| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Иордания қиролининг Америкага хорларча қилган сафари

Иордания қиролининг Америкага хорларча қилган сафари

By htadmin
24.02.2025
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Иордания қиролининг Америкага хорларча қилган сафари

Қирол Абдуллоҳ 2025 йил 6 феврал, пайшанба куни иш сафари билан Иорданиядан Британия ва Америкага жўнаб кетишидан олдин, Трамп телефон орқали суҳбатда ундан кўпроқ фаластинликларни қабул қилишни талаб қилди. У журналистларга «Мен унга кўпроқ масъулиятни ўз зиммасига олишини исташимни айтдим. Ҳозир бутун Ғазога қараб кўряпманки, у ерда тартибсизлик, ҳақиқий тартибсизлик ҳукмрон», деди. Сафар олдидан Иордания қироли бир қатор араб давлатлари ҳукмдорлари ва БМТ бош котиби билан боғланиб, фаластинликларнинг кўчирилишини рад этишини ва уларни ўз ерларига жойлаштириш зарурлигини таъкидлади. У Сисий ва Ибн Салмон билан ҳам келишиб олди. Трамп эса АҚШнинг Иорданияга ёрдамини, шунингдек, USAIDнинг Иорданиядаги лойиҳаларини молиялаштиришни тўхтатиб қўйди.

Ушбу сафар ва Трамп билан бўлган миналарга тўла учрашув Иордания режими учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Гарчи у уч ой олдин Британияга сафар қилиб, икки марта қирол Чарлз билан ҳамда бош вазир Стармер ва бошқалар билан учрашган бўлса-да, олдиндан маслаҳатлашиб, тайёргарлик кўриш учун хўжайини Британияга сафар қилиши керак бўлди. Одатдагидек, Иордания ташкил топганидан бери у учун «итоат уйи» ҳисобланган Британияга бўлган бундай сафарлар тафсилотлари очиқланмайди. Шу боис унинг ушбу сафарининг янги пайдо бўлган масалалар, айниқса, ҳал қилувчи масалалар билан боғлиқ янги кўрсатмаларни олиш учун амалга оширилган сафар эканлиги тушунилади.

Абдуллоҳ Трамп билан 2025 йил 11 феврал сешанба куни сўзлашувлар бошланишидан олдин Оқ уй эшиги олдида очиқ табассум билан кўришди. Ноқулай вазиятни олдини олиш учун матбуот анжуманини ўтказмасликка келишилган эди. Аммо Трамп, Абдуллоҳнинг Британияга содиқлигини ва олдиндан у ерга сафар қилганини билгани ҳолда, суратчи ва журналистлар учрашув залига кириб, қиролни ноқулай аҳволга солиб қўядиган саволларни беришлари учун уларга эшикни кенг очиб қўйди. Чунки унинг Америка президентлари олдидаги, камералар ортидаги заиф нутқи, шунингдек, матбуот ходимлари ва халқ олдида ўзини тутиши уни ноқулай аҳволга солиши табиий эди ва шундай бўлди ҳам.

Ушбу мақола оммавий ахборот воситалари, хусусан, Иорданиянинг расмий оммавий ахборот воситаларидаги қиролнинг позициясини талқин қилишга ва уни тузатишга бағишланган баҳс-мунозараларни сиғдира олмайди. Аммо у билан Трамп ўртасида бўлиб ўтган суҳбатдаги баҳсли бўлмаган баъзи ибораларни келтириб ўтишимиз мумкин:

Трамп: Биз ҳозир бир неча қисқа мунозараларни ўтказдик, кейинроқ уларни узоқроқ муҳокама қиламиз. Бугун сиз ва ўғлингизни орамизда кўриш биз учун фахрдир. Агар сиз бир неча сўз айтмоқчи бўлсангиз, сизга катта раҳмат.

Қирол Абдуллоҳ: Жаноб президент, мен чин дилдан ишонаманки, Яқин Шарқда биз дуч келаётган барча қийинчиликларга қарамай, ниҳоят бизни маррага етаклай оладиган, минтақада барчамизга барқарорлик, тинчлик ва фаровонлик олиб кела оладиган одамни кўряпман.

Мухбир: Жаноб президент, нега қирол фаластинликларни қабул қилиши керак? У буни қилишни хоҳламаслигини аниқ айтди.

Трамп: Билмадим, балки унинг айтадиган гапи бордир. Чунки биз буни қисқача муҳокама қилдик. Ўйлайманки, сиз ҳозир нимадир демоқчисиз.

Қирол: Яхши, жаноб президент, ўйлайманки, бу ерда Миср ва араб давлатларининг режаси борлигини айтиб ўтишимиз керак. Бизни Муҳаммад ибн Салмон Риёздаги музокараларга таклиф қилди. Бу ердаги энг муҳим нарса масалани қандай қилиб барча томонлар учун қулай тарзда ҳал қилишдир. Очиғи, биз Қўшма Штатларнинг, минтақа халқларининг ва айниқса, Иорданиядаги менинг халқимнинг устувор манфаатларини ҳисобга олишимиз керак. Ўйлайманки, биз зудлик билан қила оладиган ишлардан бири саратонга ёки жиддий хасталикка учраган 2000 нафар болани имкон қадар тезроқ Иорданияга олиб келишдир. Кейин Мисрнинг Ғазо муаммоларини ҳал қилиш бўйича қандай режа тақдим этишини кутиб қоламиз.

Трамп: Бу ҳақиқатан ёқимли ишора, бу жуда ажойиб ва биз Миср билан қолган ишларга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, сиз катта силжишларни кўрасиз. Ишонаманки, сиз Иордания билан катта силжишларни кўрасиз. Фаластинликларга ёки ҳозир Ғазода яшаётган одамларга келсак, улар гўзал тарзда бошқа жойда яшайдилар. Улар тинч ҳаёт кечирадилар.

Мухбир: Жаноб президент, сиз уларнинг бошқа жойда тинч ҳаёт кечиришини айтдингиз. Уларнинг айнан қаерда яшашларини истайсиз?

Трамп: Хўш, масала мен уларнинг қаерда яшашларини исташим эмас, балки улар яшайдиган жой биз ҳаммамиз гуруҳ сифатида танлаган жой бўлади. Ўйлайманки, бир ер участкаси Иорданияда, яна бир участка Мисрда бўлади.

Мухбир: Сиз фаластинликларга ажратмоқчи бўлган ер участкаси Иорданияда борми?

Қирол: Айтганимдек, биз аввало юртимиз манфаатларини кўриб чиқишимиз керак. Менимча, Миср президенти кенг қамровли режани муҳокама қилиш учун араб давлатлари раҳбарлари гуруҳини таклиф қилмоқчи.

Демак, ушбу очиқ учрашувдан сўнг, узоқ муддатли маслаҳатлашувлар бўлди. Бу учрашувда Трампнинг тасодифий ҳужумидан қиролнинг шошиб, саросимага тушиб қолгани кўриниб турибди. Чунки Трамп, айниқса, Иорданияда Ғазо аҳли кўчириладиган ер участкаси бўлади, деб айтган пайтида, бу уни жим туришга ва жавоб бермасликка мажбур қилди. Мана шу пайтда қиролнинг тилидан: «Йўқ, асло бундай бўлмайди», деган гап чиқиш керак эди. Аммо у, Трампни «тинчлик ва фаровонлик олиб келадиган одам», деб сифатлаб унга хушомадгўйлик қилсаю ва Американинг манфаатларини ўз юрти манфаатларидан муқаддам қўйсаю, буни қандай айта олсин.

Қирол Иорданияга қайтган пайтда, расмий доиралар томонидан уюштирилган ҳолда, айрим одамлар кўчага чиқиб, мамлакатнинг манфаати биринчи ўринда туриши тўғрисидаги қиролнинг гапларига ўзларини ишонган қилиб кўрсатишди. Аслида эса уларнинг ҳолати қуйидагиларни айтиб турар эди: «Агар сиз халқингиз манфаати биринчи ўринда туради деган гапингизда самимий бўлсангиз, Американинг Иордания ва Фаластин аҳлига, шунингдек, бутун минтақа халқларига биринчи душман эканлиги халқингизга аён бўлганидан кейин, бу нарса ҳақиқий амалий чораларни кўришни тақозо этади. Иордания аҳли манфаати Америка билан қўшма мудофаа шартномасини бекор қилишни, ҳарбий базаларини ёпишни, АҚШ аскарларини чиқариб юборишни, мустамлакачилар ёрдамидан воз кечишни ва бу ёрдамларни олиш ўрнига Иорданиянинг улкан бойликларидан фойдаланишни талаб қилади. Шунингдек, Иордания аҳли манфаати учун ишлашда самимий бўлиш яҳудий вужуди билан Водий Араба келишувини ва улар билан тузилган барча келишувларни бекор қилишни ҳамда у билан уруш ҳолатида бўлишни ҳам талаб қилади. Чунки Иордания аҳли Ғазодаги мужоҳидларнинг қаҳрамонликларини ҳамда уларнинг яҳудий вужудини таҳқирлаб, унга кийдирилган сохта «қувват тожини» парчалаган сабот-матонатларини кўрганларидан кейин, Фаластин масаласининг амалий ва шаръий ечими Фаластинни қандайдир бир бўлагини тан олиш эмас, балки яҳудийларга қарши курашиш, уларни Фаластиндан қувиб чиқариш эканлигига ишонч ҳосил қилдилар.

Трамп билан бўлган суҳбатда араб давлатларининг муштарак режаси борлиги ҳақида гапириб, Миср ва Саудия ҳукмдорларини баҳона қилиш Американинг режаларига таслим бўлишни англатади. Аслида Вашингтоннинг мақсади, Фаластин масаласини араб лидерлари орқали йўқ қилишдир. Араб давлатлари ҳукмдорлари ўз халқларига қарши тил бириктириш учунгина тўпланишади. Аслида эса кофир Ғарб мустамлакачилиги чангалидан халос бўлиш, у ёки бу мустамлакачига малай бўлишни бас қилиш учун тўпланишлари керак эди. Сайкс-Пико уларни парчалаб ташлади. Аммо улар ўзларидан олдинги золимлар қисматидан сабоқ олишмаяпти.

Хулоса: Иордания қироли ҳамда унинг олдинги ва ҳозирги рувайбиза ҳамкасблари поймол қилган куч-қудратимизни қайта тиклаш дунёни ўзининг адолати ва раҳмати билан бошқарган Халифаликни қайта барпо этиш билан бўлади. Зеро, мусулмонлар халифаси Никифорга шундай хат йўллаган эди: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мўминлар амири Ҳорундан Рим кўппаги Никифорга! Эй кофирнинг ўғли, хатингни ўқидим. Жавобини хат орқали эмас, тўғридан-тўғри ўз кўзинг билан кўрасан. Вассалом». Бу – Уммат Аллоҳнинг изни ила яқинда бўладиган халифасидан Трампга ва яҳудий етакчиларига йўлланишини кутаётган хитобнинг айни ўзидир.

﴿وَيَوۡمَئِذٖ يَفۡرَحُ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ + بِنَصۡرِ ٱللَّهِۚ﴾

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар»  [Рум 4-5]

Роя газетасининг 2025 йил 19 феврал чоршанба кунги 535-сонидан

 

TagsИордания қиролиҚазоҚирол Абдуллоҳ
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Политехника университетидаги Ал-Ваъй гуруҳи яҳудийлар вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришга қарши қатор тадбирлар уюштирди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудий вужудининг мусулмонлар ва уларнинг юртларига қарши журъати

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир ёшларидан ташкил топган делегация Силат Ҳорисиядаги Жарадот уруғини зиёрат қилди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 20.06.2026

    Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • 18.06.2026

    ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • 18.06.2026

    ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/