Ўзбекистон санкциялар даврида Россия учун тирқиш ўрнида кўрилмоқдами?

Ўзбекистон санкциялар даврида Россия учун тирқиш ўрнида кўрилмоқдами?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Россия ва Ўзбекистон 35 миллиард долларлик йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар беради Kursiv.media. Лойиҳа энергетика ва саноат каби турли соҳаларни қамраб олади.
Музокаралар чоғида икки давлат иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва инвестицияларни кўпайтириш масалаларини муҳокама қилди. Йирик Россия компаниялари бу жараёнда фаол иштирок этмоқда. Қайд этилишича, бу ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги стратегик муносабатларни мустаҳкамлайди, янги иш ўринлари яратади ва савдо ҳажмини оширади.
Совет давридан кейин Россия Марказий Осиёга хавфсизлик, миграция ва хомашё базаси сифатида, Кавказ ва Шарқий Европага эса, геосиёсий жиҳатдан энг устувор йўналишлар сифатида эътибор қаратди.
Сўнгги йилларда дунё геосиёсий манзарасининг тез суръатларда ўзгариши, Украина уруши, Ғарбнинг кенг қамровли санкциялари ва Кавказ минтақасидаги стратегик йўлакларнинг Америка назоратига ўтаётгани Россияни янги стратегик қарорлар қабул қилишга мажбур этмоқда. Бу жараёнда Москва Марказий Осиё минтақасини нафақат сақлаб қолиш, балки геосиёсий “таянч нуқта” сифатида қайта форматлаш стратегиясига ўтаётган кўринади.
Россия геосиёсий жиҳатдан минтақанинг марказий бўғини бўлган Ўзбекистоннинг энергетика ва саноат соҳаларида мустаҳкам “томир отиш” учун тафсилоти ошкор қилинмаган 35 миллиард долларлик йирик қўшма лойиҳалар доирасида Росатом, Газпром, Лукойл, Ростех ва бошқа давлат компаниялари иштирокида йирик инфратузилма ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, лойиҳа, ускуна ва техник хизматларни сотиш орқали Ўзбекистонни ҳаётий муҳим соҳаларда стратегик қарам қилишни кўзламоқда.
Бунга сабаб, Россиянинг нефт-газ экспорти ва ҳарбий саноатда вужудга келган оқсоқ вазиятидир. Халқаро Энергетика Агентлиги (МЭА) ҳисоботига кўра, июн ойида нефт экспорти беш йиллик энг паст даражага тушиб кетди. Ҳолбуки, Россия бюджетининг қарийб учдан бир қисми ва экспортининг 60%дан ортиғи нефт ва газга тўғри келади. Украинага босқиндан сўнг жорий этилган санкциялар Россиянинг нефт-газ экспортига салбий таъсир кўрсатди, бу эса иқтисодий қийинчиликларга олиб келмоқда. Шунингдек, The Insider журналистларининг текшируви шуни кўрсатдики, санкциялар Россиянинг ҳарбий ишлаб чиқаришида жиддий муаммолар келтириб чиқармоқда. Мудофаа саноати учун санкция остидаги эҳтиёт қисмлар ва компонентларни олиб кириш алоҳида соҳага айланган. Бу бозорда етказиб берувчилар, воситачилар ва давлат ўртасида кўплаб келишмовчиликлар мавжуд. Арбитраж судларидаги ишлар шуни кўрсатмоқдаки, етказиб берувчилар оригинал Ғарб компонентларини Хитойда ишлаб чиқарилган ва сифатсиз эҳтиёт қисмларга алмаштирмоқда. Ва бу ҳолат корхоналар ўртасида низоларга сабаб бўлмоқда, Мудофаа вазирлиги эса керакли қурол-яроғларни ололмаётгани учун заводлардан жарима ундирмоқда.
– “Северная звезда” компаниясига интеграл микросхемаларни контрабанда йўли билан етказиб берган ARP Investment Limited компанияси ўз пулини ундира олмай судга мурожаат қилган.
– “Заслон” компаниясига етказиб берилиши керак бўлган дастурланадиган мантиқий интеграл схемаларнинг аксарияти эски ва яроқсиз бўлиб чиққан.
– “НТЦ Элинс” мудофаа заводига “Азимут” томонидан етказиб берилган Xilinx матрицалари оригинал эмас, балки сифатсиз Хитой маҳсулоти бўлиб чиққан ва заводда ишлатилмаган.
– “Электроприбор” илмий-тадқиқот институтига кемалар учун электрон модулларни етказиб бериш мажбуриятини олган “Би Питрон” компанияси Туркиядаги воситачи орқали ҳам уни олиб кела олмаган. Бу эса санкцияларни четлаб ўтишдаги мураккабликларни кўрсатмоқда.
Умуман олганда, санкциялар Россия иқтисодиётига, хусусан, нефт-газ экспорти ва ҳарбий-саноат комплексига жиддий зарар етказмоқда. Контрабанда ва сифатсиз компонентлар орқали импорт қилишга уринишлар мудофаа саноатининг фаолиятида катта қийинчиликлар туғдирмоқда.
Юқоридагиларга кўра айтиш мумкинки, Россия Украина уруши туфайли Ғарб ва НАТО билан очиқ конфронтацияга кирган. Санкциялар энг муҳим ташқи бозорларни ёпиб қўйди. Шу шароитда Кремл янги транзит, энергетик, саноат ва молиявий “йўлак”лар очишга мажбур. Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон мана шу янгиланган стратегиянинг марказида турибди. Зеро, минтақада Россияга нисбатан геосиёсий қарамлик ҳамон сақланиб қолмоқда. АҚШ – Хитой рақобати фонида минтақа “катта ўйин” майдонига айлангани учун Москва бу ерда ўз нуфузини сақлашга ҳаётий масала сифатида қараши табиий.
Демак, 35 млрд долларлик лойиҳалар – Россиянинг энергетика ва санoат кооперациялари Ўзбекистонда “база” яратиб, ўз таъсир майдонини қайта белгилаб қўйиш демакдир. Чунки қаерда энергетикага боғлиқлик бўлса, ўша ерда сиёсий таъсир инструменти ҳам мавжуд бўлади. Шунингдек, бу келгусида ҳарбий саноат ва техника таъминотида ҳам ҳамкорликни кучайтириш учун асос бўлади.
Ўз навбатида, лойиҳалар ортидаги қарзлар ва узоқ муддатли техник боғлиқлик Россия учун ўзбек режимига узоқ муддатли босим ўтказиш “ричаги”ни муҳайё қилади.
Бундай вазиятда ўзбек ҳукумати учун ечим асло мувозанатли-кўпвекторли сиёсат эмас, балки ички ва ташқи сиёсатда алоқаларни мустамлакачилик, ҳукмронлик ва сиёсий манипуляциядан холи тарзда, шодага тергандай гўзал суратда тартибга соладиган Ислом низоми ва уни татбиқ қилувчи Рошид Халифалик давлатидир.
Иззатуллоҳ
23.08.2025й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!