| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
30.09.2024
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар: Ўзбекистонда собиқ сиёсий маҳбуслардан 15 нафарининг апелляция суди бўлмоқда.

Изоҳ: Шу йилнинг бошида Тошкентда 23 нафар собиқ сиёсий маҳбуслар қамоққа олиниб, уларнинг устидан тергов ва суд жараёнлари ўтказилганди. Қайд этиш керакки, қўлга олиш ва тергов жараёнида уларга нисбатан кучишлатар тизимлар томонидан шафқатсиз муносабатда бўлиниб, руҳий ва жисмоний босимлар ўтказилди. Суд эса улардан 15 нафарини хавфли рецидивист деб топиб, 7 йилдан 14 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва жазони махсус тартибли колонияда ўташ ҳукмини чиқарди. Қолган 8 тасига 4,5-5 йилгача озодликни чеклаш жазоси берилди. Ҳар доимгидек, суд аввалдан тайёрлаб қўйилган ҳукмларни ўқиди. Ҳозирда ана шу 15 йигитнинг апелляция суди бўлиб ўтмоқда. Маълумотларга кўра, суд раиси Қўчқоров Санжар Қўчқорович, айблов тарафидан прокурор ёрдамчиси Шомирзаев (исми ҳақида ҳозирча маълумот йўқ). Адвокатлар У. Якубова, И. Мирзаев, Р. Норбоев, Ш. Машариповалар. Ҳозирча бизга етиб келган маълумотлар мана шу. Ушбу пок ва тақволи, Аллоҳнинг динига даъват қилишдан бошқа “айби” бўлмаган йигитларнинг ноҳақ айбловлар ва туҳматларга дуч келишлари биринчиси эмас. Аввал ҳам мана шундай тўқима айбловлар билан уларнинг 20 йиллаб гулдек умри зах босган қамоқларда ўтган. Улар золим Каримовнинг Ислом ва мусулмонларга қарши қаратилган қонхўр режими қурбонлари бўлишган. Инсон қадрини даъво қилаётган ҳозирги ҳукумат уларни эъзозлаб, аввалги зулм-зўравонликлар етказган жароҳатларига малҳам қўйиш ўрнига, яна қайта қамоққа ташлаётгани – инсон қадри ҳақидаги гап-сўзлари сохталикдан бошқа нарса эмаслигини яна бир бора тасдиқламоқда. Биз ўзбек режимини доим огоҳлантириб келяпмиз, зарра қадар зулмнинг ҳам ҳисоби бор. Зулмнинг оқибати бу дунёда шармандалик бўлса, Охиратда эса жаҳаннам оловига ўтин бўлишдан башқа нарса эмасдир! Аллоҳ таоло Ўзига зулмни ҳаром қилгани каби бандаларига ҳам ҳаром қилган. Бас, шунинг ўзи ақлни йиғиб, зулмдан тийилишга кифоя қилса керак! Шунинг учун апелляция суди ўзбек ҳукуматининг ушбу мазлум йигитларга нисбатан қилган улкан хатосини тўғрилаб, уларни суд залидан озод қилиши лозим.

Хабар (uzdiplomat.uz 23.09.2024й): Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси чўлда икки боласига нон ёпиш учун янтоқ чопаётган аёлнинг камбағал эмаслигини аниқлади.

Изоҳ: Ушбу ҳолатни ўзбек ҳукумати аҳолининг йўқсил-камбағал қисмига нисбатан олиб бораётган сиёсатининг ёрқин ифодаси, дейиш мумкин. Ҳукумат камбағаллик вазирлиги ташкил қилиш, қандайдир қонун-қарорлар қабул қилиш, камбағаллар сонини санаш, рўйхат тузиш каби ишларни қиляпти-ю, бироқ уларнинг аҳволини ҳақиқатдан яхшилайдиган тўғри ечимларни топиб татбиқ қилишни хоҳламаяпти. У гўё бу ишларни, одамлар ҳукумат камбағалларни ўз ҳолига ташлаб қўйди, демасликлари учун қилаётгандек. Шунинг учун ҳам камбағаллик фақат қоғозда камайяпти, реал ҳаётда эса бунинг акси рўй беряпти. Реал ҳолатга қарасак, масалан, аҳолининг аксар қисми гўшт нималигини эсидан ҳам чиқариб юборган. Чунки 1 ё 2 кило гўшт оладиганлар ҳозир жуда камайиб кетган, кўпчилик гўштни граммлаб оляпти. Ёки авваллари кўпчилик оилалар йўқ деганда икки бош мол, тўрт бош қўй боқарди. Халқимиз қўлидаги асосий мулк шулар эди. Бирор каттароқ харажат чиқиб қолса, мол-қўйини сотиб қопларди. Аммо ҳозирга келиб мол-қўй ушлаб туришга ҳам қурби етмай қолди. Албатта, халқимиз тобора қашшоқлашиб, мол-мулки ва даромади шиддат билан камайиб бораётганига бош сабабчи – мана шу капиталистик иқтисод низомидир. Унинг татбиқи оқибатида бойлар янада бойиб, камбағаллар қашшоқлашиб бораверади. Демак, ҳукумат бу яроқсиз низомдан турли ечимларни олиб, уни амалга оширишга ҳар қанча уринмасин, барибир бирор яхши ўзгариш юз бермаслиги аниқ. Бу одамлар қўйнини пуч ёнғоққа тўлдиришдан бошқа нарса эмас. Албатта, камбағаллик муаммосини бартараф қилишда Исломга тенг келадиган бирор тузумнинг ўзи йўқ. Масалан, Умар ибн Абдулазиз халифалиги даврида атиги 2,5-3 йил ичида юртда закот оладиган одам қолмаган.

Хабар (kun.uz 23.09.2024й): Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судида собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳамда яна 49 нафар шахс устидан ёпиқ суд жараёни давом этмоқда.

Изоҳ: Маълумки, Ҳизб ут-Таҳрир Исломий сиёсий партияси шу йил июл ойида ““ВОО УММАТИМОО!!!” Ўзбекистондаги фикр маҳбусларидан нидо!” шиори остида оламий кампания ўтказган эди. Ушбу кампания Ўзбекистонда умумий ҳисобда 40 дан зиёд собиқ сиёсий маҳкумлар яна қайта маҳкамага тортилганлари учун уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилганди. Ҳолбуки, улар аввалда ҳам ноҳақдан қамоққа олиниб, 20 йиллаб умрини зах босган зиндонларда ўтказгандилар. Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон қатор маҳаллий ОАВга ҳукуматнинг зулм-зўравонликка тўла бу қабиҳ қилмишидан халқимизни бохабар қилишни сўраб, мурожаат қилганди. Бироқ маҳаллий, шунингдек, Ўзбекистондаги воқеа-ҳодисаларни изчил кузатиб борадиган хорижий ахборот воситаларининг бирортаси ҳам негадир бундай катта аҳамиятга молик воқеага эътибор қаратишмади. Аниқроғи, улар билиб туриб ўзларини билмаганга олишди. Ахир, улар бошқа суд жараёнларини, юқоридаги хабарда келтирилганидек, икир-чикиригача ёритишмоқда-ку! Эслатиб ўтамиз, айни шу кунларда собиқ сиёсий маҳбуслардан 15 нафарининг апелляция суди бўлиб ўтмоқда. Бу сафар ҳам ҳар қандай янгиликларни ёритиб келаётган ахборот воситалари яна жим. Бу ҳолат эса бугунги дунё ҳамжамияти ОАВ бетарафлиги ва мустақиллигини назарда тутувчи тўртинчи ҳокимият деган даъволари ёлғонлигини ва бу воқеда амалга ошмайдиган иш, яъни утопия эканлигини яна бир бор исботламоқда.  

Хабар (kun.uz 25.09.2024й): Ўзбекистонда фермерларни пахтанинг арзонроқ нархига рози бўлишга мажбурлаш ҳолатлари кузатилмоқда.

Изоҳ: Ўзбекистонда пахта терими кетаётган бир вақтда, фермерлар бошига яна бир синов келди. Яъни дунё бўйича пахта нархи тушиб кетгани учун фермер ва кластерлар ўртасида тузилган аввалги шартномага қўшимча, нархни пасайтириш бўйича янги келишув тузилиши ва фермерлар пастроқ нархга ўз ихтиёри билан рози бўлишлари керак экан. Давлат ажратадиган пахтанинг ҳар бир килоси учун 1000 сўмдан субсидия фермерларни қўллаб-қувватлаш учун эмас, балки турган-битгани зарар бўлган кластерлар манфаати учун хизмат қилишини мутахассислар батафсил ёритиб беришди. Буни қарангки, ўзи илма-тешик бўлиб ётган бюджетдан жами 3,5 трлн. сўм ана шу зараркунанда кластерларга бериляпти. Ҳозирда бутун республика бўйлаб фермерлар паст нархга рози бўлишга мажбурланяпти, ҳатто айримларини қаматиб юбориш билан қўрқитилаётгани ҳақида маълумотлар чиқяпти. Агар фермерлар янги шартларга рози бўлишмаса, субсидия берилмайди, терим пули учун кредитлар ажратилмайди, деб босим қилиняпти. Фермерларнинг даҳшатли тушига айланиб улгурган бу кластер тизими шахсан Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил қилинган эди. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг айтишича, кластерларнинг жуда катта қисми собиқ ёки амалдаги давлат органлари раҳбарлари ва амалдорлари билан чатишиб кетган. Демакки, кластерларнинг шунча зулм-зўравонлигига қарамай, уларга бирор чора кўрилмаётгани уларнинг давлат ҳимоясида эканлиги билан боғлиқ. Албатта, бундай ноҳақлик ва адолатсизлик амалда татбиқ қилинаётган ғайриисломий тузумнинг аччиқ меваларидан биридир. Бунга фақат Ислом тузумини ҳокимият тепасига олиб келиш билан нуқта қўйиш мумкин холос. Мана шундагина жабрдийда фермерларимиз кўксига офтоб тегади ва умуман олганда, қишлоқ хўжалиги соҳаси гуллаб-яшнайди.

Хабар (qalampir.uz 26.09.2024й): Тошкентдаги мактабда ўқитувчи биринчи иш кунидан 6-синф ўқувчисини аёвсиз калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Россия Федерацияси Ўзбекистондан мазкур ҳолатга изоҳ беришини сўради. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова хабар берди.

Изоҳ: Мария Захарованинг ушбу сўровига Олий Мажлис палатасининг спикер ўринбосари Алишер Қодиров, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов ва Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа томонидан Ўзбекистон ички ишларига аралашмаслик мазмунида жавоб берилди. Бироқ нима учун ўзбек ҳукумати раҳбарияти бу ҳолатга сукут сақламоқда?! Шунингдек, охирги пайтларда қанчадан-қанча ўзбек муҳожирлари Россия куч ишлатар тизимлари ёки миллатчи ҳаракатлар томонидан зўравонликка учраган ҳолатлар кўп бўлаётган бўлса-да, ўзбек ҳукумати бирор марта рус ҳукумати каби изоҳ талаб қилишга журъати етмаяпти. Ахир, меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари ҳимояси борасида тузилган икки томонлама битимлар борку! Мана шунинг ўзи ҳам ўзбек ҳукуматининг Россияга қарамлигини далилидир. Демак, бугунги суверен, мустақиллик деган сўзлар қуруқ сафсатанинг ўзгинасидир. Афсуски, мусулмон юртларининг барчаси ҳозирда мана шундай хор ҳолатда. Токи, мусулмонлар ягона Халифалик давлатида бир уммат бўлиб бирлашмас эканлар, на ташқи сиёсатда ва на ички сиёсатда мустамлакачи кофир давлатлар босимидан қутулолмайдилар. Аслида ҳам мусулмонлар учун бундай хор ва мағлуб бўлиб яшаш асло жоиз эмас! Аллоҳ таоло дейди:

وَلَن يَجْعَلَ اللّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً

– “Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас”. (Нисо:141)

Хабар (gazeta.uz 26.09.2024й): Ўзбекистонда давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси ишлаб чиқилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 23 сентябрдаги қарорида назарда тутилган.

Изоҳ: Мазкур ҳужжат билан концепция лойиҳасини ишлаб чиқадиган ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланади. Ушбу ислоҳотлардан мақсад пенсия ёшини кўтаришдир. Хабарда Жаҳон банкининг “2021−2030 йилларга мўлжалланган ижтимоий ҳимоя миллий стратегияси доирасида 2025 йилдан бошлаб пенсия ёшини 65 ёшгача босқичма-босқич (йилига 3-4 ой) оширишни назарда тутувчи қарор қабул қилиш энг мақбул вариант бўларди” деган таклифи сўзимизнинг яққол далилидир. Маълумки, Ўзбекистон халқаро ташкилотлардан энг кўп қарздор бўлгани бу Жаҳон банкидир (6,7 млрд. доллар). Ҳукумат пенсия ёшини ошириш билан харажатларни қисқартириб, маблағларни қарзни тўлаш учун тежамоқчи бўлаётганлиги кўриниб турибди. Бундан чиқадики, ўзбек ҳукумати олинган ва олинаётган қарзларни тўлашни юзсизларча халқнинг ёши ўтган қатламига юклашни мақсад қилмоқда. Демак, ушбу ислоҳот халқ манфаатини кўзлаб эмас, ҳукумат ва ЖБ манфаатлари учун амалга оширилади. Инсоният муаммоларига ҳақиқий тўғри ечим фақат Исломдадир. Ислом низоми ҳаётга тўла қайтмагунча, очкўз мустамлакачи кофирлар ва уларнинг малайлари зулму ситамларидан мусулмонларни қутулишларининг имкони йўқ.        

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

30.09.2024й

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Депорт қилинганларга икки йил четга чиқиш тақиқланди: Муаммолар ҳал этилдими?

  • МАҚОЛАЛАР

    Президент мурожаати: халқаро олқишлар ва ички реаллик

  • МАҚОЛАЛАР

    HRW: Ўзбекистоннинг янги Жиноят кодекси ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 20.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 20.06.2026

    Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

  • 20.06.2026

    Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/