| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

  • Жаннат ва дўзахга бўлган иймоннинг одамлар ҳаёт тарзига таъсири

  • Уйғониш ва унинг аҳамияти

  • “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

  • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Америка Суриядан нима истаяпти?

Америка Суриядан нима истаяпти?

By htadmin
26.08.2025
189
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америка Суриядан нима истаяпти?

Устоз Абдулҳаким Абдуллоҳ

2011 йил март ойида Шом қўзғолони аланга олган пайтдан то 2024 йил 8 декабрда Асад режими якун топгунига қадар Американинг Сурияга оид мақсадлари аниқ ва равшан эди. Қўзғолоннинг экспорт қилинишига ва Сурия режимининг қулашига йўл қўймаслик, шу билан бирга унга нисбатан фақат косметик ўзгаришлар киритишда ўз ифодасини топган бу мақсадлар ҳозиргача ўзгаргани йўқ. Ўзгаришлар фақат услуб ва воситаларда амалга оширилди, аслида эса улар ҳам шу мақсадларга хизмат қилиш учун қабул қилинган эди. Шунинг учун муайян воситалар ўз вазифасини йўқотса, албатта янгисига алмаштирилиши табиий ҳол ҳисобланади. Американинг Суриядаги нуфузига келсак, у ҳеч қачон муҳокама мавзуси бўлмаган. Чунки барча кучлар Америка белгилаган доирадан ташқарига чиқмасдан ҳаракат қиларди. Айрим кучлар томонидан амалга оширилган ҳаракатлар эса рақобат эмас, балки шовқин-сурон кўтариш ва эътиборни чалғитишга уринишдан иборат эди. Россия ва бошқа кучлар эса Америка стратегиясини амалга ошириш учун қўлланилаётган воситадан бошқа нарса эмасди.

АҚШ очиқ сиёсат йўлини танлаши биланоқ, Европа Иттифоқи Сурияга қўйилган санкцияларни бекор қилди. Бу қарор доирасида молия ва энергетика соҳаларидаги чекловлар олиб ташланди, шунингдек, Сурия Марказий банки санкциялар рўйхатидан чиқарилди. Россияда эса ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Вершинин Россиянинг Сурия ҳукумати билан Суриядаги Россия ҳарбий базаларининг мақоми юзасидан музокараларни давом эттираётганини маълум қилди. Яҳудий вужуди ташқи ишлар вазири Гидон Саар эса Шара билан Трамп учрашувидан сўнг Тель-Авивнинг янги Сурия режими билан яхши муносабатлар ўрнатишни хоҳлаётганини айтди. Бу эса Трампга йўналтирилган ижобий нома бўлиб, босқинчи вужуднинг Трамп ҳимояси остида Сурия билан битим тузишни истаётганига ишора қилиши мумкин. Бошқа тарафдан эса Барак (Эҳуд Барак) босқинчи вужуд билан Сурия ўртасида ҳужум қилмаслик шартномасини имзолаш мақсадида музокаралар ўтказиш таклифини илгари сурди.

Ҳақиқий кураш Уммат билан АҚШ бошчилигидаги бутун Ғарб ўртасида кечди. АҚШ Конгресси Асад режимига қарши курашаётган суриялик жангчиларни қўллаб-қувватлаш учун миллионлаб доллар ажратди. Шу мақсадда шимол ва жанубда икки марказий штаб тузилди ҳамда қўзғолончилар ҳаракатлари шу идораларга боғлаб қўйилди. Бу йўлда АҚШ кўплаб давлатлар, ташкилотлар ва шахслардан фойдаланди.

Сурия Ғарбий Осиёнинг Ўрта Ер денгизи соҳилига чиқадиган асосий йўл ҳамда Арабистон кўрфази минтақаси билан Европа ўртасида қуруқлик ва денгиз орқали боғловчи ҳалқа ҳисобланади. Шу билан бирга, у Арабистон кўрфази ва Эрондан Европага энергия етказиб бериш учун муҳим дарвоза вазифасини бажаради. Суриянинг текис географик тузилиши тоғлар каби табиий тўсиқлардан деярли холи бўлгани сабабли, Европага энергия етказиб бериш маркази бўлишга интилаётган тоғли Туркияга қараганда бу ерда нефть ва газ қувурларини қуриш анча осон ва арзон тушади. Шу боис Сурия Яқин Шарқдаги, жумладан Эрон ва Арабистон кўрфази минтақасидаги энергия манбаларининг Европага чиқишида табиий ўтиш нуқтаси ва стратегик транзит йўли сифатида катта аҳамият касб этади.

Сурия муҳим табиий газ конларига эга бўлиб, тарихий ва мустамлакачилик нуқтаи назаридан ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Зеро унинг исломий тарихи, Европадаги роли ва алоқалари, шунингдек, келажак истиқболлари ҳақидаги қарашлар ҳам ана шу аҳамиятни белгилайди. Бундан ташқари, Шом юрти ҳақида Ислом манбаларида келган ривоятлар, унинг фазилати ва ўзгариш жараёнларидаги ўрни ҳам унинг бу мавқеини янада мустаҳкамлайди. Шу боис Ғарб бутун Шом минтақасига бошқа юртларга нисбатан мутлақо ўзига хос ва алоҳида назар билан қарайди. Гарчи барча мусулмон юртлари бир хил тамойилга эга бўлса-да, Шом юрти ўзига хос бир қатор хусусиятлари билан ажралиб туради.

Айнан шу омиллар туфайли Америка Суриядаги қўзғолонга жиддий эътибор қаратди. Чунки бу қўзғолоннинг табиати Араб баҳори воқеаларидан тубдан фарқ қилар эди. У Росулуллоҳ ﷺ байроғини кўтариб, Исломни татбиқ этишга даъват қилди ва исломий ғояларга асосланган ҳаракатларни юзага келтирди. Шу сабабли, дунёнинг турли мамлакатларидан мусулмонлар Шом қўзғолонини қўллаб-қувватлашда бир-бирлари билан мусобақалаша бошладилар.

Башар Асад режими қулаганидан сўнг, Америка мавжуд сиёсий тузумни, ҳатто унинг раҳбари четлатилган ҳолатда ҳам сақлаб қолишга интилиб, бу вазифани Туркия зиммасига юклади. Зотан, ундан аввал ҳам Туркияга Сурия масаласида муҳим рол берилган эди. Мазкур масъулиятнинг Туркияга топширилиши унга ҳатто устидан ҳукм чиқарилган ва халқаро қидирувга берилган айрим шахсларни танлаб олиш имкониятини яратди. Бироқ, айни пайтда, Туркиянинг тайёргарлик ишлари анча олдин бошлангани ва унинг Жўлоний билан алоқалари илгари ҳам мавжуд бўлиб, бу ҳеч кимга сир эмаслиги маълум. Туркиянинг унга кўрсатган ҳарбий ёрдами ва қўллаб-қувватлови, шунингдек, қўзғолондан кейинги ҳомийлиги кенг жамоатчиликка маълум. Унинг Суриядаги роли барчага равшан ва бу ҳеч ким учун яширин эмас.

Башар Асад режими қулаганидан сўнг, вазият тубдан ўзгарди ва воқеалар тез суръатлар билан ривожлана бошлади. Суриянинг ички ва ташқи сиёсат соҳаларида кўплаб зиддиятлар ҳамда катта фарқлар намоён бўлди. Шубҳасиз, қўзғолонни қўллаб-қувватловчи муҳитнинг талаблари билан нуфуз соҳиби Америка ва янги ўйинчи сифатида саҳнага чиққан яҳудий вужуди ўртасида қарашлар ва режаларда тафовут яққол кўринди. Бироқ, сўнгги ҳал қилувчи сўз ҳануз Америка ихтиёрида қолмоқда. Шундай экан, асосий савол туғилади: Америка нима истаяпти?

Американинг янги маъмуриятга қўяётган талаблари кўп қиррали бўлиб, уларнинг бир қисми Суриянинг ички сиёсатига, яна бир қисми эса ташқи сиёсат соҳасига тааллуқлидир.

Ички сиёсатга оид масалалар қуйидагилардан иборат: Ислом, конституция, давлатнинг фуқаролик шакли; кичик этник гуруҳларнинг ҳокимият ва бошқарувдаги роли ва уларнинг Дамашқ билан муносабатлари; бошқарув тизимининг шакли, федерализм масаласи; армияни ташкил этиш; қўзғолончиларни интеграция қилиш, яъни амалдаги режим таркибига қўшиш; қуролларни назорат остига олиш ва уларни давлат қўлида тўплаш; хорижлик жангчилар масаласида эса уларнинг бир қисмини чиқариб юбориш, бошқаларини қувғин қилиш, фаластинлик жангчиларни эса бутунлай бадарға қилиш. Зеро, мудофаа вазирлиги «35 минг нафар хорижлик жангарининг янги тузилган 84-бригада таркибига жалб этилиши» ҳақида расман маълумот берди. Бу масалада Американинг позицияси ўзгаргани яққол кўзга ташланмоқда. АҚШ элчиси Барак таъкидлаганидек, хорижлик жангариларнинг жиҳодий жамоаларга қўшилиб кетишини олдини олиш мақсадида, уларни мамлакатдан чиқариб юборишдан кўра давлат тузилмалари доирасида сақлаб қолиш мақбулроқ йўл сифатида кўрилмоқда.

Шунингдек, хусусийлаштириш, инвестиция масалалари ва Америка компанияларининг, айниқса, газ ва нефть соҳаларидаги ролига оид талаблар ҳам қўйилмоқда. 29 май куни Сурия ҳукумати энергетика соҳасида халқаро компаниялар билан умумий қиймати 7 миллиард долларлик шартнома имзолади. Ушбу компаниялар қаторида Қатарнинг UCC Holding, Power International, Urbacon Holding, шунингдек Туркиянинг Kaylon GES Enerji Yatırımları ва Cengiz Enerji компаниялари ҳам мавжуд.

Ташқи сиёсатга оид талаблар орасида эса қатор шартлар мавжуд. Жумладан, яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш, унга таҳдид солмаслик ҳамда «Иброҳим келишувлари»га уйғунлик каби шартлар алоҳида ўрин тутмоқда. «Америка Суриядан нима хоҳлаяпти?» сарлавҳаси остидаги Ал-Жазира мақоласида қуйидагича таъкидланади: «Бироқ Трампнинг Шара билан учрашуви унинг Сурияга нисбатан қўллаган ягона қадами бўлиб қолмади. АҚШ президенти мамлакатга нисбатан жорий этилган санкцияларни босқичма-босқич бекор қилиш ниятида эканини маълум қилди. Трамп бу санкцияларни «ваҳшиёна» ва «тўсиқ бўлувчи» деб баҳолар экан, Суриянинг «қайта тикланиши ва мустақил равишда оёққа туриши вақти келди», дея таъкидлади». Ушбу эълон Сурияни жаҳон молиявий тизимидан тўла ажратиб қўйган кескин санкциялар ўн йилдан ортиқ давом этганидан сўнг янгради. Аниқки, Вашингтон янги Сурия ҳукуматига нисбатан тамоман янгича ёндашувни қўллай бошлади. Изоляция ва жазо сиёсатидан шартли аралашиш ҳамда эҳтиёткор қўллаб-қувватлаш сиёсатига ўтилди. АҚШ расмийлари эса, агар Дамашқнинг ўтиш давридаги ҳокимияти сиёсий ечим йўлидан оғишмасдан борса ва халқаро талабларни ҳисобга олса, улар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини маълум қилди.

Кўп сонли ва турли йўналишдаги талаблар қаршисида янги маъмуриятнинг позицияси юксак даражада Америка талаблари билан уйғун экани яққол кўзга ташланмоқда. У ҳатто Америкага нисбатан дўстона муносабат, розилик ва бўйсуниш ҳолатини намоён этмоқда. Шу билан бирга, у яҳудийлар билан музокараларда иштирок этиб, Сувайдадаги масалада шармандали бўйсунишини кўрсатди. Бундан аввал эса хорижлик жангарилар ва қўзғолонни қўллаб-қувватловчилар масаласида ҳам худди шу каби ҳолат кузатилган эди.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Америка Қўшма Штатлари мавжуд режимни сақлаб қолишга муваффақ бўлди ва янги малай олдинги малай бажара олмаган вазифаларни амалга ошириши учун, бирини иккинчисига алмаштирди. Шундай экан, қўзғолончилар кимнинг ортида жамланаётганини англаб етадиларми? Жўлоний гуруҳи ва унинг ортида турганлар «воқелик зарурати» ва «рухсат этилган енгилликлар» қоидаларини, ҳатто «Ҳудайбия сулҳи»ни мисол қилиб, турли найранглар билан фикрларни чалғитишга уринаётган экан, қўзғолончилар бу ҳолатни англаб етадиларми?

Роя газетасининг 2025 йил 13 август, чоршанба кунги 560-сонидан

 

0
0

Related posts:

Режимларни адолат қўриқлайди фавқулодда ҳолат эмас «Ҳукуматлар ва раҳбарлар режим билан тинчлик асосида муомала қилиб, Шом аҳлига нисбатан душманлик қилишмоқда» 2019 йилда Мисрда 2792 марта норозилик намойиши бўлиб ўтди ва бу режимнинг иқтисод ва адолат хусусидаги гаплари эртаклигини фош этмоқда Маҳбуслар масаласи режимни ағдариш билан боғлиқ масаладир
TagsАмерика Суриядан нима истаяпти?режим
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир мабдаий ҳизбдир

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    78 йилдирки «Мустақиллик куни» нишонланмоқда Покистон ҳақиқий мустақилликка фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этгандагина эришади

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақл ва Ҳаёт

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 12.05.2026

    Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

  • 12.05.2026

    Жаннат ва дўзахга бўлган иймоннинг одамлар ҳаёт тарзига таъсири

  • 12.05.2026

    Уйғониш ва унинг аҳамияти

  • 11.05.2026

    “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

  • 10.05.2026

    Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/