| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
27.11.2023
1220
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (sputniknews.uz 22.11.2023й): Статистика агентлиги Ўзбекистоннинг 2023 йил январ-октябр ойларидаги ташқи савдо айланмасига доир маълумотни эълон қилди. Қайд этилишича, ҳисобот даврида республика ташқи савдо айланмаси (ТСА) 51 млрд долларга етган. Ташқи савдо салбий салдоси эса 10 млрд долларга етган.

Изоҳ: Аввалроқ Марказий банк давлат харажатларининг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши бюджет тақчиллигини ошириш билан бирга, импорт ҳажми ошишига олиб келаётганини ва бу икки томонлама дефицит узоқ вақт давом этадиган бўлса, дефолт хавфини юзага келтириши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларини билдирган эди. Бунга мисол сифатида Шри-Ланканинг 2022 йилда ташқи қарз бўйича дефолт эълон қилганини келтирган. Ҳозир мамлакатимиз иқтисодиёти қандай аҳволга келиб қолганини ҳукумат расмий идорасининг сўзларидан ҳам тушуниб олиш мумкин. Албатта, шундай бўлиши табиий ҳол. Чунки ўн йиллар давомида ҳукумат томонидан мамлакат иқтисодиётини хонавайрон қилишдан бошқасига ярамайдиган сиёсат юргизилди. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, иқтисодиётда шундай сиёсат юритилдики, бунинг натижасида Ўзбекистон фақат хомашё базаси ва истеъмолчи давлатга айланиб қолди. Ҳозирги ҳукумат эса, олдинги хатоларни яна ўша капиталистик иқтисод орқали тўғриламоқчи бўлмоқда ва муносиб ечим топиш учун мустамлакачи Ғарб ва унинг манфаатларига хизмат қилувчи халқаро молия ташкилотларига мурожаат қилмоқда. Агар ҳукумат ҳақиқатдан ҳам ўша хатоларни мана шу йўл билан тўғриламоқчи бўлаётган бўлса, бу катта хатодир. Чунки Марказий банк мисол қилиб келтирган Шри-Ланка ҳам айнан ўша Ғарбга тегишли халқаро ташкилотлар белгилаб берган сиёсат бўйича иш кўриб, охир-оқибат ташқи қарз сабабли дефолтга учраган эди. Бу иқтисодиёт қотиллари ҳисобланмиш халқаро ташкилотлар Ўзбекистонга ўхшаш учинчи дунё мамлакатларини қарзга ботириб, бор-будини шилиб олишдан бошқа нарсани билмайди. Аммо шуни ҳам унутмаслигимиз керакки, капиталистик иқтисод аллақачон муваффақиятсизликка учраб бўлди. Биз буни Америка, Франция, Германия каби капиталистик давлатлар мисолида яққол кўришимиз мумкин. Энди қайси ақли расо инсон мана шундай яроқсиз ва ташландиқ тузум ўз юртида татбиқ қилиниши натижасида қандайдир иқтисодий ютуқларга эришилишига ишониши мумкин?! Ҳозирги иқтисодий инқироз ҳолатини ўнглаб, жамиятда адолат устуворлигини таъминлайдиган йўл бор, лекин бу чириб битган капиталистик иқтисод низоми эмас, албатта. Балки бу Исломдаги Иқтисод низомидир. Бугунги қарзлар, бюджет ва ташқи савдодаги дефицитни ўнглаш учун мамлакатимизда – биринчи навбатда – оғир саноатни ташкил қилиб, ишга тушириш талаб қилинади. Шундагина ташқи қарамликка барҳам берилади ва юртимиз истеъмолчи эмас, кучли, саноатлашган ишлаб чиқарувчи давлатга айланади. Бироқ бу ишни амалга ошириш учун бутун мусулмонлар Халифалик давлати соясида бирлашишларидан бошқа чора йўқ!

Хабар (kun.uz 22.11.2023й): Араб-мусулмон дунёси нега ожизлик ҳолатида? Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов шу саволга жавоб беришга уринади ва ушбу сўзлар билан гап бошлайди: “Исроилнинг Фаластин ҳудудлари ва халқига қилаётган тажовузи кўп ўн йилликлардан бери давом этмоқда. Лекин салкам 2 миллиард аҳолига эга мусулмон дунёси (Исроил) ва унинг иттифоқчиларини халқаро қонунчилик доирасида тийиб туришга эриша олмади”.

Изоҳ: Ушбу саволга жавоб беришга уринган Раббимов ўз сўзини қуйидаги жумлалар билан якунлайди: “Ҳозирча эса, мусулмон дунёсидаги стратегик заифликнинг асосий сабаби – авторитаризмлар, авторитар бошқарув моделлари ҳисобланади”. Бир сўз билан айтганда, Раббимов мусулмонларнинг ожизлигига асосий сабаб қилиб улар яшаётган мамлакатларда демократиянинг оқсашини кўрсатган. Таъкидлаш жоизки, Фаластин масаласида бундай баҳс ва давра суҳбатлари бир неча бор ўтказилган. Уларда ҳам шунга ўхшаш гаплар, жумладан халқаро қонунлар доирасида 1967 йилги чегаралар бўйича Фаластин давлатини тиклаш ечим сифатида айтилган. Афсуски, бундай Ғарб демократияси билан заҳарланган сиёсатшунослар ўзини мусулмон санаган ҳолда демократиядан ечим излашяпти. Аслида, юқоридаги саволнинг ўзида ҳам жавоб аниқ кўриниб турибди. Дарҳақиқат, бутун дунёга етакчи бўлиш қудратига эга қарийб 2 миллиардлик Ислом олами нега қўрқоқ, заиф яҳуд вужудини бир неча соатлар ичида ер юзидан супуриб ташлай олмаётганининг ягона сабаби – бутун мусулмонлар бошини битта қиладиган одамнинг йўқлигидир. У эса Халифадир. Бошқача айтганда, Аллоҳ таолонинг адолатли қонунлари билан иш юритадиган Халифалик давлатининг йўқлигидир. Мана шу оддий ҳақиқатни мусулмонлар зеҳнидан йироқлатиш учун гўё демократиянинг йўқлигини сабаб қилиб келтириш билан Ислом Умматини чалғитиш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолбуки, Марказий Осиёдан ташқари деярли барча Исломий юртларда аҳоли ўз ҳукмдорларидан армияларни сафарбар қилишни, ҳатто армия сафидаги холис ҳарбийлардан Ғазога қўшин тортиб бориб, анави босқинчи яҳудий вужудни илдизи билан йўқ қилишни талаб қилиб чиқишмоқда. Хўш, бу ерга демократиянинг нима алоқаси бор? Умуман Фаластин масаласига демократияни нима алоқаси бор? Бу бутун Ислом Уммати масаласи ва у фақат шаръий ечим билангина тўғри ҳал қилинади. Шунинг учун, ўзи мусулмон бўлгани ҳолда мусулмонлар онгини демократик ечимлар билан заҳарлашга уринаётган сиёсатшуносларга айтамизки, агар демократиядан бошқа сўзингиз бўлмаса, сукут сақлаганингиз минг марта афзалдир. Унутманг, ҳар бир сўзингиз учун Аллоҳнинг олдида, албатта ҳисоб беришингиз бор! Агар сўз мусулмонларга хиёнат оҳангида бўлса, унинг жазоси янада қаттиқдир!

Хабар (qalampir.uz 23.11.2023й): 22 ноябрь куни Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “Ҳукумат соати”да куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳисобот берди.

Изоҳ: Энергетика вазирининг ҳисоботига қулоқ соладиган бўлсак, чиндан ҳам ҳукумат куз-қиш мавсумига катта тайёргарлик кўргандек тасаввур уйғонади. Балки ҳақиқатдан ҳам шундайдир, лекин буни вақт кўрсатади. Аслини олганда, энергияга бой бўлган юртнинг энг нозик тарафларидан бири – аҳолини энергия манбалари билан таъминлашга айланиб қолганлиги жуда ачинарли ҳол ва бунинг учун жавобгарлик тўлиғича ҳукумат бўйнига тушади. Чунки энергетика масаласи бу даражада бошоғриққа айланиб қолганининг сабаби кундек равшан. Бунинг сабаби – аввалги ва ҳозирги ҳукуматнинг газ сингари энергия манбалари бўйича мустамлакачи Россия билан тузган шубҳали шартномаларидир. Бундан ташқари, энергетика соҳасини ислоҳ қилиш учун улкан маблағлар ажратилаётгани ҳақида берилаётган ҳисоботларга қарамай, аҳвол оғирлигича қоляпти, асло яхшиланмаяпти. Расмий маълумотларга кўра, давлат ташқи қарзининг 21 фоизи ёки 5,4 млрд доллари ёқилғи-энергетика саноати учун сарфланган. Шунингдек, жорий йилнинг 10 ойи давомида 561 млн долларлик табиий газ, 161 млн долларлик кўмир, 102,4 млн долларлик электр, 1,24 млрд долларлик нефт ва нефт маҳсулотлари импорт қилинган. Албатта, энергетика учун сарфланаётган бундай катта маблағлар давлат бюджетига оғир юк бўлиб тушиши аниқ. Бюджет эса, халқдан йиғиб олинадиган солиқлар ҳисобига тўлдирилади. Демак, халқимиз учун ҳаётий заруратга айланган энергия жуда ҳам қимматга тушмоқда. Дарвоқе, Энергетика вазирининг ҳисобот беришидан бир кун олдин, Қўқон шаҳрида эр-хотин ис газидан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Умуман олганда, мамлакат бўйлаб ис газидан ҳар йили ўнлаб одамлар заҳарланади ва оламдан ўтади. Ҳозирги замонавий технологиялар ривожланган даврда бундай фожиавий ўлимларнинг содир бўлиши шармандалик ҳисобланса-да, афтидан бу ўзбек ҳукуматини кўп ҳам ташвишга солмаяпти. Шунингдек, ҳукумат энергетика соҳасини хусусийлаштиришга катта эътибор қаратаётганини инобатга олсак, бундай ўлимлар сони янада ошишини тахмин қилиш мумкин. Чунки соҳа хусусий қўлларга ўтганидан сўнг нархлар эркинлашади ва у табиийки, қимматлаб боради, асло арзонламайди. Бир сўз билан айтганда, юқорида келтирилган муаммоларнинг асл илдизи – ҳукумат аҳолининг энергияга бўлган талабини қондиришда ғайриисломий тартиб-қоидаларни татбиқ қилаётганидир. Зеро, газ хусусийлаштирилиши мумкин бўлмаган оммавий мулк ҳисобланади. Расулуллоҳ ﷺ: “Одамлар уч нарсада – сув, олов ва яйловда шерикдир”, – деганлар.

Хабар (qalampir.uz 23.11.2023й): Араб-мусулмон делегацияси Лондон ва Парижни Исроилга таъсир ўтказишга чақирди, дейилган хабарни ўқиганки иймон аҳлининг ҳайратдан энсаси қотиши турган гап. Айтилишича, Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Лондонга келган бир қатор араб ва ислом давлатлари Ташқи ишлар вазирлари билан Ғазо секторидаги вазиятни муҳокама қилди. Музокараларда Саудия Арабистони, Иордания, Миср, Фаластин, Туркия, Индонезия ва Нигерия Ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, Араб Лигаси Бош котиби ва Қатарнинг Лондондаги элчиси иштирок этган.

Изоҳ: Ислом ўлкаларининг хоин раҳбарлари бош уриб борган давлатларнинг яқин тарихига назар ташлаган ҳар қандай мўмин киши, Англия ва Франциянинг Халифалик Давлати парчаланишига қўшган улкан “ҳисса”ларини кўз олдига келтиради ва манави хоинларга нисбатан қалблари нафратга тўлади. Уларнинг бир гала эчкилардек Ғарбга юзланишлари Ғазодаги жабрдийдалар қайғуси туфайли дейишга бир дона бўлсин асос тополмайди. Бугунги уйғонган Уммат, ит қопганда шикоятни итбоқарга қилинмаслигини биладиган даражада сергакдир. Шу сабабларни жамлаб мулоҳаза қилсак, уларнинг мустамлакачи кофир юртлар эшикларини қоқишларининг ягона сабаби – тагидаги курсиси қимирлаб, умрининг ниҳояси кўриниб қолаётганидир холос. Олам кишиларининг оқу қораси юзларини очиб ташлаган Ғазо тўфони, бу хоинлар ўтакетган қўрқоқ ва беномус кишилар эканини тўлин ой юзидаги доғлар каби кўрсатиб улгурди. Йўқ, улар бирор дақиқа умматга қайғурадиган кишилар эмас. Бунга исбот қидирмоққа асло ҳожат йўқ. Чунки Америка бошчилигида Ислом юртлари – Ироқ, Сурия ва Афғонистонга қарши тузилган коалициянинг фаол иштирокчиларидан бўлган Ғарбдан бу хоинларни “ёрдам” излашлари бунга очиқ далилдир. 

Хабар (uza.uz 24.11.2023й): Ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган жиноятлар учун жавобгарлик жорий этилмоқда.

Изоҳ: Дарҳақиқат, бугун мобил қурилмалар ҳамда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги аккаунт ёки каналларга зарарли дастур юбориш йўли билан блоклаб қўйиш ҳолатларидан талайгина ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига зарар етказилаётгани туфайли шундай қонунга эхтиёж бордек. Чунки инсоннинг ўзлиги ва шарафи сақланмаган жамиятларда, асосан демократик давлатларда бундай қонун аллақачон мавжуд. Ўзбекистон ҳукумати демократия йўлидан юриб, ялтироқ кўринаётган Ғарб давлатлари кетидан изма-из юришни танлагани боис, улар дуч келган муаммоларга рўбарў келгач, энди ечимни ҳам ўшалардан кўчириб олишга мажбурдир. Агар шундай чораларга киришилмаса, ҳукуматнинг Исломий тарбия асосларидан юз бурган таълим-тарбияси натижасида ўзга шахсларнинг қурилмаларидан маълумотларини ўчириб юбориш, ўзгартириш ёки олиб қўйиш билан қўрқитиб шахслардан пул ёки бошқа моддий манфаатдорлик талаб қилишдек тубанликлар оддийгина бойлик орттириш манбасига айланиб қолаверади. Ва ҳатто махсус дастурлар ёрдамида шахсларнинг фотосурати, овози ва бошқа биометрик маълумотларини сохталаштириш ҳолатлари ҳам авж олиб, жирканч шантажлар туфайли ёш оилалар пароканда бўлиб, норасида гўдаклар етимхоналарга топширилишидек фасодлар урчийди. Бу каби тубанликнинг қурбонлари бугун талайгинадир. Ҳукумат бу муаммони Жиноят кодексига ўзгартириш киритиб, шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун  жавобгарлик белгилашга қарор қилган бўлса-да, бу гўёки қайиқ тешилганда оёқда тўсиш каби вақтинчалик иш бериши мумкин холос. Нафс хоҳишлари турлича, хилма-хил бўлган инсонлар асло инсониятни саодатга элтувчи қонун ишлаб чиқаришга қодир эмас ва қодир бўлолмайди ҳам. Халқимизда етти ўлчаб бир кес, деган мақол бор. Шунга биноан, ўзбек ҳукумати қайси жамият кетидан чопаётган бўлса, ўша жамиятлар етиб келган сўнгги манзилларга бир назар ташлаганида эди, уларнинг энг оғриқли бефарзандлик, ёлғизлик ва аламли ўлим изтиробларига ўхшаш натижаларига гувоҳ бўларди.  Шунингдек, яна ўша юртларда қанчадан-қанча оқил кишиларнинг тўп-тўп бўлиб, юртимиз раҳбарлари юз ўгирган Исломга талпинаётганлигини ҳам кўрган бўларди.

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

27.11.2023й

Tagsмуҳим воқеалартаҳлилЎзбекистон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халифалик қандай тугатилган

  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё яна “катта ўйин” қуршовида

  • МАҚОЛАЛАР

    Муаммо ўқитувчидами?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/