Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари
بسم الله الرحمن الرحيم
Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари
المسلمون شركاء في ثلاث،في الماء، والكلإ، والنار
“Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда”
Ислом давлати
Ваниҳоят, туркум мақолаларимизга якун ясаб берадиган сўнгги мақолага ҳам етиб келдик. Бу мақолани бошқача қилиб ҳисобот-мақола десак ҳам нотўғри бўлмайди. Чунки унда исломий юртлар ўртасидаги сунъий чегаралар олиб ташланиб, улар битта вужуд бўлиб, битта байроқ остида бирлашиб, битта амирга итоат қилган ҳолатда, яъни Ислом давлати барча исломий юртларни бирлаштирган ва бутун дунё мусулмонларининг ягона раҳбарияти, қиёдати бўлган ҳолатда уммат ва давлат эгалик қиладиган баъзи бойликларнинг умумий ҳисоби ва иқтисодий имкониятлари тўғрисида сўз юритамиз. Баъзи бойликлари ва иқтисодий имкониятлари, деганимизга сабаб эса, шу пайтгача туркум мақолаларимизда эълон қилиб борилган маълумотлар фақат расмий статистикада ва рус тилида эълон қилинган маълумотларга асосланган эди. Сўнгги ҳисобот-мақоламизда ҳам шу маълумотларга асосланиб, уларни жамлаймиз. Демак, қуйида яқин келажакда тикланадиган Халифалик давлатининг бойликлари ва иқтисодий имкониятлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қиламиз. Бу маълумотларнинг асосий қисми 2016 йилга тегишли.
Халифалик давлатининг ер майдони: 29 601 945 км² дан кўп.
Бугунги кунда бу даражада катта ҳудудга эга бўлган давлат йўқ. Солиштириш учун бу ер майдони бугунги кунда энг катта ҳудудга эга бўлган Россиядан 1.7 баробар катта. Шунингдек, АҚШ, Канада ва Хитой ер майдонидан 3 баробар катта. Ислом давлати ер майдони бўйича дунёдаги энг йирик давлат бўлади. Шуни қўшимча қиламизки, юқорида келтирилган Халифаликнинг ер майдонига Россия босиб олган Чеченистон, Доғистон каби мусулмонлар ерлари киритилмаган.
Аҳолиси: бугунги кунда ер юзида тахминан 1.5-1.7 млрд мусулмон яшамоқда. Бу ер аҳолисининг 20-23 фоизини ташкил қилади.
Жами олтин захираси: 2 094 тонна (2018й май ҳолатига). Бу олтин захираси қазиб олинган соф олтин захирасидир, яъни бу миқдор бугунги кунда мавжуд бўлиб, келажакда Халифалик пул бирлиги – динорнинг асосини ташкил қилади. Чунки Ислом шариатида олтин ва кумуш маъданлари пул ролини бажаради. Бу миқдорга Эрон, Ўзбекистон каби давлатларнинг олтин захираси киритилмади, чунки улар ҳақидаги расмий маълумот йўқ.
Қуйидаги маълумотларда эса, бугунги кунда исломий юртлардаги мавжуд конларда бир йилда қазиб олинаётган табиий бойликларнинг умумий миқдорини келтирамиз:
Нефт: 1 936 млн тонна – дунё бўйича қазиб олинаётган нефтнинг 44 фоизини ташкил қилади.
Табиий газ: 1 205 млрд м3; 34%.
Кўмир: 607 млн тонна; 8.1%.
Олтин: 412.6 тонна; 13.3%.
Кумуш: 1 609 тонна; 5.8%.
Уран: 29.5 минг тонна; 49.5%.
Бокситлар (алюминий): 25.3 млн тонна; 10.8%.
Мис: 1.2 млн тонна; 7%.
Кадмий: 1 500 тонна; 6.5%.
Марганец: 790 минг тонна; 4.3%.
Никель: 168.5 минг тонна; 7.5%.
Қалай: 61.2 минг тонна; 21.8%.
Қўрғошин: 157 минг тонна; 3.3%.
Титан (рутил ва ильменит): 380 минг тонна; 5.8%.
Рух: 700 минг тонна; 7%.
Гипс: 41.4 минг тонна; 15.7%.
Сера: 14.5 млн тонна; 21%.
Барит: 1 770 тонна; 24.8%.
Туз: 11.4 млн тонна; 5.4%.
Мишьяк триоксиди: 7 000 тонна; 19.2%.
Темир рудаси: 120 млн тонна.
Молибден: 4 950 тонна.
Слюда (шаффоф минерал): 25.2 минг тонна.
Графит: 32 минг тонна.
Халифалик давлати ушбу конларга якка шахс ёки гуруҳларнинг эгалик қилишига чек қўяди ҳамда уларни умумий мулкка айлантиради. Яъни бу конлар Ислом Уммати мулкига айлантирилади. Чунки бу борадаги шаръий ҳукм шундай. Туркум мақолаларимизнинг бошланишида келтирилган “المسلمون شركاء في ثلاث،في الماء، والكلإ، والنار – Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда” (Аҳмад, Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти, саҳиҳ) ҳадиси бунга далилдир. Бу конлардан чиқариб олинаётган барча бойликлар мусулмонларнинг мулкидир, яъни умумий мулкдир. Улар ё ҳар бир мусулмонга тақсимлаб берилади ёки мусулмонлар манфаатлари учун сарфланади. Қандай йўл тутиш халифанинг раъйига ҳавола қилинади. Бундан ташқари, Халифалик давлатида янги конларни очиш учун геологик қидирув ишларини олиб борилишига алоҳида эътибор қаратилади.
Халифалик давлатининг фойдали қазилмалари захираси қуйидагича кўриниш олди:
Нефт: 130 млрд тонна – дунё бўйича нефт захираларининг 56 фоизини ташкил қилади.
Газ: 113 трлн м3; 56.4%.
Кўмир: 73 млрд тонна; 8.1%.
Олтин: 7000 тонна; 12%.
Кумуш: 126.6 минг тонна; 20%.
Уран: 1.2 млн тонна; 21%.
Бокситлар (алюминий): 8 млрд тонна; 43.5%.
Мис: 80 млн тонна; 14.4%.
Темир рудаси: 17 млрд тонна; 8%.
Қўрғошин: 19.7 млн тонна; 17.8%.
Қалай: 2.2 млн тонна; 27%.
Барит: 183 млн тонна; 26%.
Вольфрам: 100 минг тонна; 4%.
Калий тузлари: 276 млн тонна; 3.6%.
Марганец: 451 млн тонна; 9%.
Молибден: 620 минг тонна; 5.4%.
Никель: 6.4 млн тонна; 11%.
Флюорит: 20.7 млн тонна; 9.4%.
Тантал пентоксиди: 23.8 минг тонна; 14.4%.
Титан (рутил): 2.5 млн тонна; 5%.
Фосфоритлар: 33.5 млрд тонна; 51.3%.
Хромитлар: 365 млн тонна; 15%.
Рух: 51.6 млн тонна; 20.3%.
Кўриб турганимиздек, мусулмонлар жуда катта бойликларга эгадирлар. Шундай бўлсада, уларнинг аксар қисми қашшоқ ҳаёт кечирмоқда. Бугунги кунда Африка, Яқин ва Узоқ шарқ, Ўрта Осиё ва бошқа жойлардаги мусулмонларнинг аксари шунчалик кўп бойликка эга бўла туриб шундай хор аҳволдалар. Улар бу бойликларни нотўғри ва адолатсиз тақсимлаётган капиталистик тузумнинг зулмидан азоб чекмоқдалар. Лекин Ислом давлати бунга чек қўяди. Бу бойликларни фақат шариат белгилаган ўринларга сарфлайди.
Яна бир эътиборли жиҳат шуки, кўпчилик бугунги кунда чет эл инвестицияси ва ёрдамларисиз ривожланишни иложи йўқ, деган чўпчакка ишонади. Юқоридаги рақамлардан кўриниб турибдики, мусулмонлар мустамлакачи давлатларнинг захарли ёрдамларига умуман муҳтож эмаслар. Аксинча, улар мусулмонларнинг бойликларига муҳтождирлар. Масалан, мусулмонлар ерларида дунёнинг нефт ва табиий газ захираларининг ярмидан кўпроғи жамлангани, уран каби стратегик хом-ашёларнинг сероблиги Ислом давлатига халқаро сиёсатда жуда катта устунлик беради. Чунки АҚШ, Европа, Хитой каби мустамлакачи кофир давлатларнинг уларга бўлган эҳтиёжи жуда катта, улар бу давлатларнинг қон томиридир. Уларнинг шу қон томирини кесиб қўйиш билан уларни жуда ёмон аҳволга солиб қўйиш мумкин. Шундай экан, уларнинг келажаги Ислом давлати билан қандай муомалада бўлишларига боғлиқдир.
Исломий юртларда ишлаб чиқарилган баъзи маҳсулотларнинг умумий миқдори ҳақидаги маълумотлар:
Автомобил: 5.7 млн дона – дунё бўйича ишлаб чиқарилган автомобилларнинг 5.9 фоизини ташкил қилади.
Электр-энергияси: 2 190 ТВт/соат; 8.8%.
Пўлат: 84.4 млн тонна; 5.2%.
Аммиак: 24.4 млн тонна; 17.4%.
Цемент: 309 млн тонна; 7.4%.
Оҳак: 8.6 млн тонна; 2.5%.
Қум ва шағал: 11.3 млн тонна; 6.3%.
Алюминий: 4.7 млн тонна; 8.2%.
Целлюлоза: 8.1 млн тонна; 4.5%.
Қоғоз ва картон: 15.7 млн тонна; 4.2%.
Чўян: 16 млн тонна.
Шакар: 14.8 млн тонна.
Ўсимлик ёғи: 35 млн тонна.
Ип газлама: 3 380 млн м2.
Автомобил бензини: 57 млн тонна.
Умуман олганда, 2016 йилда дунё бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 16 фоизи исломий юртлар ҳиссасига тўғри келган. Бошқача қилиб айтганда, бу юртлар жами 5 744 млрд долларлик маҳсулот ишлаб чиқарганлар. Албатта бу жуда оз, чунки мусулмонлар юртлари жуда катта иқтисодий потенциалга эга. Уларнинг ички имкониятлари, яъни хом-ашё ҳам, тажриба ҳам етарли бўлиб, ҳар қандай нарсани ишлаб чиқаришга бемалол қурби етади. Бундан ташқари, уларда оғир саноат йўқ, аниқроғи мустамлакачи давлатлар мусулмонларнинг оғир саноатга эга бўлишларига йўл қўймайдилар. Халифалик давлати эса, оғир саноатни йўлга қўйишни биринчи ўринда қилинадиган ишлар қаторига қўяди, ваҳоланки ўз оғир саноатига эга бўлмаган давлат тез орада қарам давлатга айланади. Бунинг учун Халифалик давлати ўзининг ички имкониятларини ишга солади. Юқорида айтилганидек, моддий бойликлари ва тажрибаси етарли бўлгани учун бу иш катта қийинчилик туғдирмайди.
Ўрмон, балиқчилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий миқдори:
Жами дон ва дуккакли экинлар: 391 млн тонна.
Шу жумладан:
Буғдой – 113.6 млн тонна; 15.1%.
Гуруч – 167.8 млн тонна; 22.6%.
Маккажўхори – 64.2 млн тонна; 6%.
Пахта толаси: 5.8 млн тонна; 22.2%.
Сабзавотлар: 170 млн тонна.
Кунгабоқар: 2.6 млн тонна.
Йирик шохли қорамол: 272 млн бош; 18.4%.
Туя: 22.3 млн бош; 78.4%.
От: 7.9 млн бош; 13.3%.
Қўй: 496.3 млн бош; 42.3%.
Барча турдаги уй қушлари: 6.3 млрд бош; 26%.
Денгиз маҳсулотлари: 15 млн тонна; 16.2%.
Ёғоч: 306 млн м3.
2016 йилда исломий юртларда жами 1 587 млрд долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилган, бу дунё бўйича етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 21.2 фоизига тўғри келади. Бундан кўриниб турибдики, Халифалик давлати ўзини озиқ-овқат маҳсулотлари билан бемалол таъминлаши мумкин. Бундан ташқари, бугунги кунда бу соҳадаги кўплаб муаммоларга тўғри ечим бериш орқали янада кўпроқ ва сифатлироқ маҳсулот етиштиришни ҳам йўлга қўяди. Исломий юртларнинг ерлари унумдор ерлардир, шунингдек сув борасида ҳам унчалик катта қийинчилик йўқ. Шунинг учун бу соҳага сарфланаётган меҳнат ва маблағ тўғри ва самарали йўналтирилса натижа ҳам ўзини узоқ куттириб қўймайди.
Бугунги кунда мусулмонлар ҳар қачонгидан ҳам каттароқ бойликларга эга бўлишларига қарамай, улардан кўпчилигининг турмуш даражаси ўта паст ҳолатдалиги, ҳатто қорни тўйиб овқатлана олмаслигининг бош сабаби капиталистик тузумнинг бойликларни нотўғри ва адолатсиз тақсимлаши, уларга бир шахс ёки гуруҳнинг эгалик қилишига йўл қўйиб беришидир. Ислом давлати мана шу нарсага чек қўйиб, мусулмонларга ғамхўрлик қилади, уларнинг асосий эҳтиёжларини қондиришни ўзига фарз деб билади. Чунки Ислом давлати моддий бойликларни Ислом Уммати манфаатлари йўлида сарфлайди, бундан бошқасини ўзига ҳаром деб билади. Аммо Ислом давлатини тикланишидан кўзланган мақсад шу бойликларга эга бўлиш эмас, асло ундай эмас. Чунки моддий бойликлар восита холос, ғоя эмас. Ғоя Ислом давлатини тиклаш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш, ундан сўнг Исломни бутун дунёга даъват ва жиҳод орқали етказишдир. Бу воситалар ғояни амалга ошириш учун ишлатилади холос.
Хулоса шуки, мусулмонларнинг бойликлари эҳтиёжларини бемалол қондирадиган даражададир, улар кофирларнинг миннатли ва ғаразли “ёрдам” ларига асло муҳтож эмаслар. Бундан ташқари, борлиқни яратган Аллоҳ учун ердан бунданда кўпроқ бойлик чиқариб бериш асло қийин эмас. Биз Ислом Уммати эса, Унинг буйруқ ва тақиқлари асосида яшашимиз, У бизга дастури амал қилиб берган Қуръон ва Суннатдан четлашмаслигимиз керак. Зеро, Аллоҳ айтади:
وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِن شَكَرْتُمْ لأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ
“Ва Роббингиз сизга: «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга (неъматларимни) зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб билдирганини эсланг”. (Иброҳим. 7)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
11.07.2018й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми