Халифалик Давлати биз яъни Ислом уммати учун қанчалик зарур?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Халифалик Давлати биз яъни Ислом уммати учун қанчалик зарур?
Охирги Халифамиз Абдулмажид II 1924 йили 3 март куни кофир, яхудий Мустафо Камол Отатурк томонидан қулатилди. Халифалик давлатини қулашлигига асосий сабаб мусулмонлар охирги даврларда ўзлари эътиқод қилаётган ақидадан келиб чиқадиган тузумни унутган эдилар. Бу йуқотиш барча Ислом уммати қатори биз Ўрта Осиё мусулмонларига ўз салбий натижаларини кўрсатди. Натижада Ўрта Осиё халқлари чор Россиясининг ўлжасига айланди. Халифалик қулатилиши биланоқ бу юрт мусулмонлари устидан юритилган ғайри исломий қонунлар билан яшаш қандай натижаларга олиб келганлигини барча соҳаларда кўришимиз мумкин.
Ислом оламининг бир бўлаги бўлган Марказий Осиё муаммоларига бир назар ташлайлик, чор Россияси томонидан босиб олинган кундан бошлаб бойликларимиз ташиб кетила бошланди, барча хақ хуқуқларимиз поймол этилди, қашшоқлик, нодонлик, қолоқлик муаммолари вужудимизни эгаллади, мустамлакачига ёлланган малай хокимларимиз юртимизнинг барча бойликларини эгаллаб олиб, уларни душманга тортиқ қилувчи хаммолга айландилар.
Мустамлакачи Империя бу халқларни келажакда ҳам бирлашиб кетмаслиги учун сунъий тўсиқлар қўя бошлади. Жумладан, дини, тили, урф одати бир бўлган Ўрта Осиёни беш давлатчага бўлиб юборди. Ва ниҳоят бу давлатчалар қўлидан ҳеч иш келмайдиган, ўзларини ўзлари химоя қила олмайдиган, ўз оёқларини остидан чиқадиган ер ости, ер усти бойликларини тасарруф қилишга ожиз маконларга айланди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу муборак ҳадислари бу юрт мусулмонлари холатига батамом тўғри келиб қолди:
يُوْشِكُ أَنْ تَدَاعَى عَلَيْكُمُ الْأُمَمُ مِنْ كُلِّ أُفُقٍ كَمَا تَدَاعَى الْأَكَلَةُ عَلَى قَصْعَتِهَا» قِيْلَ: "يَا رَسُوْلَ اللهِ أَمِنْ قِلَّةٍ بِنَا يَوْمَئِذٍ؟" قالَ: «أَنْتُمْ يَوْمَئِذٍ كَثِيْرٌ، وَلَكِنْ تَكُوْنُوْنَ غُثَاءً كَغُثَاءِ السَّيْلِ، يَنْتَزِعُ الْمَهَابَةَ مِنْ قُلُوْبِ عَدُوِّكُمْ وَيَجْعَلُ فِيْ قُلُوْبِكُمُ الْوَهْنَ» قِيْلَ: "وَمَا الْوَهْنُ؟" قَالَ: حُبُّ الدُّنْيَا وَكَرَاهِيَّةُ الْمَوْتِ»
«Еб тўймас очофатлар ўз товоғига ташлангани каби яқинда миллатлар барча тарафдан сизларнинг устингизга ташланади», деганларида: «Ё Расулуллоҳ, ўша пайтда сонимиз кам бўлганиданми?» — дейилди. У зот: «Сизлар у пайтда кўп бўласизлар. Душманларингиз қалбларидан қўрқинч кўтарилади, сизларнинг қалбларингизни ваҳн эгаллайди», дедилар. Шунда: «Ваҳн нима?» — деб сўралганди, у зот жавоб бердилар: «Дунёни севиш, ўлимни ёмон кўришдир».
Халифаликнинг қулашига сукут сақлаган мусулмон аждодларимиз йўл қўйган хатолар сизу бизларни хушёр бўлишликка ундасин. Чунки, Халифасиз барча мусулмонлар яшаётган ўлкалар ерлари мустамлака ерларга айланиб бўлди.
Шу каби Исломий олам муаммолари, тўғрироғи уларнинг устига ёғилаётган балоларнинг асл сабаби, Исломнинг ҳаётдан ва жамиятдан четлаштирилганидир. Бошқачароқ қилиб айтганда Исломни татбиқ этадиган, бу юрт вакилларини ҳимоя қиладиган Исломий давлатнинг йўқлигидир. Хўш, Ислом давлати ўзи нима? Ундаги ҳукумат низоми қандай бўлади? Уни ҳаёт ва жамиятга қайтариш борасидаги шаръий ҳукм нима? Ўрта Осие ва бошқа жойлардаги мусулмонларнинг муаммосини ҳал этишда Халифаликнинг роли нимадан иборат?
Ислом давлатида Исломий шариатни татбиқ этувчи Халифадир. У Ислом ҳукмлари ва низомларини ҳаёт ва жамиятга татбиқ этувчи ягона шахсдир. У Исломнинг ҳаётда мавжудлигини кўрсатиб турувчи белгидир. Халифасиз Ислом мабда ва ҳаёт низоми сифатида намоён бўлолмайди. Халифасиз, Исломнинг руҳий ва хулқий жиҳатларигина қолади, холос. У модомики мусулмонлар ер юзида мавжуд эканлар, Ислом татбиқ этилишининг ягона тариқати бўлиб қолаверади. Ислом давлати маълум замон, макон ёки авлод билан белгиланмайди. Фақат ғанимларгина уни Пайғамбар алайҳис-салом ва хулафои рошидинлар замони билан чеклайдилар. Уларнинг мақсадлари аниқ. Улар Ислом давлатини қайта тиклаш йўлидаги ҳаракатларни тўхтатмоқчи бўладилар.
Ҳизб ут – Таҳрир Аллоҳнинг изни ва мадади ила тўғри йўлдаги Халифаликни Ислом диёрларида барпо қилиш орқали Исломий ҳаётни қайта тиклаш учун оғишмай, бардавом ҳаракат қилишга азму қарор қилган жамоадир. Золимларнинг зулми, қамашлару ҳибсга олишлари, ҳатто шаҳидликка олиб борувчи қийноқлари ҳам жамоани йўлидан қайтара олмайди, ин ша Аллоҳ. У Аллоҳнинг Ўз фазлу марҳамати ила мўмин бандаларига нусрат беришига, ҳаддидан ошган золимларни эса хорлигу азобга гирифтор қилишига чин дилдан ишонади ва қўнглини хотиржам қилади. Аллох ўз ишига ғолиб бўлган буюк қудрат сохиби ҳамда У зотга таваккул қилувчиларга албатта нусрат-ғалаба берувчи Зотдур!
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاء وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
– „Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабаб шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир“. [30:4,5]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Зайниддин
12.03.2015й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми