| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг ўлдирилиши

Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг ўлдирилиши

By htadmin
11.06.2024
602
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг ўлдирилиши

Сиёсий қараш

Устоз Ҳасан Ҳамадон

Эрон ҳукумати президент Иброҳим Раисийнинг вертолёт қулаши оқибатида вафот этганини билдирди. Вертолётда илгари суд тизимини бошқарган президентга ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳён, Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилояти ҳокими Молий Раҳматий, Табриз шаҳридаги жума имоми Муҳаммад Али Ҳошим ва бошқа етти нафар шахс ҳамроҳ бўлган. Вертолёт Эрон шимоли-ғарбидаги Шарқий Озарбайжон вилоятининг Ози қишлоғи яқинидаги Арспаран ўрмонлари ўртасига қулаб тушган. Қуюқ туман бўлгани сабабли қутқарув гуруҳларининг етиб бориши қийинлашган.

Аввало, Эрон президенти ва унга ҳамроҳ бўлган делегациянинг ўлдирилиши ҳақида гапиришдан олдин, айрим муҳим масалаларга эътибор қаратиш лозим:

Биринчи: сиёсий таҳлил – фолбинлик эмас. У, шунингдек, на бир журналистик шов-шувли материал, на башорат, на эҳтимолли нарсаларни саралаш ва на ҳодисадан манфаатдор томонни излашдир. Аксинча, сиёсий таҳлил воқеликни холисона, лекин шу воқелик билан боғлиқ маълумотларни ҳисобга олган ҳолда ўрганишдир. Бу эса, воқе билан боғлиқ барча маълумотларни тўплашни ва ҳар қандай нотўғри ёки аҳамиятсиз янгиликлардан қочишни талаб қилади.

Иккинчи: маълумки, бу давлатлар ёлғон, дезинформация, алдов ҳамда ҳақиқатларни яширишга мойил. Шу боис хабар ва ҳикоялар доим бир-бирига тескари келувчи Эронда айни ҳодиса ҳамон қоронғилигича қолмоқда. Дарҳақиқат, собиқ губернатор ва депутат Али Ризо Бейжи президент вертолётининг қулаши кўплаб саволларни туғдираётганини таъкидлади.

Учинчи: Эрон ҳокимият тизими келиб чиқиши турли хил бўлган кучлардан ташкил топган. Улар орасида экстремист консерваторлар ва мўътадил консерваторлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз позиция ва қарашларига эга ва ҳар бири ўз қарашларини тиқиштиришга уринади. Бу биргина консерваторлар ҳақида. Аммо рўйхат кенгайтириб, Эрондаги ислоҳотчилардан тортиб мухолафатгача бўлган бошқа гуруҳларни ҳам қўшадиган бўлсак, у ердаги аҳволни тасаввур қилиш қийин эмас.

Тўртинчи: воқеа ва замонлар шуни кўрсатадики, Эрон режими ёки ундаги баъзи кучлар саксонинчи йиллар бошида Оятуллоҳ Беҳештийнинг ўлдирилиши каби айрим шахсларни ўлдириб юборган. У Ислом Республикаси партиясининг асосчиларидан бири, суд ҳокимияти раҳбари, Ислом Инқилоби кенгаши ва экспертлар кенгаши раиси ҳамда ўша пайтдаги инқилобда Оятуллоҳ Хумайнийдан кейин иккинчи кучли шахс эди. Муҳаммад Козим Шариатмадорий эса, уй қамоғига олинган. Унинг саратон касаллигига чалинганига қарамай, Эрон режими ва олий раҳнамо Хумайнийнинг буйруғи билан даволанишига рухсат берилмаган. Оятуллоҳ Ҳусайн Мунтазирий. Бу ҳам Эроннинг етакчи диний арбобларидан ва Эрон Ислом инқилобининг таниқли раҳбарларидан бири бўлган, шунингдек, Хумайнийнинг ўнг қўли ҳисобланган. 1985 йилда экспертлар кенгаши уни Эрон олий раҳбари ўринбосари этиб тайинлашга рози бўлган. Бироқ 1989 йилда у ўз лавозимидан бўшатилиб, Қум шаҳридаги уйида уй қамоғига олинган ва 2009 йил 19 декабрда юрак хуружидан вафот этгунга қадар уйидан чиқарилмаган.

Бу режим, бошқа мустабид режимлар каби, ўзига қарши чиққан ёки ундан жиноятлари учун ҳисоб сўраган ҳар бир кишини ўлдириб юборади ёки қамоққа ташлайди. Улардан ё ўлдириб юбориш орқали қутулади ёки Маҳдий Каррубий мисолида бўлгани каби уй қамоғига ҳукм қилиш орқали сиёсий майдондан олиб ташлайди.

Бешинчи: президентга ҳамроҳлик қилган делегация таркиби ҳайратланарли. Масалан, унинг ташқи сиёсатга алоқадор бўлмаган сафарида ташқи ишлар вазирининг ҳам ҳамроҳлик қилиши. Бундан ташқари, Ноқулай об-ҳаво шароитида уларнинг барчаси битта вертолётда йўлга чиқишган. Шунингдек, давлат раҳбарига нисбатан зарур техник хавфсизлик чоралари кўрилмаган. Ҳатто айрим хабарларда Раисийнинг сафарга чиқишини Хоманаий қаттиқ талаб қилгани айтилади.

Олтинчи: Президент минган вертолёт жуда эски бўлгани айтилмоқда. Эрон Россия ёки Хитойдан янги вертолёт сотиб ололмаганми?! Нима учун шоҳ давридан қолган вертолётдан фойдаланиш керак-да, яна бу вертолётнинг муҳим техник камчиликлари ҳақида гапириляпти.

Ҳодисани ва Эрон воқелигини ўрганишда мана шулар жуда муҳим.

Раисийнинг ўлдирилишига келсак, унинг инқилоб раҳбарларидан ва қаттиққўл консерваторлардан бири бўлганлигида, шунингдек, Эрон режимида чуқур илдиз отиб, олий раҳбар ва айрим консерватор кучларга жуда яқин бўлганлигида шубҳа йўқ. 1988 йилда «Ўлим қўмитаси» деб номланган ташкилотга раҳбарлик қилган пайтда унинг мухолафат арбобларини ўлдиришдаги нопок роли барчага маълум. Бироқ унинг бу айбловларга жавоби «халқ хавфсизлиги ҳимоячиси», эканлигидан ғурурлангани бўлди.

Менинг фикримча, унинг ўлими ҳақидаги ҳақиқатни тушунишимиз учун билиш лозим бўлган бир қанча фактлар мавжуд:

Биринчи: олий раҳнамо Али Хоманаийнинг ворислиги учун бўлган кураш – айниқса бу лавозим Эронда мутлақ ҳокимиятни назорат қилгани боис – шиддатли кураш ўрни ҳисобланади. Зеро, олий раҳбар асосий масалалар бўйича якуний сўзни айтади, мамлакатнинг ташқи сиёсати ва йўналишини белгилайди, ички масалалар бўйича қарорлар ҳам унинг назоратидан ўтади. Бу лавозим учун асосий номзодлар қуйидагилар эди:

1 – Эрон президенти (Иброҳим Раисий) Хоманаийнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган энг эҳтимолли номзодлардан бири эди.

2 – Мужтабо Хоманаий (олий раҳбар Али Хоманаийнинг ўғли). Лекин ворислик масаласи борасида муаммолар мавжуд.

3 – Содиқ Ларижоний. Лекин унинг ҳозирги раҳбар Али Хоманаийнинг вориси бўлиш имконияти бир қанча сабабларга кўра заиф кўринади. Асосий сабаб, Ларижоний ҳавзавий мужтаҳид фақиҳлардан бўлган мужтаҳид эмас. Қолаверса, у билан режим куч тузилмалари ва муассасалари ўртасида ҳам кескинлик ва келишмовчиликлар мавжуд. Унинг акаси республика президентлигига номзодликдан чиқариб юборилгач, Ларижоний хавфсизлик хизматларини танқид қилди. Бундан ташқари, суд тизимига раҳбарлик қилган даврда коррупцияда айбланган.

Иккинчи: Теҳрондаги ҳукмрон тизимнинг марказида консерватив ва ислоҳотчи қанотлар ўртасидаги кескин ва давом этаётган кураш. Агар Раисий олий раҳбар сифатида ҳокимиятга келганда эди, у кучли одамга айланарди. Бу эса ички ва ташқи тарангликка олиб келади. Эрон президенти (Иброҳим Раисий)дан қутулиш билан унинг Эрон режимидаги энг юқори лавозимга кўтарилишининг олди олинади. Бу жуда муҳим жиҳат бўлиб, Раисийнинг ўлдирилишини ўрганишда эътибордан четда қолдирмаслик керак.

Учинчи: эътибордан четда қолдириб бўлмайдиган яна бир жиҳат шуки, Қўшма Штатлар ва Эрон ўртасида Уммон пойтахти Масқатда ядровий дастур бўйича яширин музокаралар бўлиб ўтди. Бу музокаралар икки томоннинг қарашлари бир-бирига зид келиши ва иккиси ҳам ўз позицияларида қатъий туриб олиши туфайли олдинга силжимаган.

Американинг «Axios» веб-сайти билан Эроннинг «Arman-e Emrooz» газетаси хабарларига кўра, ҳеч бўлмаганда вақтинчалик келишув билан бўлса ҳам, боши берк кўчадан чиқиш мақсадида ядровий келишувни қайта тиклаш масаласини муҳокама қилиш учун АҚШ ва Эрон вакиллари ўртасида билвосита музокаралар бўлиб ўтган. Ҳал қилувчи аҳамиятга эга дея баҳоланган ушбу музокараларда яҳудий вужудининг Ғазо секторига нисбатан тажовузкорлиги ва бунинг минтақа давлатлари ва бутун дунёга бўлаётган таъсири манзарасида минтақавий можаролар ҳам муҳокама қилинган.

Шу нуқтаи назардан, Теҳрон Эронга нисбатан қаттиқ сиёсат юритадиган Трампнинг Оқ уйга қайтишини ҳисобга олиб, Байден маъмуриятига нисбатан мослашувчанлик кўрсатишга интилмоқда. Ўз навбатида, Байден ҳам Эрон билан дипломатик муваффақиятга эришмоқчики, бу билан яҳудий вужуди тарафида эканини яширишга ҳамда Трампнинг ҳокимият тепасига келишига тўсқинлик қилишга уринмоқда. Бу эса, Раисий ва Абдуллаҳён каби шахсларнинг бўлмаслиги «кераклиги»ни тақозо қилади.

Агар биз ушбу сценарийни тахмин қиладиган бўлсак, прагматик шахснинг мавжудлиги Трампнинг ҳокимиятга қайтишидан ва Эроннинг янада қаттиқроқ ва шиддатли санкцияларга юз тутишидан қўрқиб, Америка сайловлари олдидан Эронни санкциялардан олиб ташлашга ва ядровий келишув масаласини кун тартибига қайтаришга интилаётган айрим прагматик кучлар манфаатига мос келади. Бу ҳар икки давлат – Эрон ва АҚШ учун ҳам зарур ва муҳим нарсадир.

Юқорида айтилганларнинг барчасини ҳисобга олсак, Раисийнинг ўлдирилишида режим кучларидан бирининг ролини муҳокама қилиш узоқ эмас, балки жуда эҳтимолли сценарий бўлиб кўринади.

Роя газетасининг 2024 йил 29 май чоршанба кунги 497-сонидан

 

+2
0

Related posts:

No related posts.

TagsИброҳим Раисийнинг ўлдирилишиСиёсий қараш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Саудия Арабистони ўз дастуридан мустамлакачи кофирни ғазаблантирувчи нарсани олиб ташламоқда бу хоинлик ва малайлик самарасидир

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Даъватни кўтариб чиқувчилардан бирининг вафоти

  • МАҚОЛАЛАР

    Ватанни кимлар ҳимоя қилмоқда?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.05.2026

    2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/