлатлараро транзакцияларни олиш имконига эга бўлолмаяпти. Оқибатда юрт улкан ликвидлик кризисидан ва банкнотлар тақчиллигидан азият чекмоқда. Бундан ташқари, компаниялар, гуманитар ташкилотлар ва хусусий банклардан ўзларининг операцион имкониятларига нисбатан кенг қамровли чекловлар киритилгани ҳақида хабарлар келиб турибди. Шу билан бирга, хорижий донорлар Афғонистонда соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа муҳим тармоқларни қўллаб-қувватлаш учун берадиган маблағларни кескин қисқартиришган… Миллионлаб инсон даромад манбаларидан айрилган.

Дарҳақиқат, ўтган йигирма йил давомида Афғонистонга кўрсатилган ёрдам ва маблағларнинг катта қисми америкалик ва европалик «пудратчи»ларнинг ўзига кетди. Афғонистонда бирорта ҳам инфратузилма қурилмаган. Бу – мамлакатнинг қашшоқлик ва озиқ-овқат тақчиллигидан азоб чекаётгани сабабларидан биридир. Бундан ташқари, барқарор иқтисодиёт ва Ғарб ёрдамларидан мустақил фаолият кўрсата оладиган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қилиниши керак бўлган кўп ишлар қилинмаган. Афғонистон, шубҳасиз, Умматга ҳужум қиладиган ва уни хорлайдиган подшоҳлар тўғрисидаги Аллоҳ Субҳанаҳунинг қуйидаги каломига очиқ мисолдир:

﴿قَالَتْ إِنَّ الْمُلُوكَ إِذَا دَخَلُوا قَرْيَةً أَفْسَدُوهَا وَجَعَلُوا أَعِزَّةَ أَهْلِهَا أَذِلَّةً وَكَذَلِكَ يَفْعَلُونَ﴾

«У айтди: «Аниқки подшоҳлар қачон бирон қишлоққа (бостириб) кирсалар уни вайрон этурлар, аҳолисининг обрў-эътиборлиларини эса ҳор-зор қилурлар. Уларнинг қилмиш-одатлари шудир»                                     [Бақара 120]

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло мусулмонларнинг ғайримусулмон вужудлар ҳукмронлигига бўйсунишларидан ҳаргиз рози бўлмайди. У Зот қуйидаги каломида бундай дейди:

﴿وَلَن يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً﴾

«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар»                                                                          [Бақара 120]

Шунинг учун биз Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилмоғимиз лозим. Чунки фақат Халифаликкина Исломни кенг миқёсда татбиқ қилади ҳамда ушбу Умматнинг, шу жумладан азиз фарзандларимизнинг ҳимоясини қайта тиклаб, уларни азоб-уқубатлардан қутқаради.

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللَّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар»               [Анфол 24]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти

 

TagsАфғон оилалар очликгиёҳванд моддалар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Санъода бўлаётган Али Солиҳ билан Ҳусийлар ўртасидаги Англо-Америка кураши

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Бу рошид Халифалик давлати йўқлиги пайтида мусулмонлар бошдан кечираётган азоб-уқубатлар денгизидан бир томчи холос

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Папанинг Ироқ сафари ҳамда Иброҳимий дини деган бидъат

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 20.06.2026

    Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • 18.06.2026

    ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • 18.06.2026

    ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/