Апелляция суди мазлумларни озод қилиб ўзбек ҳукуматининг хатосини тўғрилай оладими?

Матбуот баёноти
Апелляция суди мазлумларни озод қилиб ўзбек ҳукуматининг хатосини тўғрилай оладими?
بسم الله الرحمن الرحيم
Бир неча ой аввал Тошкентда 23 нафар собиқ сиёсий маҳкумлар устидан суд бўлиб ўтганди. Уларнинг 15 нафарини хавфли рецидивист деб топилиб, 7 йилдан 14 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва жазони махсус тартибли колонияда ўташ ҳукми ўқилганди. Қолган 8 нафарига эса 5 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Таъкидлаш жоизки, ушбу судга тортилган йигитлар аввалда ҳам ноҳақдан 20 йиллаб қамоқ жазосини ўтаб чиқишган бўлиб, ушбу давр мобайнида уларга нисбатан турли хил руҳий ва жисмоний босимлар қўлланган. Уларнинг адвокатлари ишни қайта кўриб чиқиш учун апелляцион судга мурожаат қилишган эди. Айни кунларда йигитлардан 15 нафарининг апелляция суди бўлиб ўтмоқда. Маълумотларга кўра, апелляция суди раиси Қўчқоров Санжар Қўчқорович.
Бу ишга асосан икки жиҳат, яъни шаръий ва сиёсий жиҳатдан баҳо бериш лозим. Шаръий жиҳатдан қараганда, шундай савол туғилади: қачондан бери Аллоҳнинг динига даъват қилиш жиноят бўлиб қолди?! Ҳолбуки, бугун Ўзбекистондек Бухорий ва Термизий каби етук олимлар етишиб чиққан юртда мана шундай ажабланарли, телба-тескари ишлар содир бўлмоқда. Исломга ва Ислом билан яшашга даъват қилиш ҳар бир мусулмон учун вожиблиги, ҳатто унинг ҳаётда яшашининг мазмуни ҳам шундан иборатлиги – айнан Исломнинг бош ғояси эканлигини билмайдиган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Оддий ҳақиқат очиқ-ойдин турган бир вақтда, мазкур йигитларни аввалги “ахлат тузум” қурбонига айланганларига қарамай, яна маҳкамага тортиш ҳозирги ўзбек ҳукумати учун шармандали ҳолат эмасми?! Шунингдек, уларга нисбатан ўта хавфли рецидивист деган атамани ишлатиш ҳаддан ошишдан бошқа нарса эмас. Айтингчи, бу йигитлар коррупция ва порахўрлик билан шуғулланиб, миллиардлаган пулларни ўзлаштириб олишдими?! Ё юрт бойликларини талон-тарож қилишдими?! Ё одам ўлдиришдими?! Ё одамларнинг ҳаққини ейишдими?! Ё анави Россия ва Америка каби кофир мустамлакачиларга хизмат қилиб, юртга ва халққа хиёнат қилишдими…?! Ахир, бу каби Аллоҳ ҳаром қилган ишларни қилаётганлар озодликда юрганлари етмаганидек, бу ишларини кўп ҳам яширишмаяпти-ку! Бироқ уларни маҳкамага тортадиган мард йўқ. Дарвоқе, яқинда собиқ Совет Иттифоқи давлатини қайта тиклашга чақирган бир фуқарога суд 3 йилга озодликни чеклаш ҳукмини ўқиган эди. Мана бундай ҳақиқий жиноятларга нисбатан енгилгина жазо бериляпти-ю, бироқ Ислом даъватини кўтариб чиқаётганларга нисбатан жуда қаттиқ ва муросасизлик билан муомала қилиняпти. Албатта, бундай икки хил стандартли сиёсат ўзбек ҳукуматининг нохолислиги ва Исломий даъватга тоқатсизлигидан бошқа нарса эмас!
Сиёсий жиҳатдан қараганда эса, ўзбек ҳукуматининг мазлум мусулмонларга зулм қилиши ортида, ҳеч шубҳасиз, Россия каби кофир мустамлакачи давлатлар турибди. Ўзбек режимининг юртимизда Исломий даъватга чек қўйиш ва мусулмон халқимизни Исломдан узоқлаштириш бўйича чиқараётган қонунлари, кўраётган чора-тадбирлари ана шу давлатларни рози қилиш учундир. Бироқ бу ҳукумат бошлиқларининг бўйнидан жавобгарликни соқит қилмайди ва Аллоҳнинг олдидаги ҳисобларини енгиллаштирмайди. Чунки ҳукуматдагилар ўзларини мусулмон ҳисоблар эканлар, Ислом ва мусулмонларнинг душмани бўлмиш мустамлакачи давлатларни рози қилишга интилиш – улар билан бир сафда туриш бўлиб, Аллоҳ ва Унинг Росули ﷺга ҳамда Ислом Умматига хиёнат ҳисобланади. Зулм ва хиёнатни эса Аллоҳ ҳаром қилган.
Шуни яна алоҳида таъкидлаймизки, бу йигитлар ва улар кўтариб чиқаётган Ислом даъватидан халқимиз ва юртимизга ҳеч қандай хавф йўқ. Аксинча, улар шу халқ ва шу юрт учун жонини фидо қилишга тайёр бўлган мард ўғлонлардир! Улар ҳатто мана шу зулм-зўравонликларни қилаётган ўзбек ҳукуматини ҳам ўзларига душман деб билмайдилар. Чунки биз мусулмонларнинг ҳақиқий душманимиз Америка ва Россия каби кофир мустамлакачи давлатлардир. Шу йигитлар англаётган нарсани наҳотки ҳукуматдагилар англамаса?! Наҳот, улар ҳозирда дунёда бўлаётган ишлар ҳақида фикр юритиб, дўст киму, душман кимлигини, хавф-хатар қаердан келишини тушуниб етмаётган бўлсалар?!
Бинобарин, ўзбек режимига айтамизки, ҳали ҳам кеч эмас, у йигитларни озод қилиш билан қилган хатосини тўғрилаши мумкин. Бундан ташқари, турли вилоятлардан олиб келинган яна бир неча ўнлаган собиқ сиёсий маҳбусларни ҳам озод қилиши лозим. Шунингдек, кофир мустамлакачи давлатлар йўриғига юришни бас қилиб, Аллоҳга қайтиши ва Унинг арқонини маҳкам тутган ҳолда сиёсат юргизиши энг тўғри ва ягона нажотга элтувчи йўлдир. Шояд, шу билан Аллоҳнинг олдида юзлари ёруғ бўлиб, Унинг раҳматига ноил бўлсалар! Аллоҳ таоло деди:
إِنَّ اللَّهَ مَعَ الَّذِينَ اتَّقَوا وَّالَّذِينَ هُم مُّحْسِنُونَ
– “Зотан, Аллоҳ тақвода бўлган ва чиройли амаллар қилгувчи зотлар билан биргадир”. (Наҳл:128)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!