Доктор страх

“Зиндон хотиралари” туркумидан
Доктор страх
بسم الله الرحمن الرحيم
– Тезлат, ҳаммомга ўн беш дақиқа, ҳамма чўмилиб чиқиши шарт. Ким улгурмаса ўзидан кўрсин, жавобини ўзларинг берасан!
Зонада барча ишлар учун шундай шошилтирилади. Улгурмаган жазоланади. Анави ҳаммомга ўттиз тўрт кишимиз. Сув фақат иккита лейкада тушади. Қиш. Совуқ. Ечиниб, кийиниш ташқарида. Ишдан кейинги ҳолат: ҳамма оҳак чангидан баданлари оқарган, терлаган бадан ачишиб, куйиб қорайган. Бундай шароит фақат биродарлар учун. Бошқаларга ва “тўғри йўлга” ўтганларга эса, бир соатдан ортиқ вақт, иссиқ сув ва ҳамма лейкалардан сув тушадиган шароит берилади. Манави ўн беш минутли ҳаммом томошасига катта-кичик ментлар, МХХ, опер, режим ходимлари ва положенец васёклари йиғилиб, назорат қилади.
Ақидадан чалғиган, вужудини қўрқув қамраганлар икки дона лейкадаги сувга шошилиб, анави исқиртлар хоҳлаган томошани ижросига киришадилар. Шошилиш керак, чунки улгурмаган калтакланади ёки камида ўша баданни ўйиб ташловчи оҳак кукуни азобида тунни ўтказишга маҳкумдир. Навбат талашиш табиий бошланади. Биродарларга бир-бири билан гаплашиш тақиқланган, ҳатто ишора қилинса ҳам жазоланади…
Хўш, азиз ўқувчимиз, бундай шошилтиришдан мақсад нима деб ўйлайсиз? Воқеани узоқдан бошлашдан мақсадим шу эди.
Немис фашистларининг асирлар учун тайёрланган концлагерида бундай шошилтириб, қийнаш, оч қўйиб, нон ташлаб талаштириш, қўрқувни ҳамиша устувор тутиш йўлга қўйилган экан. Инсон қўрқув ҳамроҳлигида нимага қодирлигини ўрганадиган Гитлернинг “доктор страх” лақабли золими диссертация ёқлаганлигини эшитгандим. Аммо менинг суҳбатим у ва унинг тажрибасини ҳикоя қилишдан иборат эмас. Бу шунчаки зонадаги Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари орасидаги ўз ғоясидан воз кечмаганларга қўрқув солиб, ақидадан узишга бўлган уринишлар режаси Гитлернинг ўша суюкли қотил доктори тажрибаси жумласидан эканини эслатишдир, холос.
Золим доктор тажрибасидаги кўп усулларни устимизда татбиқ қилувчилар яҳудий Каримовнинг зонадаги “кўзи” саналган МХХ исқиртларининг ўзи эди! Ҳаммомдаги ушбу найранг ҳам биродарларни тоифаларга бўлишга хизмат қиларди.
Бир куни орамиздан бир дўстим йўқ бўлиб қолди-ю, ҳаммом шароити ўзгариб, бошқаларникидай бемалол бўлиб қолди. У биродарим воқени ўзгартирадиган бир сиёсий тадбир қилган экан. (Орадан бир йил ўтиб ўзидан эшитгандим)
Азизлар, манави Ўзбекистон режими ўша тажрибаларни озодликда ҳам халққа оммавий равишда қўлламоқда. Оч қўйилса нондан, газ-светдан узилса тезакдан, қимматласа машинадан сўзлашга, қўрқитилса жим юришни “бойлик” санашга, қамашса озодликнинг неъматлигидан сўзлашга халқни аллақачон ўргатди. Ва орамиздан эр йигитларни шу тажрибалар асносида ё қамади ёки қувғин қилди.
Эй азиз халқ! Ораларингизда бу золим режим қўрқитувларидан кўра Аллоҳнинг Эртанги Кундаги Азобидан қўрқишни афзал билган Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари Ўзбекистон зиндонларида 25 йилдирки ушлаб турилмоқда. Оилалари ҳануз назорат остида қолмоқда. Сизларга уларни турли номлар билан танитиб келаётган Ўзбекистон режими аслида қандай кимсалар қўлида экани бугун сир бўлмай қолди. Аввалги золим Каримов оиласининг кирдикорларини бугунги раҳбар қисман фош этган бўлса-да, бу президентнинг ўзи ҳам қариндошлари билан биргаликда юрт бойлигини талашда аввалгидан асло қолишмаслигини ўзингиз кўриб турибсиз. Юртнинг мард ўғлонларини қамоқда ушлашда давом этмоқда. Ҳақдан сўзловчининг бирортасини қолдирмай таъқиб қилмоқда. Бу билан сиз халққа қўрқув солиб, хоҳлаган жирканч ишларини амалга оширмоқда. Бундай қўрқувни ўзингизга ҳамроҳ қилманг. У сизни фақат хорлик ботқоғига ғарқ қилади.
Сўзимни Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг сўзлари ила тугатар эканман, золим зиндонларида сақланиб келаётган мард ўғлонлар борлигини эслатиб ўтаман. Улар 25 йилдирки сиз Умматнинг кўксига эзгулик шабадасини хоҳлаганликлари учунгина қамоққа ташланганлар. Золимнинг қатли ҳам, зиндони-ю тазйиқи ҳам у азизларни ҳақни сўзлашдан қайтаролмади ва қалбларига қўрқув сололмади. Зеро, улар Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу сўзларидаги ақидавий ҳикматни яхши англаганлар:
Шижоат ўлимни яқин қилмас, қўрқоқлик умрни узайтирмас.
وَالَّذِينَ جَاهَدُوا فِينَا لَنَهْدِيَنَّهُمْ سُبُلَنَا ۚ وَإِنَّ اللَّهَ لَمَعَ الْمُحْسِنِينَ
– “Бизнинг (йўлимиз)да жиҳод қилган – курашган зотларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз. Аниқки, Аллоҳ чиройли амал қилгувчи зотлар билан биргадир”. (Анкабут: 69)
(Собитлар хотирасидан эслаб айтганим – бугунги насиҳатлардан)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
14.02.2023й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ