| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
16.08.2025
1686
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (xabar.uz 11.08.2025й): Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси тасдиқлаган низомга кўра, «Умра» зиёратини ташкил этишда “сирли мижоз” орқали текширувлар жорий этилади.

Изоҳ: Қўмита қўлга киритган маълумотлар асосида масъул ходимлар ўзларини мижоз сифатида таништириб, “Умра” хизматларини “ноқонуний” амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний ёки юридик шахслар фаолиятини текширади. “Сирли мижоз” тадбири давомида яширин диктофон ёки видео кузатув мосламаларидан фойдаланишга рухсат берилади. Ушбу тадбир “истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ноқонуний фаолиятни тўхтатиш” дея баҳоланса-да, аслида монополлаштириш орқали молиявий оқимни ҳукумат қўлида жамланишини таъминлашдир. Чунки умра хизматлари лицензия асосида фақат давлат рухсат берган операторлар орқали амалга оширилса, мустақил ва арзон хизмат кўрсатувчилар бозордан сиқиб чиқарилади ҳамда барча молиявий оқимларни расмий йўналиш, яъни солиқ тушумлари ва лицензия тўловларига ўтказиш таъминланади. Бундай жараён Ўзбекистон ва Саудия ҳукуматлари ўртасидаги келишувлар фонида Ҳаж мавсумида ҳам қўлланилган эди. Ўзбекистон Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, Ҳаж ва Умра зиёратларига ноқонуний юбориш ҳолатлари бўйича 40 шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган ва 26 та тадбиркорлик субъекти лицензиясиз фаолият юритгани учун жавобгарликка тортилган эди. Ҳаж нархлари квота ва лицензияланган операторлар орқали 6000-6800 доллар, мустақил йўл орқали эса, 3500-4000 долларга тўғри келганди. Саудия Хавфсизлик бошқармаси раҳбари ал-Бассами матбуот анжуманида 269 мингдан ортиқ рухсатсиз келган шахслар Маккага киришдан қайтарилгани, шунингдек, 75 минг 943 та бошқа қоидабузарликлар аниқланганини айтган. Қолаверса, 252 та сохта ҳаж гуруҳлари ва 1 минг 239 та қоидабузар транспорт воситалари аниқлангани, 109 минг 632 та рухсатномага мос келмайдиган автомобиллар қайтарилганини маълум қилганди. Ислом рукнларидан бири хисобланган Ҳаж ва Умра ибодатларини “даромад манбаи”га айлантириб олган ўзбек режими ва Саудлар хонадони квота ва лицензия орқали Аллоҳнинг байтидан тўсмоқда, қатъий шаръий ҳукмга қарши журъат қилмоқда…

Хабар (dunyo.info 11.08.2025й): Ўзбекистоннинг Британиядаги элчиси Равшан Усмонов “International Hospitals Group” компанияси бош директори Честер Кинг билан онлайн музокаралар ўтказди.

Изоҳ: Суҳбат давомида IV Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида президент Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувда эришилган келишувларни амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек, Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик асосида клиника қуриш ва кўп тармоқли тиббий марказларни бошқариш лойиҳалари муҳокама қилинди. “International Hospitals Group” – 1972 йилда ташкил этилган, Британияда жойлашган ва дунёнинг 55 мамлакатида тиббий муассасаларни лойиҳалаш, қуриш, жиҳозлаш ва бошқариш билан шуғулланадиган йирик корпорация. Ташқи томондан уларнинг мақсади тиббий хизмат сифатини ошириш ва замонавий технологияларни жорий этишдек кўринади. Аммо тарихдан яхши маълумки, бундай йирик хорижий лойиҳалар ортида кўпинча стратегик таъсир ўтказиш ва иқтисодий сиёсий назорат ўрнатиш мақсадлари яшириниб туради. Маккор Британия XIX–XX асрларда турли мамлакатларга инвестиция, инфратузилма ёки “ривожлантириш лойиҳалари” баҳонасида кириб, кейинчалик уларнинг сиёсий йўналишини белгилашда ҳал қилувчи ўрин эгаллаган. Сувайш канали орқали Мисрни қўлга олиши, Ҳиндистонда темир йўл ва чой саноати орқали иқтисодий ҳукмронлиги, Африка ва Яқин Шарқда нефт ресурсларини эгаллаб олиши бунга яққол мисолдир. Бугун ҳам геосиёсий рақобат авж олган шароитда Британия тиббиёт соҳасини Ўзбекистонга таъсир ўтказишнинг янги эшиги сифатида кўриб, ўз мустамлакачилик тажрибасини ишга солиши мумкин. Тиббиёт – давлат хавфсизлиги ва аҳоли саломатлиги билан бевосита боғлиқ бўлган муҳим соҳадир. Шу боис, у орқали аҳоли соғлиғи ва демографик кўрсаткичлар ҳақида улкан маълумот тўплаш, молиявий қарамлик орқали сиёсий босим ўтказиш, маҳаллий тиббий бозорни эгаллаб олиш, кадрлар тайёрлаш баҳонасида Ғарбнинг бузуқ ғоялари ва маданиятини сингдириш билан таъсир ўтказишга уринади. Шунинг учун соғлиқни сақлашдек ҳаётий муҳим соҳага очкўз капиталистик компанияларнинг ифлос маблағларини киритиш хавфлидир. Бу соҳада давлат тўлиқ масъул бўлиши, ҳар бир фуқаро моддий аҳволидан қатъий назар тиббий хизматдан бепул ва тўлиқ фойдаланиши лозим. Яқинда тикланажак Халифалик давлати ана шундай адолатли тизимни жорий этади, иншаАллоҳ.

Хабар (qalampir.uz 12.08.2025й): Америкалик суперюлдуз Женнифер Лопезнинг 2025 йил 7 август куни Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган концертидан Тошкент шаҳрига 42,5 млрд сўмдан ($3,3 млн) ортиқ солиқ тушуми тушган. Бу ҳақда тадбирни ташкиллаштирган Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маълум қилди.

Изоҳ: Америкалик “отарчи”нинг юртимизда ўтказган концерти, ундан аввал ва кейин ҳам жамиятда жуда кенг муҳокама қилинди. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров ҳам бу ҳақда фикр билдириб, шундай деди: “Лопезга қандай кийинишни ўргатмаганимиздек, эътиқодли аёлларимизга рўмолни қандай ўрашни ўргатишни, қолаверса, шу ёшга келиб эътиқоди талабига риоя қилган аёлларни паспортга рўмолини ечиб тушишга мажбурлашни ҳам тўхтатиш керак”. Собиқ депутат Расул Кушербаев ҳам шунга ўхшаш фикрларни айтди. Бу каби фикрлар ўзбек режими амалда татбиқ қилаётган дунёвий давлатчилик, демократик бошқарувнинг нақадар иккиюзламачи эканлигини яна бир бор тасдиқлади. Яланғочлик ва бузуқликни кенг тарғиб қиладиган демократияда иффат ва иймонга асло ўрин йўқ. Режим мусулмон халқимизни Исломдан узоқлаштиришга қанчалик интилаётган бўлса, инсонга чексиз эркинлик берувчи демократиянинг жирканчликларига шунчалик кенг йўл очиб беряпти. Мана, Лопезнинг яланғоч концерти бунга яққол далилдир. Энг эътиборли томони, Лопезнинг концерти масаласида жамият иккига бўлингани кузатилди. Қувонарлиси шуки, мазкур концертнинг ўтказилиши жамиятимиз мусулмонлари томонидан асосан салбий қабул қилинди. Демак, халқимизда Ғарбнинг бузуқ, сарқит қадриятларига нафрат кайфияти ҳукмронлигича қолмоқда ва иншаАллоҳ бу янада кучаяди. Бироқ анави ўзбек режимининг халқимиз эътиқоди билан ҳисоблашмай, Ғарбга хушомад қилишга интилаётгани энг аламлисидир. Устига-устак концертдан фалонча фойда кўрдик, деб Исломий қадриятларимизни оёқости қилишни ифодаловчи мана бу қилмишини ҳаспўшлаётгани одамни энсасини қотиради. Устимизда турган бугунги яроқсиз режимнинг ушбу ишларидан мусулмон халқимиз керакли хулосаларни чиқариши лозим. Яъни капиталистик демократия тузуми Ислом ва мусулмонларга қарши қаратилган бўлиб, уни юртимизда татбиқ қилишдан халқимизни хор ва қолоқ аҳволда қолишини кафолатлаш мақсад қилинган холос!

Хабар (kun.uz 13.08.2025й): Ўзбекистон юқори даромадли мамлакатларга етиб олишига 100 йилдан кўпроқ вақт керак — Жаҳон банки.

Изоҳ: Жаҳон банки Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича “Тадбиркорлик, технология ва инновациялар орқали ўсишни тезлаштириш” номли ҳисоботини эълон қилди. Унда 2023 йилдаги юқори даромадли давлатлар (аҳоли жон бошига 14 005 доллар) даражасига етиш учун минтақа давлатларига керак бўладиган муддат ҳақида прогноз берилган. Ҳисоботга кўра: Қозоғистон ва Туркманистон – тахминан 40 йилда, Қирғизистон – 70 йилда, Ўзбекистон ва Тожикистон – 100 йилдан ортиқ вақтда бу маррага етиши мумкин. Жаҳон банкининг бундай прогнозлари одатда нейтрал таҳлил сифатида тақдим этилади, аммо унинг ортидаги сиёсий-иқтисодий манзарага эътибор қаратсак, манфаатлар қатлами яққол намоён бўлади. Жаҳон банки – Америка қўлидаги асосий молиявий қуроллардан бири бўлиб, тарихан ривожланаётган давлатлар иқтисодий сиёсатини йўналтиришда муҳим роль ўйнаган. Унинг “ривожланиш” рецептлари одатда қуйидагиларни ўз ичига олади: давлат мулкини хусусийлаштириш; стратегик тармоқларни хорижий капиталга очиш; солиқ ва молия тизимини глобал бозор талабларига мослаштириш; иқтисодий сиёсатда ташқи тавсияларга суянган ҳолда қарор қабул қилиш. Бундай моделларда иқтисодий ўсиш рақамларда сезиларли кўриниши мумкин, аммо аҳолининг катта қисми кундалик ҳаётида сезиларли яхшиланишни кўрмайди. Чунки капиталистик иқтисодда асосий эътибор бойликни кўпайтиришга қаратилган, уни адолатли тақсимлашга эмас. ЖБнинг 14 005 долларлик “марра”си ҳам бир қарашда иқтисодий мақсад сифатида кўринади, аммо аслида у орқали Марказий Осиё давлатларига муайян иқтисодий йўналиш ва сиёсий кун тартибни сингдириш мақсади яширинган. Бу “етиб бориш” концепцияси давлатларни узоқ муддатли иқтисодий моделга боғлаб қўяди. Бундай модель эса кўпинча ташқи қарзлар, ислоҳот шартлари ва бозорларни хорижий компанияларга очиш мажбурияти билан келади. Яъни бу “марра” ҳақиқий иқтисодий фаровонлик эмас, балки давлатни ташқи бозорлар ва кредитларга янада чуқурроқ боғлайдиган интеграция нуқтасидир. Хулоса шуки, Жаҳон банки юртимизнинг реал иқтисодий мустақиллиги ва барқарор ривожланишига йўл бермайди. Унинг “ўсиш” ҳақидаги ваъдаларини эса сароб билан қиёслаш мумкин. Токи, капиталистик демократиядан халос бўлиб, Ислом тузумини ҳаётга татбиқ этмас эканмиз, ҳеч қайси соҳада ҳақиқий ривожланиш бўлмайди.

Хабар (dunyo.info 13.08.2025й): Хитой ОАВ маълумотига кўра, 2018 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинаётган Марказий Осиё иқтисодий форуми (МОИФ) жорий йилда ҳам Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида раислик қилаётган мамлакатда ташкил этилади. Бу йилги асосий мавзу – «Марказий Осиё – ўзаро ишонч, хавфсизлик ва барқарор ривожланишнинг ягона макони».

Изоҳ: Бир қарашда МОИФ минтақавий ҳамкорлик ва иқтисодий ривожланиш учун хизмат қиладиган майдондек кўринади. Аммо иштирокчилар таркиби ва ташкилотчиларнинг кимлигига назар ташласак, бу форум мустамлакачи давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлар учун геосиёсий ва иқтисодий таъсирни чуқурлаштириш воситаси эканини англаш қийин эмас. Европа Иттифоқи, ЕХҲТ ёки Конрад Аденауэр фонди каби тузилмалар тарихан турли минтақаларда “ҳамкорлик” шиори остида сиёсий таъсирни ошириш, иқтисодий ресурсларга йўл очиш ва маҳаллий ҳукуматларни ўз манфаатларига йўналтиришда фаол бўлиб келган. Масалан, Шарқий Европа ва Болтиқбўйи давлатларида айнан шундай “иқтисодий форумлар” орқали бозорлар тўлиқ Ғарб капиталини қабул қилишга мажбур қилинган, маҳаллий қонунлар эса хорижий очкўз компанияларга максимал имтиёзлар бериш учун қайта ёзилган. МОИФ каби майдонлар орқали Марказий Осиё давлатларига ташқи “ривожланиш моделлари” ва иқтисодий сиёсат рецептлари сингдирилади. Бу моделлар кўпинча ХВЖ ва Жаҳон банки каби институтлар тавсияларига уйғун бўлиб, давлат мулкини хусусийлаштириш, стратегик тармоқларни хорижий компанияларга очиш ва солиқ тизимини глобал капитал талабларига мослаштиришни кўзлайди. Бундан ташқари, форумда иштирок этаётган Ғарб ва Шимолий Европа экспертлари орқали минтақавий сиёсатга таъсир ўтказиш учун “мулоқот дипломатияси” қўлланади. Масалан, 2010 йиллар давомида Грузия ва Украинада шу каби эксперт форумлари орқали янги савдо шартномалари ва интеграция жараёнлари тезлаштирилган, натижада уларнинг иқтисодий сиёсати тўлиқ Европа Иттифоқи стандартларига боғланиб қолган. Хуллас, капиталистик демократия ҳукмрон бўлган даврда бундай форумлар мустамлакачилик қадамларини мустаҳкамлаш воситасидан бошқа нарса эмас. Шунинг учун ушбу тузумни таг-томири билан ҳаётдан улоқтириб, Халифалик тимсолидаги Ислом тузумини ҳаётга қайтариш зарур. Зеро, шундагина мусулмонлар мустамлакачилик сарқитларидан қутулишга муваффақ бўладилар, иншаАллоҳ.

Хабар (qalampir.uz 14.08.2025й): Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларга адолат тамойили асосида доимий ғамхўрлик ва ижтимоий кўмак кўрсатишни таъминлайдиган механизмларни жорий этиш мақсадида 14 август куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони қабул қилинди.

Изоҳ: Ҳозирга келиб Ғазо ва Ғарбий соҳилдаги мусулмонларнинг аҳволи сўз билан таърифлаб бўлмас даражада оғир ҳолатга келиб қолганини бутун дунё жимгина кузатиб турибди. Муборак Фаластин заминига узоқ ва яқиндаги мусулмон юртлар ҳокимлар эса, лаънати яҳудий вужудига қарши жиҳод қилиш мақсадида армияларни харакатга келтириш ўрнига, хиёнатнинг чўққисига чиқиб, (Исроил) деган сохта давлатни тиш-тирноғи билан ҳимоя қилиб келишяпти. Шулар қатори ўзбек режими ҳам лоақал яҳудий вужуди билан алоқаларни тўхтатмади, элчихонасини элчисига қўшиб юртимиздан қувиб чиқармади. Қайтанга, иқтисодий ва бошқа алоқаларни кучайтирди. Масалан, яқинда муҳим саноат хомашёларидан бири бўлган мисни (Исроил)га етказиб беришни рекорд даражада оширди. Хатирчи тумани ҳокими эса бир гуруҳ яҳудийларни худди яқин дўстлардек қучоқ очиб кутиб олиб, иззат-ҳурмат кўрсатди… Мана шундай вазиятда Мирзиёевнинг юртимиздаги фаластинликларга ғамхўрлик кўрсатиш ҳақидаги фармони чиқмоқда. Агар ўзбек ҳукуматини чиндан ҳам Фаластиндаги мусулмон биродарларимиз тақдири ташвишга солса, нега улардан фақат юзтаси ажратиб берилди?! Қолган миллионлаган мусулмонларнинг тақдири-чи?! Ёки Америка ва (Исроил)дан рухсат керакми?!… Агар ўзбек ҳукумати шу билан гўё ўзининг зиммасидаги фаластинлик мазлумлар ҳаққини адо қилдим ва мусулмонлар томонида турганимни амалда исботладим, деб ҳисоблаётган бўлса, албатта, бу бесамар уринишдир. Чунки дунё аниқ иккига бўлиниб бўлди: ҲАҚ ёки БОТИЛ, АДОЛАТ ёки ЗУЛМ. Бу ўринда масала қайси тарафда бўлишда қолди холос. Афсуски, бошқа режимлар сингари ўзбек режими ҳам яҳудий вужуди билан имзолаётган турли битимлари орқали ўзининг Ислом ва мусулмонларга қарши тарафга қараб кетаётганини қайта-қайта исботлаяпти. 

Хабар (president.uz 14.08.2025й): Президент Шавкат Мирзиёев 14 август куни чиқиндиларни қайта ишлашни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Изоҳ: Тақдимотда айтилишича, чиқиндини ёқиш орқали энергия ишлаб чиқариш лойиҳалари қўллаб-қувватланмоқда. Хитойлик инвесторлар 6 та вилоятда шундай заводлар қуряпти. Давлат чиқинди утилизацияси учун уларга тўлов қилиш билан бирга, ҳосил бўлган энергияни сотиб олиш бўйича ҳам мажбурият оляпти. Бу ҳукумат хорижий капитал эгаларига, жумладан, хитойликларга умуман зарарга кирмай, кафолатли фойда оладиган жуда қулай шарт-шароитларни яратиб бераётганига яна бир мисол бўла олади. Энди ўз чиқиндимизга ҳам пул тўлаб, яна ундан чиқарилган маҳсулотни ҳам сотиб оладиган даражадаги хор аҳволга тушиб қолдик. Ҳа, хитойликлар ҳақ-ҳуқуқини ҳар қанча оёқости қилса бўлаверадиган ўзимизнинг маҳаллий тадбиркорлар эмас. Балки уларга “инвестор” деган эътиборда қаралиб, давлат томонидан ҳуқуқи 100% ҳимоя қилинади ва пули тийин-тийинигача тўлаб берилади. Яна таъкидланишича, авваллари давлат монополиясида бўлган соҳада тадбиркорликка йўл очилиб, қулай бизнес муҳити яратилди. Жумладан, санитар-тозалаш ҳамда чиқиндини қайта ишлаш корхоналари учун фойда солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди. Четдан олиб келинадиган техника ва ускуналар импорт божидан озод қилинди. Давлат бераётган бундай имтиёзлардан ҳам кўпроқ хорижий компаниялар, хусусан, Хитой корхоналари фойдаланаётганига шубҳа йўқ. Албатта, чиқиндини қайта ишлаб, ундан маҳсулот чиқариш одамларга ҳар тарафлама манфаат келтирадиган иш. Бироқ бундан катта даромадларни қўлга киритишни хитойликларга бериб қўйиш – “оғзимиздаги тайёр ошни” олдириб қўйиш билан баробардир. Бунга техника-технологияларда ортда қолиб, хорижий давлатларга қарам аҳволга тушиб қолганимиз сабабчи бўляпти. Агар ўзимизнинг оғир саноатимиз бўлиб, мустақил техник-технологик базага эга бўлганимизда, четга қарам бўлмасдик, улкан даромадлар ҳам ўзимизда қолган бўларди. Буни фақат ўз кучимиз билан йўлга қўйишнинг имкони бор, албатта. Фақат бунинг учун Ислом тузумини ҳокимият тепасига олиб келишимиз лозим бўлади. Мана шундагина четга қарамлик ва улкан бойликларнинг юртимиздан оқиб чиқиб кетишига чек қўйилади.   

  

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Форуқ

17.08.2025й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

     Россиялик экспертлар Сурия режимининг «хавфсиз ҳудуд»га оид битимдан қандай ютуқларга эришганини фош қилди

  • МАҚОЛАЛАР

    Синовлардан қўрқиш керак эмас

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америкалик ва суриялик разведка зобитларининг яширин учрашуви

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/