| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

  • Ғазо вайроналаридан тортиб Ўзбекистон қамоқхоналаригача бўлган ягона ҳақиқат

  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Халифаликка қайтишни от аравага қайтиш дейсизми?

Халифаликка қайтишни от аравага қайтиш дейсизми?

By htadmin
29.09.2023
722
0
Share:

Халифаликка қайтишни от аравага қайтиш дейсизми?

بسم الله الرحمن الرحيم

Узоқ йиллар қамоқда бўлиб, 22 йилдан сўнг оиласига қайтган жўрамиз яна аввалгидек даврамиз гули бўлиб сафимизга кириб келди. Бугун ундан деярли барчамиз хижолатда. Чунки йигирма икки йил орасида бирор марта на беш нафар гўдакларидан ва на қариб қолган ота-онасидан хабар ололмагандик. Бунга деярли ҳаммамизда баҳона етарли эди… Эслайман, 1999 йилнинг кузида рўзғорбоб нарсаларнинг энг сараларидан машинамни юкхонасини тўлғазиб, жўрамизнинг оиласини зиёрат қилганим учун роса терговга қатнагандим. Ўшанда маҳалла раиси ва қўшнилар “бу йигит ҳатто намоз ўқимайдиган гиёҳванд, кўча безориси-ку?!” деб гувоҳлик бергани учун уларнинг тепа-теп, ур-калтакларидан зўрға қутулгандим. Ўшанда дадам ҳам гиёҳвандлигимдан биринчи бор қувониб “бу “ҳунаринг” бўлмаганида мен ишимдан, сен эса озодликдан айрилган бўлардинг” деган эдилар. Шу баҳона бўлди-ю, дадамни қувонтирган “ҳунар”ни ташламадим. Ғалати замонларни кўряпмиз. Намозхон яхшилар таъқибда-ю, каззоб, бузуқилар омонда…

Жўралар билан шу ошнамиз шарафига чойхонага йиғилдик. Давра тўрисига уни мажбурлаб чиқардик. Бир қарашда бу жўрамиз ҳаммамиздан ёшроқ ва анча тетик эди. Бошқаларимиздан фарқли ўлароқ, у сўз бошлаганида дастурхонга чўзилган қўллар ҳам тийилиб қоларди. Ажабки, бу ёзилмаган қоида ҳозир ҳам жўралар орасида ўз кучида. Лекин у енгил-елпи салом-алик, ҳол сўрашлардан кейин анча вақт жимлик чўккач, бирдан жўраларнинг таноби қочиб, ёшликда у билан бўлган қизиқ воқеаларни бирма-бир эслаб кетдик. Деярли ҳаммамизнинг ҳикоямизда унинг қаҳрамонлиги эсланди. Ҳар биримиз унга қараб “эсингдами” деб бошлаган ҳикояларимизни у шунчаки енгил табассум билан қаршилаб қўярди. Лекин мавзу ўзгариб, қимматчиликдан, авваллари ўрисга қарам пайтларида ҳам бўлмаган солиқлардан, масжидларнинг ёпилишидан, фоҳишахоналардан, МИБнинг талончилигидан ва битмас- туганмас янги касалликлардан, итуруғ хитойларнинг ёш қиз ва ўғилларни мато каби сотиб олаётганидан, урушдан қочиб шаҳарларга балодек ёпирилган ўрис “босқин”ларидан, қўйингки, бугунги янги “мустақил” юртнинг дардли “қўшиқ”ларидан “акапелла” бошланди. Кимдир “союз” пайтида гугуртнинг бир тийинлигидан гапирди. Бошқаси ўша даврдаги бепул клиникани эслаб, таноби қочди. Чакаклар бироз тингач, барчамиз худди келишиб олгандек тўридаги сомеъга қарадик. У аввалгидан ҳам салобатли қиёфага кириб, қўлидаги пиёлани дастурхон четига қўйди. Бизлар эса дардларини айтиб, табибдан маслаҳат кутувчидек унга термулиб қолгандик. У дона-дона қилиб сўзлай бошлади.

(Азиз ўқувчи! Мен ўша биродаримизнинг суҳбатидан кейин биринчи бор пешонаси сажда кўрган ошнамнинг ушбу ҳикоясини сизларга ҳам илиндим)

– Ҳар шамширнинг ўз ғилофи бўлади. Унга бошқа шамшир солинса ғилофга путур етади. Шу каби ҳар дарднинг ўз давоси бор бўлиб, уни хато муолажа қилсак, янги дардга йўлиқамиз. Машина ишдан чиқса табибга, бош оғриганда дурадгорга борилмайди. Шу каби юқорида санаганларингиз ҳам ўта оғир дардлар бўлиб, уларни муолажаси эса моҳир “табиб”лардадир. 

– Яъни?

– Аввалда ҳам одамлар ўз билганича яшашни бошлаганида ҳозиргидек фисқу фужур урчиган, нафслар ғайриинсоний қондирилган. Қачонки борлиқни йўқдан бор қилган Аллоҳ Субҳанаҳу Буюк “Табиб” – Пайғамбар ﷺни Илоҳий Қонун билан юборгач, жоҳиллар олимга, золимлар одилга айланган. Мен шу Буюк “Табиб” олиб келган “Малҳам”ни нафақат юртимиз, балки бутун оламдаги инсонларнинг дардларига даво, деб биламан…

Жўрамиз шу жумладан кейин пиёласига янги қуйилган чойни хўплаб, “бу гапга нима дейсизлар?” дегандек жим қолди. Жимликни “чопсон” лақабли чойхоначининг жўрабошимизга: “ошни солаверайми?”си бузди. У жавобни олиб чиқиб кетгач, нафақадаги ҳокимнинг ўғли:

– Жўражон, деворниям қулоғи бор. Ўзинг эндигина чиқдинг, керакмас! – деди. Қолганлар унинг гапига эътироз ҳам билдирмади, тасдиқламади ҳам. Жўралар бир оз маънолик жимликдан кейин “деворнинг қулоғи”га ёқадиган “мусиқа”га “ўйнаб” кетдилар. Кенг шароитга эга “катта”ларнинг арзандалари “мустақиллик”дан сўзлаб, оғзиларининг таноби қочди. Баҳс шилта суҳбатдан қизиб, бир-бирларига пиёла отар даражага етди. Чопсоннинг ошини ҳар доимгидек мақтаб-мақтаб еб бўлганимиздан кейин яна суҳбат қизиб, пиёлалар чангалланди. Аммо четроқда, даврамизни зийнати бўлган ўша жўрамиз менинг астагина берган саволларимга қалбимни ҳил-ҳил қилиб, эритарли жавоблар қилди. Битта хонада ажойиб икки манзара. Аксар жўраларнинг кўзлари кулгудан ёшланса, менинг дастрўмолчам биродарим даъватидан ҳўл бўлди. Барчалари узоқ йиллар қамоқда умр ўтказган дўстимизга ачиниш билан нигоҳ ташлаганида, мен унинг умридаги маънога суқлана бошладим. Бизни зимдан кузатаётган ва эҳтимол эшитаётган қўшиқчи жўрамиз қисинибгина бизга яқинлашиб, ичини кемираётган саволни берди:

– Ошна, биласиз, бугун олам ривожланиб кетди. Оламшумул ихтиролар асридамиз. Мабодо сизнинг айтганларингиз ҳаётга қайтиб, Халифалик давлати бўлиб қолса, яна ортга қайтиб, от араваларга ўтамизми? – деди. Ҳофизимизнинг ширали овози “қарғалар” чуғурларини тиндириб, яна барчанинг эътиборини биродаримнинг оғзига қаратиб қўйди. Аммо жўрабошимиз – ҳамма бир-бирларига қараб олгач – ҳофизнинг саволига киноя қилиб:

– Эсинг жойидами ҳофиз? Қайси замонда яшаяпсан? 21-асрда яшаяпсан! Технологиялар ривожланиб, коинот забт этилиб, инсоният марсга талпинаётган даврдан эшак арава, от араваларга, пахса деворларга, паранжи-ю саллаларга қайси аҳмоқ қайтиши мумкин?! – деди. Лекин ҳофизга қилинган кинояга биродарим жавоб берди:

– Дадангиз машҳур врачлар, шундайми? Бугун эрталаб бизникида бирга нонушта қилдик. Дадангизнинг замонавий табобат – кимёвий дори ва уколлардан воз кечиб, Ибн Сино табобатини бутунича йўлга қўйиш тўғрисидаги фикридан анча таъсирландим.  Медицина ҳақида анча таги қувватли фикр билдирди. Дадангизнинг бу фикрини эшитганмидингиз?

– Ҳа албатта, бу ҳақда диссертация ҳам ёзганлар, студентлик чоғида.

– Хўп, унда сиз нима дейсиз, эски замонлардаги табиий гиёҳлардан фойдаланишга қайтсак, ўша табобатга оту эшшаклар ҳам қўшилиб келади, десак тўғри бўладими?

– Халифалик бошқа, табобат бошқа ошна, табиий дориларга эшшакларнинг нима алоқаси бор?

– Шуни айтаманда ошна, Шариат асосидаги Халифалик бошқарувига қайтишнинг от-аравага ҳам ҳеч қандай алоқаси йўқ демоқчиман.

Бироз жимликдан сўнг деворнинг қулоғини том биткузгидек портловчи кулгу кўтарилди. Чунки соддагина жавоб ақлларни тўлиқ қаноатлантирганди. Аммо гулзордаги беўхшов тикондек, қўйнидагини ошкора чиқариб, пиёласига тўлдириб ичиб, аламзадалик билан гапга қўшилган учаскавойимизнинг ўғли “жииим ўтирейлик, гапларимиздан қамоқнинг ҳиди кела бошлади” дегач, суҳбат яна бугуннинг газ, тезак, маош, вирусларига ўтиб кетди. У биродаримиз эса, чойхонанинг шинамгина намозхонасига қараб кетди. Унинг ортидан, авлодидан бирон намоз ўқигувчи чиқмаган гиёҳванд жўрамиз орадан сирпалиб чиқиб, унга эргашди. Орага анчагача сукунат чўкди. Ва мен ҳам ғалати бир куч ундовида таҳоратга қўзғолдим…

وَيَقُولُونَ مَتَىٰ هُوَ ۖ قُلْ عَسَىٰ أَن يَكُونَ قَرِيبًا

– “Ҳали улар: “У (кун) қачон бўлур?” деб (сўрайдилар). “Шоядки яқин бўлса”, деб айтинг!”                                                   (Исро:51)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

29.09.2023й

TagsХалифаликка қайтиш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    То Аллоҳга холис бўлиб, ҳақда собит турилмагунча нусрат келмайди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин заминидан режим оловида жизғинак бўлаётганларга очиқ хат

  • МАҚОЛАЛАР

    Халифалик давлати оддий давлат эмас, балки Аллоҳни рози қиладиган давлатдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 01.06.2026

    ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • 01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • 01.06.2026

    АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • 01.06.2026

    АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • 01.06.2026

    Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/