Ўзбек режими мусулмон ёшларни Исломдан узоқлаштириш сиёсатини давом эттиряпти
Ўзбек режими мусулмон ёшларни Исломдан узоқлаштириш сиёсатини давом эттиряпти
بسم الله الرحمن الرحيم
Kun.uz нинг 2023 йил 3 феврал куни тарқатган хабарида шундай дейилади:
21 ёшли Сардор Раҳмонқулов 3 йил олдин синфдошига Telegram орқали диний қўшиқ (нашида) юборган. Материал 2022 йил 5 июнда фуқаронинг уйида ИИБ ходимлари ўтказган тинтув пайтида аниқланган. Тергов вақтида 6 ойдан кўпроқ қамоқда ўтирган Раҳмонқуловга 30 январда суд ҳукми ўқилди.
2023 йил 30 январ куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман суди 21 ёшли Сардор Раҳмонқуловни диний нашидани ўз синфдошига юборгани учун 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 18 июлдаги хулосасига кўра, бу диний қўшиқ ақидапарастлик ғояси билан йўғрилган; уни Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган. (Иқтибос тугади)
Бундан аввал шунга ўхшаш ишлар ҳақида хабарлар тарқаганди. Масалан, 18 ёшга кирган Д. Ж. исмли қиз 5 йилга, 20 ёшли А. А. исмли йигит 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Бундай ишларга яна кўп мисоллар келтириш мумкин. Уларга қўйилган айбловлар деярли бир хил, ишлари ҳам бир-бирига ўхшаб кетади. Бу албатта битта сценарийни ҳар хил одамларда, асосан ёшлар устида қўллашдир. Бу шуни кўрсатмоқдаки, золим Каримов давридаги кучишлатар органларга юкланган мусулмонларни эътиқодига кўра қамаш бўйича “план” ҳали ҳам амал қиляпти. Агар бу ишлар борасида Жиноят кодексига қаралса ҳам уларга нари борса маъмурий жазо қўллаш мумкиндир, аммо озодликдан маҳрум қилиш ўта шафқатсизликдир. Ҳукумат ўзи қабул қилган қонунларга ҳам тупуриб, ёшларни ёмонотлиқ қилиб халқ душмани даражасига чиқариб юбораётганига албатта жиддий сабаб бор. Бу сабаб шуки, ҳозир мусулмон ёшлар орасида Исломни ўрганиш, унинг аҳкомларини билиб, амал қилишга интилиш кучайиб боряпти. Бошқачасига айтганда, Исломий уйғониш сари қадамлари илдамлашиб боряпти. Ўзбек режими Ислом ва унинг аҳкомларини ўрганишни диний идора орқали ўз сиёсатига мослаб олгани учун ёшлар соф Исломий манбани интернет оламидан қидиришга мажбур бўлишяпти. Улар ўша манбаларга мурожаат қилиб ўзларининг Ислом ҳақидаги билимларини оширишга ва мумкин қадар ўз ҳаётларига татбиқ қилишга ҳаракат қилишяпти.
Мусулмон ёшларнинг ўз динларига интилишлари динни давлатдан ажратадиган тузумни татбиқ қилаётган ҳукумат, хусусан ҳукмрон сиёсий элитани хавотирга солиши аниқ. Чунки улар Ислом ва мусулмонларнинг ашаддий душманлари бўлмиш Америка, Россия каби мустамлакачи давлатлар манфаатларини юртимизда ҳимоя қилишга қасам ичишган. Бу манфаатлар ичида Исломий уйғонишга қарши кураш уларга юкланган энг асосий вазифалардан биридир. Шунга кўра, ҳукумат ёшларни интернет орқали Исломни ўрганишларига тўсиқ қўйишга уриняпти, уларни бундан қайтариш учун шафқатсиз чоралар кўриб, бошқаларга “ибрат” бўлиши учун арзимас баҳоналар билан ёшларни қамоққа ташлаяпти. Токи, ёшлар Исломдан узоқда юрсин, унинг сиёсий жиҳати ҳақида фикрламасин, ҳаётга татбиқ қилишни хаёлига ҳам келтирмасин. Албатта ҳукуматнинг Исломий уйғонишдан қўрқиши бежиз эмас, чунки агар юртимиз мусулмонлари, айниқса ёшлар Ислом асосида уйғонсалар анави йирик мустамлакачи давлатларнинг бизнинг устимиздаги ҳукмронликларига нуқта қўйилади. Уларга хизмат қилаётган ўзбек режимини ҳам ҳимоя қиладиган одам қолмайди.
Энди мусулмонларга қарши энг катта хиёнатларга қўл ураётган анави дин ишлари қўмитаси ва диний идоранинг ҳукумат сиёсатини ҳимоя қилиб, унга шерик бўлаётганига келсак, уларни яна нечанчи марта огоҳлантирамиз. Сиз мусулмонларни таъқиб қилиш, қийноққа солиш, қамоқларда чиритишни… ўзингизнинг Шариатга зид бўлган ботил фатволарингиз билан “ҳалол” қилиб бердингиз ва бу ишингизда ҳамон давом этяпсиз. Айнан сизнинг бераётган хулосаларингиз билан қанчадан қанча мусулмонларнинг шўри қуриди. Уларнинг устидан Аллоҳнинг олдида жавоб бериш ҳам эсингиздан чиқмасин! Сиз анави хоин сиёсий элитанинг дунёси учун ўзингизнинг дунё ва Охиратингизни сотиб юбораётганингизни наҳот тушунмасангиз?!
Юртимизнинг мусулмон ёшларига айтамизки, сиз Исломнинг қувват манбаисиз! Исломни ҳаётга олиб келишда сизнинг ўрнингиз беқиёсдир! Зеро, саййидимиз Росулуллоҳ ﷺ ҳам “Аллоҳ менга ёшлар орқали нусрат-ёрдам берди” деганлар! Аксар саҳоба р.а.лар ҳам Исломни қабул қилганларида ёш бўлишган, Исломни ҳаётга олиб келишда жони ва молларини аямаганлар. Бас, сизда қувват, шижоат, мардлик каби сифатлар мужассамдир, уни динингиз йўлида сарф қилинг! Устингизда турган хоин ҳукуматнинг қўрқитувлари ва динингиздан узоқлаштириш ҳаракатлари сизни асло чўчитмасин! Сизнинг қўрқувингиз бутун борлиқни яратган Аллоҳ Таолодан бўлсин! Шундагина анави қўрқитаётганлару қамаётганлар жуда бир арзимас ва майда одамлар эканлигини кўрасиз! Исломни ҳаётга олиб келишга ўз ҳиссангизни қўшиш орқали эса, дунё ва Охиратингизни бахт-саодатга тўлдирасиз! Аллоҳнинг нурини ўчиришга уринаётганлар эса, бу дунёда танг-бахтсиз ҳаёт, Охиратда аламли азобга дучор бўладилар!
﴿فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُم مِنِّي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلاَ يَضِلُّ وَلاَ يَشْقَى + وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى﴾
– “Бас, сизларга Мен тарафдан ҳидоят келганида ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас. Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз”. (Тоҳа:123-124)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Форуқ
06.02.2023й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми