Ўз халқингизни танимас экансиз

Ўз халқингизни танимас экансиз
بسم الله الرحمن الرحيم
“Ўзбекка чўп берган”, “халқимизда журъат йўқ”, “ҳеч бирлик йўқ”, “қўйсифат” каби атамалар ўз халқимиз тилидан тушмай қолди. Бир қарашда воқе шуни намоён этаётгандек…
Аммо бу сўзлардан ҳалқимизни журъатсиз кишиларга айлантиришга шу жирканч ибораларни сайрайверувчилар етарлича хизматдалар. Инсонда эҳтиёткорлик табиийдир. Қачонки унга: “эҳтиёт бўл…” дейилса, энди у эҳтиёткор эмас, балки қўрқоққа айланади. Ва шу қўрқув ортидан журъатсизлик, зулмга сукут ва ҳиёнатга эшиклар очилади. Қачонки, авлодга Аллоҳдан, Унинг ғазабидан, абадий жаҳаннамидан қўрқиш лозимлиги ўргатилмас экан, бу халқнинг қўрқуви ўз устига ўрнашиб олган золимлар зиндонидан ва ўткинчи машаққатлардан бўлиши табиийдир.
Атрофингизга қаранг ва тафаккур қилинг! Билсангиз, чорак асрдан бери, ҳали-ҳануз Ўзбекистон зиндонларида сақланаётган ва бу йиллар орасида даҳшатли қийноқларда, қайноқ сувларда ўлдирилган, тишлари болғаларда уриб синдирилган, баданлари калтак зарбидан кўк қора тусга кириб шаҳид кетганлар, Музаффар, Нўъмонлар, Фарход, Расулжонлар, Хуршид, Самариддинлар ва шунга ўхшаб турли жирканч қийноқларда кўкраклари тирноқкесарда қирқилиб, шаҳид кетганлар ҳам мана шу халқ оналарининг эркак рижоллари эмасми ахир?!
Бу азизларимизнинг ота-оналари ҳам “қўй болам, хўп, деб жим юр, уларга бас келолмайсан, жонингни ўйла, бизни халққа чўп берган” кабилар билан тарбиялаганда борми… Йўқ! У оналар ўз ўғлонларини: “Қўрқма болам, сен бугуннинг Умарларидан бўл, Билолларидан бўл, манави кофир, яҳудий нари борса сени ўлдиради холос! Мен шаҳидлар онаси бўлишни орзу қилганман, тиз чўкиб берган сутимга мени норози қилма!” дегувчилар бўлганлар.
Қолаверса, бу халқнинг эркаклари ёшлигида қамалиб, қариган чоғида ҳам ўша ҳали-ҳануз айланиб ётган яҳудий тегирмонида сақланмоқдалар.
Хўп, майли, сизнинг таъбирингизча, бу халқ қўйлардек ювошдир, аммо сиз шер бўлинг, чўп тарқатса ковламанг, балки ўша билан уни кўзини ўйиб олинг!
Одамлар ичида шу сўзларни тарқатувчиларга айтар сўзимиз: Сиз халқингизни танимас экансиз! Сиз ўрис босқинида таслим бўлишни ор санаб, шаҳид кетган миллионларни танимас экансиз! Атиги юз йил аввал эри, акаси, укалари ва ўғилларидан беш нафари ўрисга қарши курашиб шаҳид кетган онахонни – Қурбонжон додхохни унутган кўринасиз! Онахоннинг энг кичик ўғлини ўрис асир қилди. Князлар ўзларига кучли зарбалар бераётган мужоҳидлар дуогўйини қаерда эканидан ҳабар берувчига ўн минг сўм ваъда қилган бўлса-да, Марғилон халқи Аровон тоғларидаги дарада жойлашган онахонни сотмадилар. Шу боис асирга тушган кичик ўғлини дорга осишдан олдин жарчи йўллаб: “Бугун Қурбонжон додхохни ўғлини дорга осамиз, агар уни тирик қолишини онаси хоҳласа, ўзи келиб таслим бўлсин!” деганларида, Аровон тоғларидаги мужоҳидлардан бирортасини ҳам олмай, дор остига оқ отда келиб, золим князларга қиё ҳам боқмай ўғлига: “Эй ўғлим, шаҳид ўлмоқ сенга ота меросдир, мендан рози бўл болам, дийдор қиёматга қолди!” деганларида, кўзларида бир томчи ёш кўринмаган онага мард ўғил: “Ҳа, эна-я, албатта сиздан розиман, берган сутингизга рози бўлинг!” деб осилиб шаҳид кетганлар ҳам мана шу халқнинг вакилларидир.
Осиб, чопиб юрт мардларини тугатишга қурби етмаган ўрис пошшоси Сибирда пиларамаларга тиқиб қатл қилганди. Айтинг-чи, ўз халқини маломат ила синдираётганлар! Узоққа борманг! Ўзбекистон зиндонларида 25 йилдан бери бутун оламдаги мусулмонларни ягона Уммат бўлишга ва Ислом Давлати сояси остида бирлашишга чорлаган юрт ўғлонларини, муслималарини танийсизми?! Аввалда оламга зиё таратган олимларни, дин ғамида қонлари дарё бўлиб оқса-да, кофирга тиз чўкмаган рижолларни етиштирган Ислом ақидасини танийсизми?! Ахир, қачонгача кўз очмоқдан, уйғонмоқдан ғафлатда яшайсиз?! Сизга айтаримиз оддийгинадир: “Ўзбекда чўп, қирғизда қалпоқ, қозоқда қимиз бор, деб матал айтгунча, бу ҳалқни оламга танитган, турли миллатни бир умматга айлантириб, азизликка олиб чиққан АСОСни – ИСЛОМни ҳаётга қайтишига қўлингиздан келганча ҳисса қўшсангиз балки яхшироқдир. Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади:
كُنۡتُمۡ خَيۡرَ اُمَّةٍ اُخۡرِجَتۡ لِلنَّاسِ تَاۡمُرُوۡنَ بِالۡمَعۡرُوۡفِ وَتَنۡهَوۡنَ عَنِ الۡمُنۡكَرِ وَتُؤۡمِنُوۡنَ بِاللّٰهِؕ وَلَوۡ اٰمَنَ اَهۡلُ الۡكِتٰبِ لَڪَانَ خَيۡرًا لَّهُمۡؕ مِنۡهُمُ الۡمُؤۡمِنُوۡنَ وَاَكۡثَرُهُمُ
– “Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Амри маъруф қиласиз, наҳй мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳли китоблар иймон келтирганларида, ўзларига яхши бўлар эди. Улардан мўминлари бор. Кўплари фосиқдирлар”. (Оли Имрон:110) (Ислом уммати ўзи ҳақида билиб қўйиши зарур бўлган ҳақиқатлардан бири – бу умматнинг одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат эканлигидир. Бу ҳақиқатни ҳозир ўзини бу умматга нисбат бераётганлар яхши тушуниб олмоқлари лозим. Аждодларимиз худди шу ҳақиқатни тўлиқ тушунган чоғларида бутун дунёга устоз бўлганлар. Дунё халқларининг пешқадами бўлиб, уларни ортларидан эргаштирганлар. Бошқаларга тобе бўлмаганлар. Бошқаларнинг ортидан кўр-кўрона эргашмаганлар. Бошқалар ҳузурида ўзларини хору зор тутмаганлар)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
11.02.2023й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ