Мазлума онахон вафоти муносабати билан таъзия

Мазлума онахон вафоти муносабати билан таъзия
بسم الله الرحمن الرحىم
Бугун Андижон вилояти Булоқбоши туманида яшовчи Алихонова Муборакхон ая вафот этдилар. Биз Роббимиз рози бўладиган сўзларни айтамиз:
إنا لله وإنا إليه راجعون
Онахон, эри ва икки ўғли орқасидан Жаслиқ, Навоий, Бухоро, Қарши зоналарига 20 йиллар давомида қатнадилар. Ўзбекистон ҳукумати уларни Ҳизб ут-Таҳрир Исломий партияси аъзолари бўлгани учун узоқ йиллар қамоқларда ушлаб турган эди.
Онахон хусусида муболағасиз айтилажак сўзимиз—бу Муборак ая юрт аёллари ичида ўз жуфтига садоқатлари, Аллоҳ ва Росулига ﷺ бўлган муҳаббатлари билан юрт аёллари ичида энг фаҳрлиларидан бири эдилар. Узоқ йиллар ичида чеккан машаққатларини эшитишнинг ўзи оғир. Зоналарга қатнаганда зона ходимларининг қўпол-расво муомалалари, ўғлига олиб борган бир парча мактуб учун 15 суткалаб қамалиб, ўзга шаҳарларда сарсон бўлганлари, қаҳратон совуқда ўғиллари ортидан учрашувга борганларида ходимлар рухсат бермасдан ҳафталаб кўчада қолганлари ва энг қизиғи, бу оворагарчиликдан ҳеч кимга нолимай сабрда бўлганлари – амалларимиз сарҳисоб бўладиган КУНда онахонни барчанинг ҳаваси келадиган мақомга ҳақли этишини умид қиламиз. Ва Роббул аъламиндан асрнинг энг садоқатли аёлларидан бири бўлгани учун Ўз ҳузурида муносиб ажрлар сийлашини тилаб дуо қиламиз.
Эй Оламлар Роббиси, Сен ушбу зулм масканига айланган Ўзбекистондан Ўзингнинг ҳузурингга қайтган Муборак аяни жаннатул- фирдавсларда зиндонларда шаҳид кетган Музаффарнинг оналари билан, шаҳид Нўъмоннинг оналари билан, шаҳид Фарҳоднинг оналари ва ўғиллари кўйида дийдорга ташна ўтган Валияхон оналар билан ва яна бир неча юзлаб шаҳид биродарларимизнинг оналари билан бирга суҳбатдош ва буюк Ислом тарихида номлари қолган Сумайя, Хадижа оналаримиз билан бирга ҳамроҳ қил!
Ва сўнгги сўзимизда Мирзоулуғбек акамизга, ўғиллари Мўминмирзо ва Бекмирзоларга бу оғир жудоликка чиройли сабр беришини Аллоҳдан тилаб қоламиз, оиласи ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
Бундай солиҳа онанинг жанозаларида сафда турган биродарларимизга ҳавасда қоламиз. Бу онахон ва юқорида номлари зик қилинган онахонларнинг Жаннатларда Қодир Подшоҳ Зот ҳузурида сидқ (рози бўлинган) ўринларда бўлишларини умид қилиб қоламиз.
إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي جَنَّاتٍ وَنَهَرٍ ﴿٥٤﴾ فِي مَقْعَدِ صِدْقٍ عِندَ مَلِيكٍ مُّقْتَدِرٍ ﴿٥٥﴾
– “Албатта тақводор зотлар жаннатларда ва дарёлар (усти)да Қодир Подшоҳ ҳузуридаги рози бўлинган ўринда бўлурлар”. (Қамар:55)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими
07.06.2023й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!