| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режимининг навбатдаги жирканчли услуби унинг даъват аҳли олдида нақадар хор ва мағлуб аҳволда эканини тан олишидир

  • Мирзиёев режими Зарафшондаги қамоқхонада мусулмонларга нисбатан энг жирканч услубларни қўлламоқда!

  • 2005 ЙИЛ 13 МАЙ АЛАМЛИ КУННИ ХОТИРЛАБ

  • Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

  • «Уруш тўртинчи йилига қадам қўймоқда: Судан қаёққа қараб кетмоқда?!» 

  • Ироқдаги сиёсий манзара: муаммо ва ечим

  • Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

  • Жаннат ва дўзахга бўлган иймоннинг одамлар ҳаёт тарзига таъсири

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
03.07.2023
1055
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (kun.uz 27.06.2023й): 27 июнь куни Ўзбекистон Президентининг Фармони билан икки нафар марҳум шайхлар Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон “Олий даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланди.

Изоҳ: Олимларни эъзозлаш халқимизнинг урф-одатига айланиб, қон-қонига сингиб кетган яхши ишлардан. Ш. Мирзиёевнинг ҳам давлат раҳбари сифатида марҳум олимларни хотирлагани таҳсинга лойиқ иш. Лекин бу ўринда мантиқий бир савол туғилади: нега бу икки олим (Аллоҳ уларни раҳмат қилсин) хотирланяпти-ю, КГБ айғоқчилари таъқиблари остида шаҳид кетган Раҳматуллоҳ аллома, 1995 йил август ойида Тошкент аэропортида сирли равишда ғойиб бўлган Абдували қори ва яна улар каби Каримов қатағонига учраган ўнлаб уламолар умуман тилга олинмаяпти?! Уларни хотирлаш у ёқда турсин, уларнинг маърузаларига ҳануз экстремистик таълимот сифатида қараб, ҳатто эшитиш ва тарқатиш жиноят ҳисобланяпти?! Ўзбек ҳукумати қачон ўзининг Раббоний уламолари – улар хоҳ ҳаёт бўлсин, хоҳ дунёдан ўтган бўлсин – қадрига етади ва уларнинг илми, илмий меросларидан истифода қилишдан халқни маҳрум қилаётган турли хил тўсиқларни олиб ташлайди?! Қолаверса, юзлаб даъватчи олим йигитларимиз чорак асрдан буён зиндонларда қолиб кетяпти, ҳатто улардан айримлари шаҳид бўлиб чиқяпти. Ёки бир онахон Қуръондан таълим бергани, талаба йигит нашида тарқатгани учун жазога тортиляпти, қамаляпти!  Шунингдек, уйғурлар устидан геноцид ўтказаётган кофир, золим Хитой ва ота-боболаримиз қонини дарёдай оқизган ўрис билан муносабатлар дўстона давом этяпти. Буларнинг бари ҳамон кўз ўнгимизда содир бўлаётган бир пайтда, Мирзиёевнинг икки марҳум шайхни эслаб қолишидаги “ҳикмат”ни қайси маънода англаш мумкин?! Бу сайлов олди “очко олиш” кампаниясининг бир кўриниши эмасмикин ёки бўстонга ўт қўйиб, ортидан суғориш учун сув қуйишга ўхшамаяптими?!

Хабар (sputniknews.uz 27.06.2023й): Таъкидланишича, 2023 йил 1 июль санасидан Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида давлат тиббий суғуртаси тизими механизмларини жорий этиш белгиланган. ССВ хабарига кўра, сўнгги кунларда давлат тиббий суғуртаси механизмларининг моҳияти тўлиқ англаб етилмасдан жамоатчилик орасида "энди оилавий поликлиника хизматлари пулли бўлар экан" деган нотўғри тушунча пайдо бўлмоқда.

Изоҳ: Албатта, одамларнинг ушбу тизим ишга тушиши ортидан келадиган хавфлар борасидаги хавотирлари ўринли. ССВнинг ушбу тарқалаётган “миш-миш”ларга қарши берган раддияси буни тасдиқлаб турибди. Унда айтилишича, фуқароларга давлат томонидан кафолатли бепул тиббий хизмат кўрсатилиши учун улар поликлиникаларда рўйхатдан ўтишлари керак бўлади. Демакки, рўйхатдан ўтмаганлар бепул тиббий хизмат ололмайдилар. Шу ўринда ССВ бепул тиббий хизмат деганда, нимани назарда тутгани тушунарсиз эканлигини таъкидлаш керак. Ахир  одамлар ҳар қандай даволаниш ёки ҳатто жуда енгил операциялар учун ҳам ёнларидан пул тўлашади-ку! Юртимиз аксар аҳолисининг турмуш даражаси шунчалар пастладики, оддий касалликка чалинсалар ҳам, пул кетади деб даволанмай қўя қолишяпти. Оғирроқ касалликка чалинганлар эса, даволанишга ўзларининг қурби етмагани учун ноилож минг хил истиҳола билан, турли медиалар орқали халққа мурожаат қилиб ёрдам сўрашгача боришяпти. Буларнинг барчасига ва йиғлаб-зорланиб қилинаётган бундай мурожаатларга ҳукумат эътибор қаратмаяпти. Бироқ бу қийинчиликлар ҳали бошланиши холос. Негаки, янги жорий қилинаётган “суғурта тизими” Ғарб давлатлари тиббиёт тизимидан кўчириб олинган. Ҳозирча ҳукумат буни бепул демоқда, чунки муҳими — ҳозир тизимни ишга тушириб олиш зарур. Кейинчалик бу босқичма босқич пулли бўлиб боради ва охир-оқибат “ғарбча тизим” тўлиғича жорий қилинади. Асосийси шуки, агар тиббий суғурта алоҳида шартнома шаклида бўлса, у шаръан ножоиз битим ҳисобланади. Юртимиз аҳлига айтамизки, ҳақиқий маънодаги бепул тиббий хизмат – у хоҳ енгил, хоҳ оғир касалликлар борасида бўлсин – фақат Ислом тузуми татбиқ қилинсагина жорий қилинади. Чунки одамлар соғлигини сақлаш – инсоннинг асосий эҳтиёжларидан бири бўлганлиги сабабли Давлат зиммасида бўлади.

Хабар (kun.uz 29.06.2023й): Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Turon World Cooperation xususiy bandlik agentligi МЧЖ томонидан Германияга ишга юборилган йигитлар айни пайтда Мюнҳэндаги темирйўл вокзалида қолишаётгани кўринади. МЧЖ вакиллари эса қаергадир ғойиб бўлгани айтилмоқда.

Изоҳ: Ушбу ачинарли ҳолатдан ҳукумат гўё ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан сўнггина “хабар топди” ва муносабат билдиришга мажбур бўлди. Бироқ ижтимоий тармоқдаги манбалар Мюнҳендаги темирйўл вокзалида 300 га яқин ўзбекистонликлар бир неча кундан бери тунашаётгани айтилган бўлса, ҳукуматнинг бир расмий идораси баёнотида уларнинг 102 нафар эканлиги, бошқаси эса 98 нафар эканлигини айтди. Бу расмий идоралар ёрдамга муҳтож мигрантлар сонини қасддан камайтириб кўрсатганлиги ҳақида шубҳалар пайдо қилади. Борди-ю ўша сарсон бўлаётганлар сони 300 та эмас, 98 та ёки 48 та бўлса, уларни эътиборсиз, ҳимоясиз ташлаб қўйса бўлаверармиди? Иккинчидан, ҳукумат мамлакат ичкарисида аҳолини иш билан таъминлаб, яшаш шароитларини таъминлаб беролмаётган экан, ҳеч бўлмаса уларнинг ўша бегона юртларга соғ-омон етиб бориб, ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояланган ҳолда бехавотир ишлаб келишларини кафолатламайдими? Ёки ҳукуматнинг иши омма-халқ мулкини мустамлакачилар ва уларга ҳамтовоқ бир ҳовуч амалдор монополистлар қўлига “эплаб” топширишми? Ҳақиқатда, ҳукумат оддий халқ қатламини ўша кўйларга солаётган улкан порахўрлик-ҳаромхўрликнинг олдини ололмаяпти. Ваҳоланки, хавфсизлик идоралари бундан бир неча йил аввал ёшларнинг нашида эшитганини ёки ёши кекса бир аёлнинг қайсидир диний маърузага “класс” босганини… қидириб юриб топишди. Лекин ажибки, бурнининг тагида уюштирилаётган фирибгарликлардан “бехабар” қолди. Бу – ҳукуматнинг халқни рози қилиш учун қайғураётгани ҳақидаги баландпарвоз даъволари таги пуч эканидан далолатдир. Қолаверса, йигитларни алдаб, аро йўлда ташлаб кетган МЧЖ масъулларидан уларга етказилган зарарни ундириб бериш чораларини кўраётгани ҳақида ҳам ҳозиргача ҳеч қандай маълумот чиқмади. Аслида, бу бечора йигитларнинг сарсоналикда арзимаган ҳақ эвазига ҳар қандай қора ишларни қилишга ҳам рози бўлиб четга ишлагани кетаётганларига ҳукумат ва у татбиқ қилаётган капиталистик тузум айбдор. Халқимиз учун балоларнинг боши ана шу тузум эканлигини идрок қилиш ва уни илдизи билан қўпориб ташлаш учун ҳаракат қилиш бугуннинг энг долзарб масаласидир.  

Хабар (lex.uz 30.06.2023й): 2023 йил 1 июлдан бошлаб кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари акциз маркалари билан маркаланмайди.

Изоҳ: Ҳукумат спиртли ичимликлардан келадиган даромадни кўпайтириш мақсадида ишлаб чиқарувчилар ва уларга керак бўладиган қатор техник-технологик импорт маҳсулотларига имтиёзлар бериб келяпти. Юқорида келтирилган имтиёз ҳам шулар жумласидан. Бундан аввал, 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб кўпикланадиган ва табиий винонинг 1 далига (ўлчов бирлиги) акциз солиғи 1 сўм этиб белгиланган. 2020 йилнинг 1 августидан эса, шу турдаги ичимликларни телевидение ва бошқа жойларда реклама қилишга рухсат берилганди. 2020 йилда президент фармони ва қарорига асосан “Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги” ташкил қилинган эди. Ҳукумат ушбу агентлик орқали алкоголли ичимликларнинг ишлаб чиқарилиши ва савдосини бошқаряпти, назорат қиляпти ва ривожлантиряпти. Бу билан у халқимиз, айниқса ёшларимизни ичкиликка ружу қўйишга ўргатиб, ақлан ва жисмонан соғлом авлод бўлишларига зимнан болта уряпти. Бир тарафдан спиртли ичимликларга рухсат бериб, бошқа тарафдан уларнинг зарари ҳақида огоҳлантириб қўйишда ҳеч қандай мантиқ йўқ. Ҳар бир иймонли шахсга сир эмаски, спиртли ичимликларни ишлаб чиқариш, сотиш, сотиб олиш, олиб келиб бериш, ҳатто қуйиб беришни ҳам Аллоҳ ҳаром қилган, Росулуллоҳ ﷺ лаънатлаганлар. Бундан ташқари, ҳадисларда ароқни “уммул-хобаис”, яъни хабис(ифлос-кир иш)ларнинг онаси, дейилади. Демак, ҳукумат бу очиқ мункар иш ривожига қонуний имтиёзлар бериш билан жамиятда турли жиноятларнинг урчишига кенг йўл очяпти. Ҳа, реал воқелик, гарчи аччиқ бўлса-да, бундан ўзгача эмас. Зеро, бугун татбиқ қилинаётган бу демократик тузум ва режимлардан бундан бошқасини кутиш нодонликдир.

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

03.07.2023й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ал-Ваъй уюшмаси мусулмон қўшинларни Фаластинга нусрат бериш ва Ақсони озод этишга даъват қилмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўз халқингизни танимас экансиз

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Покистондаги шерюрак қуролли кучларни казармаларидан қўйиб юборинг

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 14.05.2026

    Ўзбек режимининг навбатдаги жирканчли услуби унинг даъват аҳли олдида нақадар хор ва мағлуб аҳволда эканини тан олишидир

  • 14.05.2026

    Мирзиёев режими Зарафшондаги қамоқхонада мусулмонларга нисбатан энг жирканч услубларни қўлламоқда!

  • 13.05.2026

    2005 ЙИЛ 13 МАЙ АЛАМЛИ КУННИ ХОТИРЛАБ

  • 13.05.2026

    Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

  • 13.05.2026

    «Уруш тўртинчи йилига қадам қўймоқда: Судан қаёққа қараб кетмоқда?!» 

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/