Ҳиндистон ва Марказий Осиё: Геосиёсий яқинлашув ортидаги мақсадлар

Ҳиндистон ва Марказий Осиё: Геосиёсий яқинлашув ортидаги мақсадлар
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
2025 йил 6 июнь куни Нью-Деҳли шаҳрида Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг тўртинчи мулоқоти бўлиб ўтди. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан юқори даражадаги делегациялар иштирок этган ушбу учрашув расмий баёнотларда “ҳамкорликни чуқурлаштириш” деб баҳоланган бўлса-да, аслида унинг ортида Хитой ва Россия таъсирига қарши туриш, энергетика йўлларини диверсификация қилиш ва АҚШнинг минтақадаги сиёсий мавқеини мустаҳкамлаш каби жиддий стратегик мақсадлар бор.
Ҳиндистонни бошқараётган Нарендра Моди бошчилигидаги Бхаратия Жаната партияси Америкага малай партия бўлиб, Американинг Евроосиё стратегиясини амалга ошириш устида иш олиб боради. Шунингдек, Хиндистон босқинчи (исроил) билан бирга Трампнинг “эгизак фарзанди” ҳисобланади. Журналист ва ёзувчи Азад Эссанинг “Душман юртлар: Ҳиндистон ва (исроил) ўртасидаги янги иттифоқ” номли китоби икки давлат ўртасидаги “стратегик шериклик” тарихини таҳлил қилади. Муаллифнинг таъкидлашича, хиндутва ва сионизм (исроил)нинг фаластинликлар ерларини босиб олиши ва Ҳиндистоннинг мусулмонлар яшайдиган Кашмир устидаги назоратига асос бўлиб хизмат қилмоқда. 2019 йилдан бери Ҳиндистон Кашмирда “цивилизацион изланиш” тушунчасини илгари суришда (исроил) тажрибасидан фойдаланмоқда.
Эссе Ҳиндистон ва (исроил) ўртасидаги иттифоқ икки босқинни боғлаб турувчи омил эканига эътибор қаратади. Чунки “зўравонлик усуллари” ўхшаш ва улар ўхшаш асослар билан оқланади. Ҳиндистон ва (исроил) ўртасидаги қурол-яроғ савдоси, биргаликда қурол ишлаб чиқариш, кузатув технологиялари ва қўшма ҳарбий машқлар Кашмир ва Фаластиндаги босқинларга ўзаро қўллаб-қувватловни таъминлайди. Шунингдек, (исроил) Ҳиндистон бошқарувидаги Кашмирдаги полицияга ўқув, кузатув ускуналари ва радар технологияларини тақдим этади. Стокгольм тинчлик муаммоларини ўрганиш институти маълумотларига кўра, 2021 йили (Исроил) Ҳиндистонга энг кўп қурол етказиб берувчи учта давлат қаторига кирган ва (Исроил) қурол-аслаҳа экспортининг 43 фоизи Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келган.
Яна эсседа келтирилишича, 2000 йилдан бошлаб АҚШ Конгрессидаги ҳинд америкаликлар ўз фаолиятларида Америка Яҳудий Қўмитаси (AJC) ва AIPAC'га таянганлар. Ҳинд лоббичилари умумий мақсадларга эришиш учун бу гуруҳлар билан ҳамкорлик қилганлар. “Биз улар билан сиёсий фаолликка яҳудийча ёндашувни ўртоқлашдик, – деди AJC раҳбари Энн Шаффер 2002 йилда Forward газетасига берган интервьюсида. – Биз уларга сиёсий дастурларини амалга ошириш учун воситаларни бермоқчимиз”.
Дарҳақиқат, Ҳиндистон билан босқинчи (исроил) вужуди ўртасидаги муносабатлар, Ислом ва мусулмонларга қарши душманчиликда ўз чўққисига чиққанлиги Моди ва унинг ҳамкасби Нетаньяҳу ҳокимиятга келганидан сўнг анча мустаҳкамлашди. Аллоҳ таоло айтади:
لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ النَّاسِ عَدَاوَةً لِّلَّذِينَ آمَنُوا الْيَهُودَ وَالَّذِينَ أَشْرَكُوا ۖ
– “Иймон келтирганларга энг ашаддий душманлар яҳудийлар ва ширк келтирганлар эканини кўрасиз”. (Моида:82)
Қаттол Трамп мана шу икки адоватгўй вужудларнинг қўли билан мусулмонларнинг дини, моли, жони ва номусига қарши мислсиз жиноятлар содир этмоқда. Нью-Деҳли шаҳрида Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг тўртинчи мулоқоти чоғида қабул қилинган Қўшма баёнот матнидан ҳам мана шу масалалар асосий муҳокама марказида бўлгани маълум бўлади.
* Хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш: Терроризмнинг барча шакл ва кўринишларига қарши курашишга содиқлик тасдиқланди, террористик ҳужумлар қораланди. Миллий хавфсизлик кенгашлари ўртасидаги мунтазам маслаҳатлашувларнинг муҳимлиги қайд этилди.
* Минтақавий ва глобал масалалар: Террорчилик ва гиёҳванд моддалардан холи, тинч ва барқарор Афғонистонни қўллаб-қувватлаш.
* Ресурслар: Ноёб ер элементлари ва муҳим минералларни биргаликда қазиб олишга қизиқиш билдирилди, шунингдек, иккинчи Ҳиндистон-Марказий Осиё ноёб ер элементлари форумини ўтказишга чақирилди.
* Шимол-Жануб халқаро транспорт йўлагининг (INSTC) аҳамияти таъкидланди ва Ҳиндистоннинг Туркманистон ва Ўзбекистоннинг унга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаши қайд этилди. Баёнотда, шунингдек, Ҳиндистон ва Марказий Осиёнинг Чобаҳор порти бўйича қўшма ишчи гуруҳи йиғилишининг муваффақиятли ўтгани ва Марказий Осиё давлатларининг ундан фойдаланишга қизиқиши қайд этилди.
* Марказий Осиё минтақаси ва Ҳиндистон ўртасидаги ўзаро алоқаларни кучайтиришга қаратилган, ҳозирда амалга оширилаётган иқтисодий лойиҳаларнинг, жумладан, “Туркманистон – Афғонистон – Покистон – Ҳиндистон” (ТАПҲ) газ қувури лойиҳасининг долзарблигига алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, Марказий Осиё давлатлари ва Ҳиндистоннинг транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш масаласи, шу жумладан, минтақавий ва халқаро транспорт коридорларини яратиш бўйича қўшма ташаббусларни илгари суриш ҳам кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, Россия ва Хитойнинг Марказий Осиё мамлакатларига кучли таъсири сақланиб турибди. Хитойнинг “Бир камар, бир йўл” лойиҳаси орқали минтақадаги инфратузилма ва энергетика соҳаларидаги иштироки кенгаймоқда. Россия эса ҳарбий-сиёсий жиҳатдан, айниқса КХШТ орқали ўз таъсирини сақлаб қолишга қаттиқ интилмоқда. Шундай бир шароитда Ҳиндистоннинг Марказий Осиёга кириб келишга қаратилган қадамларини, ушбу икки геосиёсий кучга – Россия ва Хитойга қарши мувозанат яратишга интилиш деб баҳолаш мумкин.
Марказий Осиё нафақат нефть ва газ захиралари, балки Афғонистон орқали Ҳиндистонни Евроосиё билан боғлайдиган йўл сифатида ҳам муҳимдир. Афғонистонда Толибон ҳокимиятга келгандан кейин ҳам Ҳиндистон минтақада логистик ечимлар изламоқда. Ҳиндистон томони Чобаҳор порти орқали Эронга, у ердан эса Марказий Осиёга чиқишни режалаштирган.
АҚШнинг Хитойни чеклаш сиёсатида Осиё-Тинч океани минтақасида Хиндистонга суяниши – Ҳиндистоннинг Марказий Осиёдаги фаоллигини қўллаб-қувватлаётган геосиёсий омиллардан биридир. Ҳиндистон бу сиёсат орқали Вашингтонга ўзига хос “шарқ қаноти” сифатида стратегик аҳамиятга эга эканини исботламоқда.
Минтақавий сиёсат юритишда етакчилик қилишга уринаётган Ўзбекистон эса, Ҳиндистон учун Марказий Осиёдаги энг муҳим ҳамкорлардан бири ҳисобланади. Чунки географик жойлашуви ва Ғарб ташаббусларини ёқлашга мойиллиги билан Ўзбекистон ҳукумати Америка ва унинг малай ҳукмдорлари эътиборига тушмоқда. Лекин у шу билан Ғарбнинг ҳалокатли тузоғига илинаётганини сезмаяпти. Ўзбекистон халқи эса, тобора Мирзиёев бошчилигидаги ўзбек режими мустамлакачи кофир давлатларнинг чангалидан ҳимоя қилиб, ҳотиржам ва фаровон ҳаётни таъминлай оладиган ҳукумат эмаслигини тушуниб етмоқда. Дарҳақиқат, ёлғиз Рошид Халифалик давлатигина Ислом асосидаги бошқарув орқали мана бундай масъулиятни зиммасига олиб, уни тўлиқ одо этади ва халқни капитализм зулмидан Ислом адолатига олиб чиқади.
Устоз Абдул Азиз Ўзбекий
Роя: 553-сон



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли