| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Марказий Осиёда Европа Иттифоқи ва Россия ўртасидаги хавфсизлик учун кураш

Марказий Осиёда Европа Иттифоқи ва Россия ўртасидаги хавфсизлик учун кураш

By htadmin
17.07.2025
343
0
Share:

Марказий Осиёда Европа Иттифоқи ва Россия ўртасидаги хавфсизлик учун кураш

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

10-11 июл кунлари Душанбеда Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Марказий Осиё (МО) давлатлари ўртасида хавфсизлик масалалари бўйича муҳим учрашувлар бўлиб ўтди. Бу икки кунлик тадбирлар ЕИнинг минтақа хавфсизлигига нисбатан жиддий ташвишини ва Марказий Осиёнинг Европа учун хавфсизлик кафолати бўла олиш салоҳиятини яққол кўрсатди.

10 июл куни ЕИ ва МО давлатлари Душанбеда терроризмга қарши кураш бўйича ўзларининг биринчи мулоқотини ўтказди. ЕИ томони Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари билан учрашиб, терроризмга қарши курашга оид кенг кўламли масалаларни, шу жумладан, террористик таҳдидни баҳолашни муҳокама қилди. Улар, шунингдек, радикаллашувга қарши кураш, жиноий жавобгарликка тортиш, қайтганларни реабилитация қилиш ва реинтеграция қилиш ҳамда агрессив онлайн тарғиботга қарши курашиш чораларини ўз ичига олган аниқ ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар. Европа Иттифоқи аксилтеррор чораларини қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларига риоя қилиш тамойилларига асослаш муҳимлигини эслатди.

Эртасига 11 июл куни ЕИ ва МО давлатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Душанбеда сиёсат ва хавфсизлик бўйича йиллик юқори даражадаги мулоқотнинг 12-йиғилишини ўтказди. Сиёсат ва хавфсизлик бўйича юқори даражадаги мулоқот МО давлатлари ва ЕИ ўртасидаги кенгайиб бораётган ҳамкорлик доирасида, 2025 йил 27 мартда Ашхободда бўлиб ўтган Ташқи ишлар вазирларининг 20-учрашувидан ва 2025 йил 4 апрелда Самарқандда бўлиб ўтган ЕИ ва МО ўртасидаги тарихий биринчи саммитдан сўнг бўлиб ўтди. Бу эса ЕИ ва МО муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтарди.

Йиғилишда Россиянинг Украинага қарши ҳарбий агрессияси, шунингдек, Яқин Шарқ ва Афғонистондаги вазият натижасида юзага келган умумий глобал ва минтақавий хавфсизлик муаммолари муҳокама қилинди. Иштирокчилар хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар. ЕИ ушбу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлади. Учрашув, шунингдек, дезинформация, кибер ва гибрид таҳдидлар каби юзага келаётган хавфсизлик таҳдидлари бўйича фикр алмашиш учун имконият бўлди. Барча иштирокчилар жорий беқарор геосиёсий вазият иккала минтақанинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва иқтисодий ривожланишига катта таъсир кўрсатаётганини тасдиқлашди.

Бундан ташқари, мулоқот давомида терроризм ва зўравон экстремизмга қарши кураш, чегараларни бошқариш ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши, шунингдек, сув ресурсларини бошқариш ва ўзаро боғлиқликни таъминлаш каби қатор асосий масалаларда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳокама қилинди.

Табиий савол туғилади: ЕИнинг шошилинч хавотирлари ортида нима турибди?

Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олиши ортидан хавфсизлик ва иқтисодий жиҳатдан минтақа жиловини қўлга олиш ва минтақавий сиёсатда асосий ўйинчига айланиш имкониятига эга бўлди. Бу эса ЕИнинг Марказий Осиёдаги хавфсизлик ва транзит лойиҳаларига соя солади.

Франция ва Германия томонидан тарқатилган ҳужжатда: “Янги ҳокимиятнинг сиёсий легитимлигини тан олиш босим ўтказиш воситаси сифатида қўлланилиши мумкин”, – деб ёзилади.

“Хитой аллақачон Толибонни тан олди. Россия ҳам шундай қилади… Бу вазият геосиёсий кучлар мувозанатини ўзгартириши аниқ”, – деб таъкидлаган эди Жозеф Боррелл ЕИ Парламенти олдидаги чиқишида.

ЕИнинг асосий эътибори “Global Gateway” лойиҳаси доирасида Марказий Осиё орқали ўтадиган “Ўрта йўлак”ка қаратилган. Бу йўлак Хитойдан Европага Каспий денгизи ва Жанубий Кавказ орқали ўтувчи муқобил транспорт йўналиши бўлиб, ЕИ учун стратегик аҳамиятга эга. Чунки “Ўрта йўлак” минтақа бойликларини ташиб кетиш билан бирга, ЕИнинг Марказий Осиё ва Жанубий Кавказдаги таъсирини оширишга хизмат қилади. Россиянинг “Толибон” ҳукуматини тан олиши эса, расмий дипломатикадан ташқари геостратегик таъсир қуролига айланмоқда. Россия “Толибон” билан келишувлар орқали Марказий Осиё орқали ўтувчи логистика йўналишларини, жумладан, “Ўрта йўлак” ва Туркманистон орқали Осиё–Европа транзитини назорат қилиш ва жиловлаш имкониятига эга бўлади. Бу билан у ЕИ ва Хитойнинг минтақавий транзит манфаатларига таъсир кўрсата олади. Шунинг учун Россиянинг Афғонистон орқали минтақадаги геосиёсий таъсирини кучайтириши ЕИнинг “Ўрта йўлак” лойиҳасини хавф остида қолдириши мумкин. Шунингдек, Россия Афғонистонни иқтисодий ва хавфсизлик жиҳатдан Марказий Осиё билан боғлаб қўйса, минтақадаги давлатлар Москва билан келишувларга қарам бўлиб қолади ва бу ЕИнинг “стратегик ва барқарор шерик” сифатидаги нуфузини пасайтиради.

Бундан ташқари, ЕИнинг “Толибон”га нисбатан позицияси асосан уларнинг инсон ҳуқуқларига, аёллар ва қизлар ҳуқуқларига риоя қилиши, инклюзив ҳукумат тузиш ва “Ал-Қоида”, “Таҳрики Толибон Покистон”, “Ўзбекистон Исломий Ҳаракати”, “Жамоат Ансоруллоҳ” каби “террористик” гуруҳлар билан алоқаларни узиш каби шартларга боғлиқ. ЕИ расмийлари ушбу шартлар бажарилмагунча “Толибон”ни расман тан олмасликларини бир неча бор таъкидлаган. Шунинг учун ҳам улар Россиянинг “Толибон” ҳукуматини, улар юқоридаги шартларни бажармаган бўлса-да, расман тан олиши “Толибон”га ЕИ айтаётган инсон ҳуқуқларининг бузилишига, Исломий гуруҳлар билан ҳамкорлигига, инклюзивликдан воз кечишига яшил чироқ ёқиб беришидан қаттиқ хавотирда. Бу эса “Толибон”га ўз ҳаракатлари учун жавобгарликдан қочиш имкониятини бериб, бу ҳаракатларни халқаро даражада “қабул қилиниши мумкин” деб кўрсатади.

Хулоса қилиб айтганда, ЕИнинг хавфсизлик бўйича “бонг уриши” Россиянинг Афғонистон орқали минтақавий жиловни ўз қўлига олишга уринишига жавобан, хавфсизлик ҳамкорлиги доирасида МО режимларини ўз таъсир доирасида сақлаб қолиш ва минтақадаги хавфсизлик ва транзит соҳасидаги ташаббусларини бой бермаслик, шунингдек, стратегик транспорт йўлакларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида халқаро ва минтақавий таҳдидларга қарши курашиш орқали геостратегик манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Россия ва Европа Иттифоқи каби мустамлакачи давлатлар Марказий Осиё ҳукуматлари билан имзолаётган ҳар қандай иқтисодий ва хавфсизлик бўйича ҳамкорлик келишувларидан минтақа халқларининг эмас, балки фақат ўзининг хавфсизлиги ва иқтисодий барқарорлигини таъминлашни кўзлайди, холос. Шундай бўлиши ҳам табиий. Чунки аслида Умматнинг ҳимояси ёлғиз Рошид Халифалик давлати соясидагина кафолатланади.

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Имом (Халифа) қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”. 

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ

17.07.2025й

0
0

Related posts:

Фаластин масаласи Ислом Уммати масаласидир Қадрини йўқотган халқим ЕИнинг Марказий Осиёга “шериклик” ниқобидаги мафкуравий ҳужуми Остонадаги “Марказий Осиё – Хитой” саммити
TagsЕвропа ИттифоқиМарказий ОсиёРоссия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Бинкирон: Ғарб билиб қўйсин, Африка халқлари эксплуатация қилинишга энди рози бўлмайди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳусийлар иккиюзламачилик қилмаслиги керак

  • МАҚОЛАЛАР

    8 март ва у билан боғлиқ катта сиёсат ҳақида

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/