| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

  • Жаннат ва дўзахга бўлган иймоннинг одамлар ҳаёт тарзига таъсири

  • Уйғониш ва унинг аҳамияти

  • “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

  • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›«Тўртлик» Судан урушининг сўнгги босқичими?!

«Тўртлик» Судан урушининг сўнгги босқичими?!

By htadmin
02.11.2025
727
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

«Тўртлик» Судан урушининг сўнгги босқичими?!

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан

вилоятидаги расмий нотиғи

2025 йил 25 октябр, шанба куни АҚШ президентининг араб ва Африка ишлари бўйича катта маслаҳатчиси Масъад Булуснинг маълум қилишича, Судан бўйича тузилган Тўртлик гуруҳи аъзолари Судандаги долзарб ва шошилинч масалалар юзасидан ҳамкорликни кучайтириш мақсадида қўшма қўмита тузишга келишиб олдилар. Булус «X» (Twitter) ижтимоий тармоғида маълум қилишича, кеча Вашингтонда АҚШ мезбонлигида бўлиб ўтган учрашувда Миср, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари иштирок этди. Мазкур учрашувда Судандаги инқирозга ташқи кучларнинг аралашувини тўхтатиш имкониятлари ҳамда мамлакатда фуқаролик бошқарувига ўтиш жараёнини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Булуснинг таъкидлашича, қўмитага аъзо давлатлар Суданда шошилинч гуманитар сулҳга эришиш ва доимий тарзда уруш ҳаракатларини тўхтатиш йўлларини муҳокама қилганлар. Шунингдек, халқаро Тўртлик гуруҳи жорий йил 12 сентябрда қабул қилинган Суданга оид баёнотда белгиланган тамойилларга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.

Тўртлик гуруҳи йиғилиши АҚШ ҳомийлигида Вашингтон шаҳрида Судан армияси ва Тезкор ёрдам кучлари ўртасидаги бевосита бўлмаган музокаралар ҳақидаги хабарлар билан бир вақтга тўғри келди. Судан ҳукумати мазкур музокаралар ўтказилганини рад этган бўлса-да, ишончли манбаларга кўра, Судан ташқи ишлар вазири ҳам ҳарбийлардан иборат делегацияга раҳбарлик қилган ҳолда Вашингтонда экани тасдиқланган. Судан ташқи ишлар вазирлиги вазирнинг АҚШга сафари тасдиқланганидан сўнг эълон қилган расмий баёнотида таъкидланишича, мазкур сафар Хартум ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро қизиқиш уйғотувчи масалалар, жумладан, Суданда тинчликни таъминлаш йўлидаги мулоқотни давом эттириш борасидаги узвий саъй-ҳаракатлар доирасида амалга оширилмоқда. Мазкур баёнот, шакли ва хусусияти қандай бўлишидан қатъий назар, Вашингтон шаҳрида маълум музокаралар олиб борилаётганини билвосита тан олиш сифатида баҳоланади.

Булуснинг баёноти ҳамда 2025 йил 12 сентябрда эълон қилинган Тўртлик гуруҳининг баёнотидан англашиладики, Америка ҳозирча Судандаги урушни тўлиқ тўхтатиш мақсадига ета олгани йўқ. Ҳозирча фақат уч ойлик оташкесим масаласи муҳокама қилинмоқда. Бу эса 2023 йилда уруш бошланган пайтда Жидда музокаралари доирасида амалга оширилган вақтинчалик оташкесимларга ўхшайди. Агар Тўртлик гуруҳининг баёнотига назар ташласак, ундаги баёнотлар ҳозирги босқичда урушга барҳам бериш эмас, балки асосан вақтинчалик оташкесим ва инсонпарварлик ёрдамини етказиш масаласига қаратилганини кўрамиз. Жумладан, баёнотда шундай дейилган: «Баёнотда дастлабки босқичда уч ойлик гуманитар сулҳ эълон қилиниши таклиф этилди, бу эса инсонпарварлик ёрдамларини Суданнинг барча ҳудудларига тез ва самарали етказишни таъминлашга хизмат қилади».

Маълумки, Судандаги уруш бошланган илк кунлариданоқ ушбу масала АҚШ қўлида бўлиб келмоқда ва у ҳеч қайси давлатга бу инқирозга аралашишга рухсат бермаган. Чунки ушбу урушни айнан Америка бошлаган ва уни ўз геосиёсий манфаатлари «етиладиган» даражагача чўзишни режалаштирган. Маълумки, бу урушнинг асл сабаби шу номдаги доиравий келишувдир. Агар ушбу келишув ўзгаришларсиз амалга оширилса, Американинг Суданни тарк этишига, натижада, ҳарбийларнинг ҳокимиятдан маҳрум бўлишига олиб келар эди. Чунки АҚШ илгари ҳам, ҳозирги кунда ҳам Судан устидан назоратини асосан ҳарбий раҳбарлар орқали амалга ошириб келмоқда. Суданда инқилобий ҳаракат бошланган пайтда, Европага, айниқса Буюк Британияга мансуб доиралар вазиятдан фойдаланиб, ҳокимиятни Европага мойил фуқаролар фойдасига тортиб олишга уринишди. Бу ҳолат ҳарбийлар ва фуқаролар ўртасида узоқ тортишувларга сабаб бўлди. Охир-оқибат, «Доиравий келишув» деб номланган ҳужжат қабул қилиниб, унда ҳокимият тўлиқ фуқароларга ўтиши ва ҳатто ҳарбийлар устидан назорат ҳуқуқи ҳам уларга берилиши кўзда тутилди. Шу боис, Америка армия раҳбарияти ва Тезкор қўллаб-қувватлаш кучларидаги ўз таъсири остидаги шахсларга ушбу урушни сунъий равишда бошлаш топшириғини берди. Бу орқали улар Европага мойил бўлган фуқароларни сиёсий саҳнадан четлатишни кўзлаган эдилар.

Икки ярим йилдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамасдан, Америка ва унинг таъсири остидаги шахслар Европага мойил кучларни бартараф этишга муваффақ бўлмади. Бу кучларни сиёсий жиҳатдан демонизация қилиш (ёвуз шайтон қилиб кўрсатиш) ва уларни Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари билан боғлаш уринишлари ҳам натижа бермади. Шу билан бирга, Америка худди Жанубий Суданни ўз агентларидан бири Жон Гаранг орқали ажратгани каби ушбу уруш орқали Дарфурни ҳам Судандан ажратиб олишни мақсад қилган. Айни пайтда Америка Дарфур минтақасини ўзининг содиқ агентларидан бири — Ҳамидатийнинг назоратига ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Амалий жиҳатдан, Дарфур минтақасининг деярли барча қисми Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари назоратида. Фақат Фашир шаҳридаги айрим кичик ҳудудларгина ҳануз бошқа томон назоратида сақланиб турибди.

Фашир шаҳрида қуролсиз тинч аҳолига нисбатан қамал, ўлдириш ва очликка маҳкум этиш каби жиноятлар содир этилаётганига қарамасдан, Америка бу жиноятларни қоралаш йўлида жиддий бирор чора кўраётгани йўқ. Агар баъзан баёнот берса ҳам, бу фақат халқни алдашга қаратилган кўзбўямачиликдан нарига ўтмайди. Америка бу жараёнга армияни ҳам жалб этди. Минтақадаги унинг малайлари эса, Фашир ва бошқа ҳудудларда Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари томонидан амалга оширилаётган ваҳшийликларни очиқ-ойдин қоралашдан ҳам тийилишмоқда. Бу орада эса, Фашир шаҳри ушбу кучлар қўлига ўтиб кетгани ҳақидаги хабарлар изчил равишда тарқалмоқда.

АҚШ президентининг араб ва Африка ишлари бўйича бош маслаҳатчиси Масъад Булуснинг «X»даги (Twitter) баёнотига кўра, Америка ва Тўртлик гуруҳига кирувчи ҳамкорлари суданлик халқни қўллаб-қувватлаш ҳамда унинг азиятларини енгиллаштириш борасида якдил ва қатъий позицияга эга. Унинг таъкидлашича, АҚШ маъмурияти Судандаги гуманитар ва хавфсизлик муаммоларини энг устувор йўналишлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда. (Манба: «Индепендент Арабиа», 2025 йил 26 октябр).

Фашир шаҳрини Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари эгаллаб, Дарфур бутунлай уларнинг назоратига ўтгач, АҚШ халқаро Тўртлик гуруҳи орқали икки томон ўртасидаги музокараларни жадаллаштирадиганга ўхшайди. Бу музокаралар натижасида Дарфур ҳудудлари тўлиқ равишда Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари қўлига ўтиши турган гап. Шунда, АҚШ Дарфурни Судандан ажратишни истаса, у ҳолда буни аввал Жанубий Суданни музокаралар йўли билан ва «тинчлик» деб аталган сохта шиор остида ажратганидек, бу сафар ҳам осонлик билан амалга ошира олади.

Бас, эй Судан халқи! Сизлар Ғазодаги биродарларимизни ўлдириш учун яҳудий вужудига ҳар қандай ҳалокатли қуролларни етказиб бераётган Америкадан тинчлик кутяпсизларми?! Мусулмон ҳукмдорлари ҳануз уларга ёрдам беришдан бош тортар экан, Америка сизлар учун тинчлик олиб келади деб ўйлаяпсизларми?! Ахир ўтмишда Жанубий Суданни ҳам айнан шу Америка музокаралар орқали ажратиб юбормаганмиди?!

Аввало шуни яхши англаб олиш лозимки, Америка Ислом ва мусулмонларнинг ашаддий душманидир ва ундан ҳеч қандай манфаат ёки яхшилик кутилмайди. Ҳозирда Суданда бўлаётган воқеалар армия ва Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари раҳбарлари орқали амалга оширилаётган АҚШнинг фитнасидир. Шу боис, ушбу ҳақиқатни англаш, Суданни тўлиқ парчалашни кўзлаётган Американинг орзусини барбод қилиш, шунингдек, ички ишларимизга мустамлакачи кофирларнинг аралашишига йўл қўймайдиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун сидқидилдан ҳаракат қилиш талаб этилади. Зеро, Халифалик мустамлакачи кофирларнинг юртларимиздаги нуфузини бутунлай йўқ қилишга қодирдир. У юртлар бирлигига тақдирий масаласи сифатида қараб, шу асосда ҳаракат қилади. Тўғрироғи, бутун мусулмон юртларни ягона вужудда бирлаштириш йўлида ҳаракат олиб боради. Бу албатта, Аллоҳ хоҳласа, амалга ошади. Зеро бу Аллоҳнинг ваъдаси ҳамда Росулуллоҳ ﷺнинг башоратларидир. Бизнинг вазифамиз эса, Аллоҳ таоло розилиги учун ушбу Халифаликни барпо этиш йўлида ҳаракат қилишдир. Ана шунда биз унинг соясида шараф ва иззат ила яшаймиз. Бу иш Аллоҳ учун қийин эмас.

 

Роя газетасининг 2025 йил 29 октябр, чоршанба кунги 571-сонидан

 

+1
0

Related posts:

Америка армиясининг Африкада терроризм хавфини бартараф этишга оид беш йиллик режаси Бинкирон: Ғарб билиб қўйсин, Африка халқлари эксплуатация қилинишга энди рози бўлмайди Меркель Европанинг Африкани мустамлака қилган даврда содир этган баъзи жиноятларига иқрор бўлмоқда Капиталистик Ғарб давлатларининг мақсади Африкани мустамлака қилишдир
TagsАфрикаСудан уруши
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Малайзия Ҳиндистон олий комиссарияти олдида намойиш қилди

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳасина режимининг Бангладеш армиясини босқинчи яҳудий вужуди билан қўшма ҳарбий-денгиз машғулотларини ўтказиш учун юбориши Ислом ва мусулмонларга мислсиз хиёнатдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Тинчлик канали» лойиҳаси Ғазо сувларини қуритишга олиб келиб, сувнинг 97 фоизини ичишга яроқсиз ҳолга келтирди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 12.05.2026

    Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

  • 12.05.2026

    Жаннат ва дўзахга бўлган иймоннинг одамлар ҳаёт тарзига таъсири

  • 12.05.2026

    Уйғониш ва унинг аҳамияти

  • 11.05.2026

    “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

  • 10.05.2026

    Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/