| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Катта бeшик ёки футбол оғуси

Катта бeшик ёки футбол оғуси

By htadmin
25.06.2025
0
Share:

Катта бeшик ёки футбол оғуси

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Жамоа шаклида ўйналадиган спорт турлари ичида футболнинг миллионлар ўйинига айланиши табиий ҳолда вужудга келмаган. Ҳар қандай мамлакатда футболни ривожлантириш ортида давлат дастаги ва сармоядорлар молияси турган. Шу сабабли ҳамда футболни миллий ва маҳаллий шаънни ҳимоя қилиш рамзига айлантиришга уринишлар оқибатида футбол дунё бўйлаб оммалашди. Бошқача айтганда, бу спорт ўйини орқали сиёсий ва мафкуравий мақсадларни амалга ошириш мақсад қилинди ва ҳозир ҳам шундай қилинмоқда. Шу боисдан футболга фақат бир ўйин сифатида қарамаслик керак. Бинобарин, илк футбол ўйини ўтказила бошланган даврдаги сиёсий вазият ва золим диктаторлар ўз мақсадлари йўлида фойдаланганлари, шунингдек, бугун футболнинг оммалашиши мусулмон ёшлар ҳаётига ўтказаётган таъсир кўлами ўрганилса, бу ўйин чиндан ҳам нафақат оддий спорт, балки мафкуравий қуролга айлангани аён бўлади. Шунинг учун спорт номи остидаги бу оғуни атрофлича ўрганиш долзарб масала бўлиб қолмоқда.

1863 йилда Англияда ташкил қилинган Футбол Бирлиги тузган қонунлар асосида футбол ўйинлари ўтказила бошланди. Яъни Англия аҳолиси дам олиш кунисиз кунда 19 соатлаб ишлатилган саноат инқилоби даврида футбол ўйинига асос солинган. Боиси, арзимаган ҳақ эвазига оғир меҳнатларда тинимсиз ишлашга мажбур ҳолатга олиб келинган аҳолида ғазаб ва норозилик туйғуси уйғонади. Бу ҳолат ўз ҳолига ташлаб қўйилса, ишчилар ўзаро фикр алмашиш ва муҳокамалар орқали ўзларининг ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилаётганини, унинг сабабларини англаб етади ва душманини таниб, унга қарши курашга уюша бошлайди. Бундай порох бочкага айланаётган жамиятда футбол мусобақаларини уюштириш инсонлардаги норозилик ва ғазаб туйғуларини ҳақиқий душмандан буриб, кураш йўналишини футболдаги рақиб жамоа ва унинг тарафдорларига қаратилишига олиб келади. Халқ юрагида қайнаган норозилик туйғуларини трибуналарда бақириб-қийқириш, сўкиниш ва рақибларини калтаклаш орқали совуриб тугатадиган бўлиб қолади. Жамоасининг ғалабасини эса ўзининг ҳаётдаги ютуғи сифатида қабул қилиб, бунинг севинчи билан овуниб яшайверади. Айрим мутафаккир олимлар Англия халқининг капитализм зулми остида муттасил эзилиши халқ инқилобини келтириб чиқаришини тахмин қилган эди. Бироқ халқни ўз домига тортиб, карахт қилувчи футбол каби ўйин-томошалар капиталистик демократия тузумини кутилган ҳалокатдан қутқариб қолди. Бу ҳолат худди қадимги Рим империясининг ўз халқини оғир ҳаётдан чалғитиш мақсадида кализейда ўтказган гладиаторлар жангига ўхшаб кетади. Сценарий ўша-ўша, фақат ўйин тури бошқача холос.

Тарихнинг қора саҳифасидан жой олган даврлардаги раҳбарлар футболни ривожлантириш орқали ҳукуматларини мустаҳкамлашган. Франко, Гитлер, Муссолини каби диктаторлар даврида катта клубларга асос солинганини кўриш мумкин. Испания диктатори Франкодан 40 йилга яқин иқтидорда қолишни қандай уддалагани ҳақида сўралганда, учта “Ф” билан деган эди. Яъни:

Футбол;

Фиеста (мусиқа ва кўнгилочар дастурлар);

Феменино (аёллар).

Шунингдек, Франко халқни катта бешиклар билан тебратдим, деганди ва бу билан футбол стадионларини назарда тутганди. Бу учта “Ф” ҳозирда Ўзбекистон учун бегона ҳам эмас. “Ёшларимизни ҳеч кимга бериб қўймаймиз!” шиори остида спортга, жумладан, футболга ёшларни қизиқтириш сиёсати Каримов давридаёқ бошланган эди. Бу ҳаракатлар меваси ўлароқ 2023 йилда футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар жамоаси учинчи бор Осиё чемпиони бўлди. Чемпионларга медаллар ва кубокни шахсан президент Шавкат Мирзиёев топширди. Бу йил эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатига йўлланма олган ўйиндан сўнг президент футболчилар билан телефон мулоқот ўтказгани кенг намойиш қилинди. Футбол бўйича ўтказиладиган муҳим учрашувларни президент, унинг оиласи бевосита кузатиши ва чемпионларга қимматбаҳо совғалар топширилиши одатга айланди. Бу билан Мирзиёев режими сиёсатидан норози бўлган халқ қатламининг розилигини, омманинг ишончини қозонишни ва халқни бесамар кўнгилочар тадбирлар билан чадғитишни мақсад қилинаётгани ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, халқ ўзига нисбатан сиёсий ва иқтисодий зулмлар ўтказилаётганини ҳис қилмаслиги, бироз чалғиб туриши учун футбол оғуси билан заҳарлаш давом этмоқда…

Тўғри, Ислом спорт билан шуғулланишга тарғиб қилади. Бироқ бу ишда Аллоҳнинг ҳукмларини ер юзига ёйиш, Ислом диёрини муҳофаза қилиш ниятини шарт қилади. Чунки Расулуллоҳ ﷺ: “Иккаласида ҳам яхшилик бўлгани ҳолда кучли-бақувват мўмин заиф-кучсиз мўминдан яхшироқдир…”, – деганлар. Бироқ бугун футбол ишқибозига айланган ёшларимиздаги энг ачинарли ҳолат шуки, 11 та саҳоба ёки пайғамбарнинг исмини ёддан билмагани ҳолда Англия ёки Испания клубларида тўп сурадиган бутун бир клуб футболчиларининг номларини ёддан айтиб беришади. Афсуски, улар футболчиларнинг ҳаётини ўрганганчалик Росулуллоҳ ﷺни танишмайди. Мана шуларнинг ўзиёқ футбол режимлар томонидан Умматни ўзининг ҳақиқий ғоя ва мақсадларидан бошқа тарафга буриб юборадиган хатарли воситага айлантирилгани аён бўлади.

Азиз мусулмонлар, огоҳ бўлайлик! Бор рағбати, куч-ғайратини футбол каби беҳуда ўйинларга сарфлаб, ўткинчи ҳою-ҳавасларга берилган халқ нажот топмайди! Фараз қилайлик, футболда катта муваффақиятга эришилган тақдирда ҳам бу халқимизнинг азиз бўлишига, юртимиз тараққиётига нима беради? Ўзбекистон терма жамоаси ҳатто жаҳон чемпиони бўлди ҳам дейлик, хўш, бу бизга нима беради?! Ўзбекистон ҳар томонлама кучайиб, бойликларимиз талон-тарож қилинишига чек қўйиладими?! Россиядаги меҳнат муҳожирларимизга юртимиздан иш топилиб қоладими? Ёки уларга нисбатан ўрисларнинг муомаласи яхшиланиб қоладими?! Жамиятимизда авж олаётган бузуқлик ва ахлоқсизлик йўқоладими?! Халқимизнинг турмуш даражаси яхшиланиб қоладими?! Кофир мустамлакачи давлатлар биздан ҳайбатланиб, биз билан ҳисоблашадиган бўлиб қоладими?!… Хўш, бизга нима беради бу?! Бу саволларга ўзингиз жавоб излаб кўринг! Биргина мисол, агар футбол билан халқнинг ҳаёти, айниқса иқтисодий аҳволи яхшиланиши мумкин бўлганида, Бразилия аҳолиси аллақачон дунёдаги энг бой, энг ривожланган халқлардан бирига айланган, жамияти эса энг ахлоқли, покиза ва осуда жамият бўлган бўларди. Энди бу ёғини фикрлаб кўриш эса, албатта, ҳар бир ақли расо одамнинг ўзига ҳавола! Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَلَوْ أَنَّهُمْ فَعَلُوا مَا يُوعَظُونَ بِهِ لَكَانَ خَيْرًا لَّهُمْ وَأَشَدَّ تَثْبِيتًا ‎﴿٦٦﴾‏ وَإِذًا لَّآتَيْنَاهُم مِّن لَّدُنَّا أَجْرًا عَظِيمًا ‎﴿٦٧﴾‏ وَلَهَدَيْنَاهُمْ صِرَاطًا مُّسْتَقِيمًا ‎﴾‏

– “…Агар улар қилинган панд-насиҳатларга амал қилганларида, ўзлари учун яхшироқ ва иймонларини мустаҳкам қилгувчироқ иш бўлур эди. Ва у ҳолда Биз ҳам уларга ўз ҳузуримиздан улуғ мукофот берган бўлардик. Ҳамда уларни ҳақ йўлга ҳидоят қилган бўлардик”.                                                        (Нисо:66-67-68)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

25.06.2025й

TagsКатта бeшик ёки футбол оғуси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё хавфсизлигида Россиянинг роли пасаймоқдами?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Башкирияда Ҳизб ут-Таҳрирнинг 20 нафар аъзоси узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

  • МАҚОЛАЛАР

    Инсонлар ҳаётида ақиданинг аҳамияти тўғрисида қисқача мулоҳаза

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • 18.06.2026

    ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • 18.06.2026

    ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/