| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Яна ўша форум, яна инвестиция!

Яна ўша форум, яна инвестиция!

By htadmin
19.05.2024
683
0
Share:

Яна ўша форум, яна инвестиция!

بسم الله الرحمن الرحيم

      Капитализм мабдасининг асоси манфаат, тариқати эса заиф халқларни мустамлака қилишдир. Бу мабданинг тариқати ўзгармасдир, чунки тарихга назар ташлайдиган бўлсак ушбу мустамлакачилик тариқатини бирор марта ҳам ўзгармай келаётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Шуни ҳам эътиборга олиш керакки, мустамлака деганда фақат бевосита ҳарбий йўл билан босиб олишни тушунмаслик керак, чунки мустамлакачилик бундан ташқари сиёсий, иқтисодий, сақофий бўлиши мумкин. Нима учун капитализм тариқатини тилга олдик? Бунга жавоб шуки, манфаатпараст кофир капиталист давлатлар қайси бир давлат билан алоқа қилмасин, мақсадлари ана шу давлатни ўз мустамлакасига айлантириб, унинг бойликларини кана қон сўргани сингари сўриб тугатишдир. Бунинг учун иқтисодий жиҳатдан ўзига қарам қилишдан ҳам фойдаланишади. Энди буни улар инвестиция киритиш, имтиёзли кредитлар ажратиш, ҳар хил иқтисодий ёки бизнес форумлар ташкил этиш каби йўллар билан амалга оширади.

      Дунё йирик капиталист давлатлар қўлида шундай ҳолатга келдики, учинчи олам давлатлари гарчи табиий бойликларга бой бўлса-да, ушбу бойликларини капиталист давлатларга кепак баҳосига сотишга мажбурлар. Чунки табиий бойликларни қазиб олиш, қайта ишлаш, улардан маҳсулот ишлаб чиқариш учун мутахассислар, асбоб-ускуналар, завод-фабрикалар ва табиийки, катта маблағ ҳам зарур бўлади. Мана шуларнинг барчасига йирик капиталист давлатлар эгалик қилишади. Заиф давлатларга буларга эгалик қилишга йўл қўйишмайди. Аксинча, уларга иқтисодий ривожланиш хорижий сармояларсиз ва қарзларсиз амалга ошмаслиги қон-қонига сингдирилди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкентда ўтган учинчи халқаро инвестиция форумидаги нутқида: “Инвестициялар – бу мамлакатимиз трансформациясининг локомотиви ва иқтисодий тараққиётимизнинг мустаҳкам драйверидир”, – деган сўзлари фикримизнинг тасдиғидир. Шундай қилиб, Ўбекистон каби учинчи олам давлатлари Америка ва Россияга ўхшаган йирик саноатлашган давлатлар учун хомашё ва арзон ишчи кучи билан таъминлаб турувчи база ролини бажариб келишмоқда.

      Биз юқорида йирик капиталист давлатлар малакали мутахассисларга, оғир саноат ва илғор технологияларга эгалик қилишини айтиб ўтган эдик. Мана шу имкониятлар учинчи олам давлатларида мавжуд эмас дедик. Чунки мустамлакачи давлатлар учинчи олам давлатларини доимий қарамликда ушлаб туриш учун ҳам юқоридаги нарсаларга эгалик қилишга йўл бермайдилар. Энди учинчи олам давлати табиий бойлигини ишлатмоқчи бўлса нима қилади? Албатта, йирик капиталист давлатлар билан инвестиция киритиш учун шартнома тузишга мажбур бўлади. Ғарб статистик маълумотларига кўра, саноати ривожланган мамлакатлар бутун дунё имтиёзларининг 97 фоизига, трансмиллий давлатлар компаниялари технология, ишлаб чиқариш ва маркетинг афзалликларининг 90 фоизига эга. Ривожланаётган мамлакатлардаги бевосита хорижий инвестициялар фойдасининг 80 фоиздан ортиғи 20 та бой давлатларга кетмоқда. Яъни ушбу саноати ривожланган давлатлар ўзларининг иқтисодий ричаглари, жумладан, инвестиция орқали қолоқ давлатларнинг бор бойликларини сўриш эвазига яшашяпти. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон каби кучли мафкурага эга бўлмаган заиф мамлакатлар – гарчи бойликлари керагидан ортиқча бўлса-да – қашшоқлашиб, халқи оч-наҳорликда ҳаёт кечиряпти. Хуллас, инвестиция қанчалик жозибали қилиб кўрсатилмасин, қарамлик тузоғидан бошқа нарса эмас. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон “мустақил” бўлганига 30 йил бўлганидан бери кўп соҳаларга миллиардлаган хорижий инвестициялар киритилган бўлса-да, бироқ иқтисодий ривожланишдан ҳамон дарак йўқ. Аксинча, ташқи қарз ўсиб боряпти, миллий валюта дунёдаги энг қадрсиз валюталардан бирига айланиб улгурди, ишсизлик даражаси ўсяпти ва ҳоказо.

      2024 йил 2-3 май кунлари пойтахтда учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига кўра, бу йилги форумда жами қиймати 26,6 млрд. долларга тенг келишувлар имзоланди. 2023 йилда ўтган форумда эса 11 млрд. долларлик келишувлар имзоланганди. Форумдан кўзланган мақсад, унинг номидан ҳам билиниб турганидек, хорижий инвестицияларни имкон қадар кўпроқ жалб қилишдир. Зеро, келишув суммалари миқдори йилдан йилга ўсиб бораётгани ҳам шунга далолат қилиб турибди. Шунингдек, президент Мирзиёев форумдаги нутқида, жумладан, шундай деди: “Ўзбекистон – минерал ресурслар ва муҳим металларнинг катта базасига эга мамлакатдир. Юртимизда олтин, мис, вольфрам, кумуш, ураннинг улкан захиралари мавжуд. Нодир ва ноёб минераллар қаторида литий, магний, молибден, германий, ванадий ва индий каби 30 дан ортиқ металларнинг захираларига алоҳида эътибор қаратишни истардим. Ўтган ойда Европа Иттифоқи билан ўта муҳим хомашё соҳасида стратегик ҳамкорлик ўрнатилди. Америка Қўшма Штатлари ва Буюк Британия билан ҳам шундай битим устида иш олиб бораяпмиз. Бу борада замонавий халқаро тажриба асосида янги таҳрирдаги “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинади… Стратегик хомашёларни чуқур қайта ишлаш ва қўшилган қиймат занжирини яратиш учун етакчи компанияларни Ўзбекистонга  таклиф этамиз”. У яна инвестициялар орқали юз минглаган ишчи ўринлари ташкил қилинганини айтишни ҳам унутмади. Бундан ташқари, хорижий сармоядорларга бир қанча имтиёзлар берилишини эълон қилди. Масалан, хорижий сармоядорлар учун ерларни ижарага бериш муддати 25 йилдан 49 йилгача, яъни икки баробар узайтирилади, хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан уч йил муддатга озод этилади. Форумнинг яна эътиборли жиҳатларидан  Жаҳон савдо ташкилоти тартиб-қоидалари ва стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги “Инвестициялар тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши ҳақидаги хабар бўлди, десак адашмаймиз. Айниқса, Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқ деганидан тушуниш мумкинки, бу қонуннинг ишлаб чиқилишида кўпроқ мустамлакачи давлатларнинг манфаати кўзланган. Яъни бу қонун уларни табиий бойликларни истаганча ташиб кетишларига янада кенгроқ йўл очиб беради.

      Бу форумга диққат билан назар солсак, Росулуллоҳ ﷺнинг “Яқин кунларда бошқа умматлар сизларнинг устингизга, худди еб тўймас, оч кўз кимса ўз таомига ташлангандек ташланадилар”, – деган ҳадисларини эсга олмай иложимиз йўқ. Ҳа, юқорида таъкидлаганимиздек, мустамлакачи давлатлар томонидан ва уларнинг жирканч капиталистик демократия тузуми татбиқи натижасида учинчи олам давлатлари ҳокимиятларида хорижий сармоясиз, халқаро молиявий ташкилотлари томонидан бериладиган қарзларсиз иқтисодий ривожланиш имконсиз, деган тушунча шаклланди. Шунинг учун қайси соҳани ривожлантириш бўлмасин дарҳол инвестиция тилга олинадиган бўлиб қолди. Шу ерда савол туғиладики, инвестицияларсиз Ўзбекистон каби давлатлар ривожлана олмайдими?! Биз айтамизки, албатта, бўлади, бироқ бунинг учун инвестиция деган балони келтириб чиқарган капиталистик демократия тузумидан ва кофир мустамлакачи давлатлар, халқаро молия ташкилотларидан қарз олишдан воз кечиш керак бўлади. Чунки бу тузум инсон томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, шаръан ҳаромдир. Унинг иқтисодий низоми ҳам нотўғри асосга қурилган ҳамда қарамлик, қашшоқлик ва қолоқликдан бошқа нарса олиб келмайди.

      Гап иқтисодий тараққиёт ҳақида кетаётган экан, бу борада Исломда қандай ечим берилганига ҳам тўхталиб ўтсак. Токи, Исломий иқтисод ҳақида энг тўғри тасаввур пайдо бўлсин. Биринчидан: Ислом давлати ўзининг оғир саноатини ташкил қилади. Бунга қуйидаги оят далил:

﴿وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ وَمِنْ رِبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدُوَّ اللهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِنْ دُونِهِمْ لَا تَعْلَمُونَهُمُ اللهُ يَعْلَمُهُمْ﴾

– “(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган, Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар”.         (Анфол:60)

Оятда айтилаётган куч-қудратга эга бўлиш учун унга олиб борадиган барча ишларни бажариш кераклиги тушунилади. Маълумки, ҳарбий жиҳатдан кучли ва саноатлашган давлат бўлиш учун, албатта, оғир саноатга эга бўлиш керак. Акс ҳолда, техник-технологик жиҳатдан бошқаларга, аниқроғи кофир мустамлакачи давлатларга қарам аҳволда қолинаверади. Оғир саноатга эга бўлиш орқали иқтисодиёт юксалади ва душманларимиз қалбига қўрқув солинади.

Иккинчидан: Исломда мулкчиликни тартибга солиш шаръий аҳкомлар асосида бўлади. Жумладан, битмас-туганмас конлар умумий мулк ҳисобланади. Росулуллоҳ ﷺ шундай дедилар: “Одамлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда”. Бу бойликларни қазиб олиш, қайта ишлаш каби ишларни давлат амалга оширса-да, унинг фойдасини уммат манфаатлари учун сарф қилади.

Учинчидан: Ислом давлати фуқароларига пулни хазина қилишга рухсат бермайди. Бу билан иш тополмаётган шахсларни иш билан таъминловчи лойиҳалар бўйича маблағ ётқизиш фарз бўлади. Бўлмаса хазина қилиш пулни бозордан суғуриб олинишига олиб келади, натижада ишлаб чиқариш пасаяди ва ишсизлик кўпаяди. Бу эса алал-оқибат иқтисодий кризисга олиб боради. Аллоҳ Таоло дейди:

وَالَّذِينَ يَكْنِزُونَ الذَّهَبَ وَالْفِضَّةَ وَلَا يُنفِقُونَهَا فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَبَشِّرْهُم بِعَذَابٍ أَلِيمٍ

– “Олтин ва кумушни хазинага босадиган, Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга аламли азобнинг башоратини беравер”.  (Тавба:34)

Шунингдек, музорабага ихтисослашган ширкатлар аҳкомлари татбиқ қилинади. Бу ширкатлар орқали маблағи бўлмаган шахс маълум ишлаб чиқариш ширкатининг эгасига айланади, унинг ширкатини маблағи бор шахс молиялаштиради. Буларга яна рибо, солиқларни бекор қилиш, монополия, коррупцияга барҳам бериш каби ишларни қўшимча қилиш мумкин. Ҳолбуки, булар Исломда ҳаром қилинган бўлиб, иқтисодни емирувчи омиллардандир.

Ушбу ва бошқа аҳкомларни татбиқ қилиш орқали етарли даражада иш ўринлари яратилади, соҳаларни ривожлантириш учун керакли маблағлар ҳам топилади. Албатта, бу ишларни Исломни мафкура ва қонунлар манбаи сифатида қабул қилиш билангина амалга ошириш мумкин холос. Ана шунда ўзбек ҳукумати ёпишиб олган хорижий инвестиция ва қарзларга ҳеч қандай эҳтиёж қолмайди. Шунга кўра, капитализм ва унинг иқтисодий низомини улоқтириб, Аллоҳ Таоло рози бўлган Ислом тузумини татбиқ ўрнига қўйиш учун ҳаракат қилмоғимиз зарур.

إِنَّ الدِّينَ عِنْدَ اللَّهِ الْإِسْلَامُ

– “Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир”.  (Оли Имрон:19)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

19.05.2024й

+1
0

Related posts:

Инвестициялар иқтисодни ривожлантириш омилими ёки иқтисодий қарамлик?
TagsИнвестицияфорум
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ал-Ваъй уюшмаси Қуддус университетида Жанин ва маҳбуслар билан бирдамлик акциясида қатнашмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ливия мустамлакачилар билан малайлар зулми ўртасида

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    АҚШ ва Ҳиндистон малайлари эса ўз хўжайинларини рози қилиш мақсадида «Халифалик юриши» митингида қатнашган рўзадорларга муборак рамазон ойида ҳужум қилди!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/