| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Мирзиёев нега қўлига тасбеҳ олиб ифтор вақтига риоя қилиб қолди?

Мирзиёев нега қўлига тасбеҳ олиб ифтор вақтига риоя қилиб қолди?

By htadmin
23.04.2022
811
0
Share:

Мирзиёев нега қўлига тасбеҳ олиб ифтор вақтига риоя қилиб қолди?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Шавкат Мирзиёв Олмазор туманига қилган ташрифининг сўнгги манзили бўлган 102-сонли мактаб-интернатида “Ифторлик вақти келяпти, ҳозир кўп муҳокама қилсак чўзилиб кетади”, дея йиғилишни қисқа қилди. Мирзиёевнинг бу тарзда одатига хилоф иш қилишига ижтимоий тармоқларда тарқаган хабар сабаб бўлгани айтилмоқда. Унда мазмунан шундай дейилади: президент 30 000 киши иштирок этган видеоселекторни соат 16:00да бошлаб 21:00да тугатган. Мажлисда қатнашганлар рўзадор эди, Мирзиёевнинг ўзи эса орада тез-тез чой хўплаб мажлисни олиб борган. Бундан аввал президентнинг қўлида тасбеҳ билан кўриниш бергани халқ тарафидан илиқ қаршиланган эди. Аксар одамлар Мирзиёевдаги бундай ўзгаришларни Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ташрифи билан боғлаган.

Маълумки, давлатчилиги демократияга асосланган юртларда ҳокимият учун курашадиган гуруҳлар ёки шахслар халқ дардини байроқ қилишади. Улар хоҳ чет давлат кўмагида иқтидорга келишсин, хоҳ ҳарбий тўнтариш орқали ҳокимиятни эгаллашсин, бу ишларини халқ номидан, унинг манфаатлари учун амалга оширганини айтишади. Чунки халқ денгиздир, агар у бирлашса енгиб бўлмас кучдир. Ана шу кучни жиловини қўлда тутиш учун ҳукумат халқ билан ҳисоблашишга мажбурдир. Шунинг учун ҳам ҳукумат ўзининг зўравон сиёсатини халқ устида юргизишига тўсқинлик қилиб, оммани бу сиёсатдан огоҳ бўлишга чақирган қанчадан-қанча пок ва тиниқ фикр эгалари қурбон қилинди, қанчаси зиндонларга ташланди. Ҳатто Қуръондаги қатъий оятларни ўзгача изоҳлашгача журъат қилинди. Мирзиёевнинг бир неча кун аввал Рамазон ойига ва рўзадорларга қилган беҳурмат муомаласини ўзгартириб, шошганча ишларини ифтор вақтига тартиблаб қолгани ҳам ўзини худдики Уммат билан бирга эканлигини кўрсатиш учундир. Ваҳоланки, бу ҳукумат Ғарб ва Россиянинг захарли пуллари ва Ислом ҳақидаги ваҳималари турткиси билан ҳамда ўзининг сиёсий зеҳниятидан келиб чиқиб доим Ислом ва мусулмонларни душман санаган, уларни таҳқирлаб устидан кулиб келган. Аммо Мирзиёев ҳукумати жамоат жойида ҳижобда юришга ва ёшларнинг масжидларга киришига қўйилган қонуний тўсиқларни олиб ташлаган эди. Бироқ бу йилги Рамазон ойида мактаб ўқувчиларини масжиддан ҳайдалаётгани, муслималарнинг рўмоллари ечтирилаётгани бу “ислоҳотлар” самимий бўлмаганини, балки халқни кўзини бўяш учун қилинган юзаки ишлар эканлигини кўрсатяпти. Демак, ҳукуматни диндорлар масаласида қисман ён беришига ўша пайтдаги “сиёсий ислоҳотлар” талаби мажбур қилган. Зотан, кофирга малай бўлган ҳукумат Ўзбекистондаги мусулмон халқни куфр қонунлари билан бошқара олиши учун ё халқ диндан чиқиши керак ёки динни ҳукумат сиёсатига мослаштириш керак бўлади. Мусулмонлар эътиқодидан воз кечмади, бироқ босқичма-босқич Исломдан совутадиган ва ҳукумат сиёсатига бирлаштирадиган диний таълимотлар таъсири остида қоляптики, бугунги сиёсий кўрлик ҳам шуларнинг натижасидир.

2020 йилнинг 7 декабрида АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Ўзбекистонни диний эркинлик соҳасида “алоҳида назоратдаги” мамлакатлар рўйхатидан чиқарилганлиги тўғрисидаги қарорини эълон қилди. Орадан икки ой ўтмай Майк Помпео Ўзбекистонга келди. Мана шу ташрифдан кейин давлат томонидан “маърифий Ислом”ни тарғиб қилиш, диний (ғайриисломий) ташкилотларнинг фаолият олиб боришини енгиллаштириш каби масалаларга чуқур аҳамият қаратилди. Натижада «Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати»га ўтказилган Ўзбекистон мазкур рўйхатдан тўлиқ чиқарилди. Ҳукуматнинг “маърифий Ислом” таълимоти динни ибодат, Қуръонни тиловат, Шариатни никоҳ ва талоққа чеклаган ҳолда Ислом дини ҳақида ўзига хос тасаввурни беради. “Раҳбарларимиз ҳақида яхши гумонда бўлайлик, ҳозирги нотинч замонда давлатни бошқариш, тинчлик осойишталикни таъминлаш осон иш эмас”, “Шукр қилинг, Аллоҳ зиёда қилади”, “Аҳволни кўриб турибмиз, бизни қўлимиздан фақат дуо қилиш келади” деган захарловчи фикрлар “маърифий Ислом”нинг сиёсий фикрларидир. Мазкур таълимотдан таъсирланган ақлиялар учун Эрдўғон Ислом Умматининг етакчиси, Мирзиёев эса, Исломга мойил бўлаётган янги раҳбардир. Қуръонда келган очиқ оятга кўра, қараш ҳаром ҳисобланган ярим яланғоч аёлларнинг қўшиқ айтиб ўйинга тушаётганини томоша қилган Эрдўғоннинг яҳудий Каримов қабри ёнида Қуръон ўқигани, Мирзиёев эса, қабр зиёратининг одобига риоя қилмай, Қуръон тиловатидан заррача таъсирланмай, Эрдўғонга ялтоқлик қилиб кулиб ўтиргани уларни Исломдан фақат сиёсий мақсадда фойдаланишларини очиқ кўрсатди. Бундай ҳушомадгўйликка жавобан Эрдўғон ҳам сиёсат йўлида диндан фойдаланиб туришни Мирзиёевга маслаҳат бергани эҳтимолдан ҳоли эмас.

Агар воқега Ислом нуқтаи назаридан қаралса, Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Шавкат Мирзиёев ҳукуматлари “Ислом билан яшайлик” деганларни қамоққа олаётгани ва фоизли муомилани иқтисодининг ажралмас қисмига айлантиргани билан Аллоҳга қарши уруш эълон қилганлиги маълум бўлади. Бундан ташқари, дискотека-барлар, фоҳишахоналар, қиморхоналар ва шайтонни амали бўлган оғир гуноҳлар содир этиладиган жойларни кеча-ю кундуз ишлашига қонунчилик ва хавфсизлик кучлари билан дастаклаб турган бу “лидерлар” жаннатга эмас, жаҳаннамга етаклайдиган раҳбарлар эканлиги аён бўлади. Бу президентларнинг сиёсий танглик вазиятида диндан фойдаланиш ҳаракатлари қачонки оммада Ислом ҳақида тўғри тушунчалар шакллансагина тўхташи мумкин. Акс ҳолда ўзини мусулмонлардан қилиб кўрсатадиган кофир малайлари ифторларда қатнашиш ва бир-икки марта ҳайит намозини биринчи сафда ўқиш билан сарой уламолари тарафидан “улул амр” деб эълон қилиниши ҳам ҳеч гап эмас. Динимизга ҳар тарафдан уюштирилаётган бундай ҳужумлар вазиятида, онгли мусулмонлар Исломни қиёматгача сақлаши ва унга амал қилганларни ғолиб қилиши ҳақидаги Аллоҳнинг ҳақ ваъдасини унутмасликлари керак. Натижа ва ҳолатлар қандай бўлишидан қатъий назар, Росулуллоҳ ﷺ қўллаган фаолият усулига амал қилиб, мусулмонлар жамоаси билан биргаликда фаолият қилишлари ёки ўшандай жамоани дастаклашлари керак. Бундай жамоа мавжуд муҳитни ўзгартириш учун инсонларни Исломий фикрлар билан, жамиятни эса, сиёсий ишлар билан Аллоҳнинг динига даъват қилади. Чин мўминларнинг соф Исломга бу тарзда уюшиб даъват қилишлари Ислом фикрлари, туйғулари ва ҳукмларини жамиятда ҳукмрон қилади ҳамда оммада Исломнинг мукаммал тузум эканлиги ҳақида мустаҳкам тасаввурни пайдо қилади. Ана шунда мусулмонлар онгли равишда Исломга тўлиқ амал қилиш ҳаётнинг мазмуни эканлигини, усиз Уммат учун икки дунёда ҳам рўшнолик бўлмаслигини тушуниб етади. Аллоҳ Таоло айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ ادْخُلُواْ فِي السِّلْمِ كَآفَّةً وَلاَ تَتَّبِعُواْ خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُّبِينٌ

– “Эй иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг. Ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ душмандир”.                                     (Бақара:208)

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

23.04.2022й

+10
0

Related posts:

No related posts.

TagsМирзиёевтасбеҳ
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Амир Темурга олтиндан ҳайкал, Мирзиёевга орден!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Умматнинг аянчли аҳволини фақатгина куч-қудрат аҳлининг нусрати ўзгартиради

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ўзбек режими Ғазони босиб олиш кенгашига қўшилди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/