Марокаш подшоҳи диний таълим программасини қайта кўриб чиқишга фармон берди

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Бағрикенглик, васатийлик ва мўътадиллик шиорлари остида ҳамда такфирчилик ва экстремизмга қарши кураш баҳонасида Ғарб тушунчаларини қабул қилиш
Марокаш подшоҳи диний таълим программасини қайта кўриб чиқишга фармон берди
Ўтган шанба куни Марокаш подшоҳи Муҳаммад VI бағрикенглик ва мўътадилликка эътибор қаратиш мақсадида, мамлакатдаги турли таълим муассасаларидаги диний тарбия программаси ва қоидаларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида ҳукуматга фармон берди. Бу фармон подшоҳ саройи баёнотига мувофиқ «диний такфирчилик сақофати»дан огоҳлантириш чақириқлари ортидан чиқарилди.
Ушбу янги таълимотдан олдин Уйун шаҳрида подшоҳ раислигида йиғин ўтказилиб, унинг асосий кун тартиби «2015-2030 йилларда таълим тизимини ислоҳ қилиш, тузиш ва илмий тадқиқот олиб бориш учун стратегик қарашлар»дан иборат бўлганди.
Сарой баёнотида таълим программасини қайта кўриб чиқиш «таълим-тарбияни кенг исломий қадриятлар асосида, хусусан, подшоҳликнинг мўътадиллик ва васатийлик (ўртачалик)ка чақирувчи сунний мазҳаби асосида бериш орқали» олиб борилиши айтилди.
Шунингдек, подшоҳнинг айни таълимотларидан олдин турли чақириқлар янгради. Бу чақириқларда Марокаш мактабларидаги диний таълим дарсларидан огоҳ бўлишга чақирилди. Уларнинг даъвосича, 1500дан ортиқ фуқароси «Давлат ташкилоти» сафида жангарилик қилаётган, 2002 йилдан буён 150та шундай тармоқ фош этилган юртда «экстремистик низолар ва терроризм»нинг тарғиб этилишига таълим программаси сабаб бўлиши мумкин.
Бу чақириқларнинг навбатдагиси, бир неча зиёлилар ва фаоллар аъзолик қилувчи «Байтул ҳикмат» жамияти томонидан чиқарилган баёнот бўлди. Баёнотда «динлар тарихи миллий университети» ташкил қилишга ҳамда ўзга динлар билан боғлиқ академик, диний тадқиқотнинг тарғиб этилишга даъват қилинди. (Ҳурра сайти).
Роя газетасининг 2016 йил 10 феврал чоршанба кунги 64-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ