Мана БМТнинг ишлари…

Матбуот баёноти
Мана БМТнинг ишлари…
Эй қурилиш ва ўзгариш вазирлиги – қачонгача одамларни аҳмоқ ўрнида кўриб, устларидан куласиз?!
Янгилик ва ўзгариш қани?!
2025 йил 29 июн якшанба куни Санъо шаҳрида ижтимоий масалалар ва меҳнат вазири Самир Божуола «2025 йил учун кооператив уюшмалар конференцияси»га ҳозирлик кўриш бўйича комиссия аъзолари билан йиғилиш ўтказди. Мазкур конференция 2025 йил июл ойи бошларида ўтказилиши режалаштирилган. Йиғилишда ривожланиш соҳаси бўйича вазир ўринбосари Али Ризомий ҳамда пойтахт маъмуриятининг ижтимоий ва меҳнат бўйича бошқармаси раҳбари Носир Коҳалий иштирок этди.
Ушбу конференция вазирликда олдиндан аниқ белгиланган стратегия ҳам, ижро учун тайёр режа ҳам йўқлигини яққол намоён қилди. Аксинча, ушбу кооператив конференцияси Халқаро кооператив иттифоқи томонидан ҳар йили июл ойининг биринчи шанбасида нишонланадиган Кооперативлар халқаро кунига мувофиқлаштириб ташкил этилди. Бу йил айни халқаро кун «Кооперативлар: энг яхши дунё учун комплекс ва барқарор ечимларга етакчилик қилиш» шиори остида ўтказилади.
Кооператив уюшмалар кунини нишонлаш ташаббуси БМТ Бош Ассамблеясининг 1992 йил 16 декабрда қабул қилинган 47/90-сонли қарори асосида бошланган. Бу кунни нишонлаш эса, 1895 йилда ташкил этилган Халқаро кооператив иттифоқи тузилганига юз йил тўлиши муносабати билан 1995 йилдан бошланган.
Эй Қурилиш ва ўзгариш вазирлари!
Нима бўляпти ўзи?! Бу қурилишингиз БМТдан келтирилган тайёр тузилма эмасми?! Ўзгариш қани?! Ахир, бу – олтмиш йилдан бери бирин-кетин келаётган вазирликлар йўлининг айнан ўзи бўлиб, БМТ томонидан назорат қилиниб, йўналтирилмоқда-ку. Унда Аллоҳни ғазаблантирадиган, у рози бўлмайдиган ишлар амалга оширилади. Бу йўл Ислом ақидасига мутлақо бегона ғояларга чақирувчи йўлдир! Бу ишлардан биз учун заррача манфаат йўқ! Сиз тешик пақирга сув қуйгандек, бефойда ҳаракат қиляпсиз. Ямандаги кооператив тажриба ҳам муваффақиятсиз бўляпти. Чунки у Ислом мафкурасига мувофиқ эмас. Биз буни маъруфга буюриб, мункардан қайтариш мақсадида айтяпмиз.
Эй Қурилиш ва ўзгариш ҳукумати ва уларнинг ортида турганлар!
Сиз нотўғри йўлда кетяпсиз. Аллоҳ амр қилганидек, Исломни ҳаракат йўлингизга компас қилиб олинг.
Эй аҳли иймон, уйғонинг!
Одамларнинг ҳалокати ва инқирозига сабаб – уларнинг устидан татбиқ этилаётган тузумларнинг Ислом ақидасига хилоф, ҳатто очиқдан-очиқ қарши эканлигидир. Шундай экан, Аллоҳнинг амрларига итоат этмайдиган, гуноҳларга ботган, ким чақирса-ортидан эргашиб кетаётган кимсалар қандай қилиб ҳаётда муваффақият ва саодат топсинлар?! Олтмиш йилдан бери устингиздан қанча-қанча бузуқ тузумлар татбиқ қилинди. Шуни яхши билингки, токи устингиздан сиёсат, иқтисод, жамият ва ташқи сиёсатда Ислом тузуми тўлиқ татбиқ этилмас экан, инқироздан чиқиш, тикланиш ва саодатга эришиш мумкин эмас. Бу неъматларга фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати соясида бўлади.
Аллоҳ Таоло бундай дейди:
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡ﴾
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол 24]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман вилоятидаги матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ