Бутефлика нариги дунёга кетмасидан олдин ишларни тартиблаштириб олиш учун Жазоир разведка хизматини тарқатиб юборди
Роя газетаси:
Бутефлика нариги дунёга кетмасидан олдин ишларни тартиблаштириб олиш учун Жазоир разведка хизматини тарқатиб юборди
«Ҳурра» мухбирларининг ўтган якшанба куни тарқатган хабарига кўра, Жазоир президенти Абдулазиз Бутефлика хавфсизлик ва жосуслик хизмати (разведка бюроси)ни тарқатиб юборди ва «хавфсизлик манфаатлари бошқармаси», дея номланган янги хизматни тузди.
Янги хизматни бевосита республика президентлиги ҳокимияти остига киритди ва унинг масъулиятини тарқатиб юборилган хавфсизлик ва жосуслик хизматининг собиқ раҳбари генерал Усмон Тартоққа топширди. Манбаларнинг таъкидлашича, ушбу янги хизмат Жазоир мудофаа вазирлигига бўйсунмайди.
Бу янги хизмат ички хавфсизлик хизмати билан ташқи хавфсизлик хизматини ўз ичига олиши ҳамда техник масалалар бошқармаси ҳам унга бўйсундирилиши кутилмоқда. Жазоирда чиқадиган «Ҳивор» газетаси хабарига кўра, Бутефлика генерал Тартоққа юрт хавфсизлигининг биринчи масъули сифатида кенг салоҳиятлар бериш билан бирга, уни давлат вазири лавозимида ўзининг шахсий маслаҳатчиси этиб ҳам тайинлади. (Ҳурра сайти).
Роя газетасининг 2016 йил 27 январ чоршанба кунги 62-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми