«Адаштирув ва дезинформация»

Матбуот баёноти
«Адаштирув ва дезинформация»
Мустақил мусулмон номзодлар ҳақида «7 News» телеканалида тарқатилган хабарга раддия
«7 News» кеча ўзи эълон қилган бир «хабар»да мусулмонлар жамияти ичида бўлажак федерал сайловларда мустақил мусулмон номзодларнинг роли ва таъсири борасида «ихтилоф», борлигини даъво қилди.
«7 News» ҳукумат муассасалари билан яқин алоқалари билан танилган доктор Жамол Рифийдан интервью олди. Доктор яқинда мусулмон диаспорасига ўзининг «тизим сиёсатига чексиз содиқ» эканини таъкидлаб, бир қанча мактублар ёзган. Унинг ёзганлари барча ажойиб эртаклар сингари, ёлғон ва фантазиядан бошқа ҳеч нарсага асосланмаган. Бу «7 News»ни ўзининг изоҳларини – аксар ҳолларда нотўғри ва туҳмат бўлишига қарамай – ҳақиқат сифатида кўрсатишига тўсқинлик қилмади. Афсуски, ушбу мамлакатдаги таблоид журналистика мана шундай аҳволда.
Ҳизб ут-Таҳрир – Австралия айни телеканал хабарини қуйидагича изоҳлайди:
1 –«7 News» телеканали томонидан мусулмон диаспорага нисбатан дезинформация айбловининг қўйилиши жуда бемаъниликдир.
2 –Бундай «Лой чаплаш» журналистикаси демократик сиёсатнинг асосий рефлексларидан биридир. Демократик тизимларда тез-тез учраб турадиган бу услуб рақибга ҳужум қилиш ва жамоатчиликда салбий тасаввур ҳосил қилиш учун умидсиз уринишдир.
3 –Ушбу хабарнинг остида ирқчилик ҳикояси ётганлиги дарҳол кўзга ташланади. Мусулмонлар ўзларининг сиёсий мақсадларига кўра мустақил позицияни эгаллашлари тизимли равишда таҳдид сифатида кўрсатилмоқда. Бу йўналиш «7 News»да шу қадар очиқ-ойдин тақдим этилдики, уни яшириб ҳам ўтирмади.
4 –Ҳизб ут-Таҳрирга «террорист» деган айбловни – мутлақо тўғри келмаса ҳам – ёпиштириб ташлашганига келсак, бу янгилик эмас. Улар ўнлаб йиллардан бери давом этиб келаётган «терроризмга қарши кураш»дан кейин шундай йўл тутадиган бўлиб қолишган. Қарангки, терроризм атамасининг ўзи ҳақиқий маъносини йўқотди, балки Ғарб давлатларининг террорига зид келган ҳар бир нарсага қарши фойдаланиладиган қуролга айланиб қолди.
5 –Ғазодаги геноцидга қарши мусулмонларнинг ғазабига бундай камситувчи хабарлар билан жавоб беришга уриниш нафақат оммавий ахборот воситаларининг, балки бундай хабарлар билан доимо чамбарчас боғлиқ бўлган тизимнинг мусулмонларга нисбатан нафратини очиб беради. Бу жирканч хатти-ҳаракат жамиятнинг ғазабини янада кучайтиришдан бошқа мақсадга хизмат қилмайди.
6 –Мавзу жиддий бўлмаганида, бундай ёлғон хабар изоҳ беришимизга муҳтож бўлмасди. Бироқ Ғазо аҳли бизнинг аниқ-тиниқ позициямизга муҳтож. Шу билан бирга, Австралия каби давлатлардаги мусулмон диаспора ҳам эркин сиёсий фаолият қилиш ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган инсонларга муҳтож. Диаспора демократик тизимда иштирок этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаётган бўлиши мумкин. Бироқ Фаластинга ёрдам бериш ҳамда яҳудийларнинг фаластинликларга қарши жиноят ва геноцидларида қатнашган ҳукмдорлардан ҳисоб сўраш масаласида фикрларимиз бирдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Австралиядаги матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ