Европа Иттифоқининг юртимизга қизиқиши ортида нима бор?
Европа Иттифоқининг юртимизга қизиқиши ортида нима бор?
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 март куни Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Кая Каллас бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Бундан олдин Кая Каллас раислигида Ашхабодда бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи”нинг 20-вазирлар учрашувида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов иштирок этган эди. Ш. Мирзиеёвнинг Еврокомиссия вице президенти Кая Каллас билан учрашуви чоғида асосий эътибор жорий йилнинг 3-4 апрел кунлари Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити тадбирларини ўтказиш масалаларига қаратилди.
Маълумки, саммитда Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен иштирок этди. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари иштирокидаги бу тадбирни Ш. Мирзиёев очиб берди. Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта саммит олди шундай деганди: “Биз тартибсизлик ва бўлиниш кучайган дунёда яшаяпмиз. Европа Иттифоқи учун ягона тўғри йўл – мустаҳкам ҳамкорликлар ўрнатиш орқали тинчлик ва фаровонликни таъминлашдир. Кўп қутбли дунё шароитида янада фаол ва йўналтирилган ҳамкорлик зарур. Биринчи “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” саммити халқаро ҳуқуққа тўлиқ ҳурмат қилган ҳолда, тинчлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш йўлида ҳамкорликни мустаҳкамлашга бўлган қатъий ниятимизни тасдиқлайди”.
Кўриниб турибдики, Европа Иттифоқининг минтақага таъмалари сезиларли даражада кучайган. Бунинг сабаби, Трамп ҳукумат тепасига келгач, Украинадаги уруш фонида ҳалқаро майдонда вужудга келган вазиятдир. Америка Европадан юз ўгиргач, Европа Иттифоқи гўё эри ташлаб кетган хотин каби оиланинг моддий томони ва хавфсизлиги зиммасига тушган пайтда довдираб қолгандай саросимага тушиб қолди. Оқибатда, хавфсизлиги ва ҳаётий манфаатларини сақлаб қолиш учун шошилинч ҳаракатга тушди. Трамп эса, Россияга яқинлашиш орқали уни Хитойдан ажратиб, Россиядан фойдаланган ҳолда Европа Иттифоқи ва Хитойни ўзига тобе ва янада заиф ҳолатга туширишни мақсад қилди. Натижада, ҳалқаро майдондаги кучлар мувозанатида силкиниш юзага келди. Мана шундан келиб чиқиб, Европа Иттифоқининг Марказий Осиёга интилиши кучайганлигига баҳо берадиган бўлсак:
1. Европа Иттифоқи минтақада, хусусан, Ўзбекистонда ўзининг ҳаётий манфаатларини, яъни уран, олтин, нефт, газ сингари арзон табиий ресурсларидан фойдаланиш имкониятини кўради. Шунингдек, Россияга қарши санкциялар жорий қилгандан кейин ўз маҳсулотлари учун йўқотган бозорини Марказий Осиё минтақасида очиш имкониятини ҳам кўрмоқда. Минтақада аҳоли сони 80 млн дан ошса, Ўзбекистоннинг ўзида 37,5 млн дан ошади, яъни шунча миқдорда истеъмолчи бор дегани. Шу билан бирга, кўп сонли арзон ишчи кучи ҳам мавжуд.
2. Юк ташиш учун янги халқаро транспорт ва логистика йўналишини йўлга қўйиш. Европа Иттифоқи транскаспий халқаро транспорт йўналишини Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш учун муҳим деб билади. Бу йўл Россия орқали ўтмасдан, Хитойдан Европага юкларни ташишнинг муқобили сифатида Қозоғистон, Каспий денгизи, Озарбайжон ва Грузия орқали ўтади ҳамда темир йўл ва денгиз транспортини бирлаштиради. Ҳозирда “Янги Ипак йўли” деб ном олган Хитойдан Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистон орқали Европага Россияни айланиб ўтувчи темир йўл қурилиши бошланган.
3. Хавфсизлик юзасидан минтақада Россия таъсирини камайтириш, асосийси, Ислом фактори хавфига “терроризм ва экстремизмга қарши кураш” номи остида курашиш. Чунки минтақа халқларида уйғониш ҳаракатлари тобора жадаллашиб боряпти. Шу сабабдан, куни кеча Ўзбекистон президентининг махсус вакили Абдулазиз Комилов Брюсселда Европа Иттифоқининг терроризмга қарши кураш бўйича координатори Бартьян Вегтер билан учрашиб, терроризм ва радикаллашув таҳдидларига қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.
Хулоса шуки, Европа Иттифоқи ҳам Россия, Хитой, Америка каби юртимиз ва минтақадаги улкан бойликларга ўзининг ҳаётийлигини таъминлайдиган жон томирлари, деб қараб таъмагирлик қилмоқда. Уларнинг бу ёвуз мақсадларига тўсиқ бўладиган нарса эса, халқимизнинг Ислом асосида уйғонишидир. Шунинг олдини олиш учун улар Ўзбекистон ҳукумати билан тил бириктириб, терроризмга қарши кураш ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашмоқда. Токи, биз мусулмонлар Исломий қонунлар билан яшаш энг тўғри йўл эканлигини англаб, Рошид Халифаликни тиклаш орқали Исломий ҳаётни қайта барпо қилмас эканмиз, молларимиз, жонларимиз, юртларимиз очкўз мустамлакачилар ўртасида талаш бўлаверади. Расулуллоҳ ﷺ айтадилар:
“Имом (халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”. (Бухорий ва Муслим ривояти).
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ
07.04.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми