Ички ишлар вазири Зиёд Ҳаб Риҳ ғазабга дучор бўлганлар тилидан гапирмоқда!
Матбуот баёноти
Ички ишлар вазири Зиёд Ҳаб Риҳ ғазабга дучор бўлганлар тилидан гапирмоқда!
Фаластин маъмурияти ички ишлар вазири Зиёд Ҳаб Риҳ 2024 йил 11 сентябр чоршанба куни Халил вилоятида вилоят ҳокими ва хавфсизлик хизмати раҳбарлари иштирокида йиғин ўтказди. Бу Фаластин аҳлининг саботига ва жиҳодига қарши макр ва жиноятга тўла йиғин бўлди. Унда Зиёд қон тўкилишини тўхтатишни истаётганини, Ғазодаги иш қайта содир бўлишига йўл қўймаслигини таъкидлаб, жумладан, «Биз бор кучимиз билан босқинчининг оқловларини йўққа чиқаришга ҳаракат қиламиз», деди!
Хўш, ички ишлар вазири йўққа чиқармоқчи бўлаётган оқловлар нима?! У Ғазабга дучор бўлганларнинг (мағзуби алайҳимнинг) Ғазо ва Ғарбий Соҳил шимолида содир этаётган ишларини қандай қилиб тўхтатмоқчи? Бу жиноятчи вужуд 1948 йилда Фаластинни босиб олиб, унинг аҳлини қирғин қилганда, қишлоқларни тўла вайрон этиб, аҳолисини қувиб чиқарганда бу қилмишлари учун бирор оқловни кутиб ўтирганми ёки хиёнатни ва келишилган ҳолда унга топширилишини кутганми?!
1967 йилда Фаластиннинг қолган ерларини ҳам босиб олиш учун бирорта оқловга эҳтиёж сезганми ёки буни хиёнат ва чекиниш (тўғрироғи бугун Фаластин маъмурияти қилаётган каби қуролларни йиғиштириб олиш) ҳукмрон бўлган бир муҳитда, амалга оширганми?! Бундан ташқари, ерларни мусодара қилиб, аҳоли пунктларини қуришни бошлаганда унга бирор оқлов керак бўлганми ёки Фаластиннинг аксар қисмидан воз кечган режимга эҳтиёж сезганми?!
Ҳақиқатда, бу жинояткор вужуд шимол ва жанубда уй-жойларни вайрон қилиб, қишлоқларни ёқиб ташлаганда бирор оқловга эҳтиёж сезганми?! Зотан, унинг кўчириш режаси ёки вайрон этиш нияти бор эди-ку! Маъмуриятнинг Фаластиннинг аксар қисмидан воз кечиши босқинчининг жиноятларини тўхтата олдими?! Аксинча, шунча воз кечишлари, у билан хавфсизлик келишувларини тузиши ва Фаластин аҳлини моллари, фарзандлари ва номусларига қарши курашиши эвазига душмандан ҳеч нарса ололмади-ку! Эришган нарсаси хомхаёл, сароб ва ўзининг одамларига айрим оддий имтиёзлар бўлди, холос! Ислом ва мусулмонларни ёмон кўрувчи яҳудий душман учун ўзимизнинг орамиздан душманнинг жиноятларини оқлаб, ўлдирилганларни эса айблаб, қотил билан унинг жиноятлари борасида тил топишган кимсаларнинг чиқишидан кўра яхшироқ оқлов борми?!
Қолаверса, Фаластин маъмурияти одамлар мудофааси ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида нима қилди ўзи?! Ёки унинг асосий вазифаси мужоҳидларни таъқиб қилиш ва қамоққа ташлашми?!
Фаластин маъмурияти ўз хавфсизлик хизмати қурол-яроғларидан инсонларни мудофаа ва ҳимоя қилишда фойдаланиш ўрнига одамларни ёрдамсиз ташлаб қўйди. Келгинди яҳудийлар тўдаси одамлар қонини тўкиб, қишлоқларига ҳужум қилаётган бир пайтда, хавфсизлик бўлинмалари бармоғини ҳам қимирлатиб қўймади. Хавфсизлик бўлинмалари одамларни ҳимоя қилиш ўрнига яҳудий вужуди ўз армияси билан ҳамда Фаластин халқини қувиб чиқариш мақсадида уларга зулм ўтказаётган қуролли келгинди тўдаси билан бирга учлик тузилмасининг учинчи элементига айланди!
Эй муборак замин аҳли!
Бугун Аллоҳ йўлида жиҳод қилаётган мужоҳидларни таъқиб қилиш ва тўкилган қонлар ва вайроналар жавобгарлигини уларга юклаш кампанияси кетяпти. Аллоҳга қасамки, бу қуруқ туҳматдир. Уммат ва унинг қўшинларини занжирбанд қилган бу малай режимлар ғазабга дучор бўлганларнинг жиноятларини ёпмаяптими?! Айнан Миср, Кўрфаз давлатлари ва Туркия яҳудий вужудини тириклик воситалари билан таъминламаяптими?! Бизнинг, аёлларимизнинг ва болаларимизнинг қирғин қилинишида, уй-жойларимизнинг вайрон этилишида мана шу малайлар шерик бўлмаяптими?!
Биз маъмурият ва унинг хавфсизлик хизмати хиёнат ботқоғига ботиб, яҳудийлар ваъда қилган сароб ортидан ҳакиллаб юрганини биламиз. Бироқ бу хиёнат ва жиноятнинг Фаластин аҳлига нисбат берилаётганига келсак, Фаластин аҳли ҳаргиз бундай қилмайди. Чунки ким душман сафида бўлса, биздан эмас. Душман сафида турганлар ҳам душмандир. Буюк Аллоҳ нақадар ҳақ сўзлади:
﴿أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ تَوَلَّوۡاْ قَوۡمًا غَضِبَ ٱللَّهُ عَلَيۡهِم مَّا هُم مِّنكُمۡ وَلَا مِنۡهُمۡ وَيَحۡلِفُونَ عَلَى ٱلۡكَذِبِ وَهُمۡ يَعۡلَمُونَ﴾
«Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган қавмни дўст тутган кимсаларни кўрмадингизми? Улар сизлардан ҳам, улардан (яҳудийлардан) ҳам эмасдирлар! Яна улар (ўзларининг мунофиқ эканликларини) билиб турган ҳолларида, («Бизлар мусулмонлармиз», деб) қасам ҳам ичурлар» [Мужодала 14]
Фаластин ўзининг эркаклари, аёллари, қабилалари ва ҳатто гўдаклари билан Аллоҳга, Росулига, Фаластин аҳлига ва мужоҳидларга хиёнат қилганлардан паноҳ сўраб, Аллоҳга илтижо қилади. Хоинлик орини ўзига муносиб кўрган кимса эса қилган жиноятидан қутулолмайди. У аввал Фаластин аҳли ва бутун Уммат маҳкамасида, сўнгра барча хусуматчилар йиғилган Аллоҳнинг маҳкамасида жавоб беради. Ана шунда дунё ва охиратда ўзи учун муносиб бўлган шармандаликка юз тутади.
Шак-шубҳасиз, Муҳаммад ﷺнинг Уммати орасида Фаластиннинг ўз халоскорлари бор. Улар худди Салоҳиддин каби уни озод этадилар. Ана шунда ушбу озодлик натижасида ахлоқсизлик ва нопоклик йўқ бўлади.
﴿إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَذِكۡرَىٰ لِمَن كَانَ لَهُۥ قَلۡبٌ أَوۡ أَلۡقَى ٱلسَّمۡعَ وَهُوَ شَهِيدٞ﴾
«Албатта бунда (огоҳ) қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган холда (яъни сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бор» [Қоф 37]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин заминидаги матбуот бўлими
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми