Ҳиндистон ўз ташқи ишлар вазирини Даккага жўнатган пайтда, бенгал денгиз ҳудудидаги икки кемани қўлга олиш билан қандай нома юборди?!

Матбуот баёноти
Ҳиндистон ўз ташқи ишлар вазирини Даккага жўнатган пайтда, бенгал денгиз ҳудудидаги икки кемани қўлга олиш билан қандай нома юборди?!
Бангладеш билан Ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар таранг вазиятда бўлиб турган бир пайтда, 2024 йил 9 декабр куни Ҳиндистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Викрам Мисри Даккага сафар қилди. Сафарининг дастлабки соатларида, Бангладеш ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жосимиддин билан меҳмонхонада учрашаётган пайтда, Ҳиндистон қирғоқ қўриқлаш хизмати Бангладеш денгиз чегарасини бузиб, бортида 78 нафар кемачи бўлган «FB Meghna-5» ва «FB Laila-2» кемаларини қўлга олди. Энг кичик дипломатик этикетни ҳам менсимаслик билан Ҳиндистон яна бир бор ўзининг душманона ташқи сиёсатини намойиш қилди. Ҳиндистоннинг бундай дипломатик позицияси янгилик эмас. Бу каби ҳаракатлар билан Бангладеш суверенитетини ҳурмат қилмай, дўстлик ўрнига душманликни ошкор ва яширин кўрсатиб келган. Босқинчи яҳудий вужуди Фаластиндаги мусулмонларга қарши душманлик қилиб келаётгани каби, мушрик Ҳиндистоннинг ҳам минтақада мусулмонларга душманлиги тўлиб тошган. Аллоҳ Таоло
﴿لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ ٱلنَّاسِ عَدَٰوَةٗ لِّلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱلۡيَهُودَ وَٱلَّذِينَ أَشۡرَكُوا﴾
«Иймон келтирган зотларга энг қаттиқ адоват қилгувчи одамлар яҳудийлар ва мушрик бўлган кимсалар эканини кўрасиз» [Моида 82]
деган. Шунинг учун, Бангладешдаги барча мусулмонлар Ҳиндистонни душман давлат дея эълон қилиб, у билан дипломатик алоқаларни узишни талаб қилмоқдалар. Шунингдек, Ҳиндистон томонидан бенгал армиясини заифлаштириш мақсадида Ҳасина билан тил бириктирган ҳолда 2009 йилда содир этилган Пилхона қирғини учун қасос олишни талаб қилишмоқда. Бироқ, муваққат ҳукумат халқнинг бирлашган кучига таяниш ўрнига, Ҳиндистоннинг ишончини қозонишга уринди. У Ҳиндистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосарини мамлакатга таклиф қилиб, ўзига бўлган одамлар умидини пучга чиқарди. Кўпчилик Ҳиндистонга қарши курашиш учун Америкадан ёрдам олишимиз керак, деб ўйлаб, Бангладешнинг мустамлакачи АҚШ кучлари билан ҳарбий муносабатларини олқишламоқда. АҚШ билан Бангладеш ўртасида 2024 йил 11 декабрда «икки томонлама ҳарбий диалогнинг 11-тури» бошланганлиги, Америка шу орқали давлатимиз ҳудуди ва ҳарбий кучларимиздан ўзининг геосиёсий манфаатлари йўлида ёқилғи сифатида фойдаланишга қаттиқ уринаётганлиги барчага маълум. Ҳиндистон Американинг минтақадаги манфаатлари қўриқчиси ҳамда «Quad» ҳарбий коалициясига аъзосидир. Америка уни коалицияга қўшиш билан Хитойни тийишни ва Халифалик давлати барпо этилишини олдини олишни кўзлаган. Аллоҳ Таоло бундай демоқда:
﴿لَّا يَتَّخِذِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ ٱلۡكَٰفِرِينَ أَوۡلِيَآءَ مِن دُونِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَۖ وَمَن يَفۡعَلۡ ذَٰلِكَ فَلَيۡسَ مِنَ ٱللَّهِ فِي شَيۡءٍ إِلَّآ أَن تَتَّقُواْ مِنۡهُمۡ تُقَىٰةٗۗ وَيُحَذِّرُكُمُ ٱللَّهُ نَفۡسَهُۥۗ وَإِلَى ٱللَّهِ ٱلۡمَصِيرُ﴾
«Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар! Ким шундай қилса, бас, Аллоҳга ҳеч нарсада эмас (яъни Аллоҳга бегонадир). Магар улардан эҳтиёт бўлиб турсаларингиз (юзаки муомала қилсангиз жоиздир), Аллоҳ сизларни Ўзининг (азобидан) огоҳ қилур. Ва фақат Аллоҳга қайтажаксиз» [Оли Имрон 28]
Шунинг учун, Ҳиндистонга қарши туришда мусулмонларнинг куч-қудратини қўйиб, АҚШ ёрдамларини қабул қилиш ўз жонига қасд қилиш бўлиб, динимизга зиддир.
Эй мусулмонлар!
Росулуллоҳ ﷺ
«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
«Имом-халифа қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади», дедилар. (Саҳиҳи Муслим). Юртимизда Халифалик давлати барпо бўлса, бутун Ислом Уммати, шу жумладан, Кашмир ва Фаластин мусулмонлари ҳам, мазлум роҳинга мусулмонлари ҳам бирлашади, Бангладеш ўша кундан бошлаб етакчи давлатга айланади. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Ҳиндистонни тийиб қўйишга айни минтақадаги мусулмон кучларининг ўзи етарли. Бундан ташқари, Ҳиндистоннинг чор атрофи мусулмон юртлари ва душманлари билан ўралган. Эртага барпо бўлажак Халифалик давлати барча исломий юртларни, жумладан, Покистон, Индонезия, Малайзия, Афғонистон каби ядровий энергияга эга юртларимизни бирма-бир бирлаштиради. Шу билан бирга, мусулмонларга нисбатан уруш ҳолатида бўлмаган давлатлар билан стратегик алоқалар ўрнатади. Бинобарин, барпо бўлажак Халифалик изоляцияда қолган давлат бўлмайди. Аксинча, дунёнинг янги энг катта кучи сифатида ўртага чиқади. Бунинг натижаси ўлароқ, мустамлакачи Ғарб давлатларида, хусусан АҚШ билан Британияда ва уларнинг минтақадаги Ҳиндистон ва яҳудий вужуди каби тобеларида мусулмонларга тажовуз қилишга умуман журъат қолмайди. Шундай экан, Уммати Исломнинг ҳимояси ва улуғлигининг бирдан-бир қалқони бўлмиш Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрир етакчилиги остига киринг ва шу хусусда армия сафидаги холис ўғлонларингиздан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беришни талаб қилинг.
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَحُولُ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَقَلۡبِهِۦ وَأَنَّهُۥٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ﴾
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!