Ғарбнинг ҳиссиёт орқали таъсир сиёсати – янги шаклдаги мафкуравий ҳужумдир
Ғарбнинг ҳиссиёт орқали таъсир сиёсати – янги шаклдаги мафкуравий ҳужумдир
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
XXI асрга келиб, мафкуравий кураш “экран”лар орқали олиб борилмоқда. Кино, сериаллар, реклама, ижтимоий тармоқлар ва мусиқа – буларнинг барчаси ҳиссиёт орқали инсон онгини бошқариш қуролига айланди. Ғарб бу услублар орқали мусулмон ёшларини “фикрловчи инсон”дан “ҳиссиётга итоат қилувчи истеъмолчи”га айлантиришга ва Ғарб қиёфасига монанд янги авлодни шакллантиришга интилмоқда.
Интернет ва ижтимоий тармоқлар Ғарбнинг энг кучли мафкуравий қурол воситасига айланди. Масалан, TikTok ёки Instagram алгоритмлари тез ҳиссиёт уйғотувчи контентни устувор кўрсатади. Натижада инсон фикрлаш учун тўхтамайди, ҳиссиёт оқимида “оқиб” кетади. Бу эса, “манқурт”, яъни онгсиз, ҳиссиёт билан бошқариладиган инсон типини шакллантиради.
Психолог Даниэл Големаннинг тадқиқотларига кўра, кучли ҳиссиётлар (қўрқув, шаҳват, ғазаб, ҳавас) миянинг ақлий қисми бўлган неокортекс фаолиятини вақтинча тўхтатади. Шу орқали инсон танқидий таҳлил қилиш қобилиятини йўқотади ва автоматик равишда таъсирга берилувчи ҳолатга тушади.
Нейропсихологик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ижтимоий тармоқлардаги “лайк”, “видео кузатув”, “комментарий” каби кичик мукофотлар дофамин гормонини чиқаради. Бу табиий “мукофот тизими”ни суиистеъмол қилиш натижасида инсонда одат, сўнгра қулчилик шаклланади. Шунинг учун ҳар сафар янги контент кўриш – мия учун янги “мукофот” ҳисобланади. Натижада ёшлар фикрий ёки илмий фаолият ўрнига, фақат визуал ва ҳиссий қониқишни излайди. Бу фикрлаш, таҳлил ва изланиш қобилиятини сўндириб, “тез ҳиссий жароҳат – тез завқ” циклини пайдо қилади.
Бугунги TikTok, Instagram ва Netflix каби платформалар ахлоқий меъёрларни эмас, “алгоритм фойдаси”ни устувор қилади. Улар учун энг муҳим нарса – фойдаланувчи экранда қолиш вақти. Шунинг учун жинсий, фаҳш, шафқатсизлик ва “қизиқарли драмалар” кўпайтирилади.
Бу жараён:
– педофилия ва жинсий девиантлик (ғайри табиийлик)ни нормаллаштиради;
– зўравонлик ва хиёнатни “эркин танлов” сифатида тақдим этади;
– оилавий туйғуларни фақат шаҳвоний муносабатга айлантиради.
Бунинг оқибатида, жамиятда поклик, вафо, масъулият каби қадриятлар емирилади. Ёшлар ҳиссий ҳаёт қуршовида яшаб, маънавий тафаккурдан узилади.
Ғарб маданияти капиталистик дунёқарашнинг маҳсулидир. Унинг марказида фақат шаҳвоний лаззат, шахсий манфаат ва эркинликни илоҳийлаштириш туради. Бу маданият инсонни ахлоқий чегараларсиз, фақат нафс хоҳиши асосида яшашга ундайди. Шу боис, Ғарб маданияти кино ва мусиқа орқали фаҳшни, мутлақ эркинликни, бойликни ва нафсни тарғиб этади.
Бундай тарғиблар мусулмон ёшларида фикрий эмас, ҳиссий таъсир орқали амалга оширилади. Яъни уларнинг онгги ва қалбида “Ғарб ҳаёти – орзу қилинган ҳаёт”, “эркинлик – бойлик ва лаззатда” деган иллюзияни шакллантиради. Бу иллюзия фикрий онгни сўндириб, Ғарб мафкуравий тузоғининг ўлжасига айлантиради.
Натижада, “ўзини ифода этиш ва шон-шуҳрат” бугунги ёшларнинг кундалик ҳаётидаги асосий мезон ўрнини эгаллаб бормоқда ва бу Исломий шахсиятни эмас, “Ғарбча қиёфа”ни шакллантирмоқда.
Шунингдек, Ғарб фильми ё сериалларида ҳам мафкуравий ҳужум яширинган бўлиб, унда:
– Исломсиз ҳаёт нормал ва табиий ҳолат сифатида кўрсатилади;
– Аёлларнинг очиқ юриши, зино, жинсий очиқлик “ўзини эркин ифода этиш” сифатида тарғиб этилади;
– Мусулмон образи эса кўп ҳолларда террорист, жаҳолатда қолган ёки замонга мослаша олмаган пассив шахс сифатида тасвирланади.
Бундай таъсир остида ёшлар Исломий ҳаёт кечиришни “орқада қолиш”, Ғарбча ҳаётни эса “замонавий” деб қабул қила бошлайди. Натижада, Ғарб турмуш тарзини орзу қилиб, Исломий ҳаёт тарзига “зерикарли” деб қарайдиган бўлади.
Инсон фикрдан узилиб, ҳиссиёт устун бўлганда, ҳақ ва ботилни фарқлаш қобилияти йўқолади. Натижада:
– тафаккурни эмас, ҳисни танлай бошлайди;
– ҳаётни Аллоҳнинг ҳукмлари эмас, нафс хоҳишлари билан ўлчайди;
– дунёвий лаззатни асосий мақсад қилиб олади.
Бу ҳолатда, табиийки, Исломий фикрлаш сўнади, чунки у тафаккур ва далилга асосланади, ҳиссиётга эмас.
Афсуски, Ўзбекистонда ҳам Ғарб моделларига тақлид қилиш ҳолатлари кўпаймоқда. Ёшлар шаҳват маданияти ичида ўсиб улғаяётган бир пайтда, ҳукумат “замонавий тараққиёт”, “гендер тенглиги” шиорлари остида эрта оила қуришни чекловчи қонунлар қабул қилмоқда. Натижада, поклик эшиги ёпилиб, фаҳш эшиклари очилмоқда. Жамиятда педофилия ва жинсий зўравонлик ҳолатларининг кўпайиши, оилавий хиёнат ва ажралишлар миқёси ошиши мана шунинг маҳсулидир. Чунки никоҳ кечиккан жамиятда нафс хукмрон бўлади. Бу эса, фаҳшнинг асосий сабабидир.
Айни пайтда, фаҳш, яланғочлик ва нафсни қудрат сифатида кўрсатиш Ғарб мафкурасининг қанчалик жирканч эканлигининг ифодасидир. Бу мафкура инсонни ҳайвон даражасига, балки унданда тубанликка туширади, чунки у фикр эмас, ҳиссиётга асосланади.
Ғарбнинг бу мафкуравий ҳужумига қарши жавоб Исломий фикрлашни тиклаш орқали Рошид Халифалик давлати соясидаги Исломий ҳаётни қайта бошлашдир. Чунки мана шундагина Исломий таълим ва тарбия тизими жорий этилади, оммавий ахборот воситалари Исломий мезон асосида назорат қилинади, ёшлар фаҳш ва бузуқликдан жирканадиган ҳақиқий исломий шахсиялар бўлиб етишади, жамиятда эса, поклик кафолатланади. Аллоҳ таоло айтади:
إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَىٰ عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنكَرِ ۗ
– “Албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур”. (Анкабут:45)
Иззатуллоҳ
10.11.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми