| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Қадрини йўқотган халқим

Қадрини йўқотган халқим

By htadmin
30.04.2025
462
0
Share:

Қадрини йўқотган халқим

بسم الله الرحمن الرحيم

Россиянинг Калининград шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридан тўрт нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди. Бу ҳақда Калининград вилояти прокуратураси хабар қилди. Маълум қилинишича, уларнинг жасади 13 апрел куни Гагарин кўчасидаги кўп қаватли уй хонадонидан топилган. Дастлабки хулосаларга кўра, улар ис газидан заҳарланиб вафот этган. Жасадларда зўравонлик излари кузатилмаган. “Каскад.тв” берган маълумотларга кўра, ўзбекистонлик фуқаролар ушбу хонадонда 1 ойдан буён ижарада яшаб келган. Қўшнилар вафот этган шахслар ҳақида ижобий фикр билдирган, улар кўп ишлаб, уйга кам келганларини айтишган.

Аллоҳ ўтганларни раҳматига олсин, марҳумларнинг яқинларига сабри жамил ато этсин. Умрининг энг гуллаган даврини яқинларидан узоқда яшаб, оғир меҳнат ва ёмон шарт-шароитларда ишлаб аянчли ўлим топаётган биродарларимизнинг қисмати ҳар қандай иймонли, виждонли кишини маҳзун қилмасдан қолмайди. Фарзандини, турмуш ўртоғини, отасини ёки яқин жигарини йўқотган инсонларнинг бир умрлик изтироблари ва қайғуларини тасаввур қилишнинг ўзи оғир, сўз билан ифодалашга тил ожиз. Оғир мусибатга учраган оилаларга ва етимга айланган гўдакларга бўлган ачиниш ҳисси бизни бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ёки жиллақурса кескин камайишига эришиш учун натижали амаллар қилишга ундаши лозим. Мазкур муаммонинг илдизини очиқлашдан олдин, юртдошларимиз ўлими билан боғлиқ вазият ва унга туртки бўлган сабабларни қисқача ёритишимиз зарур.

Юртдошларимизнинг турли сабабларга кўра муҳожирликда ўлим топаётганига ўзбек режими бефарқ қараётгани бор гап. Буни матбуотда фожеа сифатида ёритилмаётганидан ҳам билиб олса бўлади.  Айтиш мумкинки, бу мудҳиш ҳодисалар режим сиёсатига тааллуқли бўлиб, унинг кўп жиҳатдан Россияга қарамлигини фош қилиб қўйиши учун ҳам матбуот бу жиноятларнинг тафсилотларини ёритмаяпти… Мақсади “халқни рози қилиш”, “инсон ҳуқуқларини таъминлаш” эканлигини иддао қиладиган бугунги демократиянинг ва унга асосланган ўзбек режимининг асл башарасини кўринг! Барча ишларимиз “инсон қадри ва унинг манфаатлари учун” деган гапни эрта-ю кеч такрорламасин, демократик тузум ва ҳозирги бошқарув учун инсоннинг жони, моли ва шаънининг сариқ чақалик аҳамияти йўқлиги кундек равшан бўляпти. Агар бу режим учун инсон қадри  бўлганида эди, Ўзбекистон давлат структуралари ўз фуқароларининг ўлими, майиб-мажруҳ бўлиши ва ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлаётгани тўғрисида Москвадан ҳисоб талаб қиларди.

Ҳолат шундай бўлгач, меҳнат муҳожирлари ўлими билан боғлиқ ҳодисаларни етарлича ёритиш ва уларнинг ҳақлари учун курашиш мусулмонлар зиммасига тушади. Агар Аллоҳдан савоб умидида жабрланувчилар ҳақларини ҳимоя қилиш учун адвокатлар ёлланса ёки шариат доирасида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларга мурожаат қилинса ва суриштирув, тергов ишлари фаол ёритиб борилса, жамоатчилик эътибори бу муаммога қаратилади. Шунда халқимиздаги инсонлар ўлимига нисбатан бефарқлик ҳисси қисман бўлса-да камайиб, ўз ҳақ-ҳуқуқларини билиш ва талаб қилиш кўникмаси пайдо бўла бошлайди. Айниқса, жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари таъминлангани ва жавобгарлар ҳеч қандай жазога тортилмаётгани бот-бот намойиш қилинса, бу нарса халқимиз ичида Россияга қарши кайфиятниниг етилиб боришига хизмат қилиб, ўрис кучишлатар тизимларини Марказий Осиёликларга нисбатан зулм қилишдан тийиб қўйиши мумкин. Бу – Уммат тепасида битта имом-раҳбар ва ҳимоя қилувчи давлати бўлмаган бугунги мусулмонларнинг ўзини ҳимоя қилишдаги бир усулидир.

Халқимизнинг ҳуқуқлари ҳар қадамда топталиши мумкин бўлган Россия каби хавфли мамлакатларда яшаб, ишлашга ва ёмон муомалаларга рози бўлишига Ўзбекистондаги ишсизлик ҳам асосий сабаблардан биридир. Иш ўринларини яратиш учун эса давлат завод фабрикалар очиши ва мавжудларини кенгайтириши зарур. Фермерларни қўллаб-қувватлаши ва бошқа чораларни кўриши керак. Бироқ бунинг ўрнига ўзбек режими ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва Ислом даъватига қарши курашишга ҳазинанинг катта қисмини сарфлаб ётибди. Зеро, инсонлар жонига қайғурмаган тузумдан халқ манфаати учун ҳаракат қилишни кутиш ақлдан бўлмайди. Ишсизликдан кейинги муаммо ойлик маошларнинг энг кам эҳтиёжни ҳам қоплай олмаётганидир. Бу муаммо иқтисоднинг ўта заифлигини кўрсатади. Давлат ҳозиргидек қишлоқ хўжалигига эмас, оғир саноатга асосланса, яъни атом, кимёвий ва биологик қуролларга эга бўлиш ва ядро қуролларини ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлса, бу иқтисодий муаммони ечиши мумкин. Акс ҳолда, иш ўринларини яратиш учун ускуналарни чет элдан сотиб олишга ёки хорижлик сармоядорларга ишлаб чиқариш соҳасини ва бозорларни қўш-қўллаб топширишга олиб келади. Бу йўл билан ишсизлик ва иш ҳақлари камлиги муаммосини ечиб бўлмайди. Шунинг учун таъкидлаб айтамизки, халқимизни ҳозирги ночор ҳолатга олиб келган нарса динимиздан ва ҳақ сўзни айтишдан тўсиб, рўзғор ғамида юртни тарк қилишга зимдан мажбур қилаётган яроқсиз демократик тузум ва уни ижро қилаётган ўзбек режимидир. Айтиш лозимки, юртларимизда Исломнинг иқтисод низоми жорий қилинсагина халқимиз ишсизлик, иш ҳақи камлиги ёки чет элларда сарсон бўлиш муаммосидан қутулади. Чунки Исломда халқни рўзғори ва бошқа эҳтиёжларини қоплайдиган иш билан таъминлаш вазифасини давлат ўз зиммасига олади. Шу сабабли, Ислом ҳукмлари татбиқ қилинган даврларда мусулмонларнинг иш излаб четга чиққани ривоят қилинмаган. Аксинча, мусулмонлар жиҳод ёки Ислом даъватини ёйишдаги услублардан бири бўлган савдогарлик ишлари билан четга чиқишган. Битта мусулмоннинг нафақат жони ёки моли, балки ор-номуси учун Ислом армиясини сафарбар қилган давлат сифатида тарихга кирган ҳам Халифалик давлатидир. Чунки Халифаликда бир мусулмоннинг сўзи бутун Умматнинг сўзи, бутун Уммат эса яхлит бир вужуд деб эътибор қилинади. Шундай бўлгач, мусулмонлар олдида мана шу давлатни тиклаш ҳамма ишдан муҳимроқ вазифа бўлиши зарур. Чунки бу давлатнинг тикланиши бизга азизлигимизни қайтаради ва энг асосийси, Аллоҳ рози бўладиган ҳаётда яшашимизни таъминлайди. Росулуллоҳ ﷺ шундай деганлар:

«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

“Имом-халифа қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

30.04.2025й

TagsМарказий ОсиёРоссияЎзбек режимиҚадрини йўқотган халқим
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка билан ҳарбий ҳамкорлик қарамликни янада мустаҳкамлашдир

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё мусулмон халқларига интеграция сўзини ишлатиш уларнинг устидаги зулм эътирофидир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/