| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Малайзияда «Демократия омадсиз тузум, Халифалик эса, бирдан-бир ечимдир» номли Халифалик конференцияси бўлиб ўтди

Малайзияда «Демократия омадсиз тузум, Халифалик эса, бирдан-бир ечимдир» номли Халифалик конференцияси бўлиб ўтди

By htadmin
29.12.2017
1893
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ 

Роя газетаси:

Малайзияда «Демократия омадсиз тузум, Халифалик эса, бирдан-бир ечимдир» номли Халифалик конференцияси бўлиб ўтди

Ҳижрий 1439 йил 21 робиул-аввал, милодий 2017 йил 9 декабр шанба куни Ҳизб ут-Таҳрир-Малайзия пойтахт Куала-Лумпурда «Демократия омадсиз тузум, Халифалик эса, бирдан-бир ечимдир» номли халқаро конференция ўтказди. Конференцияда дунёнинг турли давлатларидан келган 1300 нафар делегатлардан ташқари кўплаб фаоллар иштирок этди.

Конференция Қуръони Карим тиловати билан очилганидан сўнг қўмита раиси устоз Ҳишом нутқ сўзлади. Устоз ўз нутқида демократиянинг воқеси, унинг бутун дунёга, хусусан, Ислом Умматига бўлган хавфи, уни татбиқ этилиши оқибатида келиб чиқаётган бузуқликнинг нақадар улканлиги, бунга сабабчи исломий шариатни бекор қилган ҳукмдорлар экани ҳақида сўз юритди. Сўнг устоз айни бузуқликдан қутулишнинг бирдан-бир ечими, демократик тузумни йўқ қилиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифлик соясида Ислом шариатига қайтиш билан бўлишини баён қилди.

Шундан сўнг Малайзиядаги таниқли даъват аҳлидан бири доктор Муҳаммад нутқ сўзлади. У киши ўз нутқида Ҳизб ут-Таҳрир демократияни қандай тушунишини, шу демократия орқали Ислом Умматини адаштиришга Ғарбнинг қандай муваффақ бўлганини изоҳлади. Доктор Муҳаммаднинг билдиришича, демократия улар даъво қилаётганидек инсонга ҳукмдорни ва шўрони сайлаш ҳуқуқинигина бериб қолмайди, балки бу ҳуқуқдан ташқари инсонга ўзига ўзи қонун тузиш эркинлигини ҳам беради. Шу маънода, демократиянинг Исломга зид эканида мутлақо шубҳа йўқ. Зеро, Аллоҳ хўжайинликни шариатга берган, ҳукм қилувчи-ҳоким Аллоҳдир, башар эмас. Аллоҳ Таоло бундай дейди:

إِنِ الْحُكْمُ إِلاَّ لِلّهِ

«Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир»     [Анъом 57]

Яна бундай дейди:

وَمَا اخْتَلَفْتُمْ فِيهِ مِن شَيْءٍ فَحُكْمُهُ إِلَى اللَّهِ

«Сизлар ихтилоф қилган ҳар бир нарсанинг ҳукми Аллоҳга (қайтарилур)»   [Шўро 10]

Кейин Ҳизб ут-Таҳрир-Туркия вилояти матбуот бўлими раиси устоз Маҳмуд Кор нутқ сўзлаб бундай деди: Демократия тузуми бутун дунёда, айниқса, исломий юртларда омадсизликка юз тутди. Мафкура жиҳатидан олганда, демократия татбиқ этиб бўлмайдиган хаёлий мафкурадир. Масалан, халқ хўжайинлиги, деган тушунчанинг воқеси йўқ. Чунки масалан АҚШда қарор-ҳокимиятга ўз ҳукмини ўтказаётганлар йирик сармоядорлар бўлса, Англияда дворянлар синфидир. Улар халққа нисбатан озгина бир қисмни ташкил қилади. Шу боис сайловга бормаганлар сонининг кўп бўлиши ғайритабиий эмас. Зотан, Америка сайловларида иштирок этувчилар сони 50 фоиздан ошмайди. Масалан, Дональд Трамп президентлик мансабига атиги 55,4 % овоз билан эришган. Энди, демократиянинг татбиқ этилиши оқибатида келиб чиққан бузуқликка келсак, бу нарса ҳатто Ғарб дунёсида ҳам ғоят сезиларли бўлиб, кўриниб турибди. Америкада ҳар 23 дақиқада битта қотиллик, ҳар 6 дақиқада битта номусга тажовуз, ҳар соатда шахсларга ҳужум қилиш жиноятлари содир этилади… буларнинг ҳаммаси Америкада бўляпти. Демократиянинг исломий юртлардаги муваффақиятсизлиги ва бузуқлигига келсак, бунга далил келтиришнинг ҳожати йўқ. Чунки вайронагарчилик, қирғин, репрессия, номусга тажовуз қилиш, исломий муқаддас ерларни босиб олиш… буларнинг баридан Ислом Уммати ҳамон азоб чекмоқда, буларнинг кўлами кундан-кунга ортмоқда…

Кейин Ҳизб ут-Таҳрирнинг Австралиядаги таниқли вакилларидан бири биродар Васим Дауриҳий (Wassim Doureihi) сўзга чиқиб, Исломга даъват қилувчи мусулмонларга қарши курашишда Ғарбнинг қуроли демократия эканини, у исломий юртлар ишларига аралашувини шу демократия билан оқлаётганини айтиб ўтди ва бунга мисоллар келтирди: Жумладан, мўътадил тушунчалар ва қадриятларни тарғиб этиш учун Индонезияда 2000дан зиёд мактаб очиш ва унга 500 миллион доллар ажратиш. Австралия собиқ бош вазири Жулия Гиллард «Биз буни Индонезия каби тараққий топаётган давлатларни демократик давлатга айлантиришни тақозо қиладиган давлатимиз манфаатлари учун қилдик», деди. Австралия ички ишлар вазири илгари бундай деган эди: «Демократия ягона танловдир, Ислом эса ваҳшийлар тузумидир».

Кейин Ҳизб ут-Таҳрирнинг Америкадаги таниқли йигитларидан бири биродар Ҳайсам нутқ сўзлаб, унда Ғарбнинг Исломга ҳамла қилишда демократия билан қуроллангани ҳақида гапирар экан, жумладан, бундай деди: «Биз демократиянинг фарзандларимизни, аёлларимиз ва эркакларимизни қандай қирғин қилаётганига гувоҳ бўлдик, демократиянинг Гуантанамо ва Абу Ғурайбда нималар содир этаётганига, бойликларимизни қандай ўғирлаб кетаётганига, бошларимиздан бомбалар ёғдираётганига, сайловчилар овози борасида қандай найранг қилаётганига, тоғут ҳукмдорларни қандай қўллаб-қувватлаётганига, исломий юртларда ифлосликларни қандай тарқатаётганига гувоҳ бўлдик». Сўнг нотиқ конференция иштирокчиларига мурожаат қилиб: «Айтингчи, ер куррасидаги бунчалик фасодни Уммати Муҳаммаддан бошқа қайси миллат йўқ қила олади», дея савол ташлади ва Аллоҳ Таолонинг ушбу каломини зикр қилди:

كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللّهِ

«(Эй Уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро, сиз маъруфга буюриб, мункардан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз»    [Оли Имрон 110]

Кейин конференциянинг иккинчи бўлими бошланди. У Исломнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясида татбиқ бўлиши, дунёни демократия зулматидан Ислом нурига олиб чиқишлиги тўғрисида эди. Бу бўлимда Қуддусдан шайх Исом Амира сўзга чиқиб, илгари Ислом Уммати Парвардигорининг Китоби бўлмиш Қуръони Каримдан узоқда ҳаёт кечиргани кузатилмаганини, мусулмонлар ҳеч бир асрда Аллоҳ нозил қилган аҳкомларсиз яшамаганларини, ҳеч бир асрда куфр қонунлари татбиқ этилмаганини, аммо бугун шундай бўлаётганини, бунга мустамлакачи Ғарбнинг мусулмонларга демократик тузумни зўрлаб тиқиштиргани сабаб бўлганини баён қилди. Шайх Исом Амира қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: Имом Бухорий ўзининг «Саҳиҳ»ида Абу Саид Худрийдан Росулуллоҳ САВнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«لَتَتْبَعُنَّ سُنَنَ مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ شِبْرًا شِبْرًا وَذِرَاعًا بِذِرَاعٍ حَتَّى لَوْ دَخَلُوا جُحْرَ ضَبٍّ تَبِعْتُمُوهُمْ»

«Бир кун келиб, ўзингиздан олдингилар йўлига қаричма-қарич, қадамма-қадам эргашиб кетасизлар. Агар улар калтакесак инига киришса, сизлар ҳам кирасизлар». Биз – ё Росулуллоҳ, яҳудийлар ва насронийларга эргашиб кетишми, деб сўрадик. Шунда

«فَمَنْ»

«Бўлмаса ким бўларди», дея жавоб қилдилар. (Муттафақун алайҳи). Уларга эргашишдан мурод, уларнинг ҳаётий йўлларига эргашиш, демакдир. Бу эргашиш то мусулмонларнинг қалқони бўлмиш Халифалик дунёдан ағдариб ташлангунга қадар бўлган эмас. Халифалик ағдарилгач, Уммат илгари учрамаган мусибатларга дуч келди, Сурия, Ироқ, Ливия, Марказий Африка, Мьянма каби исломий юртларга бало кенг ёғилди, Қуддус босиб олинди… ва ниҳоят Дональд Трамп Қуддусни яҳудийлар давлатининг пойтахти, дея тан олишга журъат қилди… Хўш, Ислом Уммати ўз куч-қудрати ва улуғлигига қайтмайдиган бўлса, бу мусибатлар яна нималарни олиб келади?!

Кейин Ҳизб ут-Таҳрирнинг Малайзиядаги расмий нотиғи устоз Абдулҳаким нутқ сўзлаб, қуйидагиларни таъкидлади: Бу соҳада кўпчилик исломий ҳаракатлар Халифалик давлатини барпо этишнинг шаръий тариқатидан ғафлатдалар. Росулуллоҳ САВнинг давлат барпо этишда юрган шаръий тариқатлари нусрат талаб қилиш йўлидир, демократик йўл ҳам, зўравонлик амалиёти ҳам эмас. Нусратни эса, фақат қудрат ва ёрдам аҳли беради. Масалан, сийрат китобларида баён этилишича, Росулуллоҳ САВ ҳам нусратни ўша пайтдаги араб қабилалардан сўраганлар. Албатта, нусрат борасида маълум шартлар бўлади. Яъни нусрат аҳли жамоа бўлишлари, шахслар бўлмасликлари, қудрат ва ёрдам аҳли бўлишлари ва бошқа кучлар билан – риоя қилишлари керак бўлган – шартнома тузмаган бўлишлари, ғайримусулмон бўлмасликлари ҳамда нусрат эвазига бошқа нарсаларни талаб қилмасликлари шарт. Бошқача ибора билан айтганда, нусрат берадиган жамоа албатта Исломнинг татбиқ этилишини, фақат Ислом ва мусулмонлар омонлиги бўлишини таъминлашлари лозим.

Конференция сўнггида Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси доктор Усмон Баххош нутқ сўзлади. Доктор мафкура жиҳатидан бўладими ёки бу мафкурани беками кўст ҳаётга жорий қилишга қаратилган башарият энергияси жиҳатидан бўладими, фарқсиз, ушбу нусрат асосида ҳокимиятни олишга Ҳизб ут-Таҳрирнинг тайёр эканини таъкидлади. У киши сўзининг бошида шуни айтиб ўтдики, Исломни татбиқ этиш ва Халифалик давлатини қайта барпо қилиш учун ҳаракат қилаётган мусулмонларга Ғарб ва гумашталарининг таҳдид қилаётгани Умматнинг уйғонаётганига, бу қуруқ гап эмас, балки Ғарб ҳукмдорларини қўрқитувчи реал воқелик эканига далолат қилмоқда. Зеро, Буш, Тони Блэр ва Саркози каби ғарблик раҳбарлар берган баёнотлар фикримизнинг яна бир тасдиқидир. Усмон Баххош Сурия қўзғолон кучлари ва мухолафати миллий коалицияси ҳукуматининг собиқ раиси Аҳмад Тоъманинг мана бу гапларини эслатиб ўтди: «Халқаро ҳамжамият (яъни Ғарб давлатлари) шариат бошқарувига рози бўлиши амри маҳол», «Шариат бошқарувини талаб этиш, қонлар дарё бўлиб оқишини англатади». Шунга қарамай, араб баҳори ҳодисалари, мусулмонларнинг ўз ақидаларида мустаҳкам эканликларига, Ғарб ҳукмронлигидан озод бўлиб, исломий ҳаётни қайта бошлашга қарор қилганларига далолат қилмоқда. Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир соф покиза исломий лойиҳани ўртага ташлашда муваффақият қозониб, Исломни татбиқ қилишдаги Умматни бошқариш учун зарур бўлган амалий низомларни муфассал баён этди. Ҳизб даъвати Ислом дунёсининг шарқию ғарбида тарқалар экан, у айни лойиҳани ўз бағрига олган Умматни эритиб-тоблашга муваффақ бўлди. Бугун Ҳизб мусулмонларга етакчилик қилишга тайёр турибди. У Халифаликни барпо этишда мужассам бўлган мусулмонларнинг куч-қудратини қайтаришга даъват этмоқда. Ҳизб ўзининг бу даъватини барча исломий юртларда, ҳатто ушбу азиз конференциямиз гувоҳлик бериб турганидек, Индонезия ва Малайзияда ҳам давом эттирмоқда.

21 робиул-аввал 1439ҳ

Роя газетасининг 2017 йил 20 декабр чоршанба кунги 161-сонидан

0
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Навбатдан ташқари Вена анжумани Американинг вақтдан ютиши учун ўтказилаётган қатор анжуманлардан биридир

  • МАҚОЛАЛАР

    Коррупцияга фақат Ислом барҳам беради!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Жинояткор Россия Қримда татар мусулмонларини хусусан, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини репрессия қилмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/