| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

By htadmin
15.09.2023
0
Share:

Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

بسم الله الرحمن الرحيم

(1)

وَنَفْسٍ وَمَا سَوَّاهَا ❁ فَأَلْهَمَهَا فُجُورَهَا وَتَقْوَاهَا ❁ قَدْ أَفْلَحَ مَنْ زَكَّاهَا ❁ وَقَدْ خَابَ مَنْ دَسَّاهَا ❁

– “Жонга ва уни расо қилиб-яратиб, унга фисқ-фужурини ҳам, тақвосини ҳам илҳом қилиб-ўргатиб қўйган Зотга қасамки, дарҳақиқат уни (яъни ўз нафсини-жонини иймон ва тақво билан) поклаган киши нажот топди. Ва у (жонни фисқ-фужур билан) кўмиб хорлаган кимса номурод бўлди”.                         (Шамс:7-10)

Инсон шахсияти ақлият ва нафсиятдан ташкил топади. Бу инсон воқелигига бевосита алоқадор бўлган ҳис билан идрок қилиб турилган ишдир. Ақл эса яхши-ёмонни ажратиш, идрок қилиш ва фаҳмлаш қуроли бўлиб, у инсонни тафаккур, тадаббур ва мулоҳаза юритишга ундайди. Ақл инсонни бошқа махлуқлардан ажратиб турувчи мумтоз хусусият бўлиб, агар инсон ундан айрилса, мукаллафлик (фарз, вожиб каби бурч-вазифалардан жавобгарлик) дан чиқади ва шу сабабли бошқа махлуқлардан мумтоз-устун бўлишининг маъноси йўқолиб қолади. Шундан келиб чиқиб, ақл юксалиш калити ва уйғониш сабаби бўлиб қолди. Аммо нафсга келсак, у ақлнинг муқобилида туриб инсон табиати, феъл-атворини қолипга солади, унинг шахсиятини шакллантириб, унга ўзига хос муайян характерни бахш этади. Шунинг учун, масалан, Зайднинг нафси ҳасадчи, адоватли бўлса, Зайд ёвуздир, дейилади. Шунингдек, тамагир, очкўз нафс, мағрур нафс, сахий нафс ва шунга ўхшаш сўзлар ҳам ишлатилади. Худди шундай, ақлга эса заковатли ёки нодон, билимдон-топқир ёки зеҳни паст каби сўзлар ишлатилганидек, сўзларимизда ақлга бир қанча сифатларни нисбат беришга ўхшаш нафс ҳам ана шундай ўзига хос сифатлар билан ажралиб туради. Нафснинг инсонга катта таъсири бор. Чунки у бамисоли ғаризалар ва узвий эътиёжлардан иборат ҳаётий энергиянинг очилиб-ёпилиб турадиган хавфсизлик клапанидир. Ғаризалар ва узвий эҳтиёжлар инсонни ҳаракат қилишга мажбурлайди ва ўзларини қондирадиган нарсаларни қилишга ундайди. Шунинг учун, агар инсон ақлидан маҳрум қилинса, унинг нафси ўша ғариза ва узвий эҳтиёжлар иштаҳалари (истак-хоҳишлари)нинг асирига айланиб қолади-да, ғариза ва узвий эҳтиёжлар нафсиятга ҳукм ўтказиб, бу нафсият соҳибининг иш тутишига ва юриш-туришига мутлақ (бутунлай) хўжайин бўлиб олади. Натижада ғаризалар ва эҳтиёжлар бу пайтда нафсиятни шакллантирадиган ва уларнинг қондириш миқдори ва кайфиятини ўзи белгилаб берадиган бўлиб қолади. Бу нарса худди ҳайвондаги ҳолатга ўхшаш автоматик тарзда (ўз-ўзидан) юз беради. Инсоний нафс мавзуси энг муҳим мавзулардан бири бўлиб, унга батафсил тўхталиб ўтиш лозим. Чунки у инсоннинг тўғри йўлда юришида, софланиб покланишида, баркамол шахс бўлиб етишишида асос бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун уни чуқур текшириб, аниқ-тиниқ ўрганиш зарур. Зеро, шундагина биз уни тарбиялашга йўл топа оламиз. Бу эса нафснинг инсонни фаолиятга ундовчи ғаризалар ва инсонга йўл кўрсатувчи ақл ўртасидаги нарсага бўлган алоқасини тартибга солиш билан амалга ошади. Инсон воқелигини текшириб ўрганадиган бўлсак, нафслар бир қанча омилларнинг натижаси, маҳсули эканлигига гувоҳ бўламиз. Масалан, генетик (ирсий) хусусиятлар, ижтимоий муҳит, умумий вазият, инсон бўйсуниб яшайдиган шарт-шароитлар, у тарбияланиб вояга етадиган одат ва анъаналар инсон нафсининг шаклланишида муҳим қисмни ташкил қилиб, унинг шахсиятида акс этади. Шунинг учун биз, масалан, Чеченистон аҳолисининг мағрурлик ва шижоатни аждодларидан мерос қилиб олганликларининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Шу сабабли уларнинг нафслари адолатсизликка кўнишдан ва душманларга бўйин эгишдан бош тортади. Аҳолиси дангаса, ёмон-тубан воқеликка рози бўлиб, кўникиб яшайверадиган кўпгина юртлар бунинг тамоман тескарисидир. Чунки бундай юртларнинг аҳолиси очиқ кўриниб турган худбинлик билан бошқалардан ажралиб туради, уларнинг нафслари хору зорликка бўйин эгади, шахсий манфаат қаёққа етакласа, ўша ёққа кетаверади. Хасислик, қизғанчиқлик уларнинг шиори, воқеликка таслим бўлиш уларнинг дини, барча тубан, ярамас ишларни оқлаш уларнинг одатларидир. Бу эса Ғарб сақофати уларни қуршаб, устларидан ҳукмрон бўлиб олганлиги ҳамда фасод тушунчалар қалбларига ўрнашиб, хўжайин бўлиб олганлигининг оқибатидир. Улар дунёга берилиб кетганликлари, фақат эзилиб, инграш “имкони”нигина берадиган энг тубан ҳаёт тарзига рози бўлиб қолганликлари натижасида уларда фасод тушунчалар ўрнашиб қолди. Аҳвол шу даражага етдики, ҳатто уларнинг жуда кўпчилигидан “Биз егани бир бурда нон топа олмаяпмизу, биздан умматни уйғотишни ва унинг воқелигини ўзгартиришга ҳаракат қилишни талаб қиласизларми!?” – деган гап кўп эшитиладиган бўлиб қолди. Шунинг учун инсоний нафснинг гўзал ёки қабиҳ майл-истакларни мерос қилиб олиши ва ҳосил қилиши яққол кўриниб, сезилиб турган ишдир. Нафс бу майл-истакларни ота-боболардан мерос қилиб оладими ёки томир отган урф-одатлар, ижтимоий анъаналар орқали ҳосил қиладими ёхуд муайян нуқтаи назарни ва инсонга таъсир ўтказиб, унинг нафсиятини қолипга солувчи белгиланган яшаш тарзини зўрлаб юклайдиган низом (тузум) қўл остида яшаш орқали ҳосил қиладими – бунинг аслида ҳеч бир фарқи йўқ. Шунинг учун ҳам биз собиқ Совет Иттифоқи аҳолисининг тижоратни ёмон кўриб, ундан нафратланганлигига, тижорат билан шуғулланишни шармандаликка яқин иш, деб ҳисоблаганлигига гувоҳ бўлган эдик. Бу уларнинг социализм мабдасидан таъсирланиб қолганликлари оқибати эди. Америка ва Европа аҳолиси эса бунинг тамоман тескарисидир. Балки қулаган собиқ Совет Иттифоқи давлатлари аҳолиси ҳам ҳозир бунга бутунлай тескари иш тутмоқда. Чунки ана шу халқларнинг барчасига капитализм низоми татбиқ қилинадиган бўлиб қолди. Капитализм низоми эса тижоратга рағбатлантиради, рағбатлантирибгина қолмай, балки бутун ҳаётни ҳеч истисносиз “бизнес”га айлантиради. Мана шундан биз татбиқ қилинган низомнинг қадимда ҳам, ҳозирда ҳам одамлардаги нафсияларни шакллантиришга қанчалик таъсир қилишини кўриб турибмиз. Аммо урф-одатлар ва анъаналарнинг таъсирига келсак, буни далиллаб, исботлашнинг ҳожати йўқ. Чунки “урф-одат ибодатдир” деган сўз ҳамда “ким бир қавмга қирқ кун аралашиб яшаса, ўшаларнинг бирига айланиб қолади” деган қадимий сўз бежиз айтилмаган. Мана шу ерда бир савол пайдо бўлади. У нафс ва унинг шаклланиб, ривожланиши ҳақидаги баҳснинг мазмун-моҳиятига тааллуқли савол бўлиб, ушбудан иборатдир: Инсон нафси у яшайдиган муҳит натижасида шаклланар экан, балки бу нафс яхши ёки ёмон хислатларни аждодлардан мерос қилиб олар экан, у ҳолда биз одамларни ёмон аҳволда яшаётганлари учун қандай айблай оламиз, жамиятда ҳукм сураётган вазиятни ўзгартирмасдан туриб нафсни ўзгартиришнинг йўли борми? Ростини айтганда, нафслар табиатланиб, ўрганиб қолган нарсаларни ўзгартириш жуда қийин ишдир. Айниқса, ўша муҳит ўзгартириш орқали вужудга келтирилиши кўзда тутилаётган нарсага хилоф, балки зид келадиган вазиятлар шароитида бўлса, бу энди жуда қийиндир. Шунинг учун бундай шароитда одамлар нафсларининг осмон баробар юксакликка кўтарилишини кутиш анча мушкулдир. Зеро, биз бугунги кунда жирканч капитализм одамларни ҳар томондан қуршаб олиб, уларнинг нафсларини юксак қийматлардан йироқ тутган ҳолда шакллантиришга уринаётганининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Ҳатто араблар жоҳилият даврларида баҳраманд бўлган мағрурлик, адолатсизликни рад этиш, йўловчи мусофирларга бошпана бериш ва булардан бошқа сахийлик, мардлик, ифтихор туйғулари каби яхши хислатлар ҳам бугунги кунда шиддат билан йўқолиб боряпти. Демак, одамлар нафсларини ўзгартиришнинг ва соғлом ҳолда шакллантиришнинг ишончли йўли жамиятда ҳукм сураётган умумий вазиятни ўзгартиришдир. Буни эса давлатнинг аралашувисиз амалга ошириб бўлмайди. Давлат соғлом муҳитни вужудга келтириш учун умумий сиёсатларни ишлаб чиқади. Нафслар мана шу соғлом муҳитда ўсиб, юксак қийматлар асосида камол топади. Ҳақиқатдан ҳам шу юксак қийматлардан бошқа инсониятга тўғри ва муносиб келадиган ҳеч қандай қиймат йўқ. Шунинг учун барча сиёсий, ахлоқий ва руҳий ҳаракатларнинг одамлар нафсларини тарбиялаш, поклашга бўлган уринишлари одамлар қаршисида фазилат эшигини тақа-тақ беркитиб, разолат эшигини ланг очиб қўядиган биттагина қонун чиқарилиши билан шамолга учиб кетади. Ҳаёт ҳақида рисолат эгасиман, ўзимни даъватга бағишладим ва уни ўзимнинг тақдирий масалам, деб қабул қилдим, деб даъво қиладиган кишининг мавжуд ҳукмрон воқеликка суяниб қолиши у ёқда турсин, бу воқеликка эргашиши ҳам ва одамлар оммаси ўрганиб қолган нарсаларга мослашиши ҳам асло дуруст бўлмайди. Чунки у бу вақтда умматга раҳбар бўлиш у ёқда турсин, оддий етакчи бўлишга ҳам ярамайди. Шунинг учун даъватчи эргашса бўладиган намуна кўрсатиб, жамият ичида мумтоз бўлиб турмас экан, демак, у одамларга етакчиликни эплай олмайди ёки уларни ўзи кўтариб чиқаётган масалага ва бу масалани рўёбга чиқариш учун ёрдам беришга жалб ҳам қилолмайди.

Давоми бор…

Ҳасан ал-Ҳасан

Ал-Ваъй 216-сон

Tagsнафсшахсият
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сисийнинг яҳуд вужуди билан муносабати жуда мустаҳкам

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳижрат тарихдаги энг буюк давлатга асос солди

  • МАҚОЛАЛАР

    Ислоҳ қилиш ярамайди, тубдан ўзгартириш лозим

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • 18.06.2026

    ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • 18.06.2026

    ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/