| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
06.05.2024
733
0
Share:

 Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (muslim.uz 27.04.2024й): Мусулмонлар диний идораси “Фирибгарларга алданманг ёхуд ҳаж сафари тўғрисида муҳим эслатма!” номли огоҳлантириш билан чиқди.

Изоҳ: Мусулмонлар диний идорасининг расмий Телеграм каналида айтилишича, Ҳаж амалларини фақат “Ҳаж-2024” визаси бўлсагина бажариш мумкин ва бундан бошқа турдаги визалар билан ҳаж тадбирини амалга ошириш Саудия қонунчилигига кўра қатъиян тақиқланган ва тегишли тартибда жазоланади. Шунингдек, ушбу айтилган визасиз ҳам Ҳаж ибодатини бажаришга одам жўнатамиз, дея берилаётган рекламаларга алданмасликка чақирган. Албатта, халқимиз бу ҳукумат диний идора ва диний қўмита орқали ҳатто Ҳаж ибодатини ҳам қаттиқ назоратига олиб, уни даромад манбаига айлантириб олганини яхши билади. Ўзбек ҳукумати Саудия билан тил бириктириб, Ҳаж сафарларини монополия қилиб олганини ҳам ҳар бир оқил инсон тушуниб турибди. Зеро, бу шу даражада очиқ-ойдин намоён бўлиб турибдики, анави ҳукуматлар буни яширишга ҳам уринмаяптилар. Қайтанга мана бундай огоҳлантиришлар билан халқни қўрқитяптилар ҳам. Аслида, ҳақиқий ёлғончи ва фирибгарлар ўзбек ва саудлар ҳукуматидир. Чунки Ҳаж сафари ҳар бир мусулмон учун очиқ бўлиши, у ўзи хоҳлаган йўлдан, ўзи хоҳлаган воситалар орқали боришига ҳеч қандай тўсиқ бўлмаслиги керак. Давлат эса одамларга бу амални адо этишлари учун барча шарт-шароитларни яратиб бериши лозим. Зеро, Ислом давлати бор бўлган вақтларда Ҳаж амалини бажаришга бирор тўсиқ йўқ эди, аксинча давлат ҳожилар учун керакли барча шароитларни муҳайё қилиб қўйган эди. Ушбу муборак давлатимиз йўқ қилингач, ҳокимият тепасига келган хоин ҳукмдорлар шу ибодатларни ҳам назорат қилишга ўтиб, ҳеч уялмай уни даромад манбаига айлантириб олишди. Улар мусулмонларга бундай зулм қилишлари билан Аллоҳнинг ғазаби ва жазосига лойиқ бўлиб қолишдан ҳам қўрқишмаяпти. Ибн Умар р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар ﷺ:

«الظُّلْمُ ظُلُمَاتٌ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»

“Зулм – қиёмат кунидаги зулматлардир”, – деганлар (муттафақун алайҳ).

Хабар (gazeta.uz 29.04.2024й): Ўзбекистонда 2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра, янги туғилган чақалоқлар сони 205 713 нафарни ташкил этди, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 фоизга кам. Бу ҳақда Статистика агентлиги чораклик ҳисоботда маълум қилди.

Изоҳ: Хабарда айтилишича мамлакатда ўлим ҳолатлари кўпайган. 2024 йил бошидан буён бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 3,1 фоизга ошиб, 40 197 нафарни ташкил этди. Аҳолининг табиий ўсиши ҳам 6 фоизга камайиб, 165 минг 516 нафарни ташкил қилди. Агар шу кетиш бўлса, Ўзбекистон ҳам кофир Ғарб давлатлари бошдан кечираётган демографик кризисга юз тутиши мумкин. Чунки демографик кризис, ўзбек ҳукумати Ғарбни рози қилиш учун астойдил халққа сингдирмоқчи бўлаётган айнан гендер тенглигининг натижасидир, десак адашмаймиз. Ушбу гендер тенглик сиёсатида аёл киши оналик, фарзанд тарбиясидек шарафли вазифасидан узоқлаштирилади ва одамларда эркагу аёл тенг деган тушунча шакллантирилади. Натижада эса аёл киши ўз табиатидаги туғишга бўлган эътибори бора-бора йўқолиб боради ва жамиятда демографик кризислар вужудга келади. Бироқ гендер тенглиги деган жирканч сиёсат капиталистик демократия тузумининг заҳарли меваларидан бири холос. Биз, Ҳизб ут-Таҳрир Исломий жамоаси аъзолари бу тузумдан ҳам, унинг хатарли натижаларидан ҳам огоҳлантириб келмоқдамиз. Юқоридаги хабар сўзларимизнинг тасдиғидир. Бу иллатнинг давоси Ислом бўлиб, унда инсон зотини асрашга алоҳида эътибор қаратилади. Аёлларга фарзанд туғилишидан тортиб уни соғлом ва баркамол улғайиши учун барча шарт-шароитлар Ислом давлати томонидан муҳайё қилиб қўйилади. Шунинг учун инсониятга бало келтираётган демократия деган иллатни улоқтириб, Ислом тузуми ҳаётда татбиқ бўлиши учун ҳаракат қилмоғимиз зарур. Зеро, бу ишда аввало Аллоҳ ва Росули ﷺнинг розилиги бордир.

إِنَّ الدِّينَ عِندَ اللّهِ الإِسْلاَمُ

– “Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир”.    (Оли Имрон:19)

Хабар (kun.uz 29.04.2024й): Kun.uz сайти “Қурбонлар ярим миллионга етмоқда: ўзбекистонликларни молиявий пирамидалардан ким қутқаради?” номли мақола эълон қилди.

Изоҳ: Мақолада айтилишича, ҳар куни юзлаб одамлар бир неча минг долларларини молиявий пирамидаларга тикиб, куйиб қолишмоқда. Қанча огоҳлантирилмасин, бонг урилмасин, одамлар барибир алданишда давом этяпти. Ўнлаб алдов лойиҳалар ҳуқуқ посбонларининг “бурунлари остида” гуркираб бормоқда. Аммо уларни тўхтатадиган на бир ташкилот, на бир идора йўқ, борлари ҳам “жабрланувчи ёки ариза йўқ” деган баҳона билан ўзларини четга олишади. Kun.uz қўлга киритган маълумотда айни кунда республика ҳудудида 500 мингдан ортиқ фуқаролар 60 дан зиёд ана шундай катта ва кичик алдов лойиҳаларга чув тушиш арафасида турибди. Агар таҳририят келтирган рақам ҳақиқатга яқин бўлса, бу жуда даҳшатли ҳолат. Ярим миллион одамни бемалол чув туширишга яқин турган бундай фирибгарлик схемаларининг ҳеч бир тўсиқсиз фаолият қилаётганига, албатта, ҳукумат бош жавобгардир. Шу пайтгача ҳам давлат бундай фирибгарликларни олдини олиш тугул, уларга қарши бирор қатъий чоралар кўрмай келяпти. Бу эса мазкур молиявий пирамидалар ортида ҳукуматга яқин шахслар турган бўлиши мумкинлиги ҳақида шубҳа-гумонлар уйғотади. Ёки улар давлатга солиқ тўлаётган бўлса, ҳукумат манфаат юзасидан уларнинг нималар билан шуғулланаётганига кўз юмаётгандир. Шуниси аниқки, халқимизни фириб ишлардан ҳимоя қилинмаётганининг бош сабаби демократик тузум татбиғидир. Чунки бу тузумнинг ўзи ҳам, унинг иқтисодий низоми ҳам ҳалол-ҳаромга асосланмаган. Агар Ислом тузуми татбиқ қилинганда эди, барча турдаги фирибгарликларни олдини олиб, уларни тамоман йўқотиш мумкин бўларди. Зеро, бундай шубҳали ишларнинг бирортаси Ислом аҳкомларига тўғри келмайди. Шунга кўра, одамлар ҳам, давлат ҳам бундай фириб ишлардан мустаҳкам ҳимоя остида бўладилар. Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар ﷺ шундай дедилар:

«مَنْ غَشَّنَا فَلَيْسَ مِنَّا»

“Ким бизни алдаса, у биздан эмас”. (муттафақун алайҳ)

Хабар (qalampir.uz 30.04.2024й): Интернетда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни ҳақоратлаб, изоҳ ёзган 28 ёшли йигит 5  йилга қамалди.

Изоҳ: Сўнгги бир йилда ўндан ортиқ одам бундай шафқатсиз жазога тортилганлиги кузатилмоқда. Қизиғи шуки, шу пайтгача бирор мулозим ўз қўл остидаги ходимлар ёки халқни омматан сўкиб, ҳақорат қилгани учун қамалганини ёки бирор таъсирлироқ чора кўрилганини кўрмадик. Ҳа, бундай тузумда фуқаро ҳокимни сўкса ё шаънини булғаса у жиноятчи ва жазога маҳкумдир, агар шу ишни бирор мулозим қилса, ҳа, энди, бир адашибди-да, деб қўйилади холос, нари борса енгилгина жазо билан қутулади. Бошқа томондан қаралса, президентни сўкканларни ерни тагидан бўлса ҳам топиб жазолаётганлар, нега Ислом муқаддасотларини куракда турмайдиган сўзлар билан таҳқирлаётганларни ҳам мана шундай жазоламайдилар? Масалан, Фейсбук ижтимоий тармоғида пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ жуда хунук сўзлар билан сўкилиб, ҳақорат қилинган постлар ва изоҳлар бор. Ёки Исломга қарши худди шундай нафрат тўла гап-сўзларни ҳам учратиш мумкин. Нима, президентни сўкса ҳақорату, Ислом ва мусулмонлар таҳқирланса сўз эркинлигими?! Бу қандай иккиюзламачилик бўлди?! Шунинг учун ҳам демократиядаги сўз эркинлиги деган нарса ғирт ёлғон бўлиб, у одамига қараб қўлланади. Исломда эса инсоннинг – у фуқаро ё ҳоким бўлишидан қатъий назар – жони, моли ва обрўси даҳлсизлиги тўла кафолатланади. Исломда анави демократик тузумда бўлаётгани сингари фалончи-пистончиларнинг обрўсигина эмас, балки ҳар бир инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати мустаҳкам ҳимоя остида бўлади. Жумладан, Ислом муқаддасотларига бирор кимсанинг тил текизишига асло йўл қўйилмайди. Ибн Масъуднинг ҳадисида Пайғамбар ﷺ шундай дедилар:

«سِبَابُ الْمُسْلِمِ فُسُوقٌ …»

“Мусулмонни сўкиш фосиқликдир”. (муттафақун алайҳ)

Хабар (qalampir.uz 30.04.2024й): “Росатом” ва “Ўзатом” Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича шартномани якунламоқда. Бу ҳақда “Росатом”нинг сайтида маълум қилинди.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, АЭС лойиҳаси ВВЭР-1200 типидаги реакторлар билан жиҳозланган иккита энергоблокни қуришни назарда тутади. ушбу турдаги реактор “3+” авлодига тегишли бўлиб, хавфсизлик ва самарадорликнинг энг юқори халқаро стандартларига жавоб беради. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 11 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бироқ лойиҳа ким томонидан молиялаштирилиши хабарда айтилмаган. Бундан аввал “Росатом” кичик АЭС қуриш борасида музокаралар ўтказаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ ўзбек тарафи ҳозиргача бу хабарларни инкор ҳам қилмади, тасдиқламади ҳам. Фақат 2 май куни “Ўзатом” агентлиги раҳбари Азим Аҳмадхўжаев “Росатом” билан шунчаки музокаралар давом этаётганини ва ҳали аниқ бирор гап йўқлигини, балки умумий баёнотлардан нарига ўтилмаганини айтди. Шунингдек, у бошқа давлатлар, масалан, Америка ва Корея тарафидан ҳам АЭС қуриш таклифи борлигини қўшимча қилган. Булардан кўриниб турибдики, рус ҳукумати айни лойиҳани амалга ошириш учун ўзбек ҳукуматини шошилтиряпти, балки босим ҳам қилаётгандир. Чунки АЭС қуриш лойиҳаси орқали Россия Ўзбекистоннинг энергетика соҳасини янада кўпроқ назорат қилишга уринмоқда. Ҳозирга келиб бу соҳа Ўзбекистоннинг энг заиф нуқталаридан бирига айланиб қолди. Бундан нафақат Россия, балки Америка ва бошқа Ғарб давлатлари ҳам фойдаланиб қолишга уринаётган кўринади. Ушбу лойиҳани амалга оширишга қайси давлат эришишидан қатъий назар, бу Ўзбекистонни фақат қарамлик ва заифликка маҳкум қилади холос. Шунинг учун бундай йирик лойиҳалар мустамлакачи давлатларнинг аралашувисиз, мустақил равишда амалга оширилиши лозим. Албатта, бу Ислом тузуми татбиқ қилинсагина рўёбга чиқадиган ишдир. Исломни татбиқ қиладиган давлат халқни энергия манбалари билан тўлиқ ва бепул ёки жуда арзон нархларда таъминлайди.

Хабар (daryo.uz 02.05.2024й): Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди. Форумдаги нутқида давлат раҳбари республикадаги фойдали қазилмалар масаласига тўхталиб, Ўзбекистон – минерал ресурслар ва муҳим металларнинг катта базасига эга мамлакат эканини айтиб ўтди.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, ўтган ойда Европа Иттифоқи билан ўта муҳим хомашё соҳасида стратегик ҳамкорлик ўрнатилди. Америка Қўшма Штатлари ва Британия билан ҳам шундай битим устида иш олиб борилмоқда. Бундай форум Ўзбекистонда 2023 йил ҳам ўтказилган. Ана шу форум ҳақида Ҳизб ут-Таҳрирнинг расмий веб-сайтида “Хорижий инвестиция иқтисод учун энг катта хавфлардан биридир” номли мақола эълон қилинган эди. Мазкур мақолада мустамлакачи давлатлар томонидан арслон улушидаги бойликка эга бўлиш мақсадида Ўзбекистон каби заиф давлатларнинг табиий бойликларини ташиб кетиш учун инвестиция бир восита эканлиги ёритиб берилган. Яъни ушбу инвестициялар асло заиф давлатларни ривожлантирмайди. Чунки Ўзбекистон давлатига “мустақиллик”ка эришгандан бери миллиардлаган хорижий инвестициялар ётқизилди, бироқ бундан на иқтисодий ўсиш бўлди, на халқнинг моддий аҳволи яхшиланди. Бу йилги форум ҳам Ўзбекистоннинг табиий бойликлари учун хорижий компанияларга эшикни янада кенгроқ очиб қўйишдан бошқа нарсани англатмайди. Энди кучли иқтисодга эга бўлиш ва одамлар учун фаровонликни таъминлаш ҳақида айтадиган бўлсак, давлат шунга олиб борадиган ечимларни қабул қилиб, татбиқ қилиши зарур бўлади. Бироқ буни Ислом тузуми татбиқ этилсагина амалга ошириш мумкин. Чунки Ислом тузумида табиий бойликларга давлат, хусусий ширкатлар ва шахслар эгалик қилишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, хориж инвесторларига ҳеч қандай афзалликлар тақдим этилмайди. Табиий бойликлар уммат бойликлари бўлиб, улар фақат уммат манфаатлари учун сарфланади. Росулуллоҳ ﷺ бундай марҳамат қилдилар: “Одамлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда”.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

06.05.2024й 

0
-1

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халқаро тизим ҳамон Умматнинг Суриядаги қўзғолонига макр қилишда давом этмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Асосий муаммонинг ечими

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/