“Халқ хизмати” шиори остида ҳукмронлик кураши

“Халқ хизмати” шиори остида ҳукмронлик кураши
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
2025 йилги БМТ Давлат хизмати форуми ва тақдирлаш маросими 23-25 июн кунлари Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди. “2030 йилгача беш йил: барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш” мавзусида БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Стратегик ислоҳотлар агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган бу форум илк марта Марказий Осиё минтақасида ўтказилди. Форумда нафақат ялпи мажлислар ва мавзули муҳокамалар, балки давлат бошқарувининг янги шакллари бўйича стратегик музокаралар ҳам ўтказилди. Форумни очиб берган Саида Мирзиёева БМТ Бош котибининг иқтисодий ривожланиш бўйича ёрдамчиси Навид Ҳаниф ҳамда БМТнинг Давлат хизмати бўйича халқаро комиссияси раҳбари Ларби Жакта билан учрашув ўтказди.
“Фақатгина саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва ёш етакчиларни қўллаб-қувватлаш орқали халққа ҳақиқий хизмат қиладиган давлат хизмати тизимини яратиш мумкин”, – деди Мирзиёева.
Қозоғистондан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон, хусусан, Самарқанд шаҳри Америка бошчилигидаги Ғарб тадбирлари учун майдонга айлангани ҳақиқат. АҚШ Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги геосиёсий мақсадларига эришиш йўлида фаолликни оширган бир пайтда, Ўзбекистонда БМТ Давлат хизмати форуми ўтказилиши эса, Россия сақлаб қолишга уринаётган ҳукмронликни Америка қўлга киритишга интилаётганидан дарак беради. Чунки Трамп маъмурияти минтақавий сиёсатини юритишда Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги барқарор таянчи бўлишини хоҳлайди. Шунинг учун Самарқанд форуми коррупция ботқоғига ботган, тарафкашлик ва салоҳиятсиз бошқаруви туфайли халқнинг норозилигига учраган Мирзиёев ҳукуматини яланғоч подшоҳнинг “либоси”ни мақтагани каби дипломатик манипуляция қилиши ортидан Америка манфаатларига хизмат қиладиган сиёсий элитани шакллантиришга қаратилган дейиш мумкин. Буни Мирзиёевнинг сўнгги пайтларда ҳукуматдаги “тўғаноқ”ларни ишдан олиб, Ғарбга мойил кадрларни атрофида жамлашга уринаётгани ҳам тасдиқлаб турибди. Бинобарин, форум арафасида Саида Мирзиёева президент маъмурияти раҳбари лавозимига тайинланди, унинг ёрдамчиси сифатида эса Комил Алламжоновнинг қайта саҳнага чиқиши кузатилди.
БМТ Американинг глобал таъсир қуроли бўлиб, уни “ўргимчак тўри”га ўхшатилиши ҳам бежиз эмас. Чунки расман ўзини олийжаноб мақсадли халқаро тузилма сифатида таништирса-да, аслида Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси каби ташкилотларининг дастур ва лойиҳалари орқали кучсиз давлатларни ўз тўрига илинтириб, барча имконият ва ресурсларини ўлжа қилади. Марказий Осиё Евроосиё қитъасининг қоқ ўртасида, Ўзбекистон эса минтақанинг марказий қисмида жойлашгани ҳамда камёб ер элементлари, энергетика, сув ва ер ресурсларига бой бўлгани ҳолда мустамлакачи Америка, Россия, Хитой ва Европа давлатларининг стратегик кураш майдонига айланди. Америка бу ўринда терроризмга қарши кураш, табиий ресурсларга кириб бориш, бир ёқлама хокимиятни шакллантириш, минтақада ўз мавқеини мустаҳкамлаш ҳамда Россия ва Хитой таъсирини минималлаштириш учун ҳукмронликка интилмоқда. У ҳокимиятни ўзлаштириш мақсадига ҳарбий йўл билан эмас, балки идеологик таъсир, бошқарув модели, кадрлар, IT-инфраструктура ва ташқи маблағ орқали эришмоқчи. Шунинг учун БМТ Давлат хизмати форуми халқ манфаатларига эмас, балки мустамлакачи Американинг геосиёсий мақсадларига қаратилганлиги аниқ. Шундай экан, нафақат Ўзбекистон, балки барча исломий юртларнинг тақдирини ҳал қилувчи масала бугунги халқаро тузилма ва ташкилотлар ҳамда уларнинг ортида турган кучларда эмас, балки ер юзида адолат ва барқарорликни шубҳасиз таъминлайдиган Рошид Халифалик давлатини тиклашдадир.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ
28.06.2025й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ